|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
10.08.2012 09:54 | #22 | |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
|
менимча, омади келяпти уларнинг, лекин омад ҳам кучлиларга кулиб боқишини унутмаслигимиз керак
кеча 1 та олтин олишиб, 2 баробар юқорига сакрашди. Цитата:
Оффтоп: Лекин бунинг яхши томони ҳам бор экан, Гуглдан медальный зачётга поиск берилса УЗБ медаллари доимо кўриниб туради (энг биринчи ва энг сўнгги), 12 кундан бери И-нетга кирган одам медаль олганимизни кўриб турибди |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
10.08.2012 12:55 | #23 |
Ассаламу алайкум!
Олимпиада-2012 ни катта қизиқиш билан кузатиб боряпман, айниқса ўзимизнинг спортчиларимиз чиқишларини... Муваффақиятсизлик сабаби нимада? Ҳамма ўз фикрини баён қилибди.. Мен ҳам ўз фикримни айтсам: менимча спортчиларимизга омад етмаяпти! Билмадим, мен шундай ўйлайман.. Чунки, ҳар қандай спортчи ё давлат Олимпиадага шунчаки тайёрланмаса керак.. Бор имконини ишга солади барибир.. Мана кеча баландликка сакраш баҳсларида Радзевилнинг ҳақиқатда ҳам омади келди.. Ҳакамларнинг келишуви асосида адашмасам 4 та спортчи 1.96 м баландликка қайта сакрашди... Спортчимиз биринчи уринишдаёқ забт этди.. Гермону греклар қолиб кетди.. Ҳа-я, табриклайман, бир спортчимиз финалда, азизлар.. Умидни узмайлик... Ҳар қалааай, омади келиб қолса, ажабмааас, кумуш, ё бронзалик бўлсак... (Олтин ҳам ортиқчалик қилмайди ) Пс.: шу ерда қўшимча, Аллоҳ омадимизни берсин!
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... Последний раз редактировалось Гўзал; 10.08.2012 в 13:07. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
10.08.2012 20:27 | #27 |
|
Давлат томонидан сарфланган маблағларни қайтариш шарти билан
__________________
http://www.matholymp.zn.uz |
|
Ответить |
11.08.2012 04:23 | #29 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Ёзги таътил вақтида (ўша вақтлари талаба эдим) укамни бир ойча қатъий режимда коллеж имтиҳонларига тайёрладим. Ҳар куни камида 3-5 километирга югурардик. Сўнг, турникда камида 15 марта тортиниш, 100 метрга секундамер бўйича югуришни машқ қилардик. Кечга яқин 1-2 соат кураш усулларини қўллаш, такомиллаштириш устида ишлардик. Шундай қилиб, имтиҳонларга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Бир ҳафта давомида Олимпия коллежига қатнаб, ҳужжат топширган болаларни кузатдик. Бир нечта вилоятлардан келган болалар баъзи баъзида коллеж залида кураш тушиб турарди. Укам улар билан яхши киришиб кетди ва ҳар куни бориб кураш тушиб турди. Рақибларидан бирортасига мағлуб бўлмади. Ҳаммасини осонликча йиқитарди. Ниҳоят имтиҳонлар бошланди. Аввалига 3 км.га югуриш машқи топширилди. Укам қатнашчилар орасида иккинчи энг яхши натижани кўрсатди. 100 метрга югуриш ва турникда тортиниш машқларида ҳам бемалол нормативни бажарди. Охирги имтиҳон - кўргазмали чиқиш қилиш эди. Кўргазмали чиқишда йиқитиш усулларини кўрсатиш билан бирга, йиқилиш маҳоратини ҳам кўрсатиш лозим эди. Хуллас, имтиҳонлар тугади. Мен амалиёт ўташ учун ўқишга кетдим. Жавоблар чиққанда укам коллежга қабул қилинмапти. Сабаби - йиқилиш машқини яхши бажара олмаган эмиш! Мана, Олимпиадаларда кўряпмиз - йиқилиш маҳоратини аъло даражада бажарадиганлар биринчи навбатда Олимпия коллежларига қабул қилинаётганини. Укам ўқишга кира олмаганидан қаттиқ афсусланди. Бир йил давомида ўқишга кирмаган бўлса ҳам коллежга бориб курашиб юрди, суриштирса, киришда ҳаммаси гаплашилган экан. Сўнг қатнаш жонига тегдими, курашни ташлади. Унинг айтишича бир икки йилдан сўнг у йиқитиб юрган болаларнинг икки-учтаси Ўзбекистон термасига олинибди. Ўзим ўқишга билим билан кирганим таъсиридами, Олимпия коллежига ҳам куч билан кирса бўлади деб ўйлаган эканман. Афсуски, бундай эмас экан. Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 11.08.2012 в 04:26. |
|
|
Ответить |
14 "+" от:
|
11.08.2012 04:42 | #30 |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Қозоғистон асосий медалларнининг асосий қисмини (4та олтин) оғир атлетикадан олди. Қозоғистонда оғир атлетика анча ривожланган, эътибор ҳам кучли. Шу олтин медал олганларнинг бири асли қирғизистонлик, бири Хитойда катта бўлган (Зулфия Чиншанло, ҳақиқий исми Дзао Чанлинг), яна бири Москва вакиласи.
Демак, оғир атлетикада муваффақият қозониш учун нафақат Қозоғистоннинг ўзидан, унинг ташқарисидан иқтидорлилар топиб келинган. Мана - натижа қаердан. Кейин, Қозоғистонда енгил атлетика вакиллари ҳам анча яхши қатнашади. Бизда ким фарзандини югуриш ёки найза улоқтиришга олиб боради? Енгил атлетикани қишлоқнинг одами спорт деб ҳисобламайди. Шунинг учун ҳам енгил атлетикачиларимиз ичида деярли ўзбек спортчиларни учратмаймиз. Футбол, кураш, каратэни биламиз, холос. Лекин уёқда ҳам таниш-билишчилик ва пул... Жамоавий спорт турларику, бизда ривож топиши жуда қийин масала. Жамоа бўлиб ош ейишимиз мумкин, аскияю-ғийбатни қойиллатишимиз мумкин, лекин бир жамоа бўлиб спортдан муваффақиятга эришишни... билмадим. Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 11.08.2012 в 04:51. |
|
Ответить |
11 "+" от:
|
|