|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
18.05.2011 16:55 | #41 |
e-tarix.uz , e-adaiyot.uz сайтларининг дизайнлари билан Шоир.Уз сайтининг дизайнларида ўхшашлик бор, аммо улар бир хил шаблонда қилинган эмас... Мазкур сайтларнинг хар бири алоҳида шаблонга эга бўлиб, улар "коммерческий" шаблонлар саналади, яъни хар қайси сайт учун алоҳида сотиб олганмиз...
Бекмирзо "пайқаб" қолган ўхшашлик эса... шаблон ясалишда ишлатилган технологиялар ва дизайн студияларнинг умумийлигидан келиб чиққан бўлса керак.... Умуман олганда бир-бирига ўхшашлик айб эмас... (ушбу форумга ўхшаш ва бирга-бир мос келадиган, хатто дизайни бир-бирга жуда ўхшайдиган минглаган форумлар бор... хўш нима қилибди... ўрисларда мақол бор-ку, НА ВКУС НА ЦВЕТ ТОВАРИЩА НЕТ, деган... кимгадир ундай, кимгадир бундайи ёқади, одамларнинг ҳаммасини бирдек рози қилиб бўлмайди-ку, асл мақсад ҳам ҳаммани бирдек рози қилишга интилиш эмас-да... бор нарсани тақдим қилиш, ёқса ана, ёқмаса мана "катта кўча", деганларидек... балки давра олдига чиқиб олиб қаттиқ танқидчи бўлиш шарт эмасдир... чунки баъзи танқидлар "кўнгил"га тегар экан-да... аммо жонлар куйиб кетаётган бўлса шахсий мактублар орқали фойдали малаҳатларни берса бўлади-ку... Мен айтаман: шоир.Уз сайти жуда пухта ишланган ва жуда "катта" талабларга жавоб берадиган технологиялар асосида қилинган... ва сайтдан кўзланган мақсадларга тўлиқ жавоб беради... (сайт яқинда очилган, контенти тўлдириш жараёнида... буни ҳам инобатга олинглар...) танқидлар бўлса бемалол... (қалбимиз холис қилинган танқидлар учун дойим очиқ, инша Аллоҳ) Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.05.2011 в 11:10. Причина: matn tahrir qilindi |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
18.05.2011 17:29 | #42 |
Муҳаммад Исмоил ака бир нечта саволларим бор эди...
1. Қайси асарларингиз асосида кинолар туширилган... Шулар ҳақида маълумот бера оласизми? 2. Айна вақт нималар билан машғулсиз (яъни ижодда, янги асарлар устида ишлаш жараёни ҳақида ҳам ёзиб ўтсангиз...) 3. Ҳозирги замонавий Ўзбек прозаси ҳақида қандай фикрдасиз? |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
19.05.2011 11:28 | #44 |
Ассалому алайкум ҳурматли форумдошлар!
Shoir.uz сайти ҳақидаги баҳслар тобора қизғин тус олаётганидан, аҳвол шу тарзда давом этаверса, кимдир аччиқ устида, кўнгилга тегадиган бирор ножўя сўз айтиб юборса, холислик, яхши ният, мавзу четда қолиб қош қўяман деб, кўз чиқаришдай вазият пайдо бўлиши, танқид, ҳатто тўғри танқид ҳам ҳамиятга тегиб, адолатли баҳо ўрнига, шахсий адоват юзага келиб бу бўҳрон бизни ўз гирдобига тортиб кетиши мумкинлигидан хавотирдаман. Шу сабаб, “жазо”ни енгиллатишларингизни сўраб бир икки далил айтмоқчиман. Сайт яратишни анчадан буён орзу қилиб юрган бўлсам-да, бу соҳа алифбосини энди – энди ўрганаяпман. Аниқроқ айтсам, машинани миниб кетаяпман-у, агар у бузилиб қолса, тузата олмайман, ҳатто қаери бузилганини билмайман! Қолаверса, Абу Муслим биродаримизга зуғум қилинаётганидан, мен ҳижолат бўлаяпманки, Абу Муслим сайтни холис, эҳтиром рамзи сифатида туҳфа қилган. Шундай сайтни орзу қилиб юрган мендай бахтиёр одам, қандай қилиб сайт камчиликларини юзига солишим мумкин. Агар кимдир сизга бирор нарса совға қилса, э бу совғанг бўлмайди, каттароғини, қимматроғини бер, демайсиз-ку! Қолаверса, Абу Муслим билан бор йўғи икки – уч марта кўришганмиз, унга мен тарафдан ҳеч нарса ўтгани йўқ. Қолаверса, бу сайт ўзимга жуда ёқади. Бекмирзо ака бу соҳани яхши билсалар керак-ки, ёқмаган бўлиши табиий. Мен, Бекмирзо акага сўз бераман, сайтни албатта ўзгартираман. Бекмирзо акадан бизни, яъни Абу Муслим, Ш. Эшмирзаева ва мени тўғри тушунишларини илтимос қиламан. Бирданига, сайтинг менга ёқмайди, дейишлари ҳамиятимизга тегди. Мен бу ўринда доимо бошқача иш тутаман. Агар менга бирор ҳаваскор шоир ўз шеърини олиб келса, унинг шеърида юзта хато кўрсам ҳам, ҳеч қачон бу хатоларни юзига солмайман. Агар у сигир учади деса, - Ҳа, учади-ю, фақат сал пастроқ учади, дейман. Чунки чумчуқ ҳам ўзини самолёт ҳисоблашини биламан. Мен, унинг шеърини тузатмайман. Яъни балиқ овлаб бермайман, балиқ овлашни ўргатаман. Аввало унда шеъриятга, сўз санъатига, буюк шоирлар ижодига эҳтиром уйғотаман. Шеъриятга юксак муҳаббати бор одам, ёмон шеър ёзишга уялади, ўзида катта маъсулият пайдо қилади, юксак савияли шеърлар ёзишига ўзида майл туғилади. Менда, шундай майл, яъни сайтни мукаммаллаштириш майли бор. Худо ҳоҳласа, ишларимиз юришиб турса, аста – секинлик билан сайтни ўзгартирамиз. Ҳурматли форумдошлар! Юзага келган ноқулай вазият учун uForum ҳурмати бир – биримизни афу этайлик, Shoir.uz ҳақидаги баҳсларни тугатайлик. Биз енгилдик, биз таслим бўлдик, сиз ғолиб бўлганингиз шарафига баҳсни тугатайлик! Сўзим сўнгида, ниҳоятда керакли бир сўзни илова қилмоқчиман: Замонавий адабиётимизнинг энг забардаст вакиллари Ҳалима Худойбердиева, Тоҳир Малик, Усмон Азим, Хуршид Дўстмуҳаммадларга Уфорум микрофонини тутқазиб, адабиётимизнинг ёниб турган долзарб масалалари ҳақида жон куйдириб сўзлашлари учун имконият яратган uForum ижодкорларига катта раҳмат! |
|
|
Ответить |
19.05.2011 12:06 | #45 | ||
Цитата:
Цитата:
Birinchi sinfga borganimda, "Kitobim-oftobim" degan qo`shimcha darsligimiz bo`lardi. Shu kitobda otasining hisobot tayyorlayotganini ko`rib, onasidan ukasiga ikki oy qarab turgani uchun pul so`ragan Rafiq degan bolakay haqida hikoya bor edi. Sizning yuqoridagi kommentariyingizni o`qib, shu hikoya esimga tushib ketdi. Men ham yangi yozgan she`rlarimni baholash uchun sizga taqdim qilganimda, unga <<Buyuk asar>> deya ta`rif berishingizni kutib o`tirishimdan qattiq uyaldim... Bu yerda esa Shoir.uz sayti bilan bog`liq bahs-munozaralar oloviga mening birgina yozgan kommentariyim <<kerosin>> sepgandek bo`ldi, nazarimda. Buning uchun avvalo, sizdan uzr so`rayman. Va yana shuni aytish mening burchim - Shoir.uz qanday ko`rinishda bo`lmasin, mening sevimli saytim bo`lib qolaveradi!
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
19.05.2011 18:12 | #46 | |||
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
|
Hurmatli Muhammad aka,
yuqoridagi fikrlaringiz uchun tashakkur! Ijozat bersangiz, fikringizga o'z munosabatimni bildirib o'tsam. Цитата:
Цитата:
Цитата:
Yana bir bor kaminani ma'zur tutgaysizlar. Men o'zimga tegishli xulosani chiqarib oldim. Muhammad aka, ijodingizga baraka tilab qolaman! Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 31.05.2011 в 09:07. |
|||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
"–" от:
|
24.05.2011 12:04 | #47 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
25.05.2011 08:10 | #48 | |
Цитата:
Сўзни тежаб ишлатиш борасида сўз юритишдан олдин, сўз ўзи нима, сўзнинг инсоният тараққиётидаги ўрни, ҳар бир инсон тақдиридаги ўрни, сўз ишлатилмаган бирор соҳа, бирор фаннинг йўқлиги, бўлмаганлиги ва бўлмаслиги, сўзнинг қудрати, келиб – кетган, келадиган миллиард – миллианд одамларнинг сўзга эҳтиёжи, сўзга иши тушиши-ю, унингсиз ҳеч нарсага арзимаслигини англаши, инсон сўз билан, сўзнинг кучи билан улкан кучга айлана олиши, шу билан бирга пайғамбарлардан тортиб, шох-у султон, гадо-ю мискинларгача барча – барчаси фақат Сўзга хизматкор бўлиш рутбасида қолишлари, ягона Оллоҳдан бошқа ҳеч ким ҳеч қачон Сўзга хукмдорлик қилаолмаслиги, одам ўз тақдирига қандай муносабатда бўлса, тақдир унга шундай муносабатда бўлгани сингари, Сўзга инсон қандай муносабатда бўлса, Сўз унинг тақдирини Оллоҳ истагандай белгилаб бериши, сўз Оллоҳнинг ердаги иш бажарувчилари эканини англаб олишимиз, фикримизни жамлаб саволга шу нуқтаи назардан ёндашишимиз зарур бўлади. Аввало, Сўз яралган эди! Оллоҳ − “Бўл!” – деди, еру осмонлар, инсу – жинслар холиқ-у маҳлуқлар пайдо бўлди. Ўшандан буён Сўз инсонга ҳамроҳ! Ўшандан буён, Сўз – мазлумнинг дуоси, золимнинг қаҳри, султоннинг қиличи, шоирнинг ҳунари, қозининг тарозиси, савдогарнинг оҳанграбоси, олимнинг илми, йиқилганнинг ҳалоскори, югурганнинг байроғи, омадсизнинг йиқилган чоҳи, бахтиёрнинг порлаган юлдузи бўлди! Сўзинг кўр учун кўз бўлсин, - дедилар Юсуф Хос Ҳожиб. Ўзига сўз билан ёрдам бераолмаслик шармандаликдир – деди Аристотелъ. Гапириш керак бўлганда гапирмасалар, одамларни йўқотадилар. Гапириш керак бўлмаганида, гапирсалар, сўзларни йўқотадилар, - деди Конфуций. Қиёматда лаблари қирқилган одамларни кўрдим, улар ўз сўзларига амал қилмайдиган кишилардир! – дедилар Расулуллоҳ. Хуллас, кўриб турганингиздек, Сўз ҳақидаги фан, дунёдаги энг катта фан. Шу сабаб, энг катта мавзу сўз ҳақидаги мавзудир. Шунинг учун, сўзни тежаш ҳақидаги саволга батафсил эмас, ҳатто қисқа жавобимиз ҳам, бир қанча китобларни тўлдириши аниқ. Шу сабаб, сўзни тежаш борасидаги саволга қисқадан – қисқа жавобимиз учун маъзур тутинг! Шох ўз тахтини, саркарда қиличини, ҳунарманд дастгоҳини, чўпон таёғини, шоир қаламини азиз тутганидек, ҳар бир инсон, ўзини ҳайвондан ажратиб олган неъмат, улуғ иноят – сўзни тежаб, асраб – ардоқлаб ишлатиш пайида бўлмоғи даркор. Асраш деганда, хасислик билан эмас, неъмат деганда сахийлик билан эмас, меъёрида ишлатиш зарур. Шох асар даражасига кўтарилмаган, олайлик Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кундар” даражасига кўтарила олмаган асарларнинг ҳаммаси, деярли сўзларнинг меъёрида ишлатилмаганлиги туфайли, юксак мақомга эриша олмаган. Асарнинг қаеридадир сўзга ё хасислик қилинган, ё исрофгарчилик, ё сўзлар моҳияти қиёмига етқазилиб пиширилмаган. Натижада, катта – катта романлар, қиссалар, шеъру достонлар ўз кўр-ку тароватини кўрсатолмай ярқираб туриши лозим бўлган зийнатини кўз – кўз қилаолмай, бир қараганда илғаб олиш мушкул бўлган қусри туфайли хасталикда кун кечирмоқда. Дўстимизнинг бу саволни ўртага ташлашларига сабаб, бугунги кунда, сўзни меъёрида ишлатиш, сўзни заргарона зийнатлаб юксак мақомга кўтариш эмас, ҳатто тежаш ҳам эмас, уни беҳуда исроф қилиш, тонна – тонналаб ишлатиш бениҳоя кўпайиб кетди. Мен ундай кишиларни ҳушёрликка чақираман. Ундай кишиларни хавф – хатардан огоҳ қиламан! Эҳтиёт бўлишларини сўраб сўзимни бир ҳикоят билан якунламоқчиман. Зеро, сўзга эҳтиёт бўлмаганларнинг ҳоли войдир! Икки амалдор кўчада кетаётиб, садақага қўл чўзиб турган собиқ мактабдошини кўриб, ундан нега бу аҳволга тушганини сўрабди. Гадо жавоб берибди. – Биласиз, мен ҳам сизлар каби ўқир эдим. Менинг иккита устозим бор эди. Бири нима дейишни, иккинчиси нима демасликни ўргатарди. Мен, нима демасликни ўзим биламан, нима дейишни ўрганиб олай дедим-у, фақат бир устозга қўл бериб унинг изнидан кетдим. Иккинчисини унутдим. Менда меъёр йўқолди. Шу сабаб, бу аҳволга тушдим деган экан. Бу ҳикоят бир неча аср аввалги воқеадан олинган бўлсада, долзарб. Беҳуда, маънисиз, мантиқсиз сўзларни кўп ишлатувчилар нима демаслик кераклигини билмай сўзни исроф этувчилар албатта гадо ҳолига тушадилар! Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 25.05.2011 в 10:13. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
25.05.2011 08:14 | #49 |
Бугуннинг долзарб мавзуси сиз учун нима деган саволга жавоб.
- Бугуннинг долзарб мавзусига қўл теккизсангиз қўл куяди, тилга олсангиз, қора кийим кийган қарғалар чўқиб кетади, гапирмасангиз юрак ёнади, ҳушингиз оғади. Шундай бўлсада, бугуннинг долзарб мавзуси деб, одам ўзини тарбиялашни энг долзарб масала деган бўлар эдим. Аввало, ўзинг тарбияли бўлмас экансан, сўзингга, тарбиянгга, кўтариб чиққан долзарб мавзунгга ҳеч ким муҳтож эмас. Сўзларинг ҳеч кимга таъсир қилмайди. Одам масала кўтариб чиқишдан олдин, бунга маънавий ҳаққи бўлиши керак. Шахсан мен ўзини тарбиялай олмаган одамнинг жамиятни тарбиялай олишига ишонмайман. Ўз хатосини кўрмаган одамнинг ўзгалар хатоси ҳақида баҳс юритишини иғвогарлик деб биламан. Ўзини тарбиялай олмаган одам, ўз қонидан, жону – жаҳонидан бўлган фарзандини ҳам тарбиялай олмайди. Қуш уясида кўрганини қилади деб беҳуда айтишмайди. Агар одам минбарда фариштаю уйида шайтон бўлса, фарзанд ҳеч қачон отасининг минбардаги гапига қулоқ солмайди, отасининг уйдаги хурмача қилиқларидан сабоқ олади. Одам аввало, ўзини тарбиялаши, Худодан қўрқиши, охиратга ишониши, пок иймон билан яшаши, ҳалол ва харомни ажрата билиши, маърифатли ва мазмунли ҳаёт кечиришни мақсад қилмоғи лозим. Токи ўзимиз ёзганимизга ўзимиз амал қилмас эканмиз, ўзгалар амал қилмайди. Бугун бутун дунёдан ахборот оқими онгимизни лиммо – лим тўлдириб турибди. Шунинг учун, бутун дунёга қарата фикрларимизни айтаолишимиз, мақташимиз, танқид қилишимиз, хатоларини кўрсатиб беришимиз, инсониятни тўғри йўлга солиш учун интилишимиз, ўзимиз яшаб турган жамиятдан нолишимиз, адашаётгани сабаб кўкрагимизга муштлаб “дод” солишимиз, маҳалладошларимизнинг ғўрлиги учун камситишимиз, ёнимиздаги одамнинг нодонлиги учун устидан кулишимиз мумкин, аммо уларнинг хато камчиликлари бир кун тузалиши муқаррар-у, уларнинг камчиликлари тузалишидан кўра мушкулроқ масала – одам ўзини тузатиши масаласидир. Биз ҳаммамиз ўзгаларга ақл ўргатишга, ўзгаларнинг камчилигини топишга уста бўлиб кетдик. Лекин, ўзимизнинг хатоларимиз уларникидан ўн чандон кўпроқ эканлигини ўйлаб кўрмаймиз. Ўзимиз мукаммал зот эмаслигимиз барчага яққол кўриниб турганини англашга ҳаракат қилмаймиз. Жамиятни эмас, аввало, ўзимизни, қолаверса оиламизни тузатиб олишимиз лозимлиги ҳақида бош қотирмаймиз. Жамиятда эмас, ҳеч бўлмаганда оилада ўрнак бўлаоладиган даражага чиқдикми? Шунинг учун, ўзимга ҳам, ўзгаларга ҳам баралла айтаман: - Бугуннинг долзарб мавзуси, бугуннинг долзарб юмуши аввало ўзимизни тарбиялашдир! |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
26.05.2011 11:21 | #50 | |
Цитата:
Бугунги кун ўзбек адабиётига Европа адабиёти, хусусан рус адабиёти катта таъсир ўтқазган. Айниқса социалистик реализм адабиёти онгимизга зўровонларча бостириб кирган. Биз, ҳатто шу зуғум остида Алишер Навоийни “ Гули”га уйлантирмоқчи бўлганмиз. “Гули”га ошиқ бўлиб, шеъру ғазалларини ёзган, деган туҳмат билан, кўп йиллар мобайнида Алишер Навоий ҳазратларини юқоридан пастга тушириб, қаторимизга қўшиб олганмиз. Энди давр ўзгарди. Энди қарасак, адабиётда жуда тор йўлакни танлаган эканмиз. Қуёш чиқиб, социалистик реализм чироқлари ўз ўзидан ёруғини йўқотди. Бугун биз ҳар бир олган нафасимиз, ҳар бир қараган назаримиз, ҳар бир эшитган сасларимиз биз учун ғанимат эканлиги, булар ҳаммаси Оллоҳнинг инояти эканига иймон келтириб, берган неъматлари учун шукур қилиб турибмиз. Берган ризқи, берган куни, берган бахту- саодати, Еру- осмонлар, Ой -у юлдузлар, дўсту- биродарлар, инсонияту-ҳайвонот, наботот-у жаъми мавжудот барча-барчаси Ягона Оллоҳники экан, биз ҳеч бир нарсага ҳечқачон эгалик қилаолмас эканмиз, ҳатто бир сониядан сўнг нима бўлишини билаолмас эканмиз, изни –ихтиёримиз, болаларимизнинг изни- ихтиёри, ота-онамизнинг, бизга бош бўлиб турган раҳбарларнинг, атрофимиздаги барча одамларнинг, инсу-жинсларнинг, холиқу-махлуқларнинг, аёну-ноаён мавжудотларнинг, сиру-синоатларнинг, тилсиму-тилсимотларнинг, бугуну-эртанинг, танамиздаги ҳар бир хужайрадан, Ер остида қимирлаган ҳар бир қурту-қумурсқадан тортиб етти қават осмон-у, миллиард-миллиард сайёраларнинг изни Ягона Оллоҳнинг қудратли қўлида экан, танамиздаги ҳар бир хужайра у Зот итоатида экан, мўъжизага тўла бу ҳаёт остида Ягона ва буюк муҳаббатимиз нега у қодир Зотга таслим бўлмас экан. Ҳар бир тафаккур қилган инсон аввало ўзига тафаккур қилиш қудратини берган муҳтарам зотни севади. Аввало, ўзига ризқ берган ягона Парвардигорини севади. Нега ҳам инсон севиш майлини берган, меҳр кўргизиш лаззатини бағишлаган, юрагида муҳаббат алангасини ёққан хожасини севмасин экан. Бу нонкўрлик, бу қабиҳлик, бу разолат бўлади-ку! Ёрни севиш айб эмас. Шу ёрни яратган Парвардигорни севмаслик айб. Бир боққа тушсангизда боғдаги олмани еб, боғ эгасига ташаккурингизни билдирмайсизми? Унинг боғбонлик маҳоратига тасанно айтмайсизми? Афсуски, бизнинг адабиётимиз кўп йиллар мобайнида фақат шу олмани кўрди, фақат шу олмани мақтади, фақат шу олмани ейишни тавсия қилди, фақат шу олманинг лаззати ҳақида миллион – миллион нусхада китоблар чиқариб, ҳаммага кўз – кўз қилиб, кўрганларнинг кўзини шамғалат қилиб юрди-ю, боғ ҳақида, боғбон ҳақида бу боғнинг мўъжизаси ҳақида лом – мим демади. Бугун давр ўзгарди. Шу билан бирга адабиёт ҳам, адабий дунёқараш ҳам ўзгариб бормоқда. Ёзувчиларимизнинг нигоҳи кенгайиб, фақат олмани эмас, дарахтни, боғни, боғ атрофини қалбан идрок этмоқда. Албатта, менинг ижодимда ҳам, фақат ўша олмага аталган шеъру ҳикоялар тўлиб тошиб ётибди. Бу ёзганларим эртага ҳазон баргидек, оппоқ қорлар остида қолиб кетса ажабмас. Лекин, янги давр шабадасидан энди биз ҳам бахрамандмиз. Бизнинг ижодимизда ҳам янги давр куртаклари ниш уриб, жамолини кўрсатиш мақсадида турибди. Қисқача қилиб айтганда, адабиётда абадий қолиш учун, абадий мавзулар ҳақида ёзиш керак. Оллоҳ абадий! Бу мавзу ҳам абадий! Ўткинчи мавзулар эса, хазон баргидай кўп. Улар ҳақида ёзганларнинг ижоди ҳам бир куни хазон баргидек супирилиб кетади. Қисқача жавобим шу. |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|