Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.05.2013 23:05   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШДАГИ ЭКОЛОГИК КУРАШ (экологическая борьба в войне) замонавий урушда олиб бориладиган курашнинг янги шаклларидан бири.
Урушдаги экологик кураш мазмунан, рақиб томонидан эгалланган ҳудудда ноқулай экологик вазиятни юзага келтириш, душман давлатнинг қуролли кучлари тегишли ҳаракатлар бажариши, иқтисодиёти ишлаши ва аҳолисининг турмуш кечириши учун қийинчиликлар туғдиришдан иборат.
Давлатларнинг ҳаётий фаолияти меъёрий равишда кечишига йўл қўймаслик экологик курашнинг сўнгги чоралар сифатида кўриладиган шаклларида кўзда тутилади.
Урушдаги экологик кураш ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган воситалар қўлланилган тарзда олиб борилиб, ўз ичига:
атом электр станциялари ва ўта хавфли кимёвий моддалар ишлаб чиқарадиган марказларни йирик ҳудудлар, атмосфера ва сув ҳавзаларига зарар етказиш учун вайрон этиш;
озон қатламини атайин бузиб юбориш;
ҳалокатли ҳодисалар, сув босишлар ва йирик ёнғинларни юзага келтириш;
санаб ўтилган ҳаракатлар душман томонидан бажарилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўришни мужассам этади.
Физиканинг янги тамойилларига асосланган, мисол учун геофизик қурол яратилган, шунингдек, таъсири узоқ вақт давом этиб, табиий алмашинувни издан чиқарадиган, катта майдонлардаги жамики ўсимлик қопламини йўқ қилиб юборадиган ўта заҳарли ва бошқа кимёвий моддалар қўлланилганида экологик курашнинг самараси кескин ошиб кетиши мумкин.

УРУШ ДАВОМИЙЛИГИ (продолжительность войны) ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан, токи батамом тугашига қадар ўтадиган вақт оралиғи.
Урушлар қисқа муддатли, узоқ давом этадиган ва муттасил урушларга фарқ қилади.
Қисқа муддатли (тез ўтадиган, «яшин тезлигида»ги) урушлар, одатда, бир йилдан узоққа чўзилмай, курашнинг кескин шакллари, ҳарбий воқеаларнинг тез ривожланиши, курашаётган томонлардан бири ўз мақсадларига қисқа вақтда эришиши билан тавсифланади.
Бундай урушлар, аксарият ҳолларда, ҳарбий қудратлари тенг бўлмаган давлатлар ўртасидаги қуролли тўқнашувда юз беради. Иккинчи жаҳон урушида Германия томонидан Польша (1939 й.), Франция (1940 й.) ва Европанинг бир қатор бошқа давлатлари устидан ғалаба шу тариқа қозонилган. Сўнгги тарихий мисол тариқасида эса АҚШ давлати ва унинг иттифоқчилари томонидан:
1991 йили Форс кўрфазида Ироққа қарши («Саҳродаги тўфон» операцияси);
1999 йили Югославияга қарши;
2001 йили Афғонистонга қарши олиб борилган урушларни келтириш мумкин.
Узоқ давом этадиган урушлар, одатда, бир йилдан тўрт йилгача олиб борилади. Тарихий мисол тариқасида Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларини келтириш мумкин. Етказилган талафотлар ўрнини кўп маротаба тўлатиш, қуролли кучларни тиклаб, кучайтириб бориш имконини берадиган қудратли ҳарбий ва иқтисодий имкониятларга эга йирик давлатлар (иттифоқлар) тўқнаш келган ҳолатда юз берадиган урушлар узоқ давом этадиган уруш саналади. Бундай урушлар, одатда, бир нечта давр ва кампаниядан иборат бўлиб, уларнинг шиддати дам кучайиб, дам сустлашиб бориши мумкин.
Муттасил урушлар, одатда, беш баъзан эса бир неча ўн йилгача чўзилиб кетади. Ўтмишда ўтган «Етти йиллик», «Ўттиз йиллик», «Юз йиллик» урушларни муттасил урушларга мисол тариқасида келтириш мумкин.
Бундай урушлар, одатда, қудратлари деярли тенг бўлган давлатларнинг (иттифоқларнинг) бир-бирига сабот-матонат ила қаршилик кўрсатишлари, ушбу ҳолат эса томонларнинг бирор-бирига қисқа муддат ичида узил-кесил ғалаба қозонишга имкон бермаслиги билан тавсифланади. Баъзан бундай давлатларнинг тўқнашувлари ўзаро боғлиқ жузъий уруш ва можаролар серияси шаклини касб этади.
Халқларнинг ҳолдан тойиши, давлатларнинг равнақи деярли тўхтаб қолиб, кўп йилларга ортга сурилиб кетишига олиб келадиган катта талафот ва вайронагарчиликлар муттасил урушлар оқибати саналади.

УРУШ ХОТИМАСИ (исход войны) уруш якунида юзага келадиган ва урушдан кейинги тинчлик шартларини белгилайдиган ҳолат.
Уруш хотимаси, одатда, ҳарбий-сиёсий кучларнинг гуруҳларга тубдан қайта бўлиниб кетиши, муайян давлатлар юксалиб кетиб, маълум давлатлар таназзулга юз тутиши, дунё харитасининг қайтадан тузилиши ва янги ижтимоий-сиёсий тузилмалар шаклланишига олиб келади.
Уруш хотимасининг вариантлари турлича бўлиши мумкин, жумладан:
томонлардан бири зафар қозонади, иккинчиси эса мағлубиятга учраб, таслим бўлади;
томонлардан бири ўз мақсадларига қисман эриша олади холос, бунинг оқибатида эса иккинчи томон адолатли сулҳ тузилишини кўзлайди;
қарши уришаётган иккала томоннинг (барча томонларнинг) тинка-мадори қуригани боис уруш деярли натижасиз тугайди;
уруш иккала томон учун фожиали оқибатлар билан якун топади;
уруш (авваламбор, ядровий уруш) натижасида оммавий хаос қарор топади, жаҳон цивилизацияси ҳалокат ёқасига келиб қолади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 03.05.2013 23:08   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШ ДАВОМИ ВА ХОТИМАСИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР (факторы, обусловливающие ход и исход войны) урушнинг ривожи ва якуний натижаларига таъсир ўтказадиган маънавий, моддий ва ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар мажмуи.
Уруш давоми ва хотимасига сабаб бўлувчи омиллар:
ўз хусусиятига кўра – объектив ва субъектив;
уруш давоми ва хотимасига таъсир ўтказиш турига кўра – муваққат ва доимий;
аҳамиятига кўра – узил-кесил ҳал этувчи, асосий ва иккинчи даражали бўлади.
Объектив омиллар жумласига томонларнинг ишга солинган муайян маънавий ва моддий имкониятлари киради.
Субъектив омиллар жумласига эса одамлар, сиёсий ва ҳарбий раҳбариятнинг онгли фаолияти, шу жумладан, саркардаларнинг шахсий сифатлари билан боғлиқ шарт-шароитлар киради.
Дафъатан амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар, қуролли кучларни душмандан олдин тизиб, ҳаракатларини ташкиллаштириш, маҳаллий аҳоли ва қуролли кучлар шахсий таркибига руҳий таъсир ўтказиш муваққат омиллар саналади.
Доимий таъсир ўтказадиган омиллар жумласига уруш мақсадлари ва жамиятнинг маънавий-руҳий турғунлиги билан боғлиқ шарт-шароитлар киради. Шунингдек, ушбу омиллар халқ ва армиянинг маънавий руҳи, қурол-аслаҳаларнинг миқдори ва сифати, фронт ортининг мустаҳкамлиги, уруш эҳтиёжларини қаноатлантириш қобилияти, мамлакатда моддий захиралар ва одам ресурсларининг захираси мавжудлиги билан қатъийлашади.
Урушнинг турли босқичларида у ёки бу омил бўйича у ёхуд бу томон устун келиши, муваққат таъсир ўтказадиган омиллар эса қисқа муддатда ва тез кечадиган урушлар хотимасини олдиндан ҳал этиши мумкин. Бироқ доимий таъсир ўтказадиган омиллар узоқ давом этадиган урушда ҳар қандай ҳолатда ҳам устун келади.

УРУШ ДАВОМИДА РЎЙ БЕРАДИГАН ТУБ БУРИЛИШ (коренной перелом в войне) ўз ичига, одатда, урушнинг ҳарбий-сиёсий ҳамда стратегик вазиятда кескин ва қайтмас ўзгаришлар рўй берадиган бутун бир даври ёки босқичини қамраб олган жараён.
Туб бурилиш давомида стратегик ташаббус муваффақият қозониб бораётган муайян томондан душман зарбаларини қайтариб, илғорликни қўлга киритган, ҳарбий-иқтисодий жиҳатдан аксарият устунликка эришган томонга батамом ўтиб кетади.
Уруш давомида рўй берадиган туб бурилиш асосини қуролли кураш ҳамда ҳарбий ҳаракатлар давоми ва олиб бориш усулларида рўй берадиган илгарилашлар ташкил этади, томонлар ихтиёридаги кучлар нисбати, амалга оширилаётган ҳаракатлар мақсади ва кураш стратегияси ўзгариб кетади.
Шу билан бирга уруш давомида рўй берган туб бурилиш ўз ичига томонларнинг сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий қарама-қаршиликларида юзага келган сезиларли ўзгаришларни ҳам мужассам этади. Душман илгариги устунликларидан маҳрум бўлади, курашнинг барча соҳаларидаги устунлик унинг рақибига ўтиб кетади.
Душман томонида рўй бераётган инқирозларнинг янада кескинлашиши билан бир қаторда, ташаббусни қўлга киритган қарши томон ва унинг қуролли кучлари янада янги сифатларни касб этиб боради. Уруш давомида рўй берган туб бурилиш жараёнида, одатда, душман коалицияси парчалана бошлайди, иттифоқчи давлатлар кетма-кет урушдан чиқарилади. Бошқа томон коалицияси эса аксинча янада мустаҳкамланади, унинг таркибига янги давлатлар қўшилади, миллий озодлик ҳаракатлари кескин тус олади.
Ўтмишда уруш давомида рўй берадиган туб бурилишга битта ёки бир нечта жиддий муҳораба ўтказилиб эришилар эди. Бугунги шароитларда эса одатда, бунинг учун узоқ вақт зарур бўлиб, ССРИ томонидан 1941-45 йилларда Германия фашистларига қарши олиб борилган уруш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида бўлгани каби бир нечта ҳарбий кампанияда ғалаба қозониш талаб этилади.
Туб бурилиш бир нечта босқичдан иборат бўлиши мумкин, хусусан:
биринчи босқич – туб бурилиш бошланиши;
иккинчи босқич – туб бурилишнинг ривож топиб, авжига чиқиши;
учинчи босқич – туб бурилишнинг ниҳоясига етиши.
Иккинчи жаҳон уруши мисолида кўриладиган бўлса, туб бурилиш босқичлари:
биринчи босқич –1942 йил ва 1943 йил бошига;
иккинчи босқич – 1943 йилнинг ёз фаслига;
учинчи босқич – 1943 йилнинг куз фасли ва қиш бошланишига тўғри келди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:13   #23  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШНИНГ ДАВРЛАРГА БЎЛИНИШИ (периодизация войны) уруш асосий даврларга, яъни ҳарбий ҳаракатлар бир-биридан ўз хусусияти, мазмуни ва кўзланган мақсадларга кўра сифат жиҳатидан фарқ қиладиган вақт оралиқларига бўлиниши.
Уруш даврларга стратегик ва тарихий жиҳатдан бўлинади.
Урушнинг стратегик жиҳатдан даврларга бўлиниши уруш режалаштирилаётганида рўй бериб, ривожланиши давомида амалга ошади. Бундай бўлинишда урушни бир нечта изчил қисмга (кампанияга) ажратиш кўзда тутилади. Ушбу қисмларнинг (кампанияларнинг) ҳар бирида қуролли кучларнинг у ёки бу таркиби муайян вазифаларни ҳал этади. Уруш стратегик жиҳатдан, одатда, бошланғич давр, кейинги даврлар ва якунловчи даврга бўлинади.
Шу билан бир қаторда уруш, унда қўлланилган қурол турига кўра ҳам даврларга бўлиниши мумкин, жумладан:
оддий қурол чекланган тарзда қўлланилган давр;
оддий қурол чекланмаган тарзда қўлланилган давр;
тактик ядро қуроли чекланган тарзда қўлланилган давр;
ядро қуроли чекланмаган тарзда қўлланилган давр;
омон қолган (қисман тикланган) қуролли кучлар ва қурол-аслаҳалар қўлланилган давр.
Урушнинг тарихий жиҳатдан даврларга бўлиниши хусусан, уруш давоми ва унда эришилаётган натижалар ва одатда, йиллар бўйича ёки амалга оширилган ҳаракатлар (босқичлар) навбатига, жумладан: биринчи, иккинчи, учинчи ва ҳ. босқичларга кўра рўй беради. Ҳар бир босқичга, унинг мазмунига кўра муайян ном берилади.
Мисол учун собиқ Совет Иттифоқи томонидан 1941-45 йилларда Германия фашистларига қарши олиб борилган урушнинг 2- даврига «Туб бурилиш даври», деб ном берилган.
Жанговар амалиётда ҳарбий ҳаракатларнинг айрим режали даврлари бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу билан бирга, юзага келаётган вазиятнинг алоҳида шароитлари ҳамда қуролли курашнинг янги яратилган воситалари қўлланилиши сабабли урушнинг кўзда тутилмаган эҳтимолий даврлари ҳам рўй бериши кутилади.

УРУШНИНГ БОШЛАНҒИЧ ДАВРИ (начальный период войны) урушнинг дастлабки ўта шиддатли даври.
Урушнинг бошланғич даврида уришаётган давлатлар ўз ҳарбий ҳаракатларини қуролли кучларнинг, асосан уруш бошлангунга қадар, урушдан кўзланган биринчи навбатдаги ҳарбий-сиёсий ва стратегик мақсадларга эришиш учун ташкил этилиб, жанговар шай ҳолатга келтирилган туркумлари билан олиб борадилар. Бу даврда:
илк стратегик операциялар ўтказилади;
иқтисодиёт «ҳарбий йўлга» ўтказилади;
қуролли кучларнинг навбатдаги эшелонларини яратиш тадбирлари якунига етказилиши ва келгуси ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
«Урушнинг бошланғич даври» термини Биринчи жаҳон уруши тажрибасига асосланган ҳолда қўлланила бошланди. Ўша йилларда мулоҳаза юритилаётган даврнинг асосий мазмуни сафарбарлик тадбирларини якунига етказиш, қуролли кучларни илк бор жамлаб, оператив жиҳатдан тизиш, шунингдек, чегараларда маҳаллий ҳарбий ҳаракатлар олиб боришдан иборат бўлган эди.
Иккинчи жаҳон урушида эса урушнинг бошланғич даври умуман бошқача тавсифга эга бўлиб, аҳамияти кескин ошиб кетди. Уришаётган давлатларнинг асосий кучлари томонидан жамики стратегик йўналишларда урушнинг биринчи куниданоқ ўтказилган йирик миқёсли стратегик операциялар ушбу даврнинг асосини ташкил этди.
Бугунги кунларда бошланғич давр янада муҳим аҳамият касб этади. Бу давр асосий ва ҳал этувчи давр бўлиб қолиши мумкин. Айни шу даврда уруш олдида турган бош вазифалар ҳал этилади. Уришаётган иккала томон эҳтимол тутилган натижаларга максимал эришиш учун ўз қуролли кучларининг жамики қудратидан максимал фойдаланишга интилади.
Бошланғич даврнинг муайян мазмуни, олиб бориладиган уруш таснифига боғлиқдир, жумладан:
оддий урушда бошланғич давр асосини, одатда, йирик ҳаво ва ҳаво ҳужумига қарши (келажакда ҳужумкор ва мудофаага оид ҳаво-космик) операциялар ташкил этиб, айни вақтда қитъалар ва океанлардаги ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонида илк стратегик операциялар бошланади, қарши уришаётган томонлар ихтиёридаги барча куч ва манбалар уруш эҳтиёжларини таъминлашга сафарбар этилади;
ядровий урушда бошланғич давр асосини уришаётган давлатлар томонидан бир-бирига қарата бериладиган ёпирилма ядровий зарбалар ташкил этиб, айни вақтда ўз яшовчанлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. Аниқ ва рўйи-рост айтганда, ядровий урушнинг бошланғич даври уришаётган томонлар ва жамики башарият учун ҳалокатли оқибатлар билан якун топиши боис, бундай урушнинг ягона даврига айланиб қолади.

УРУШНИНГ КЕЙИНГИ ДАВРЛАРИ (последующие периоды войны) узоқ давом этадиган урушнинг бошланғич даври ниҳоясига етганидан сўнг келадиган битта ёки кетма-кет келадиган бир нечта изчил даври.
Ушбу даврларнинг ҳар бирида муайян ҳарбий-сиёсий ва стратегик вазифалар ҳал этилади, изчил ва бир йўла амалга ошириладиган стратегик, фронт ва флот миқёсидаги, ҳаво ва ҳаво ҳужумига қарши операциялар, шунингдек, ҳарбий-сиёсий ва стратегик аҳамиятга эга бошқа тадбирлар ўтказилади. Ишлаб чиқаришнинг уруш даври режасига кўра ривожлантирилиши давом эттирилади.
Урушнинг кейинги даврлари мобайнида стратегик ташаббус у ёки бу томон қўлида бўлади ёхуд қўлдан қўлга ўтиб боради. Ушбу даврларда ҳарбий ҳаракатлар қуролли курашнинг барча моддий воситалари ёки фақат оддий қурол қўлланилган тарзда олиб борилиши, қуролли кураш шиддати дам кучайиб кетиши, дам сустлашиши, алоҳида ҳолларда эса энг юқори даражага қадар авж олиб кетиши мумкин.
Мулоҳаза юритилаётган даврларда айрим давлатларнинг уруш ҳолатидан чиқарилиши тез-тез юз бериб, иттифоқчилар таркиби, уришаётган томонлар ихтиёридаги куч ва воситалар нисбати ўзгариб боради, қуролли кураш стратегияси, уни олиб бориш шакллари ва усулларига аниқликлар киритилади ёки улар тубдан ўзгариб кетади.
Жумладан, собиқ Совет Иттифоқи томонидан 1941-45 йилларда Германия фашистларига қарши олиб борилган урушнинг:
биринчи даврида фашистлар Германияси «Яшин тезлигидаги уруш»;
иккинчи даврида – душманни йўналишлар бўйича изчил тор-мор қилиш;
учинчи даврида эса – урушни чўзиш стратегиясига амал қилиб борган.
ССРИ эса аксинча, урушнинг:
биринчи даврида – фаол мудофаа;
иккинчи даврида – душманни сиқиб чиқариш;
учинчи даврида эса – душманни янчиб ташлаш стратегиясига амал қилиб борган.
Тинч океан ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонида олиб борилган урушнинг:
биринчи даврида АҚШ стратегик жиҳатдан муҳим ҳудудларни мудофаа қилиш ва куч тўплаш;
иккинчи даврида – муҳим ҳудудларда ёриб ўтиш;
якунловчи даврида – ҳужум стратегиясига амал қилиб борган.

УРУШНИНГ ЯКУНЛОВЧИ ДАВРИ (завершающий период войны) урушда кўзланган охир-пировард мақсадлар эришилишига олиб келувчи сўнгги операциялар ўтказиладиган охирги давр.
Ушбу даврда, одатда, томонлардан бири ғалаба қозонади, бошқа томон эса батамом мағлубиятга учраб, таслим бўлишга мажбур қилинади. Бироқ урушнинг айни якунловчи даврида томонлар ўз мақсадларига эришмай сиёсий муросага келадиган ва тинчлик шартномасини имзолайдиган ҳолат ҳам юз бериши мумкин. Шундай вариант ҳам жоизки, урушнинг якунловчи даври бирор-бир томонга устун келиш имконини бермай, иккала томоннинг ҳам тинка-мадори қуриши ёки бир-бирини йўқ қилиб юбориши (мисол учун ядровий урушда) билан якун топади.
Оддий урушнинг якунловчи даврида, одатда, жамики операциялар энг катта миқёсга етиб бориб, кучли шиддат билан олиб борилади. Айрим ҳолларда ушбу шиддат сустлашиб қолиши, кўрилган йирик талафотлар сабабли қуролли кучларнинг қисқариб қолган таркиби, қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг содда тизимлари қўлланилган тарзда олиб борилиши мумкин.
Ядровий урушнинг якунловчи даври (гарчи бундай давр бўлишининг эҳтимоли жуда кам бўлса-да) уришаётган давлатлар томонидан ўз ҳаётий фаолиятларини қисман тиклашга қаратилган тадбирлар амалга оширилишидан иборат бўлиши мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:19   #24  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШНИНГ ИНҚИРОЗГА УЧРАШИ (кризис войны) уруш (қуролли кураш) энг юқори авжига чиққан, бироқ уришаётган иккала томон ўз тасарруфидаги куч, восита ва манбаларни қўллаб деярли тугатган ҳолат.
Ўтмишда урушнинг инқирозга учрашига асосан «авжига чиқиш нуқтаси»га боғлаб қаралган. ХХI асрда ушбу инқироз асосан томонлар ўз стратегик мақсадларини алмаштирадиган узоқ вақт оралиғини қамраб олади.
Узоқ давом этадиган урушда инқироз ҳолатлари кўп маротаба юзага келиши кутилади, бироқ урушда туб бурилиш юз бериши ва ниҳоясига етиши кузатиладиган кескин вазият ҳал этувчи аҳамият касб этиши мумкин. Урушнинг инқирозга учраши, одатда, жуда беқарор, иккала томон учун ҳам кескин, ҳам қулай вазият юзага келиши, кучлар нисбатининг тез-тез ўзгариб бориши, ташаббусни қўлга киритиш ва сақлаб қолиш учун қақшатқич кураш олиб борилиши билан тавсифланади.
Айни шу фурсатда алоҳида эҳтиёткорлик билан иш тутиш, узоқни кўра билиш ва жуда қатъий ҳаракатлар бажариш талаб қилинади.

УРУШДА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИГАН (НОМАҚБУЛ) ЗАРАРЛАР (неприемлемый ущерб в войне) муайян давлат тасарруфидаги қуролли кучлар, ҳарбий-саноат объектлари, давлат бошқаруви ва ҳарбий бошқарув тизимларига, ушбу давлат ўзининг уруш олиб бориш имкониятларини йўқотадиган ёки урушни давом эттириш учун сиёсий ва иқтисодий далиллардан маҳрум бўладиган даражада етказилган талафот савияси.
Бундай даражага эришиш учун душманга шундай талафот етказилиши лозимки, токи у кўрган йўқотишлар ўрнини фақат узоқ келажакдагина қоплаш имкони бўлсин. Рақибга урушда йўл қўйиб бўлмайдиган (номақбул) зарарлар келтирилишига душман-давлатнинг жамики иқтисодий имкониятларига путур етказилиши ва шу боис ушбу давлат томонидан қуролли кураш давом эттирилган ҳолатда у ўз ҳолатини қайта тиклаб бўлмас даражада ёмонлаштириб қўйиши, охир-оқибатда капитуляцияга имзо чекишга мажбур бўлиши билан ҳам эришиш мумкин.
Тарихий тажрибалар, тажовузга мубтало бўлган давлат томонидан, агрессордан қасос олиш тариқасида, ҳужум қилган давлатга урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарарлар келтирилишининг муқаррарлиги ҳар қандай кўринишдаги тажовузни тўхтатиш тамойили эканлигини кўрсатмоқда. Агрессор доимо урушнинг эҳтимолий «ҳосиласи»га баҳо беради ва уларни жавоб тариқасида ўзига келтириладиган эҳтимолий зарарлар билан таққослайди. Йўл қўйиб бўлмайдиган зарарлар агрессор учун унинг ҳарбий зафар қозонишини таъминлайдиган омиллар мавжуд бўлишига қарамай, ҳужум қилишдан ўзини тийиб турадиган кўрсаткичлар сифатида хизмат қилади. Номақбул зарар, олдиндан муқаррар бўлган кўрсаткич сифатида, агрессорни, уруш бошлаш учун рўкач қилинадиган далиллардан маҳрум қилиб қўяди. Нотўғри ҳисоблаб чиқарилган бундай кўрсаткичлар ва кўриладиган эҳтимолий зарарга нисбатан қарор топган кўр-кўрона муносабат агрессор учун фожиали оқибатлар билан якун топадиган ҳарбий таваккалчиликка олиб келади.
Ҳар қандай тинчликсевар, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлат тажовузни тўхтатиб қолиш (олдини олиш) учун мустақил равишда (ёки дўстона давлатлар коалицияси таркибида) агрессорга урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарар етказадиган намойишкорона қобилиятга эга бўлиши лозим. Шундагина тажовузни тўхтатиш имконияти ҳар қандай агрессор томонидан эътиборга олинади.
Тинчлик даврида урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарар омили, агрессордан, ўзи тайёрлаётган урушда ўзи кўрадиган ҳалокатли йўқотишларни ҳисобга олишни талаб этади. Уруш даврида эса ушбу омил душманга фаол мудофаа доирасида таъсир ўтказади.
Ҳарбий куч жиҳатидан заиф саналган давлат урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарарлар омилини қўллай олмайди. Бундай давлат ўз зиммасига муайян мажбуриятларни олган тарзда мулоҳаза юритилаётган омилдек кучга ҳарбий жиҳатдан кучли давлатлар билан иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш ёхуд йирик ҳарбий-сиёсий блокларга аъзо бўлиш йўли билан эга бўлиши мумкин. Бинобарин, қандай йўл тутилган бўлмасин агрессорни тўхтатиш омили коллектив хавфсизлик тизими билан чамбарчас боғлиқдир.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:20   #25  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Урушда йўл қўйиб бўлмайдиган (номақбул) зарарлар назарий жиҳатдан учта стратегик сценарийда ёки бундай сценарийлар уйғунлигида намоён бўлиши мумкин, жумладан:
уруш олиб бораётган томонларнинг тинч аҳолиси қисматига келтириладиган оқибатлар нуқтаи назаридан олиб қаралганда фожиалилик даражаси паст бўлган сценарий, яъни душман кучларининг бостириб кирган зарбдор туркумлари тор-мор келтирилиши ва уларнинг омон қолган парчалари мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқарилиши билан тажовузни бартараф этиш. Бунинг натижасида агрессор, такроран бостириб кириш ва урушни давом эттириш учун жисмоний лаёқатдан маҳрум бўлади. Бундай сценарий ҳарбий куч жиҳатидан агрессордан яққол устун келган ёки жанговар имкониятлари рақибнинг жанговар имкониятларига тенг келадиган тинчликсевар давлат томонидангина амалга оширилиши мумкин;
реал стратегик сценарий, яъни тажовуз ташаббускорининг жанговар ва ҳарбий-саноат имкониятларини муайян изчиллик билан йўқ қилиб бориш эвазига тажовузнинг кенг тус олиб кетишига йўл қўймасликдан иборат бўлади. Урушда йўл қўйиб бўлмайдиган (номақбул) зарарларнинг бундай стратегик сценарийсида агрессор урушни давом эттириш учун ўз жисмоний лаёқатини сақлаб қолса-да, уни давом эттиришнинг сиёсий мазмунини йўқотади;
ҳарбий куч жиҳатидан заиф давлат учун улкан вайронагарчилик келтирадиган, бироқ бундан бошқа иложи қолмаган стратегик сценарий, яъни ушбу давлат томонидан ўта аниқ оддий қурол воситасида агрессор тасарруфидаги «гаровга олинган» (олдиндан танланган) нишонлар, хусусан, атом электр станциялари, гидроузеллар, тўғонлар, энергетик қурилмалар, кимёвий заводлар ва шу каби умуммиллий миқёсдаги ўта муҳим объектларга қарата самарали зарбалар бериш қобилиятидан иборат.
Юқорида санаб ўтилган стратегик сценарийлар орасида суръат жиҳатидан тез кечадиган сценарий учинчи сценарий бўлиши мумкин. Негаки, энг муҳим объектлар вайрон этилиши ва бунинг оқибатида экологик вазиятнинг кескин ёмонлашиб кетиши натижасида уришаётган томонлар нафақат иқтисодий, балки ҳарбий фаолият юрита олмай қолади.
Санаб ўтилган стратегик сценарийлар комбинациялари турли-туман бўлиши мумкин, бироқ танланган ҳар қандай комбинациялардан бири ўзини мудофаа қилаётган томон учун жавобан амалга оширилаётган ҳаракатларда агрессорга урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарар етказилишига эришишга қаратилган бўлиши даркор.
Урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарар етказилишига эришиш ва агрессорга таъсир ўтказиш омилларининг кўлами кенг бўлиб, ушбу омилларнинг ҳар қандай мажмуи уюштирилган тажовузнинг стратегик маънода агрессор учун жисмонан имкони бўлмай қолиши, ҳарбий-сиёсий маънода эса қисқа муддат ичида мазмунсиз бўлиб қолиши мақбулдир. Йўл қўйиб бўлмайдиган зарарнинг агрессорни уруш бошлаш ёки уни давом эттиришдан тўхтатиб қоладиган универсал восита сифатидаги мазмун-моҳияти ҳам айни шундан иборатдир.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, узоқ масофаларга қўлланиладиган ва агрессорнинг экологик жиҳатдан хавфли объектларини вайрон этишга қодир бўлган ўта аниқ оддий қуролга эга ҳар қандай давлатнинг агрессорга номақбул зарар етказиш қобилияти қарама-қарши турган томонларнинг иқтисодий ва ҳарбий равнақи сезиларли даражада тафовут қилса-да, фаол жалб этилган ҳарбий қудратларини тенглаштириб қўяди.
Шу боис энг мураккаб ҳарбий-иқтисодий муаммолар жумласига давлатнинг агрессорга урушда йўл қўйиб бўлмайдиган (номақбул) зарар етказиш қобилиятини тегишли ресурслар билан таъминлаш масаласи киради. Агар ядровий урушларга берилаётган назарий баҳоларда агрессорни тўхтатиш учун мўлжалланган куч ва воситаларга оид айрим дастлабки маълумотлар кузатилса, оддий (ядровий бўлмаган) бундай куч ва воситаларни таҳлил қилиш жуда мураккаб кечади. Айни вақтда тинчлик давридаги қуролли кучлар тасарруфида бўлмиш доимо жалб этилган ядровий бўлмаган компонентлар, яъни жанговар имконият таркиби ва тузилишини миқдорий-сифат жиҳатидан асослаш (ҳисобини чиқариш) – энг қийин ва долзарб вазифа бўлиб қолади.
Ҳисоблар чиқаришнинг мураккаблиги турли (ғарбий, шарқий-христиан, Ислом ва шу каби бошқа) цивилизацияларга мансуб мамлакатлар жамиятлари ва ҳукмрон доираларининг менталитетида психологик тафовутлар мавжудлиги боис, ушбу мамлакатлар учун урушда йўл қўйиб бўлмайдиган (номақбул) зарар даражаси ҳам турлича бўлишидан иборатдир. Мисол учун Ислом динига эътиқод қилинадиган (Ислом дунёсига мансуб) мамлакатларда урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарар ҳақидаги тасаввур, аксарият ҳолларда, иқтисодиётнинг экологик жиҳатдан нозик бўлмаган инфратузилмаси, шунингдек, аҳоли ва ҳукмрон доираларнинг уруш ва тинчликка нисбатан диний-ахлоқий муносабатлари билан боғлиқдир.
Урушда йўл қўйиб бўлмайдиган зарар ҳақидаги тасаввурнинг психологик омилларини эътиборга олмаслик:
тинчлик даврида – мудофаа учун сарф харажатларнинг ҳаддан ташқари ошиб кетишига;
уруш даврида – тажовуздан ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг зарурий даражаси ошиб кетиб, тажовузкор давлатга (агрессорга) оқланмаган даражада ортиқ зарар етказилиши, тинч аҳолиси оммавий равишда қириб юборилишига олиб келади.

УРУШ МАҚСАДИ (цель войны) урушнинг якуний муддаоси ёки манфаатли натижаси, давлат (давлатлар иттифоқи) томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат олдида турган, уруш давомида ҳал этилиши лозим бўлган умумий вазифалар мажмуи.
Одатда, душман давлат ёки иттифоқининг тор-мор этилиши, муайян сиёсий шартларни қабул қилишга мажбур қилиниши – уруш мақсади саналади. Урушнинг якуний мақсади, ўз ичига, бир қатор жузъий ва оралиқ мақсадларга эришишни мужассам этади. Бундай мақсадлар жумласига:
қарши курашаётган у ёки бу давлатни урушдан чиқариб юбориш;
душман қуролли кучлари ёки муайян ҳарбий-сиёсий туркумларини тор-мор этиш;
рақиб ҳудудини (ёки ҳудудининг бир қисмини) босиб олиш;
ёвни иттифоқчиларидан ажратиб ташлаш кабилар кириши мумкин.
Душман устидан қозониладиган ғалаба – урушнинг энг олий мақсади саналади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:23   #26  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШ ХУСУСИЯТИ (характер войны) урушнинг энг аҳамиятли сифатлари ва аломатлари мажмуи бўлиб, уни муайян тарихий ҳодиса сифатида фарқлаб туради.
Уруш ижтимоий-сиёсий ва стратегик хусусиятларга эга бўлади. Ижтимоий-сиёсий хусусият урушнинг ижтимоий-сиёсий мазмуни ва қарши томонлар ихтиёридаги кучларнинг жойлаштирилиши билан белгиланса, стратегик хусусият стратегик мақсадлар, курашда қўлланиладиган куч ва воситалар, ҳарбий ҳаракатларнинг миқёси, ҳудудий кўлами, давомийлиги, усуллари ва шакллари билан белгиланади.
Уруш хусусияти уруш олиб борилаётган даврнинг ўзига хос жиҳатлари ва муайян тарихий шарт-шароитлар, уришаётган давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тузилиши, ишлаб чиқариш ривожининг даражаси, қўлланилаётган қуролли кураш воситалари билан белгиланади.
Замонавий уруш ўтмишда ўтган урушлардан, одатда, кўзланаётган мақсадларнинг қатъийлиги, қуролли курашнинг ўта шиддатли кечиши, ҳарбий ҳаракатларнинг қирғин келтириб, вайроналикларга олиб келадиган тавсифга эга бўлиши, ушбу ҳаракатлар барча соҳаларга дахл қилган, шакллари ва қўлланилаётган усуллари тез-тез ва кескин алмаштирилган тарзда ҳудудий жиҳатдан кенг кўламда олиб борилиши, стратегик ташаббусга эга бўлиш ва уни қўлда сақлаб қолишга қаратилган курашнинг шиддати билан фарқ қилади. Замонавий урушда қуролли кураш бошланишидан олдин душманни сиёсий жиҳатдан яккалатиб қўйиш, унинг жанговар руҳини заифлаштириш мақсадларида аёвсиз информацион-тарғибот кўринишидаги «артиллерия зарбаси» берилади.

УРУШ МОДЕЛИ (модель войны) урушнинг асосий қонуниятларини акс эттириб, уруш давоми ва хотимасининг эҳтимол тутилган вариантларини математик ёки мантиқий-эвристик шаклларда тасаввур қилиш ва тадқиқ этиш имкониятини берадиган, муайян тизимга солинган формал воситалар мажмуи.
Урушни моделлаштириш услуби муайян урушнинг эҳтимолий давоми ва хотимасини олдиндан билиш, стратегик режалар ва ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиб, текшириб кўриш, ҳарбий қурилиш ва қуролли кучлар ривожининг мақсадга мувофиқ келадиган йўналишларини белгилаш, давлат иқтисодиётини урушга тайёрлаш учун қўлланилади.
Оддий ва ядровий урушлар моделлари ишлаб чиқилади.
Оддий уруш модели ишлаб чиқилаётганида асосий эътибор унинг давоми, томонлар амалга оширадиган эҳтимолий стратегик операциялар изчиллиги, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни тавсифлашга қаратилади.
Ядровий уруш модели ишлаб чиқилаётганида томонларнинг бир-бирига берадиган ядровий зарбалари, ядровий ҳужумни бартараф этиш ҳамда ядро қуроли қўлланилишининг бевосита ва иккиламчи оқибатларининг ҳисоб-китобларини моделлаштириш муҳим аҳамият касб этади.

УРУШ СЦЕНАРИЙСИ (сценарий войны) уруш мақсадлари, сиёсий ва стратегик хусусияти, томонларнинг иқтисодий ва ҳарбий имкониятлари, уруш давоми ва хотимасига таъсир ўтказадиган бошқа объектив ва субъектив омиллар ҳолатининг таҳлили асосида уруш бўлиш-бўлмаслиги, бошланиши, ривожи, хотимаси ва оқибатларини олдиндан айтиб, тавсифлаб берилиши.
Уруш сценарийси:
томонлар ихтиёридаги кучлар таркиби, жойланиши (тақсимланиши) ва дастлабки ҳолати;
уруш бошланадиган эҳтимолий вариантлар;
урушнинг умуман, даврлар ва босқичлар ҳамда кескин ҳолатлар юзага келган йўналишлар бўйича олиб борилиши, эҳтимол тутилган хотимаси ва пировард оқибатларининг тавсифланишидан иборат бўлади.
Одатда, урушнинг ишлаб чиқилаётган сценарийси у ёки бу томон ҳужум қилган, бостириб кирган ва унинг ушбу ҳаракатлари қайтарилаётганда урушнинг бошланғич даврида олиб бориладиган ҳарбий ҳаракатлар сценарийлари, уларнинг келгуси даврлардаги эҳтимолий ривожи ва урушнинг якуний босқичидан ташкил топади.
Урушнинг эҳтимол тутилган сценарийлари, одатда, тегишли ҳужжатларда акс эттирилиб, ҳарбий машқларда (ўйинларда) ўзлаштирилади ва текшириб чиқилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:27   #27  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШ НАЗАРИЯСИ (теория войны) 1) уруш манбаларига оид ғоя, тасаввур ва шарҳлар, уларнинг юзага келишига олиб келган сабаб ва оқибатларга тушунтиришлар мажмуи. 2) уруш қонуниятлари ҳамда урушни келтириб чиқарган, давоми ва хотимасини қатъийлаштирадиган жараёнлар ўртасидаги муҳим алоқалар ҳақида бир бутун тасаввур берадиган билим шакли. Уруш назариялари турлича, жумладан:
классик назарияси;
плюралистик назарияси;
позитивистик (прагматик) назарияси;
биологик назарияси;
диний (хурофий) назарияси;
техник-саноат назарияси;
синфий моҳияти тўғрисидаги назария бўлади.
Ушбу назарияларнинг ҳар бири ҳукмрон ҳарбий мафкура ва ҳарбий сиёсатга оид тегишли дунёқарашларга таянган ҳолда шаклланади ва улар манфаатларига хизмат қилади.
Зикр этилган назарияларнинг ўзаро зидлиги, у ёки бу кўрсатмаси кўп ҳолларда сохта бўлишидан қатъи назар, ҳар бири урушнинг у ёки бу жиҳати, сабаб ва оқибатларини очиб берадиган ҳақиқат элементларини ўз ичига мужассам этади.

УРУШНИНГ БИОЛОГИК НАЗАРИЯСИ (биологическая теория войны) урушларни кишилик жамиятининг алоҳида хусусияти, одамларда салбий (тажовузкор) биологик сифатлар ривожланиб кетишининг табиий натижаси, яшаш учун кураш, бошқалар ҳисобига яшашга интилиш, деб биладиган назарий концепция.
Ушбу назарияда, уруш на сиёсий ва на иқтисодий тараққиёт омилларига боғлиқ эмаслиги, балки у барча учун шак-шубҳасиз ва муқаррар ижтимоий омил эканлиги тахмин қилинади. Бундай қарашлар реал ҳақиқатни тўлиқ акс эттирмайди, албатта. Бироқ уруш бошланишининг биологик сабабларини, гарчи уларнинг аксарияти соф хаёлий мушоҳада доираларида бўлса ҳам-ки тўла-тўкис инкор этиб бўлмайди.
Бугунги ғарб фалсафаси ва жамиятшунослигида урушнинг кўплаб концепциялари мавжуд. Уларнинг муаллифлари уруш манбаларини турли сабабларда, жумладан инсоннинг:
азалий тажовузкор табиати;
иррационализми, яъни борлиқни иррационал, мавжуд қонун-қоидалардан холи, деб биладиган, бинобарин уни ақл-идрок билан билиб бўлмайди, деб ҳисоблайдиган идеалистик фалсафаси;
бошқалар устидан ҳукмронлик қилишга эҳтирос билан интилиши;
мафкурасига оид ихтилофи;
одамларнинг йўл қўйган гуноҳлари учун Худо томонидан уруш орқали жазоланиши муқаррар, деб идрок этиши;
онгли назоратга бўйсунмайдиган техниканинг иблис, деб эътироф этишида кўрмоқдалар.
Бундай концепцияга асосланган голландиялик олим Р. Штейнметц ўзининг «Уруш фалсафаси» китобида: «Инсон табиат устидан қандай ғалаба қозонган бўлмасин, бу ғалаба унга, бошқа инсон устидан ғалаба қозониш фикри каби бор кучни зўр бериб охиригача отлантиришга илҳом бахш этмайди», - деган фикр билдирган.
Ўхшаш муаллифлар тажовуз сабабларини объектив борлиқ сифатида келтириб, унинг келиб чиқишини (генезисини) очиб бермаганлар. Бундан ташқари, ушбу муаллифлар, агар тажовуз объекти («қурбони») фаол қаршилик кўрсатишга қодир бўлса, агрессор («зўравон») эса ўзи кўрадиган эҳтимолий зарарларга ақл-идрок билан баҳо бера олса, агрессия ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини эътиборга олмаганлар.

УРУШНИНГ ДИНИЙ НАЗАРИЯСИ (религиозная теория войны) урушларни ғоялар ва диний эътиқодларнинг муросасиз тўқнашувлари натижаси, деб ҳисоблайдиган назарий концепция.
Диний назария асосини у ёки бу хурофий ақида мажмуи ташкил этади. Ушбу назария муайян тарихий тажрибага таянади, бироқ хурофий сабаблар умуман бўлмаган ёки сезиларли аҳамият касб этмаган кичик урушларни мутлақо эътиборга олмайди. Бундан ташқари, урушнинг диний назариясида айни битта динни тан оладиган давлатлар ўртасида юз берган урушлар сабабларига ҳам тушунтиришлар берилмайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:28   #28  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШНИНГ КЛАССИК НАЗАРИЯСИ (классическая теория войны) қуролли курашнинг асосий таркибий қисми сифатида кўриладиган уруш, бошқа шаклга эга курашлар ҳамда уларни олиб бориш воситалари, шакллари ва усулларининг мазмуни, маъно-моҳияти ва келиб чиқиши ҳақидаги ғоявий йўл-йўриқлардан мавҳумлаштирилган энг муҳим умумназарий, фалсафий, ҳарбий-сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-стратегик ва ҳарбий-техник қоидалар мажмуи.
Классик назария ўз ичига урушнинг турли назарияларида баён этилган оқилона қоидаларни мужассам этади, бу эса ўз навбатида, урушнинг турли жиҳат ва элементларини очиб бериш ва асослаш имконини беради.
Урушнинг классик назариясида давлатлар ва халқлар ўртасидаги куч қўлланиладиган (зўравон) чора, восита ва усуллар билан ҳал этиладиган антагонистик зиддиятлар – замонавий урушларнинг энг асосий манбалари, деб эътироф этилади. Ушбу назария урушнинг мураккаб ижтимоий ҳодиса, сиёсатнинг зўравонлик воситалари билан давом эттирилиши, давлатлар ва ижтимоий кучларнинг очиқдан-очиқ ва кескин қуролли тўқнашуви эканлигига асосланади. Назария илдизлари ижтимоий муносабатлар тараққиётининг бошқа объектив элементлари, умумлаштирилган тарихий тажриба асосларига бориб тақалади.
Атоқли ҳарбий назариётчи, тарихшунос олим К. Клаузевиц урушнинг маъно-моҳиятига, фалсафий тушунча сифатида, қуйидагича таъриф берган: «Уруш – давлат сиёсатининг ўзга воситалар орқали давом эттирилишидан бошқа нарса эмас».
Бироқ Клаузевиц ҳам, унинг давомчилари ҳам ўз таҳлилларини урушга ижтимоий-сиёсий ҳодиса сифатида тавсиф бериш билан чеклаганларича, урушнинг бирламчи мазмунига аниқ фалсафий баҳо бера олмаганлар.

УРУШНИНГ ПЛЮРАЛИСТИК НАЗАРИЯСИ (плюралистическая теория войны) урушларни жамиятдаги зиддиятлар ҳал этилишининг шаклларидан бири, деб биладиган, уруш бошланиш сабабларини эса муайян шароитга боғлиқ ҳолда, ҳар бир сабаб асосий бўлиб қолиши мумкин бўлган кўплаб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, этник ва бошқа омилларнинг бир-бирига мураккаб таъсир ўтказишидан келиб чиқадиган оқибат сифатида қабул қиладиган назарий концепция.
Плюралистик назариянинг ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатлари эътироф этилмоқда, хусусан:
позитив жиҳатлари – олиб борилаётган уруш жараёнининг мазмунини белгилаб берадиган объектив ва субъектив омилларнинг жамики мажмуи диалектик жиҳатдан инобатга олиб борилиши;
негатив жиҳатлари эса уруш бошланиши ва тараққий этишини олдиндан белгилаб бериб, узлуксиз кучга эга бўладиган асосий объектив шарт-шароитлар тан олинмаслиги саналади.

УРУШНИНГ ПОЗИТИВИСТИК (ПРАГМАТИК) НАЗАРИЯСИ (позитивистская (прагматическая) теория войны) урушга жамият ривожининг тараққиёти нуқтаи назаридан қарайдиган, томонлар ўртасида ҳарбий-сиёсий қарама-қаршилик бўлишини табиий ҳол (муқаррар), деб ҳисоблайдиган, жаҳон миқёсидаги кучлар мувозанатида томонлар эгаллаган ўз ўрин ва аҳамиятларини яхшилашга интилишларининг натижаси сифатида қабул қиладиган назарий концепция.
Тажовузкор давлатлар жаҳон жамияти олдида айни шу назария билан ўз хатти-ҳаракатларини оқлайдилар.
Позитивистик (прагматик) назария урушни жамият тараққиётининг манбаларидан бири сифатида намоён бўладиган ҳодиса эканлиги, уруш вайроналиклар келтирадиган таъсирга эга бўлишига қарамай, ишлаб чиқариш кучлари охир-оқибатда равнақ топишига олиб келишини кўзда тутади. Ҳар бир урушга баҳо, унинг зикр этилган равнаққа қай даражада сабаб бўлганлиги нуқтаи назаридан берилади. Бинобарин, уруш ҳодисасининг мазмунидан иборат қатъий омил, уруш давоми ва хотимасининг қонунияти – урушдаги позитив ва негатив элементлар нисбатини ҳамда қарши курашаётган томонларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятларини юзага келтирадиган миқдорий ва сифат кўрсаткичларини белгилаб беради.
Бундай назариянинг, тажовуз (уруш) манбалари билвосита асослаб берилиб, уларга илмий талқин бериладиган фундаментал элементларидан бири жумласига Дарвиннинг эволюция ва табиий танланиш назариясини киритиш мумкин. Маълумки, унинг ўзаги яшаш учун кураш, турлар ичида ва турлараро олиб бориладиган кураш, яъни умуман олганда оммавий рақобат саналади.
Т. Р. Мальтус қаламига мансуб «Нуфус қонуни ҳақидаги тажриба» асарининг таъсири остида юзага келган ушбу назария амалиётда XIX ва XX асрларнинг иккинчи ярмида тажовузкор концепциялар, жумладан Гитлернинг «Яшаш учун майдон» концепциясини шакллантириб, оқлаган эди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 03.05.2013 23:30   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
УРУШНИНГ СИНФИЙ МОҲИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НАЗАРИЯ (теория о классовой природе войны) давлатлар юзага келиши билан уруш, синфий курашнинг ўзига хос шаклини касб этиши, турли-туман ҳукмрон синфлар томонидан олиб бориладиган сиёсатнинг зўравонлик воситалари билан давом эттирилишига таянадиган назария.
Синфий назария марксистик таълимотнинг уруш ва армия ҳақидаги энг муҳим қисми саналиб, жамият ва унинг тарихини материализм нуқтаи назаридан тушунишга таянган ҳолда уруш ва қуролли курашнинг энг муҳим воситаси бўлмиш қуролли кучларга нисбатан фалсафий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимини ташкил этади. Ушбу назарияда уруш тавсифлари, уни олиб бориш шакллари ва усуллари давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тузилиши, ишлаб чиқариш кучлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг равнақ топиш даражасига боғлиқ, деб эътироф этилади. Уруш, одатда, ҳукмрон синфлар томонидан бошланади ва айни шу синфлар манфаатларида олиб борилади. Уруш олиб бориш учун эса давлат (фуқаролар урушида – синф) томонидан яратилган қуролли кучлар қўлланилади. Шу билан бирга, замонавий урушга бутун мамлакат ва халқ жалб этилади.
Синфий назариянинг аксарият қоидалари ҳаёт амалиётига мувофиқ келмай, урушнинг бир қатор замонавий ҳодисалари, жумладан социалистик давлатлар ўртасида уруш келиб чиқишининг сабаблари, капиталистик муносабатлар ҳукм сурган шароитларда урушларнинг олдини олиш имкони мавжудлиги, урушнинг ривожига маънавий, диний, этник ва бошқа омиллар таъсир ўтказишини тушунтириб бера олмайди.
Марксистик назарияда, гарчи тарих аксарият урушлар бошқа сабаблар туфайли юзага келганлиги ва бу сабаблар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан турлича тузилган давлатларга бир хилда хос эканлиги ҳақида далолат берса ҳам-ки, замонавий урушларнинг энг асосий манбаси империализм саналиши таъкидлаб ўтилади.
Устига-устак, бир ижтимоий тузумга мансуб давлатлар ўртасида рўй бераётган можаро ва урушлар одатий ҳолга айланиб бораётганлиги мулоҳаза юритилаётган назария асоссиз эканлигидан далолат бермоқда. XIX асрда бўлиб ўтган барча урушлар, Биринчи жаҳон уруши, сўнгги вақтларда рўй берган Исроил-Араб урушлари, Хитой билан Вьетнам, Ироқ билан Эрон ўртасидаги урушлар бир ижтимоий тузумга мансуб давлатлар ўртасида рўй берган урушлар жумласига киради.
Шунга қарамай, бугунги шароит нуқтаи назаридан қараганда урушларнинг марксистик назариясида ўз аксини топган аксарият қоидалар қисман ҳаққоний бўлиб, замонавий урушлар ва ҳарбий можаролар юзага келиш сабаблари, уларнинг бориши ва хотимасини олдиндан башорат қилиш учун оралаб қўлланилиши мумкин.

УРУШНИНГ ТЕХНИК-САНОАТ НАЗАРИЯСИ (технико-индустриальная теория войны) урушларни, уларнинг маъно-моҳияти, юзага келиш сабаблари, тарихий ўрни, олиб борилиши ва хотимасига доир қонуниятларини детерминизм (нарса ва ҳодисаларнинг сабабий боғланишлари ҳақидаги материалистик таълимот) тамойилларига асосланган ҳолда ўрганадиган назарий концепция.
Ушбу назария, урушларнинг бошланиши ва олиб борилиши негизида жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар эмас, балки илмий-техник тараққиёт асосий ўрин эгаллашини кўзда тутади. Шунга мувофиқ, одатда, жамики урушлар қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг сон жиҳатдан кўпайиб кетиши, сифати такомиллаштирилиши, пировардида инсонлар назорати остидан чиқиб, мухтор (мустақил ишлайдиган) бўлиб қолишининг бевосита натижаси, уруш ва ҳарбий можароларнинг тасодифан юзага келиш омили саналади.
Масалага бундай ёндашув урушлар билан фан ва техника тараққиёти ўртасидаги жузъий алоқани тушуниб етиш имконини беради, албатта. Бироқ умуман олганда, бундай назария сохта саналади. Негаки, у урушлар орасидаги танаффуслар, уларнинг динамикаси ва ривожини тушунтириб бера олмайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:37   #30  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ОСИЁ-ТИНЧ ОКЕАН МИНТАҚАСИДАГИ УРУШ (война в Азиатско-Тихоокеанском регионе) Иккинчи жаҳон урушининг таркибий қисми. 1941 йил 7 декабрь куни милитаристик Япония томонидан бошланган, Тинч океан, Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида ҳукмронликка эга бўлиш мақсадида бир томонда Япония давлати иккинчи томонда эса АҚШ, Буюк Британия, Голландия ва Хитой давлатлари томонидан олиб борилган уруш.
Уруш бошлаган Япония ўз саноат қудрати, шунингдек, забт этиб олган Маньчжурия, Хитой ва Корея ҳудудларидаги ҳарбий-иқтисодий имкониятларга таянган эди. Унинг қуролли кучларида 2 млн 410 минг киши (130 та дивизия ва бригадалар), 3200 та жанговар самолёт, 10 та йирик ҳарбий кема, 10 та авиаташувчи, 37 та крейсер, 110 та эсминец ва 63 та сув ости кемаси бўлган. Улардан:
34 та дивизия, 2 та алоҳида бригада ва 450 та жанговар самолёт Маньчжурияда;
29 та дивизия, 22 та алоҳида бригада, 150 та жанговар самолёт эса Хитой ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган эди.
Япониянинг стратегик режасида Хитойнинг забт этилган асосий ҳудудини янада кенгайтириш, денгизда ҳукмронлик ўрнатиш, Тинч океаннинг марказий ва жанубий қисмларидаги ороллар, Бирма, Малайа, Индонезия ва Филиппинни қўлга киритиш, келгусида Ҳиндистонга, вазият қулай бўлганда эса ССРИга ҳужум қилиш кўзда тутилган. Жумладан:
АҚШнинг Тинч океандаги Пёрл-Харбор портида жойлашган асосий ҳарбий-денгиз базасига қарата биринчи зарба бериш ва Жанубий денгизлар зонасида ҳукмронликни қўлга киритиш учун 2 та йирик ҳарбий кема, 450 та самолётга эга 6 та авиаташувчи, 3 та крейсер, 9 та эсминец ва 10 та сув ости кемасидан ташкил топган йирик ҳарбий авиация қўшилмаси яратилди;
Филиппинни забт этиш вазифаси 14- армия ва Филиппин томон юборилган кемаларнинг оператив қўшилмаси зиммасига юкланган;
Бирма ва Таиландни эгаллаш вазифаси 15- армия, Малай ва Сингапурни забт этиш 25- армия ва Малай томон юборилган оператив кемалар қўшилмаси зиммасига юкланган;
Индонезияга қарши 16- армия, Янги Гвинея ва Соломон оролларига қарши юриш учун эса ҳарбий-денгиз кучларининг тегишли отрядлари мадад бериб борадиган 17- ва 18- армиялар ажратилган.
АҚШ ва Буюк Британиянинг Тинч океан ҳавзасидаги иттифоқчи флоти бу вақтда 14 та йирик ҳарбий кема, 220 та самолётга эга 3 та авиаташувчи, 39 та крейсер, 114 та эсминец ва 70 та сув ости кемасига эга бўлган эди. АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Голландия ва Хитойга (Чан Кайши) мансуб қуруқликдаги қўшинлар таркибида умумий сони 360 минг кишидан иборат 22 та дивизия, базалардаги ҳарбий авиация таркибида эса 1329 та жанговар самолётлар бўлган эди.
Япония билан уруш бошланганда амалга оширилиши учун тузилган Америка-Англия режасида Жанубий денгизлар зонасида мудофаа ҳаракатларини бажариш, Маршалл, Каролина ва Мариана ороллари чизиғида ҳарбий-денгиз базалари тизимини яратиш, Осиё флотини тузиш, Филиппин, Индонезия, Австралия ва Бирмани мудофаа этиш кўзда тутилган эди.
1941 йил 7 декабрнинг эрта тонгида японлар томонидан Пёрл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига қарата ниҳоятда кучли зарба берилди. Ушбу ҳарбий-денгиз базаси гаванида АҚШнинг 8 та йирик ҳарбий кемаси, 8 та крейсери, 29 та эсминеци, 5 та сув ости кемаси ва 48 та бошқа жанговар ва кўмакчи кемалари бўлган. Япон зарбдор қўшилмалари Куриль оролларидан Гавайи оролларига қадар 12 кун давомида юриб ўтган бўлишига қарамай, АҚШ разведкаси душманнинг ҳарбий-денгиз базага етиб келганлигини фош эта олмаган. Айни шу сабабли ҳам японлар зарбаси умуман кутилмаган ва жуда самарали зарба бўлди.
Дафъатан берилган зарба натижасида японлар АҚШнинг Тинч океандаги флотига улкан зарар етказишга муваффақ бўлди. Бешта йирик ҳарбий кема сафдан чиқди, қолган учтасига жиддий зарар етказилди. Шунингдек, 3 та крейсер, 3 та эсминец ва кўплаб кичик ҳажмли кемаларга шикаст етказилди. Аэродромларда турган ва ҳавога кўтарилган жами 219 та самолёт йўқ қилинди. Кейинчалик амалга оширилган кучли бомбардимонлардан сўнг, Лусон оролидаги «Кавите» ҳарбий-денгиз базаси ҳам тор-мор келтирилди.
Буларнинг барчаси Тинч океан ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонидаги вазиятни Япония фойдасига кескин ўзгартириб юбориб, японларга 5-7 кун ичида Филиппин архипелагининг бир қатор оролларига денгиз десантини тушириш ва Манилани забт этиш имконини берди. Шу вақтнинг ўзида Гонконг ва Таиланд забт этилиб, Сингапурни эгаллаш операцияси бошланди. Ушбу ҳудудларни қайтариб олиш учун эса сал кам уч йил керак бўлди.
1942 йил кампанияси Япония учун жуда муваффақиятли ўтди. Унинг қуролли кучлари Бирмага кириб борди, сўнгра Малакка яриморолини тамоман эгаллаб олди, Жохор бўғозини кечиб ўтиб, Сингапурни, шаҳардаги 70 минглик гарнизонни таслим бўлишга мажбур қилганича забт этди.
1942 йилнинг май ойига келиб, япон экспедицион кучлари Бирма-Ҳиндистон чегараларига етиб келди. Айни вақтда Тинч океаннинг ғарбий қисми ва Индонезияда десант операциялари кенг тус олиб кетди. Японлар томонидан Гавайи ва Индонезияга қарашли Борнео (Калимантан), Целебес (Сулавеси), Бали, Тимор ва Суматра ороллари кетма-кет қўлга киритила борди. Шу йилнинг март ойида япон қўшинлари Ява оролини истило қилди. Ява денгизидаги АҚШ ва Голландия ҳарбий-денгиз кучлари тор-мор келтирилди. Пировардида стратегик хом ашёнинг жуда бой захираларига эга бўлган бепоён минтақа ҳамда Жанубий ва Шарқий Осиёни Европа, Америка ва Австралия билан боғлаб турган энг муҳим денгиз йўллари устидан олиб бориладиган назорат Япония қўлига ўтди. Тинч океаннинг жанубий-ғарбий ва шимолий қисмларидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳам ғарб давлатлари учун муваффақиятсиз кечди.
1942 йил январь ойининг ўзида японлар Янги Гвинеянинг катта қисми, Адмиралтейство ороллари (Бисмарк архипелаги), Янги Британия, Янги Ирландия, Гилберта ороллари ва Соломон оролларининг бир қисмини эгаллаб, Австралия қитъасига бостириб кириш таҳдидини солиб бўлган эди. Бироқ улар ушбу муваффақиятни янада ривожлантириш, Маржон денгизидаги энг муҳим порт саналган Порт-Морсбини (Папуа) забт этиш уддасидан чиқмадилар. Японларнинг йирик денгиз десанти ва уни ҳимоя қилаётган кучлар (3 та авиаташувчи, 12 та крейсер ва 13 та эсминец) АҚШнинг ҳарбий-денгиз кучларига қарашли авиация томонидан берилган қудратли зарбаларга дучор бўлди.
Шу йилнинг 7-8 май кунлари Маржон денгизида икки кунлик авиация-денгиз муҳорабаси бўлиб ўтиб, денгиз жанглари тарихида биринчи марта рақиб томонларнинг сув усти кемалари бир-бирига қарата бирорта ҳам ўқ узмади. Жамики жанговар ҳаракатлар ҳарбий авиация томонидан олиб борилди. 1 та авиаташувчиси ва 80 та самолётини йўқотган, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳолати ҳақида маълумотларга эга бўлмаган япон қўмондонлиги десант туширишдан воз кечиб, ўз отрядларини ҳарбий-денгиз базаларига қайтариб кетди. АҚШ ҳам ушбу муҳорабада 1 та авиаташувчиси ва 81 та самолётини йўқотган эди. Тинч океаннинг жанубий-ғарбий қисмидаги жанговар ҳаракатлар вақтинча тўхтатилди.
Японлар ўзларининг асосий ҳаракатларини океаннинг ғарбий қисмига олиб ўтиш ва АҚШнинг Мидуэйдаги энг йирик оператив ҳарбий-денгиз базасини қўлга олишга қарор қилди. Шу мақсадда, улар 11 та йирик ҳарбий кема, 5 та авиаташувчи, 14 та крейсер, 58 та эсминец ва 10 та сув ости кемасидан ташкил топган қудратли зарбдор қўшилма денгизга чиқарилди. Бироқ бу сафар АҚШ зарбани бартараф этишга ўз вақтида ҳозирлик кўриб олди. Жанубий ва Пёрл-Харбор ҳарбий-денгиз базасидан 3 та авиаташувчи, 8 та крейсер, 15 та эсминец ва 24 та сув ости кемаси Мидуэй ороли яқинига юборилди. Ушбу кучлар ўртасида 4-6 июнь кунлари бошланиб кетган денгиз муҳорабаларида япон флоти 4 авиаташувчи, 1 та крейсер ва 253 та самолётини йўқотди. АҚШ эса 1 та авиаташувчи ва 150 та самолётидан маҳрум бўлди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх