Ривоят қилинадики, етти ўғилни катта қилган ота кунлардан бирида уларга қарата: "Фарзандларим, мен сизларга дунёга келганингизлан сўнг кўп яхшилик қилдим, аммо сизлар туғилмасингиздан илгари ҳам сизларга бир яхшилик қилганман", дебди. Фарзандлари ажабланиб: "Отажон, туғилганимиздан сўнг қилган яхшиликларингиз бисёр, аммо туғилмасимиздан илгари қандай яхшилик қилган бўлишингиз мумкин?" дебдилар. Падари бузруквор: "Мен сизларга туғилмасингиздан илгари қилган яхшилигим, оналикка муносиб умр йўлдош танлаганимдир" дея жавоб қилибди. Қиссадан ҳисса, соғлом бола соғлом онадан дунёга келар экан, қизларимиз, сингилларимиз, оналаримиз, умуман, аёл зотини асраш, ҳимоя қилиш ва эъзозлаш бурчимиздир.
|