Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.03.2013 07:41   #31  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
1916 йили эса Туркистонда оқ подшо зулмига қарши қатор халқ қўзғолонлари бўлди. Отам қирғизларнинг қуролли чиқишларида фаол қатнашдилар ва улар шафқатсизларча бостирилгач, Қошғарга сиёсий қочқин сифатида кетишга мажбур бўлдилар. 1917 иилги Ўктабрь тўнтаришидан сўнг, шўролар бутун дунёга жар солиб ҳурриятлар ҳақида берган ваъдаларидан умидвор ҳолда, ватанга қайтдилар. Аммо, кўп вақт ўтмаёқ реал воқелик бутунлай бошқача бўлиб чиқади. Синфий кураш таълимотинииг амалдаги кўриниши бўлган қизил террор (даҳшат солиш) натижасида маҳаллйй аҳолининг ёппасига қирғин қилиниши, диний ва умуман ўқимишли арбобларнинг муттасил равишда йўқотилиши, сунъий очарчилик вужудга келтириб аҳолини иқтисодий тамондан янги хокимиятнинг ҳуқуқсиз қулларига айлантирилиши ва шу каби мудҳиш тадбирларни кўрган ва энг асосийси, аксарият халқдан фарқли ўлароқ, буни чуқур тушунган отамиз, ўз-ўзидан советларнинг табиий душманига айланадилар. Мана ўша даврларда кечмиш-кечинмаларини хотирлаб ёзган эсдаликларидан кичик лавҳа:
«1919 йил охирларида Пишкакка қарашли Қораболта, Оқсу бўлиб, ўн саккиз рус қишлоқлари бирлашган ҳолда коммунистларга карши қўзғрлон кўтаришди. Бойликка ботиб ётган Пишкак, Сўқулуқ дунганлари ҳам тушунмасликдан бу ишга қўшилиб қолдилар. Натижада тортқилик бутунлай улар устларига тушиб, энг оғир зарбалик калтаклар бошларида ушатилди. Шундоқки, беш юз уйликка етмаган Пишкак, Сўқулуқ дунганларидан саккиз юз кишини ҳайдаб келиб, бозор ўртасида пулемётга тутдилар. Булар ичидан ўқ тегмай қолган ёки ярадор бўлиб жони чиқмай турганларини қизил аскарлар оралаб юриб, найзалаб ўлдирдилар. Қўзғолончилар маркази бўлган — беш минг чамали аҳолиси бор Оқсу қишлоғи русларидан эса, илгари-кейин бўлиб, ўлим жазоси кўрғанлари ўттиздан ошмаган эди.
Сўқулуқ дунганларининг тузларини тотиб, яхшиликларини кўп кўрган эдим. Уларнинг ичида ишончлик шогирдларим ва дўстларим кўп эди. Бундай вақтларда, бориш хатарлик бўлса ҳам, чидаб туролмай, уч-тўрт шогирдларим билан бир арава киши бўлиб, Сўқулуқ тамонға йўл тортдим, яқинлашиб борган сайин бундаги кўз кўрган қўнгилсиз, нарсаларни тил сўзлаб, қалам ёзиб чидаёлмайди. Маҳалла кўчасидан ўтаётганимизда, йўл бўйлаб алан-булан қолдиклари, сочилиб ётган нарсалар, куйдирилиб ёндирилган иморатлар ичида вайрон, талқони чиқиб ётган томлари кўзга…. эди. Буларни қўргач кўз ёшимиз қуримасдан шу юрганимизча, мазлумлар қонлари билан бўялган Сўқулуқ қишлоғига кирдик. Бу воқеа ўтиб, ортидангина борганлигимиз учун мусулмонлар отилган-чопилган кўчалардаги қонлар тозаланган бўлса ҳам, бошқа белгилари йўқолмаган эди. Соқчи кишилари бизни бошқа ёқдан келганимизни кўргач, олдимиздан тўсиб, идораларига бошладилар. Улганларнинг хотин-қиз, етим болаларига аталган бир қанча буюм, қийим бошларни кўрсатиб, ёрдам учун келганимизни билдирдик. Сўнгра йўл ҳатларимизни текшириб, бизга рухсат берган бўлсалар ҳам, яна орамизда ишонмаслик пайдо бўлиб, анчагина. сўз ўтмиш эди, маълумдирки, маҳкумиятда эзилган, қуролсиз, дудуқ йиллар, ғолибият зулми билан ғурурланиб турган, ҳар бирининг тумшуғидан, тўнғиз қурти тушган қуроллик шаҳдам йиллар олдида нима дея олардилар?
Интизомлик аскарларга, қуролли қучга, тили бўлак дини бўлак бир йиғинди, қўли қуруқ кишидар қандай қарши турсинлар? Табиат оламига Илоҳий томонидан юборилган улуғ пайғамбарлар ҳам шу табиат қонунига бўйсунмасдан бошқа ҳеч чоралари йуқдир.
Ответить 
 
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх