Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 21.02.2013 18:15   #21  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Алихон тўра Соғунийнинг китоблари чоп этилган, одамлар ўртасида уларга талаб катта. Ўзим кўп марта китоб дўконларида "Тарихи Мухаммадий", "Туркистон қайғуси"ни сўраб келишганига гувоҳ бўлганман.

Турли гап сўзларга келсак, уларга эътибор бермаган маъқул, китобхонларнинг ўзи баҳо беради.
Maydakashlar bilan maydalashib o'tirish joiz emas haqiqatan ham.
Alixonto'ra Sog'uniy yirik tarixiy shaxs bo'lganliklari ma'lum: tarixshi, dinshunos olim, adabiyotshunos., sarkarda, tarjimon.
"Temur tuzuklari"ni o'zbek tiliga o'girganlar, o'sha paytda "Guliston "jurnaliga Asqad Muxtor bosh muharrirlik qilgan davrda chop etilgan.
Fuzuliyning,
"Banimkim g'amlarim vordur, biyirin ustina qo'ysang,
Chiqar kofur jahannamdin kuyub ahli azob o'ynar...",
- baytlarini mohirlik ila sharh qilganliklarini shoir Erkin Vohidov yozgan edilar.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 17.03.2013 16:30   #22  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эшит мендин Ватан ўғли насиҳат,
Қабул қилсанг келур бошингга давлат.
Жаҳон кўрган қарининг сўзин олғил,
Амал айлаб, ани кўнглингга солғил.
Йигитлик даврини иш вақти деб бил,
Ғаниматдир, керак ишни билиб қил.
Жаҳон халқи ўликдир ё тирикдир,
Тирик юрган илмсизлар ўликдир.
Ҳаёт ичра урушмоқ ё топишмоқ,
Икковига зарурдир илм ўқимоқ.
Илмсизлик нечук қилди элингни,
Илм-чун боғлагил эмди белингни.
Сиёсатда агар бўлсанг Темурдек,
Ёқарсан илми йўқларни кўмирдек.
Илмсизлар бўлур ҳар ишда ҳолсиз,
Урушга кирса бўлғайму қуролсиз?
Илм билгил, тилин бил дўсту душман,
Иккови бўлмаса бергай сена панд.
Ўқи ҳар канча билсанг, куч кўрурсан,
Вале бир ишни қилсанг куч бўлурсан.
Ул иш эрса унутма ўзлигингни,
Таниткил барчага ўзбеклигингни.
Бировлар соясида турма зинҳор,
Заҳарли сарқитидан тотма зинҳор.
Бировлар соясида кун кўришлик,
Эрур яхши у иш қилмай ўлишлик.
Ватан асли сенингдур Ўзбекистон,
Ўғуздан қолмиш эрди бу гулистон.
Ватан аҳли Ватан меросхўридур,
Отадин қолса мол фарзандникидур.
Онадур бу — Ватан аслини сўрсанг,
Сени туғмиш будур, яхши тушунсанг.
Чиқармиш сен учун турлик емишлар,
Кўтармиш елкасида ёзу қишлар.
Тириклар бу Ватан бўйнига мингай,
Ўликлар ҳам анинг қўйнига киргай.
Ватанни дўст тутиш имондан эрмиш,
Онинг-чун ҳақ Расулдин нақл бўлмиш.
Ватанни севмаганлар биздин эрмас,
Буни ким билмаса имонга кирмас.
Ҳаётинг шарти бўлди илм ўқимоқ,
Илмсиз мумкин эмасдир кўз очмок,
Қаро нағувдир жаҳон бошдан-оёғи,
Илмдир доимий ёнган чироғи.
Дема: «Вақт ўтди, энди фойда бермас»,
Киши оқил эса бу сўзни қилмас.
Агар бўлса ўқи ўқдон ичинда,
Бўлур сайд этса вақти келганинда.
Ўқур бўлсанг ўқ ургайсан кўзига,
Асалдек бўлса алданмас сўзига.
Киши умри саноқликдур билурсан,
Ани ўлмайди дебму шак қилурсан.
Жаҳоннинг турмуши ҳар турлик ишдур,
Кўрурсанким, охири ўзгаришдур.
Ўқир бўлсанг жаҳонда билим кўпдур,
Кифоя қилмас, умринг оз бўлибдур.
Азиз умрингни танлаб сарф қилгил,
Ва лекин тарих илмин кўп ўқигил.
Улуғ тарих эгаси Ўзбекистон,
Қозоғу, қирғизу ҳам Туркманистон,
Ўқур бўлсанг билурсан кимлигингни,
Унутмассан яна ўзбеклигингни.
Бухорода туғилди Ибни Сино.
Анингдек йўқ эди қимматли доно.
Бунинг устози эрди Насри Фороб,
Билай десанг буларнинг тарихин топ.
Туғулғон жойи эрди шаҳри Ўтрор,
Бобо Арслон у ерда, билсанг эй ёр.
Бурун Фороб эди бу шаҳри Ўтрор,
Унутма бу сўзимни, айла такрор.
Учинчиси, Абу Райҳон эрур, бил,
Анинг тарихин айтурман, эшитгил.
Эрур Ибн Синолар қатори,
Замондош эрур, ҳам эрди ёри.
Туғулғон жойидур Хоразм, билсанг,
Туганмас фазлини ҳар қанча қилсанг.
Буларнинг ҳар бири бир юздан ортиқ,
Ёзибдурлар китоб уч юздин ортиқ.
Борини фан уза ёзғон эдилар,
Жаҳон аҳлига қолғизғон эдилар.
Эшитдиким, на қилмиш бу учовлон,
Туғулғон жойларидурким Ўзбекистон.
Алардин бу китобларким қолибдур,
Бутун тилларга қолмай йўткалибдур.
Вале қолмиш қуруқ, ўз аҳли андин,
Илмсиз бўлса ҳайдалғай Ватандин.
Яна чиққан бу жойдин бир улуғ эр,
Билур бўлсанг, анинг отин Темур дер.
Туғилмишдур бу шер Шаҳрисабзда,
Билай десанг анинг тарихин изда.
Йигирма етти марказ олмиш эрди,
Жаҳонни остин-устин қилмиш эрди.
Ўзи тузган «Тузукот»ни ўқиб кўр,
Темур қандоқ кишидур анда айтур.
Жаҳонда ўттиз уч йил давр сурган,
Эмасдир ҳеч урушда у енгилган.
Жаҳонда кўп баҳодирлар ўтибдур,
Темурдек каҳрамонни ким кўрибдур?
Иккинчи— Шоҳруҳ ўғли Улуғбек,
Илмда ҳеч ким бўлмади анингдек.
Самарқандда мунажжимхона солди,
Расадхона деган жойни у қилди.
Ҳисобу ҳандаса илмига омил,
Фунун ҳайъат ичида эрди комил.
Шунинг-чун «Зиж Кўрагонни» у ёзди,
Тўлиқлаб ҳайъат илмини чиқозди.
Жаҳон халқи Улуғбекни улуғлар,
Бўлиб олимлари ҳар ерда сўзлар.
Учинчи доҳий эрди Мирзо Бобур,
Сиёсат бобида кўп эрди моҳир.
Илмни ҳам сиёсатни олибдур,
Китоб ёзиб ўз отин қолдирибдур.
Набира бўлғуси Соҳибқиронға,
Етар беш ота бирлан каҳрамонға.
Ўқиб кўрсанг, унинг ёзғон китобин,
Билурсан, шунда ул қандоқ эконин.
Билай десанг, онинг қўл ёзмаси бор,
Ўқиб кўр, изла, «Бобурнома»си бор.
Ўқиб, ёд айла «Бобурнома»ни сан,
Аниқ ўзбек тилин шунда билурсан.
Яна айтай, Алишер Навоий,
Улуғ ўзбек элининг раҳнамои.
Қуёш ёнглик, десам ҳам ёлғон эрмас,
Тушунганлар, бу нотўғри, деёлмас.
Тўлиқ ой оз эрур васфин қилурда,
Этолмас бизга фойда еткирурда.
Биза бу эр улуғ хизмат қилибдур,
Тугамас яхшиликни қолдирибдур.
Отаси ул эрур ўзбек тилини,
Киши билмас онинг билганларини.
Замона тилларин яхши билурди,
Ва лекин ўз тилин ортиқ кўрурди.
На ёзди эрса, ёзмиш турк тилида,
Ўз элин ўйламиш бу қилғонида.
Агар бул бўлмаса, тил ким билурди,
Онинг қилғон ишини ким қилурди?!
Агар ул кутмаса ўзбек тилини,
Билолмас эрди ҳеч ким борлиғини.
Унутса ўз тилин ҳар қайси миллат,
Хиёнатдур, кечилмас бу хиёнат.
Бу ишдин қутқарган бизни Навоий,
Анинг руҳини шод айла илоҳи.
Агар қадриға етса Ўзбекистон,
Атаб номиға қилсун боғу бўстон.
Сифатин айладим бу етти эрнинг —
Бари ўғлони эдилар бу ернинг.
Фалак устида етти юлдуз ўхшаш,
Булардин ибрат олсин ҳар қари — ёш.
Кел, эй Соғуний сўзни кўп узотма,
Кўзинг оч, уйғониб ғафлатда ётма,

Ўтибдур барча умринг дарду ғамда,
Ғаниматдур на қилсанг ҳам шу дамда.
Ёшинг етмишдин ўтмишдур, на чора,
Кўнгил халқ кайғусидин пора-пора.
Айирув бўлсалар жонимни шандин,
Ватаннинг амралмас севгиси мандин.
Дегайлар: Етти қат бу ерни билсанг,
Чуқур ўйлаб қара, яхши тушунсанг.
Боболар сўнгаги бир қат бўлубдур,
Буларнинг танларидин ер тўлибдур.
Она дейдур: Ватанни ондин ортиқ,
Билурсанг, сенга сут бергандин ортиқ.
Босарсан елкасига, юрганингда,
Қучоғида ётурсан ўлганингда.
Ватанни сақламабдур қайси инсон,
Кўрар турлик балоларни у ҳайвон.
Ота меросимиздур Ўзбекистон,
Еткандур бизга эмди бу гулистон.
Ватандин ажради-ўлди, демакдур,
Боқиб душманга, термулди, демакдур.

Хазрат Алихонтура Соғунийнинг ушбу шеърини такдим этганликлари учун Ойбек Нуриддинга уз миннатдорчилигимни билдираман.
Ответить 
Старый 18.03.2013 08:45   #23  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Nigora Umarova'га раҳмат, ушбу муждаларни илинганликлари учун. Copy қилиб қўйдим.
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)
Ответить 
"+" от:
Старый 21.03.2013 08:26   #24  
Known ID Group
Аватар для Ska4ka
Оффлайн
AKA:Webmaster
Сообщений: 783
+ 535  314/199
– 103  116/73

Uzbekistan
Xurshid Davron sahifasida ham Alixonto'ra Sog'uniyga bag'ishlangan maqolalarni topib olishingiz mumkin: http://kh-davron.uz/tag/alixontora-soguniy
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:34   #25  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
T-Moor,yaxshi ssilka beribsiz. Ssilkadagi ma'lumot kak raz ushbu mavzuga mos bo'lgani uchun ushbu mavzuda qayd qilmoqchiman.


Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Алихонтўра Соғуний ҳақида нашр этилган хориж адабиётларида ҳам холис бўлмаган, бир-бирига қарама-қарши фикр мулоҳазалар билдирилган. «Тарих ҳақида қоғоз қораларганда илм одобига кўра, бир оғиз ортиқча сўз ҳам қўшмаслик ёки камайтирмаслик фарз», деган эди Алихонтўра Соғунийнинг ўзи. Шубҳасиз, улуғ маърифатпарвар ва сиёсий арбобнинг ушбу сўзлари унинг фаолияти ҳақида сўз юритганда дастуруламал сифатида хизмат қилади.
Ответить 
"+" от:
Старый 25.03.2013 07:35   #26  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan

ТУРКИСТОН ҒУРУРИ
Қутлуғхон Шокиров — Эдиқут
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Улуғ тангримиз — Оллоҳга чексиз шукрлар бўлсинким, яқин бир ярим аср давомида озодликнинг ҳаётбахш шарбатига чанқоқ Туркистон аҳлининг кўпчилигига ҳуррият насиб бўлди. Бунинг шарофатидан шонли тарихимизни сохталикнинг ўлакса қобиқларидан тозалай бошладик, маънавиятимизни яхши ниятлар-ла тафтиш қилмоқдамиз, улуғларимиз меросидан чин инсоний қадриятларни уларга амал қилиш учун изламоқдамиз. Бу саъй-ҳаракатлардан олинажак натижалар маънавий камолотни хоҳ онгли, хоҳ онгсиз равишда моддий ривожланишдан олийроқ деб тушуниб келган бизнинг ихлосли халкимиз учун ҳаво ва сувдек зарур, шу бугунда. Шеърий меросидан намуналар берилаётган муаллиф — Алихонтўра Соғуний фаолияти ва ижоди билан танишув ҳам мазкур фикрга айнан далил бўлади, иншооллоҳ!
«Ҳар ишга охирида баҳо берилур. Барча ишнинг асоси туганчисидир», деган ҳадиси шарифнинг ҳақлигига тасдиқан отамиз раҳматли ҳақида халқимиз даставвал ул кишининг ижодий меҳнатлари самаралари билан таниша туриб, тасаввур ҳосил қила бошлади. Ваҳоланки, таржимаси чуқур қомусий билим ва игна билан қудуқ қазишдек беадад сабрни талаб қилувчи Амир Темур Тарағай Баҳодир ўғли қаламига мансуб «Темур тузуклари», Аҳмад Донишнинг «Наводир-ул вақое», Дарвешали Сангийнинг «Мусиқа рисоласи» асарларининг ўзбекчага ўгирилиши она Туркистон фозила маданиятини сақлаб қолиш йўлида холис бажарилган улкан хизматнинг дебочаси эди. Улардан бахраманд бўла олганлар, ушбу ишни энг олий мақомда бажарувчи фақат кучли алломагина эмас, балки забардаст тарихий шахс эканлигини пайқай бошладилар. Бундай мушоҳадаларни қандайдир сирли қилиб қўяётган сабаблардан бири яна шунда эдики, муаллиф тўғрисида эл орасида бир томондан «комил диний олим», «маршал ота», «хитойлиқ генерал», «уйғурларнинг ҳибс қилинган подшоси» деган, иккинчи томондан «советлар душмани», «панисломист, пантуркист», «сиёсий қочоқ», «Сталиннинг яқини», «КГБ билан ҳамкор», «совет разведкачиси» каби овозалар юрарди. Ҳукумат идораларида масъул бўлиб ишлаб юрганлар эса Алихонтўра хақида, одатда, сукут сақлардилар.
Алихонтўра фаолияти ҳақида АҚШ, Туркия, Хитой, Русия каби турли мамлакатларда чоп этилган илмий-тарихий асарларда анча маълумотлар келтирилган. Улар, бизнинг билишимизча, йирик камчиликлардан холи эмас. Ҳакконий ва холисона мақолалар сўнгги 1-2 йил ичида Ўрта Осиё жумҳуриятлари, хусусан, Ўзбекистон вақтли матбуотида эълон килина бошлади. Афсуски, уларда ҳам қатор ноаниқликларга йўл кўйилди. «Тарих ҳақида қоғоз қоралаганда, илм одобига кўра бир оғиз сўз ҳам ортикча кўшмаслик ё камайтмаслик фарз», деган отамиз кўрсатмаларига риоя айлаб ҳамда қайд этилган қусурларни бартараф этишни ҳам кўзда тутиб, қуйидагиларни маълум килишга киришдим. Умид қиламанки, бул — отамиз ҳакида шу кунгача бизда эълон қилинган таржимаи ҳолий мақолаларнинг тўлиқроғи бўлажак.
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:37   #27  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Тарихдан маълумки, 1881 йили Туркманистондаги Кўк қалъа истеҳкомини қонли жанглардан кейин чор қўшинлари ишғол қилдилар ва бу билан чорак аср, балки ундан ҳам кўп, сурункали босқинчилик урушларидан сўнг бутун Туркистон мустамлакага айлантирилди. Ватанимиз ўз эркидан ажраб, қуллик зулматига чўмган худди шу давр-да Қирғизистондаги Тўқмоқ шаҳрида наврўз куни ўзбек оиласида иккинчи ўғил — менинг отам Алихонтўра таваллуд топдилар. Оналарининг исми — Норбуви, афсус, улар ҳақида билганларим ҳозирча жуда оз.
Оталари Шокирхонтўра асли андижонлик, нақшбандия сулукига мансуб диний олим бўлиб, Шокирхўжа эшон номи билан ҳам машҳур эдилар. Катта бувамиз Мухаммадхўжа, уларнинг оталари Мирниёзхўжа ва шу йўсинда йигирма нечанчи бувамиз Қилич Бурҳон (Бурҳониддин Қилич. Х.Д.) эқанлар, буларнинг мақбаралари ҳозир ҳам Ўзган шаҳрида кад кўтариб турибди.
Икки оғиз сўз Тўқмоқ шаҳри ҳақида. Ушбу кент қадимий турқ бешикларидан ҳисобланган, қорахонийлар даврида пойтахт бўлган мўътабар Боласоғун шаҳри қалмоқлар билан тенгсиз қурашда хароб бўлгач, унинг шундоқ ёнгинасида барпо бўлди. Гўё бевақт вафот қилган онаси тепасида қайғуга чўмган ҳассакаш фарзанд каби, Отам ўз шаҳарларининг ўтмишдаги ноёб ва шонли тарихини чуқур билган ҳолда, жуда эъзозлардилар ва унинг табаррук номини кейинчалик ўзларига тахаллус қилгандилар. Совет шарқшунос олимларлари «Боласоғун борми ё йўқми?» деб тортишиб-юрган йилларда отамиз бизларни ўз она шаҳарларининг харобаларига олиб борганлар. У ерларни кезганмиз, 70 минг қиши шаҳид бўлган экан, уларнинг муборак қонлари тўкилган ерларда тиз чўкиб ўтириб, қуръон тиловат қилиб, бахшида қилганмиз. Кези келганда, шуни айтиб қолмоқчиманки, биз ўзбеклар, яъни, ўзбек турклари 1924 йилда белгилаб берилган «истон»лар чегараларидагина яшаб келмаганмиз, балки бутун Ўрта Осиё кенгликлари ва ундан ташкарида жавлон урган, улуғлик шан-шавкатидан баҳраманд бир халқмиз. Агар санай бошласам, бизнинг ҳозирги жумҳуриятимиздан сиртда бўлган тарихий шаҳар — кентларимиз ичкаридагилардан кўп бўлса қўпки, оз эмас, машҳурлиги ҳам кам эмас. Ўзидан Тўқмоқни нишон қилиб қолдирган Боласоғун ҳам Тароз (Авлиё ота), Туркистон, Фороб, Хўжанд, Ҳирот, Сайрам (Сарём) каби ана шундай турклик масканларидан эди.
Отамизнинг болалик ва ўсмирлик йиллари… Бунинг баёнини бир лирик чекиниш руҳида бошлаш истаги туғилди, зеро ўқувчиларга бу маъқул бўлажак.
Тасаввур қилайлик, ўтган аср охиридаги саҳни кенг, боғ-роғли ўзбек ҳовлиси. Ер тандирга ўт қаланган, бувимиз нон ёпиш тараддудида, беш яшар ўғиллари — Алиҳонтўра она атрофида уймалашиб юрибди. Она бир зум уйга кириб чиққунча гўдак йўқолади. Бирданига томирда қонни тўхтатадиган фарёд эшитилди:— «Вой дод, бола нобуд бўлди, куйди!» Оёқ яланг югуриб чиққан Шокирхонтўра ер тандир томон отилди. Кўзига гўё туш аралаш қизиган тандир ичида, чўғ устида типирчилаб турган, ғужанак бўлиб олган фарзанди кўринади. Тортиб оладилар. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг — бола соппа-соғ, куйганликдан деярли асорат йўқ эди. Воқеага шоҳид бўлган оқсоколлар дедиларки:— «Каромат содир бўлди, иншооллоҳ! Бу ўғил ўтда куймас, сувда чўкмас Ватан ўғлони бўлажак, ғариб динимизга кувват бергусидир!»
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:38   #28  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Орадан бир йилча ўтганда бўлган яна бир воқеа: Қурбон хайит байрами кунлари эди. Бир тўп болалар кувонишиб, шовқин-сурон солишиб масжид ёнидан ўтиб борардилар. Гуруҳдан биргина бола ажраб, масжид дарвозаси олдида таққа тўхтаб қолади. Ичкаридан «ҳув Оллоҳ, ҳув» мақомида айтилаётган ҳақ таоло зикри унинг борлиғини чулғаб олган, бутун вужуди билан титрарди, кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Шу аҳвол-да зикр давраси томон яқинлашди. Дарвешларнинг кексаси буни кўриб турган эди, болани ердан азот кўтариб, давра ўртасига олиб кўйди. Шундагина у аста-секин ўзига келиб, норасида ингичка овози билан зикр оқимига қўшилди.
Болаликдан ўчмас хотира бўлиб қолган бошқа бир воқеа ҳам диққатга моликдир. Шундоқки, отамиз 10—11 ёшларида бувамиздан бир чиройли қулун ҳадя олган эканлар. Уни меҳр билан парваришлаб боқиб ювиб-тараб, ўстириб, той бўлиб қолган кезларда, бир кун болалар югуриб келиб дейдиларки:—«Алихон! Ўткинчи казак ўрислари тойингни олиб қетяптилар». Бу ўринда шуни эслатиб кетиш керакки, оқ пошшонинг эркалари ҳисобланган казаклар ўша вақтларда маҳаллий халқнинг хоҳлаган уйига кириб, истаган нарсасини тортиб олаверарди, мол-чорвасию, йилқисини ҳам ҳайдаб кетаверарди. Уларнинг қиличи ва ўқидан, калтагидан омон қолган жабрланувчи эса дардини кимга айтса айтаверсин, барибир бефойда эди.
Бува-бувимизнинг «ҳай-ҳай»лаганига қарамай, бундай зулмга чидаёлмаган отамиз, бошқа отга минасолиб казакларни қувиб етадилар ва жон ҳолатда тойчоқнинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб оллдилар. Бош-кўзлари мўматалоқ бўлиб, қамчи зарбидан қон шар-шар оқаётган бўлса-да, уни тойчокдан ажрата олмайдилар. Охири, казаклар халойиқ тўпланаётганини кўриб, қўл силтаганча ўлжадан воз кечиб, сўкина-сўкина жўнаб қоладилар.
Отам раҳматлидан бошқа ғаройиб кечмишларни ҳам анча эшитгандим. Бироқ, мазкур уч воқеа менинг таҳлили ожизимга кўра, бир мантиқий бутунликка эга. Яьни, юрт бошига қаро кунлар тушганда, Яратган Эгамиз она Туркистонимиз бағрида ўтда куймас, сувда чўкмас, душманга эгилмас фарзандларидан бирини ёруғ дунёга келтирди.
Мана шундай муҳит ҳукм сурган бир даврда, Шокирхонтўра тутқунликнинг чиркин руҳи сингиб қолмасин, ҳамда илғор исломий тарбия олишсин деган мақсадда икки ўсмир ўғиллари Олимхон ва Алихонни Макка шаҳрига олиб кетиб, у ерда ўқишга жойлаб, ўзлари ҳам муайян муддат туриб, қайтиб келадилар. Таҳсил йиллари сермаҳсул бўлади. Ўша вақтлари икки ҳарамдаги ўқув юртлари мударрисларининг аксарияти туркистонликлар бўлиб, оталаримиз мусофирликдан кўп ҳам азият кўрмаганлар. Ўрни келганда, айтиб ўтиш керакки, ватандошларимиз асрлар давомида бутун араб оламига билим бериб келганлар ва шу муборак анъана ҳозирги кунгача давом этиб келмокда. Бу каби улуғ даражада ислом маърифатини тараққий эттириб, жаҳон маданиятига муттасил ҳисса қўшиб келаётган эканмиз, бундан ҳақли равишда фахрланмоғимиз лозим.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 25.03.2013 07:39   #29  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Падари бузрукворимиз туғма илм ошиғи бўлганликларидан икки ҳарамдаги талабалик йилларида араб, форс, турк тилларини фасоҳат ва балоғат даражасида эгаллай олдилар. Илоҳиёт илмларидан тафсир, ҳадис ҳамда фикҳ (ислом ҳуқуқшунослиги), мантиқ соҳаларида таълим олдилар. Сиёсат ва ҳарбий илмгақизиқиш ҳам ўша даврларда камолига етган бўлиши керакки, дадамлар бўш бўлди дегунча усмонли турк ҳарбий қисмлари жойлашган қароргоҳга кетиб қолаверар эканлар, баъзан эртадан — кечгача аскарий кўрик, ҳарбий машқлар, тўп, аслаҳа-куролларга маҳлиё бўлиб қолиб кетар эканлар…
Арабистондаги таҳсил маълум даражага етгач, бувамиз ташаббуси билан шу икки ўғиллари ўқишни Бухаронинг, амир Олимхон мадрасасида давом эттиришади. Илмга муносабат жиддийлигини шундан ҳам билиш мумкинки, узрқ йиллар Ватанни кўрмаган икки ўғил уйга туширилмаёқ Тошкентдан Бухорои шарифга олиб кетилади. Бу ерда юқорида қайд этилган билимлар билан бир қаторда отам шеърият, мусиқа, жуғрофия, ҳандаса, фалакиёт, тарих, табобат илмларини қунт билан ўргандилар. Талабалик йилларининг серунум бўлганлигининг сабаблари устида тўхталсак, биринчи мусаббиб, албатта, Оллоҳ бўлса, кейингилари, бу ота-онанинг ўз фарзандларини Қуръони каримнинг «Илм олиш ҳар бир мусулмон ва муслима учун фарз», кўрсатмасига астойдил амал қилган ҳолда, билимга жиддий рағбатлантириш ҳамда бунинг самарали натижаси ўлароқ, отамизнинг ўзларигагина хосмутоала услуби ва саъй-харакатларидир. Олииган таҳсилни фақат сахарлаб такрор машқ қилиш, дарс тайрлаётган вақтда қоринни тўйдириб олмаслик, қийин мавзуларни ўзлаштиришда юқори савияли талабалар билан муҳокама ва мунозара қилиб ҳақиқатни аниқлаш, мударрисларга уларнинг маънавий поклиги, билимининг чуқурлиги ва ўкитишда холйслигига караб баҳо бериш, домлалар-га содиклик, бир сабоқни тўлиғича тушунмай кейингисига ўтмаслик ва шу каби талаблар, дадамнинг ўз сўзларича, мазкур услубнинг қоидаларидан эди. Ваҳоланки, фақат Шокирхонтўрамгина эмас, балки аксарият Туркистон аҳли ўша вақтда зиёсидан умид қилган Бухорои шарифда таълим-тарбия ишлари ўз замонасига кўра жуда ортда эди. Бу ҳақда ўз ҳотираларида шу мазмунда гаплар бор:«XX аср бошида Бухорода амир тузуми чириб қолган бўлиб, ўқув-ўқитув иши ўрта асрлардагидек эди. Икки юздан ортиқ мадрасада дунёвий фанлардан сабоқ бериш йўлга қўйилмаганди. Бу соҳалардаги мударрислар ўз уйларида бекитиқча хусусий дарслар бериб, бошқа касб-корлар билан тирикчилик қилишга мажбур эдилар. Петербургдаги амирнинг ҳомийларини худди шундай аҳвол кониқтирарди. Мадрасаларда ҳужра сотиб олиб, номигагина муллавачча бўлиш маишат қилишнинг бир турига айланганди. Не-не лаёқатли Ватан болалари ўзларининг бебаҳо умрларини зах ва қоронғу ҳужраларда сермашаккат араб ва форс тилларини ўрганишгагина сарфлаб зое кеткизардилар, чунки, барча ўқув қўлланмаларимиз шу икки тилда ёзилганди. Асосий билимлар қолиб кетиб, кўпчилик талабалар фикҳ фанидан амал-тақал қилиб таҳсил олардиларки, бу бечораларнинг сўнгги мақсади қози бўлиш ва шу орқали осонгина тирикчилик қилиш эди. Биз билан мадрасадош Садриддин Айний ҳам «абадий талабалар»дан бўлиб, ўкишдан ҳафсаласи пир бўлган-ди, бой муллаваччаларга хизматчи ҳужрадош эди. Оғзидан папирос тушмас, соғлиғини йўқотган, бўш қолди дегунча шахматдан нари кетмасди…
Ўзим ҳам шўлар каби чаламулла бўлиб қолмаслик учун мадраса сабоқларини тўла ўзлаштириш билан бир қаторда бошка фанлардан етук ҳисобланган мударрисларни топиб, ҳақ тўлаб, ҳусусий дарслар олдим. Расмий ва норасмий равишда ман этилган адабиётларни, мутоала қилдим, турк ва татар газет-жўрналларини қўймай ўқиб бордим. Шуни билдим ва икрор қилдимки, ҳақиқий олим бўлиш учун бешикдан то лаҳадгача бўлган давр ичида тинмай ўқимоқ, ўқимоқ, ўз устида ишламоқ лозимдир».
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:40   #30  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Хуллас, асримизнинг ўнинчи йиллари бошида иқки ака-ука Бухорода таҳсилни ниҳоясига етказиб, устозларидан оқ фотиҳа оладилар. Отамиз, ўрганган билимларидан бирини амалий мутахассислик даражасига етказгандилар, у ҳам бўлса машҳур шарқ табобати эди.
Баёнимизнинг шу қисмини юқорида қайд этилганлар билан чегараласак, Алихонтўра талабалик йилларида атрофидаги воқеликдан ажралиб, фақат илм ўрганишга шўнғиб кетган эканлар-да, деган бир кадар ноқис хулосага келиш мумкин. Шунинг учун яна илова килардимки, мазкур давр ичида отам ёш бўлсалар-да, ғайратли ижтимоий арбоб бўлиб етишиб қолгандилар. Масалан, ул кишининг шахсий намунаси ва ташаббуси билан муллаваччаларнинг мударрислар билан муомаласи жиддий яхшиланиб, кўпчилик мадрасалардаги ўзаро лоқайд муносабатлар ижобий томонга ўзгара бошлади. Бунга эса бир воқеа туртки бўлганди. Ҳар кунги, одатдаги сабоқлар туғаш сўнгида талабалардан бирови етук мударрислардан бирини (ул киши йўқ пайтда) кўпчилик ичида жисмоний нуқсонини пеш қилиб «занжий» (негр, қора) деб мазах қилади, ҳақоратлай бошлайди. Отамиз буни тийиб қўймоқчи бўладилар. Ўртада қаттиқ муштлашув чиқиб, иккала муллавачча қонга беланиб, улар ҳолатга етсалар ҳам ташлашаверадилар. Уларни ажратишади. Тўполонни эшитиб, бош мударрис яна қайта келади, шогирдлари жим турган ҳолда унинг танбеҳини эшитадилар. Нима сабабдан уруш чиққанини муллаваччалардан бири «гуллаб» қўйгач, ул кишида бир ўзгариш содир бўлади. Турган жойларида тиз чўкиб, мўматалоғи чикиб кетган шогирди олдига ҳамманинг олдида тиззасида юриб келиб, унинг кўлларидан ўпади. Кўзларида шашқатор ёш, бўғиқ овоз-ла, нидо қилади: «Алихон, буюк олим бўлғусисен! «Қора бўлса ҳам севикли устозим», деб, мен учун уришибсен. Мен сенинг устозннг эмас, мен сенинг қора кулингман!» Устоз, шогирд йиғлашган, тўпланганлар барчаси йиғлаб дуога қўл кўтаришган. Шу кундан эътиборан мадрасада муҳит соғломлаша боради…
Бундан ташқари отамиз Бухородаги барча сунний мазҳабдаги талабаларнинг тан олинган жасур етакчиларидан ҳам эканлар. Уша вақтлар амир аъёнлари доираларидан бошлаб аҳли Бухорога ёйилаёзган шиаликка кескин равишда барҳам беришда муллаваччаларнинг чиқишлари ҳал қилувчи роль ўйнаган бўлиб, отм раҳматли бу ҳаракатнинг энг олдинги, ҳаётга хатарли сафларида бўлгандилар. Бирок, кўп ўтмаёқ, мазҳабчилик курашлари мусулмонларни асосий душман олдида заифлаштиришини англаб, бу борадаги зиддиятлар кундалик сиёсий аҳвол талаблари олдида учинчи-туртинчи даражадаги масалалардан деб ҳисоблай бошладилар ва мусулмонлар бирлигини ҳаммадан юқори қўя бошладилар. Мавжуд сиёсий оким ва партиялар дастурларини синчковлик билан ўрганган бўлсалар-да, биронта-бир фирқа ёки сиёсий ташкилотга аъзо бўлишдан ўзларини тийдилар. Еврупопарастликнинг онгли рақиби бўлганликдан, умуман ғарб социал-демократиясини ва бунинг бўлшевистик рус шаклини энг зарарли, Туркистон учун етти ёт бегона ҳисоблардилар.
Она шаҳарлари Тўқмоққа кайтиб келгач, кенг диний маърифатчилик фаолияти билан холисона шуғулланадилар. Тирикчиликни эса ҳалол отамерос касб — деҳқончилик ҳамда табибчилик билан тебратиб турадилар.
Бу орада биринчи жаҳон уруши бошланиб, чор маъмурияти маҳаллий аҳолини фронт ортида (ёки фронтнинг ўзида) ишлатиш учун мардикорликка сафарбар қила бошлайди. Мана бу сиёсатга қатъий равишда ва очиқдан-очиқ қарши чиқиб, аҳолини оммавий тарзда бўйсунмасликка, ўз фарзандларини мардикорликка бермасликка чақирадилар. Шу баҳона бўлиб, чор махфий полицияси тазйиқ чораларини кўра бошлади, бироқ халқ оммаси ғазабидан чўчиб, отамизга зарар келтиролмади, ўшанда.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх