Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.02.2014 23:01   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ленинград учун жанг

Ўтган январь ойида қаҳрамон-шаҳар Ленинград қамал ҳолатидан озод этилганининг 70 йиллиги кенг нишонланиб, Россия оммавий ахборот воситалари орқали узлуксиз ёритиб борилди.
Мамлакат билан боғлаб турган йўли тўсилиб, озиқ-овқат таъминотисиз қолдирилган шаҳар ҳимоячиларининг қаршилик кўрсатиш иродасини букиш, шижоатини очлик-ла бўғиб сўндириш мақсадида Ленинград шаҳри немис-фашист қўшинлари томонидан 1941 йилнинг 8 сентябридан эътиборан қамал қилинган.
Мутахассисларнинг фикрича, ўша йиллари қиш фасли қаттиқ совуқ келгани учунгина, шаҳар аҳолиси батамом қирилиб кетмаган экан. Негаки, очлик ва совуқдан силласи қуриб ўлган, немис артиллерияси снарядлари ва қудратли авиация бомбалари остида ҳалок бўлган минг-минглаб одамларнинг жасадлари дафн этилмай, йирик шаҳар кўчалари, хонадонлар, ертўлалар, мурда жамлаш жойлари, мозорларда очиқ ётгани, вайроналар остида қолиб кетгани туфайли қирғин келтирадиган даҳшатли эпидемия аҳоли орасида кенг тус олиб кетиши керак экан.
Совет қўшинлари 1943 йилнинг январь ойида «Учқун» операциясини ўтказгач, Ленинград шаҳри қамал ҳолатидан аста озод бўла бошлаган.
Тегишли ҳужжатлар ва ҳарбий энциклопедияларда, ушбу шаҳарни қамал ҳолатидан халос этиш учун олиб борилган жанговар ҳаракатлар умумий – «Ленинград учун жанг» (рус. «Битва за Ленинград») термини билан номланади. Агар қарши бўлмасангиз, муҳтарам замондош, бугун сизга, ушбу термин замиридаги мазмун ва моҳиятни «ҳарбий тил» воситасида батафсил сўзлаб берсам.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 04.02.2014 23:04   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Иккинчи жаҳон урушининг 1941-44 йилларида олиб борилган Ленинград учун жанг, ушбу шаҳарни мудофаа қилиб, қуруқликда қуршаб олган немис-фашист қўшинлари туркумини тор-мор келтириш мақсадида амалга оширилган мудофаа ва ҳужум операцияларининг мажмуидир.
Ленинград учун жанг 1941 йилнинг 10 июлидан 1944 йилнинг 9 сентябрига қадар давом этган бўлиб, унда Шимолий, Шимолий-Ғарбий, Ленинград, Волхов, Карелия ва 2- Болтиқ бўйи фронтлари, Балтика флоти, Ладога ва Онега ҳарбий флотилиялари, Ҳарбий-ҳаво кучларининг олис масофаларда ҳаракатланадиган авиацияси ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари иштирок этган.
Гитлер Ленинграднинг забт этилишини, нафақат Германия қўмондонлигининг Бош штаби томонидан кўзланган стратегик, балки сиёсий мақсадлари билан ҳам чамбарчас боғлаган. Хусусан, немис-фашистларининг жами 29 та дивизиядан ташкил топган «Шимол» армиялар гуруҳи олдига «Марказ» армиялар гуруҳи тасарруфидаги куч ва воситаларнинг бир қисми ва жами 15 та дивизиядан ташкил топган бўлиб, Финляндия ҳудудидан ҳужум қилган фин армияси билан ҳамкорликда Болтиқ денгизи бўйидаги совет қўшинларини тор-мор қилиш ва Октябрь инқилобининг бешиги саналган Ленинград билан Кронштадт шаҳарларини ишғол этиш вазифаси қўйилган.
Бевосита Ленинград йўналишида ҳаракатланаётган немис-фашист қўшинларининг ҳужуми Великая дарёси маррасидан бошланди. Шу боис, 1941 йилнинг 10 июлидан 30 декабрига қадар Шимолий, Шимолий-Ғарбий, Ленинград ва Карелия фронтлари ҳамда Балтика флоти томонидан Ленинград мудофаа операцияси ўтказилди. Шаҳарни мудофаа қилиш мақсадида фронт қўшинлари, флот ва шаҳар меҳнаткашларининг саъй-ҳаракатлари бирлаштирилди. Фронт ва флотлар томонидан амалга оширилган жанговар ҳаракатлар Шимолий-Ғарбий йўналиш бош қўмондонлиги томонидан мувофиқлаштириб борилди. Шаҳар бўсағаларида мудофаа марраларини яратиш ишлари бошланди. Халқ лашкарларидан ташкил топган тузилмалар тайёргарлиги йўлга қўйилди.
Совет қўшинлари ва флотининг қаҳрамонона хатти-ҳаракатлари натижасида душманнинг Ленинградни ҳужумкор ҳаракатлар давомида забт этиш режаси барбод бўлди. Бироқ йирик талафот кўрганига қарамай, немис-фашист қўшинлари 1941 йил 8 сентябрь куни совет қўшинларининг мудофаасини Мга темир йўл станцияси орқали ёриб ўтиб, Шлиссельбургни (Петрокрепостни) забт этишга эришди ва Ленинград шаҳрини мамлакат билан боғлаб турган йўлни тўсганча, қамал қилди. Сентябрь ойи охирига келиб, Ленинграднинг жанубий-ғарбий ва жанубий бўсағаларидаги фронт барқарорлашди.
Шаҳарни денгиз йўналишидан ҳимоя қилиш масаласида Ханко яримороли, Таллин шаҳри, Ораниенбаум плацдарми ва Кронштадт мудофааси муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Немис-фашист қўшинларининг Свирь дарёсига етиб бориб, фин қўшинлари билан бирлашиш ва шу тариқа Ленинградни тўла-тўкис қамал қилиш борасидаги уриниши октябрь-ноябрь ойларида, дастлаб Тихвин мудофаа операцияси, сўнг Тихвин ҳужум операцияси ўтказилиши натижасида барбод қилинди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
3 "+" от:
Старый 04.02.2014 23:06   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Тихвин мудофаа операцияси 1941 йилнинг 16 октябридан 18 ноябрига қадар 4- ва 52- алоҳида армиялар томонидан Ленинград фронти ва Ладога флотилиясининг кўмагида амалга оширилди.
Совет қўшинлари қаттиқ қаршилик кўрсатганига қарамай, душман 8 ноябрь куни Тихвинни забт этиб, Ленинградга юк ташиладиган темир йўл магистралини тўсиб қўйишга эришди. Унинг Тихвин йўналишидаги кейинги ҳаракати 19 ноябрь куни узил-кесил тўхтатилди. Совет қўшинлари томонидан 10-12 ноябрь кунлари берилган зарбага қарши зарбалар эса ҳужумга қарши ҳужумга айланиб кетди.
Тихвин мудофаа операцияси давомида немис-фашистларнинг «Шимол» армиялар гуруҳи таркибидаги 16- армияга қарашли қўшилмаларга катта талафот етказилиб, немис ва фин қўшинлари Свирь дарёсида бирлашишига йўл қўйилмади.
Тихвин ҳужум операцияси 1941 йилнинг 16 ноябридан 30 декабрига қадар Ленинград фронтининг 54- армияси, 17 декабрь куни Волхов фронти сифатида бирлашган 4- ва 52- алоҳида армиялар томонидан, Шимолий-Ғарбий фронт қўшинлари кўмагида, немис-фашистларнинг «Шимол» армиялар гуруҳи тасарруфидаги қўшилмаларни Волхов дарёсининг нариги томонига улоқтириб ташлаш мақсадида амалга оширилди.
Душман Волхов йўналишида ўз ҳужумини давом эттирар экан, 10 ноябрь куни советларнинг Новгород армиялар гуруҳи 12 ноябрь куни Кичик Вишернинг шимолий ва жанубий томонидаги 52- армия, 19 ноябрь куни Тихвиннинг шимоли-шарқидаги 4- армия, 3 декабрь куни эса Волхов шаҳрининг ғарбидаги 54- армия ҳужумга ўтди.
Тихвин ҳужум операцияси натижасида совет қўшинлари 20 ноябрь куни Кичик Вишерни, 9 декабрь куни эса Тихвинни душмандан озод қилиб, 100-120 километрга олға илгарилади ва бу билан темир йўл транспортининг Войбокало станциясига қадар ҳаракатини таъминлади. Немис-фашистларнинг 10 та дивизиясига катта талафот етказилди, душманнинг Ленинградни тўла-тўкис қамал қилиш режаси пучга чиқди.
Шаҳар мудофааси ўз шиддати, юксак фаоллиги билан фарқ қилиб, зарбага қарши зарбалар ва ҳужум операциялари билан уйғун олиб борилди. Ушбу мудофаа қамалга олинган жамики ҳудуд ва бевосита Ленинград шаҳрини қамраб олди, душман батареяларига қарши кураш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тадбирлари муваффақиятли олиб борилди. Ленинград учун жанг немис-фашист қўшинларининг йирик кучлари ва бутун фин армиясини ўзига жалб этди. Жамики жаҳонга оммавий қаҳрамонлик намунасини намоён этган Ленинград ҳимоячилари қамал ҳолатининг шафқатсиз синовига қаҳрамонона бардош бериб, қуршов ҳалқасини ёриб ўтиш учун имкон яратди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
3 "+" от:
Старый 04.02.2014 23:08   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
1943 йилнинг 18 январь куни совет қўшинлари қамал ҳолатига барҳам берди, хусусан, 12-30 январь кунлари Ленинград ва Волхов фронтлари томонидан Балтика флоти билан ҳамкорликда немис-фашистларнинг «Шимол» армиялар гуруҳи тасарруфидаги, таркибига 26 та немис ва 4 та фин дивизияси кирган 18- армияга қарши қамал ҳалқасини ёриб ўтиш операцияси ўтказилди.
Бундай жанговар ҳаракатлар олиб борилган Шлиссельбург-Синява дўнглиги душман томонидан қудратли мудофаа маррасига айлантирилган бўлиб, уни ёриб ўтиш учун совет қўшинларининг 67- ва 2- зарбдор армиялар негизидаги кучли зарбдор туркуми яратилди.
Жавоб тариқасида кетма-кет зарба берган ушбу қўшинлар туркуми душман мудофаасини ёриб ўтиб, эни 8 – 11 километр келадиган рахна ҳосил қилганча, Ленинград шаҳрининг мамлакат билан боғлайдиган йўлини очди. Бироқ совет қўшинларининг кейинги ҳужумкор ҳаракатлари ривож топмади.
Қамал ҳалқасининг ёриб ўтилиши Ленинград учун олиб борилган жангда туб бурилиш ҳосил қилди ва 1943 йилнинг январь ойидан эътиборан ташаббус батамом совет қўшинларига ўтди.
1944 йилнинг 14 январидан 1 мартига қадар Ленинград, Волхов ва 2- Болтиқ бўйи фронтлари томонидан Балтика флоти билан ҳамкорликда немис-фашистларнинг «Шимол» армиялар гуруҳини тор-мор қилиш, Ленинград шаҳрини қамал ҳолатидан батамом халос этиш ва Ленинград вилоятини немис-фашист газандаларидан буткул тозалаш мақсадида Ленинград-Новгород операцияси ўтказилди.
Ленинград ва Новгород бўсағаларида жойлашган 18- немис армияси қанотларидаги қўшин туркумларига қарата бир вақтда зарба берган совет қўшинлари, ушбу армиянинг асосий кучларини янчиб ташлаб, Нарва ва Псков йўналишларида ҳужумга ўтганча, душманнинг 16- армиясига ҳам катта талафот етказди. Натижада, немис-фашистларнинг «Шимол» армиялар гуруҳи 220 – 280 километр нарига улоқтирилди, унинг 3 та дивизияси таг-туги билан қириб ташланган бўлса, 23 та дивизияси парчалаб юборилди ва шу тариқа Ленинград душман қамалидан халос бўлди.
1944 йил 10 сентябрь куни Ленинград учун жанг ўз якунига етди. Ушбу жанг ўта жиддий сиёсий ва ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳарбий санъат ривожига улкан ҳисса қўшганча, совет-герман фронтининг бошқа қисмларида олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар давомига сезиларли таъсир ўтказди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
3 "+" от:
Старый 04.02.2014 23:08   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ленинград учун олиб борилган жангнинг мудофаа ва ҳужум операциялари давомида фронтлар гуруҳи орасида, шу жумладан, фронтлар билан флот ва ҳарбий флотилиялар орасида стратегик ва оператив миқёсдаги ҳамкорлик муваффақиятли амалга оширилди.
Совет қўшинларининг мудофаа жанглари қатъий ва фаол кечиб, эгалланган марралар қўлда ишончли сақлаб борилганча, кўп маротаба амалга оширилган зарбага қарши зарбалар, атакага қарши атакалар ҳамда ҳужум операциялари билан уйғунлашиб борди, хавфли йўналишларда куч ва воситалар манёври кенг қўлланилди. Мавжуд куч ва воситаларнинг марказлаштирилиши, улардан самарали ва мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш имконини берди. Қўшин бошқариш тадбирлари марказлашган бўлса-да, қуйи поғонадаги қўмондонликларга ташаббус кўрсатиш имкони берилди.
Ҳужум операциялари давомида совет ҳарбий санъати душманнинг кучли мустаҳкамланган қудратли мудофаа маррасини табиий жойнинг мураккаб ўрмон-ботқоқлик шароитида ёриб ўтиш тажрибаси ила бойиди. Ленинград учун жанг даврида душман артиллерияси ва авиациясига қарши қақшатқич кураш олиб борилди. Ленинград фронти ва Балтика флоти артиллерияси душман батареяларига қарши самарали курашди. Денгиз бўйида жойлашган йирик шаҳарнинг ҳаво ҳужумидан мудофаасини ташкиллаштириш борасида катта тажриба тўпланди. Хусусан, Ленинграднинг ҳаво ҳужумидан мудофааси Шимолий давлат ҳаво ҳужумидан мудофаа зонаси қўшинлари томонидан, Ленинград фронти ва Балтика флоти ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ленинградни ҳимоя қилган ушбу қўшин тури душманнинг жами 1561 та самолётини уриб туширди. Бундай тажриба Москва шаҳрининг ҳаво ҳужумидан мудофаасини ташкиллаштириш жараёнида ҳам қўлланилди.
Душман устидан эришилган ғалабага шаҳар меҳнаткашлари улкан ҳисса қўшди. ССРИ Олий Совети Президиуми 1942 йили «Ленинград мудофааси учун» (рус. «За оборону Ленинграда») медалини таъсис этди. 1965 йили эса қаҳрамон-шаҳар Ленинград «Олтин Юлдуз» медали билан тақдирланди.
1991 йили Ленинград шаҳрига, унинг 1924 йилга қадар бўлган Санкт-Петербург номи қайтариб берилди.

Тинчлик учун курашинг, муҳтарам хонимлар ва жаноблар, кадрли ёшлар.
Эътиборингиз учун раҳмат.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх