|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
24.07.2010 22:15 | #41 |
|
Мисол учун, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳужжатларида «ссылка» атамаси «ҳавола» деб қўлланилади. Мазмунан тўғри деб топаман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
24.07.2010 22:19 | #42 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
Shu bilan birga, men rus tilidan so'zlarni ko'plab kiritishimizga xayrixoh emasman. Mana, forslarni ko'ring, har qanday chetdan keladigan so'zga albatta bir so'z topishib, ishlatishadi...
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
24.07.2010 22:48 | #43 | ||
|
Цитата:
Аммо баъзан иложсиз қоламиз. Шу боис, Омон аканинг: Цитата:
фикри мақбул келади. Негаки, қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг айрим қисм ва механизмларини масалан: винт, газ (порох газлари), гильза, заряд (порох заряди), затвор, канал (ствол канали), капсюль, карабин, мушка, патрон, порох, пружина, ричаг, ствол, цапфа, шептало кабиларни чиндан ҳам шундайлигича олиб қўймасликдан бошқа чора йўқ. Акс ҳолда, таржима матни таржима эмас, узундан-узоқ изоҳ берилган, ўқувчи чалғиб кетадиган матнга айланиб кетади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
25.07.2010 00:27 | #44 |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
|
Мен тилимизни камбағал эмас, кўпроқ консерватив, юмшоқ эмас, деб ўйлайман. Янги сўзларни ўзлаштириш ва киритиш анчагина мушкул. Адабий асарларни ёзишда иш нисбатан осон кечади. Аммо илмий ва техник материалларда баъзи нарсаларни ёзиш ёки таржима қилишда тепа сочингиз тикка бўлади.
|
|
Ответить |
25.07.2010 08:15 | #45 |
|
Агар менга қўйиб беришса, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги айрим қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа расмий ҳужжатлар матнини режали равишда, уларнинг мазмунини ўзгартириб юбормаган тарзда қайтадан тайёрлаб, тақдим этган бўлар эдим. Негаки, ушбу ҳужжатларни тайёрлаган мансабдор шахслар баъзи атамаларнинг талқинига мисол учун, қўшинлар гуруҳи (группа войск) ва қўшинлар туркуми (группировка войск), ички, ҳудудий ва нейтрал сувлар, «ҳарбий хизматга мажбур» (военнообязанный) каби атамалар талқинига ёки ушбу атамалар талқини ўртасидаги тафовутга талаб даражасида эътибор қаратмаган (ёхуд бехабар). Бироқ, республикамиз эндигина мустақилликка эришган бўлиб, мулоҳаза юритилаётган соҳага оид ҳужжатлар тайёрланган даврда давлат тилидаги ҳарбий атамалар ҳали пухта шаклланмаганлиги, деярли бўлмаганлигини инобатга оладиган бўлсак, кўп қийналган ўша кишилар олдида бош эгишга тайёрман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 25.07.2010 в 08:25. |
|
Ответить |
25.07.2010 20:26 | #46 | |
|
Цитата:
Хотин-қизларимиз орасида Олмахон исмлилари ҳам борлиги эсимга тушиб қолди. Умид қиламанки, уларнинг исмлари жуда мазали ва темир моддасига бой, организмга фойдали мева номидан олинган .
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
25.07.2010 23:29 | #47 |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
|
Хон қўшимчаси ҳақиқатан ҳам кўпинча қизларимизга эркалаш маъносида (худди эркакларга жон қўшимчаси сингари) қўшилиб, кўпинча исмига сингиб кетади ва ҳужжатларга ҳам шундай киритилади. Шундай экан гапингизга тўлиқ қўшилишдан ўзга илож йўқ.
|
|
Ответить |
26.07.2010 00:23 | #48 |
Сообщений: 1,425
+ 1,056
1,039/518
– 16
9/9
|
Менимча, Белочка хақида гапирганда "хайвон" (зверь) десак тўғри бўлмайди, рус тилида хам "белочка - животное" деб юритилади, яъни Олмохон - "жонивор" ёки "жонзот" бўлса керак. Узр, Олмохон деган қизни эмас-ку, лекин жониворни эхши кўраман, жудаям беозор жонзот. |
|
Ответить |
26.07.2010 09:34 | #49 |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
|
Олмахон ҳайвонни мен ҳам жуда хуш кўраман. Аммо юқоридаги мисолда айтмоқчи эдимки, эртакларда ҳар исм маъносига ҳам эътибор қаратишади, худди Золушка сигари. Шунда оппоққина қиз туғилса, унинг исмини Белочка (рус тилида) деб қўйди дейишлари мумкин. Бунда Олмахон деб эмас, Оппоғой (ёки Оппоқой) деб таржима қилиш тўғрироқ бўлса керак
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
30.07.2010 22:29 | #50 |
|
Сиз «Жонли бурчакда» ғилдиракли катакка қамаб боқиладиган олмахонни яхши кўриб қолган бўлсангиз керак . АҚШда эса аксинча, жуда безор бўлишган. Айниқса, уйи ўрмонга яқинроқ бўлган фуқаролар улардан жуда безиллаган. Одамдан ҳайиқмай юрган ёввойи олмахонларнинг йириклигини кўриб ҳайрон қолган эдим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|