|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
18.11.2013 21:36 | #2041 | |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
Цитата:
Ezgu orzu har kasning umrini belgilaydi, nimaga yashayotganini ta'kidlab turadi, armon esa vaqt davomida ulgurmagan , eplay olmagan , xato qilgan orzularimiz. U biz xohlagan - MEN. Последний раз редактировалось Minglar; 18.11.2013 в 21:40. |
|
|
Ответить |
24.11.2013 17:52 | #2044 |
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309
190/105
– 5
14/10
|
ЁЛГОН
Кел дустим, узимиз алдаб яшайлик. Рост айтиб нимага эришдик ахир. Хаёт алдаб келди, майли бу сафар Биз хам узимизни алдаб яшайлик. Ёлгончи дунё бу, бариси ёлгон. Ёлгоннинг бариси кадимдан колгон. Ёлгонсиз яшашга колмагач имкон, Узлик узимизни алдаб яшайлик. Ёлгон асрларда ёлгон касрлар, Ёлгон хоқимлару, ёлгон вазирлар. Ёлгончи ватанда кўру, басирлар. Азизим, ёлгондан кайга кочайлик. Яхшиси бизлар хам алдаб яшайлик. Яшайлик бизлар хам ёлгончи булиб, Яшайлик фалончи-пистончи булиб, Шоир булмасак хам чистончи булиб, Ёлгон хиссиётла тулиб-тошайлик, Илхом парисини алдаб яшайлик. Ёлгонга кўрилар севги мухаббат, Ёлгон тунин кийиб яшар хакикат. Ёлгонга ишониб яшаймиз факат, Ёлгоннинг отаси-онаси шайтон, Ёлгиз хакикатдир тандирдаги нон. |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
24.11.2013 17:56 | #2045 |
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309
190/105
– 5
14/10
|
УЗБЕК АЁЛИ
Оёгида калиш, кулида кетмон, Сочлари чамбарак килиб урилган. Узбекнинг аёли неча бир замон Пахта териш учун яралган. Шоирлар шеър укиб алкайди, Хофизлар куйлайди шонини. Аслида бариси алдайди, Туя килиб унинг нонини. |
|
Ответить |
24.11.2013 18:01 | #2046 |
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309
190/105
– 5
14/10
|
БОЛАГИНАМ
Улар бўлдим болагинам, Элтиб кабрга от мани. Бир кунингга ярар булсам, Бир коп кепакка сот мани. Бошима етди бу замон, Эл беиймон, халқ беиймон, Кўрар куни итдан ёмон, Тушунмаслар хайхот мани. Алпомишнинг гурури йўқ, Донишманднинг шуури йўқ, Дардим айтсам уришиб дук, Дерлар мухолифат мани. Майдон ичра мард топилмас, Борини ёв писанд этмас, Эл на қиларини билмас, Уйгот мани, уйгот мани. Бир суз демайди баччагар, Жуфти халолин бичсалар, Тубан кетдикми шу кадар, Кийнар ахир иснод мани. Улар бўлдим болагинам, Элтиб кабрга от мани. Бир кунингга ярар булсам, Бир коп кепакка сот мани. |
|
Ответить |
24.11.2013 18:03 | #2047 |
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309
190/105
– 5
14/10
|
МАРДИКОР АЁЛ
Ўзбекнинг аёли мардикор бўлди, Бешикда боласи сутга зор бўлди, Замона зайлига боқди у лекин, Аёллик шаънини сотиб ҳор бўлди, Ўзбекнинг аёли мардикор бўлди, Кун ўтар, тун ўтар, ғамлари ўтмас, Йил утар, аламли дамлари ўтмас, Рузғори ғор бўлиб ўзини ютмас, Охудек кўзлари ёшларга тўлди, Ўзбекнинг аёли мардикор бўлди, Шохию атласга бурканган аёл, Малохат бобида ўлкан бу аёл, Ўзгага қарашга ийманган аёл, Аламдан, ташвишдан ҳоқисор бўлди, Ўзбекнинг аёли мардикор бўлди, Тилида боли бор эркаклар қайда? Кўксида ёли бор эркаклар қайда, Минг афсус ғурурлар майдадан майда, Кўзларга бу дунё жуда тор бўлди, Ўзбекнинг аёли мардикор бўлди, |
|
Ответить |
06.12.2013 23:31 | #2050 |
Норизо бўлма ҳаётдан, бўлсангда сен безорлар,
Кўринсада дашт мисоли, гул кўкарган гулзорлар, Шукр қилгин ҳар кунингга, сақла иймон фарзини. Чўз қўлингни ҳар касгаким, еткурса ҳам озорлар. Бу оламга келдинг инсон, ушла адл тошини, Тарозунинг палласида, ҳакни топсин бозорлар. Осмон узра улкан қуёш, ёритса ҳам оламни, Иймон нури ёритса гар, бўлмагайсан зор-зорлар. Эй Баҳодир дам ғанимат, ибодатга ўзни чоғла, Ўлим ҳакдир, сенга ҳам бор, зор-интизор мозорлар. (С)
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|