|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
13.03.2014 15:45 | #51 |
Ривоят қилинадики, етти ўғилни катта қилган ота кунлардан бирида уларга қарата: "Фарзандларим, мен сизларга дунёга келганингизлан сўнг кўп яхшилик қилдим, аммо сизлар туғилмасингиздан илгари ҳам сизларга бир яхшилик қилганман", дебди. Фарзандлари ажабланиб: "Отажон, туғилганимиздан сўнг қилган яхшиликларингиз бисёр, аммо туғилмасимиздан илгари қандай яхшилик қилган бўлишингиз мумкин?" дебдилар. Падари бузруквор: "Мен сизларга туғилмасингиздан илгари қилган яхшилигим, оналикка муносиб умр йўлдош танлаганимдир" дея жавоб қилибди. Қиссадан ҳисса, соғлом бола соғлом онадан дунёга келар экан, қизларимиз, сингилларимиз, оналаримиз, умуман, аёл зотини асраш, ҳимоя қилиш ва эъзозлаш бурчимиздир.
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
31.05.2014 11:42 | #52 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Оила – жамиятнинг асосини ташкил этувчи қўрғон. Шундай бўлгач, оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам, ватан эрки ва истиқлолнинг пойдевори ҳам шунча мустаҳкам бўлади.
Динимиз таълимотларида оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб қилинган. Оила қурмасдан, таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, бунинг акси бўлган никоҳ ибодат даражасига кўтарилган. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннати эканини айтганлар. Арбаъу мин сунанил мурсалийна, алҳаяу, ватаъаттуру вассиваку, ванникаҳу (Термизий) “Тўрт нарса Пайғамбарларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўйлик сепмоқлик, мисвок ва оила қуриш” Мусулмон киши ўзига яхши умр йўлдоши танлар экан, оиласининг мустаҳкам бўлиши, оила аъзоларининг бахтиёр бўлиши билан бирга, бўлажак фарзандларини муносиб юрт фарзанди қилиб ўстиришни ҳам кўзда тутиши керак.
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 31.05.2014 в 11:47. |
||
|
Ответить |
31.05.2014 11:45 | #53 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Уламоларимиз муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Тўғри эътиқодли бўлиши. 2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади. 3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши. 4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши. 5. Насаби яхши бўлиши. 6. Ҳуснли бўлиши. Эрнинг кўнгли тўқ бўлади. Муҳаббат қўяди. Бошқаларга қарамайди. 7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади. 8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинликнинг машмашаси ҳам кўп. Шартларини бажо қилиш ҳам қийин. Қолаверса, юртимизда ҳам кўпхотинлик таъқиқланган. Энди оиланинг мустаҳкамлигининг омилларидан яна бири солиҳ эр. Оила эру хотин орасида бўладиган кўнгилга боғлиқ маънавий ва руҳий алоқадир. Бундай алоқада икки томон бирдек иштирок этмаса, яхшиликка эришиб бўлмайди. Оилага эр қанчалик зарур бўлса, аёл ҳам шунчалик зарур. Оилавий алоқалар эрнинг кўнглига қанчалик боғлиқ бўлса, аёлнинг кўнглига ҳам шунчалик боғлиқ.
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 31.05.2014 в 11:48. |
||
|
Ответить |
09.06.2014 10:34 | #56 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Bu rasizm emas.
5. Насаби яхши бўлиши. Hozirgi zamon genetika fani yangiliklari bo'yicha qaralsa farzandga 70 foiz gen ona tarafidan beriladi ekan. Bu esa tanlangan ayol nasabi haqida ham ma'lumotga ega bo'lish kerakligini bildiradi. Agar sog'lom farzand ko'rish tarafdori bo'lsa... Bu yana qizini halol edirib ichirgan bo'lishi kerakligini ham anglatadi.
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 09.06.2014 в 10:47. |
||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
14.06.2014 08:33 | #57 |
Hochschule
Studierende
AKA:Stealth
Сообщений: 89
+ 13
24/22
– 7
1/1
|
Bu fikrda qisman bo'lsa ham jon bor
__________________
www.qanday-qilib.uz |
|
Ответить |
24.06.2014 11:05 | #58 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Муҳаммад Содиқ Қошғарий «Одоб ас-солихан» асарида уйланадиган йигит никохдан олдин уйланмоқчи бўлган қизини кўрмоғи, уйланадиган қизининг бокира бўлмоғи ҳамда тўрт нарса умрда, коматда, молда ва насабда эрдан паст ва тўрт нарсада, ҳуснда ва жамолда, ҳулқда, адабда ва иффатда эрдан юқори бўлиши зарурлигини, таъкидлайди. Бу фикр турмушда тинч ва тотув яшаш, оилада эр-хотин муносабатларида катта аҳамиятга эга.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
01.11.2014 04:12 | #59 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
01.11.2014 04:18 | #60 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Оффтоп: Цитата:
"Насаб" бўйича индамай тураман хозирча... Последний раз редактировалось Maestro; 01.11.2014 в 04:26. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|