Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.04.2019 11:38   #41  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
«Устоз отадек улуғми ёки отадан улуғми? Сиз нима деб ўйлайсиз азизлар?» - деб сўрашибди бир ерда.

Устоз отадан улуғ бўлиши мумкин эмас, айниқса у:

- масжидни экстремистлар уясидай кўрадиган, қиз боланинг рўмолини кўрса қўрққанидан эсанкираб қоладиган;

- ярим яланғоч, оғзи шалоқ ўқувчиларининг хулқига табиий ҳолатдай қараб, бошига дўппи кийиб юрадиган, хулқи исломий кечаётган ўқувчиларини ҳушёрлик-ла кузатиб юрадиган;

- давлат тилини билмайдиган, билишни ҳам истамайдиган, анави авлиё Георгий латтасини тақиб юрадиган устоз бўлса.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"–" от:
Старый 09.04.2019 14:20   #42  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 869
+ 131  270/186
– 29  29/23

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
«Устоз отадек улуғми ёки отадан улуғми? Сиз нима деб ўйлайсиз азизлар?» - деб сўрашибди бир ерда.

Устоз отадан улуғ бўлиши мумкин эмас, айниқса у:

- масжидни экстремистлар уясидай кўрадиган, қиз боланинг рўмолини кўрса қўрққанидан эсанкираб қоладиган;

- ярим яланғоч, оғзи шалоқ ўқувчиларининг хулқига табиий ҳолатдай қараб, бошига дўппи кийиб юрадиган, хулқи исломий кечаётган ўқувчиларини ҳушёрлик-ла кузатиб юрадиган;

- давлат тилини билмайдиган, билишни ҳам истамайдиган, анави авлиё Георгий латтасини тақиб юрадиган устоз бўлса.
ўша байрам билан сизни табриклайман.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 02.05.2019 11:33   #43  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Краснодардаги тарбиячи ёш болани «Россия ва ўрислар»ни ёмон кўраман дегани учун тиз чўктириб, ер ўптиряпти.

«Ўрис олами» вакилидан яна нимани ҳам кутиш мумкин?

https://www.facebook.com/groups/1701...0384937660634/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "–" от:
Старый 29.05.2019 03:47   #44  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ИЧИШ-У, ЧЕКИШНИ ТАШЛАШГА ДОИР УЗОҚ ЧЎЗИЛГАН МАСЛАҲАТ

17 ёшгача туппа-тузук йигитча эдим...

Олий ҳарбий-денгиз билим юртига ўқишга кириш баробарида мутлақо бошқа дунё, умуман ёт, қандайдир ёввойи муҳитга тушиб қолдим. Гап шундаки, ёзма таржимага ёшлигимдан қизиқиш билдириб, ўрис тилини шаҳодатномамда қайд этилгандек аъло баҳога ўзлаштирдим деб юрган эканман. Таассуфки, «Ўрис олами»га қадам қўйишим ҳамоно, бу масалада чуқур адашганимни англадим...

Дарсликлар, қўшимча адабиётлар, шу жумладан, бадиий адабиётлар воситасида пухта ўрганган ўрисчам бу ерда деярли кор бермади. Ҳаётимда илк бор «Ўрис олами»нинг оғзаки нутқига, айниқса, унинг армияси ва ҳарбий-денгиз флотида қўлланиладиган тамомила бошқа тили – хаёлимга ҳам келмаган, мен билмайдиган беадаб сўзларга тўлиб-тошган ўрис тилига дуч келиб қолдим.

Бошқа миллатга мансуб ҳар қандай киши ўрис халқининг ушбу тилини пухта ўзлаштирмас экан, гап нима ҳақда бораётганини, айниқса, олдига қандай жиддий вазифа қўйилаётганини тушунмай, кўп қийналади. Ишончим комилки, бугунги кунда ўша юртда юрган меҳнат муҳожирлари ҳам айнан мана шу оғзаки ўрис нутқини билмаслиги, беадаб сўзлар воситасида унга нима дейилаётганини тушунмаслиги сабаб кўп қийинчиликларга дучор бўлмоқда. Чунки мен – ёш қалбига гард тегмаган ўзбек йигитчаси буни ўз бошимдан ўтказганман. Чунки уларнинг мақталган Пушкин тили, Достоевский, Толстой тили фақат китобда, кутубхонада қолишини, кўчада эса умуман беҳаё тил қўлланилишини яхши биламан.

Дарҳақиқат, ўрис тили буюк ва бағоят қудратли тилдир. Ушбу тил шунчалик бойки, асти қўяверасиз... Агар таъби нозикроқ киши ўрислар инсон организмининг жинсий аъзолари ва улар билан боғлиқ «жараёнлар»дан ўз нутқида фаол фойдаланишини, айниқса, ушбу халқ ҳарбийларининг ўз фаолияти давомида қўллайдиган етти қаватли «ниҳоятда теран» нутқини эшитса, оғзи очилиб, ҳанг-манг бўлиб қолади.

Ҳарбий-денгиз флотининг собиқ офицери сифатида шуни айтишим мумкинки, денгиз ва кема атамалари билан одам анатомиясига оид иборалар уйғунлашиб кетган «флот тили» нозик табиатли киши қулоғини дарахтда қолиб кетган қишки хазонга ўхшатиб буриштириб юборади.

Тил – миллат руҳи деб бежиз айтишмаган!

Мулоҳаза юритилаётган ўрис оламига қадам босган киши таълим олиб, бир нарсага эришишни ният қилган экан, табиийки, ўша олам вакилларининг тусини маънан ва жисмонан касб этишга мажбур бўлади, акс ҳолда у ҳеч нарсага эриша олмайди. Ўрис халқи нақли ила айтганда: «С волками жить – по волчье выть» (Бўрилар орасида бўридай увилла), - тамойилига амал қилишдан ўзга чораси қолмайди.

Гапнинг қисқаси, ўша муҳитда мен ўрисдай ичиш-у, чекишни, болохонали сўкинишни одат қилдим (Оллоҳим, тавба қилдим, гуноҳкор бандангни Ўзинг кечир). Тўғри, ёшлик – шўхлик деганларидек, аксарият тенгдошларим каби болалигимда мен ҳам баъзан у бу нарсанинг таъмини татиб кўрганман, киши сигарета чекса, арақ ичса тез катта бўлиб қолади деган хаёлга борганман, лекин бунчалик эмас-да, энди...

Ҳарбий-денгиз флотида «Шило», деган шундай бир нарса борки, унга юртимиздаги менман деган ҳар қандай ўрис пиёниста ҳам дош бера олмаса керак. Бу эритилмаган тоза спирт бўлиб денгизчилар уни юрган йўлида деярли газаксиз уриб юради. Гапимнинг ҳужжатли исботи тариқасида сизга ўрисларнинг ўттиз олти серияли «Горюнов» деган бадиий фильмини эринмай кўриб чиқишни тавсия этаман. Унда Ҳарбий-денгиз флоти офицерларининг ҳаёти ҳаққоний кўрсатилган, экран одобига имкон қадар амал қилган ҳолда, албатта.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "–" от:
Старый 29.05.2019 03:47   #45  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Курсантлик йилларимда асосан «Астра», «Прима» деб номланадиган фильтрсиз, аччиқ, курсантнинг маошига яраша арзон сигарета навларини чекиб юрдим. Лейтенантлик йилларимда эса Болгария маҳсулоти бўлмиш «Ту-134», «Опал», «Родопи» каби фильтрли, нисбатан қимматроқ тамаки навига ўтдим (тенгқурларим яхши эслайди уларни).

Бироқ ўтган асрнинг 90- йиллари бошида кутилмаганда «табачный голод» бошланди, сигаретанинг ҳар қандай нави борки дўконлардан йўқолди. Менга ўхшаган кашандалар ўларча қийналди. Оқибатда, инсон организмига салбий таъсир ўтказадиган, ҳеч қандай текширувдан ўтмаган қўлбола тамакининг бозори чаққон бўлиб қолди.

Бу вақтда ССРИ парчаланиб кетди, ўрис-совет оккупацияси режими ўз ўзидан барҳам топиб, юртимизнинг мустақиллиги тикланди. Мен юртга, ўз Ватаним ҳимоясига қайтдим. Таассуфки, ўзим билан ўзга юртда илаштириб олган анави ёмон одатларимни ҳам олиб келдим.
Уйдаги музлаткичда ҳамиша «навбатчи шиша» турар эди. Кечки овқатдан олдин бир рюмка, дурустроқ таом тайёрланган бўлса икки-уч рюмка уриб олишни канда қилмадим. Учига чиққан кашанда эдим. Кунига кам деганда 2,5 пачка сигарета кетар эди, кечаси уйғониб тамаки бурқситар, хона ҳавосини бузар эдим. Вақт ўтиб, бундай кашандалик соғлиғимга ёмон таъсир ўтказди. Қаттиқ йўтал тутадиган бўлиб қолди. Ўпкам, худди косибнинг бир стакан зира михини ютиб юборгандай санчиб оғриди, йўтал давомида кучанмоқдан ҳамма жойимдан сув чиқиб кетар эди.

Ушбу аҳволимни кўрган бир отахон (мен бошқарган ҳарбий қисмда боғбон бўлиб ишлаган раҳматли Одил бува) кунлардан бир кун олдимга келиб:

- Шокиржон, ҳали анча ёшсиз, улгурасиз нариги дунёга кетгани. Ташланг ўша лаънати поприсни, ҳар 5 – 10 дақиқада қўлингиз пачкага югуради-я! Манг, яхшиси ота-бувамиздан қолган мана бу нарсадан ташлаб олинг, - деб қолди.

Қарасам, отахон менга нос узатяпти.

- Қўйсангизчи, Одил бува, ҳеч қачон оғзимга олмаганман, олмайман ҳам бу б...ни, - дедим.

- Ҳой болам, ундай деманг, манг, қариянинг қўлини қайтарманг, - дея туриб олдим.

Илож қанча, бир чекимини тил тагига ташлаб, икки дақиқа ўтмай тупуриб юбордим.

- Ана, кўрдингизми, 10 – 15 дақиқали умрингизни тежаб қолдик, - деди чол.

Ўша кундан буён қария ортимдан юриб, нос таклиф қилиб бораверди. Кунлар кетидан кунлар ўтиб, 2,5 пачка аста 2 пачкага, вақт ўтиб 1,5 пачкага, яна 3 – 4 ойдан сўнг 1 пачкага қисқариб бораверди.

Охири чол туғилган кунимга пластмасса филчадан ясалган носқовоқ совға қилиб:

- Мана энди сиз ҳақиқий носкашга айландингиз! – дея эълон қилди.

Чиндан ҳам сигарета чекишни ташлаб, носкаш бўлиб қолдим. Лекин носнинг ломкаси ёмон бўлар экан. Нос тугаши нари турсин, носқовоғим яримлаб қолса диққатим ошадиган, қандай бўлмасин, нос захирасини тўлатиб қўйиш чорасини кўрадиган бўлиб қолдим.

Арақ ичиш, нос чекиш имондан эмаслигини, ушбу ёмон одатларимни тарк этишим кераклигини билар эдим. Бу ниятни пенсияга чиққач рўёбга чиқаришга аҳд қилдим. Ушбу одатларимни ташлагачгина улуғ замондошимиз, Ислом оламидаги буюк инсон – Шайх ҳазратларининг ҳузурига киришга ва унга ўз таржимонлик тажрибамни таклиф қилишга маънан ҳақли бўламан, деган фикрга бордим. Лекин минг афсуски, улгурмадим...

Кунлардан бир кун Оллоҳ мени ҳидоят сари етаклади. Музлаткичдаги бир литрли, ичидаги нажосати яримлаб қолган номинг ўчгур «Ельцин», деб аталадиган арақни оиламнинг кўз ўнгида ошхона чаноғига тўкдим, носқовоқни эса чиқинди ташлаш саватига улоқтирдим ва оғзи очилиб ҳанг-манг бўлиб қолган хотиним ва фарзандларимга:

- Шу бугундан эътиборан бу уйда ҳеч ким арақ ичмайди, ҳеч нарса чекмайди! - дея эълон қилдим.

Арақ ичмасликка-ю осонликча чидадим, лекин носнинг ломкаси ёмон бўлди. Бир ярим, икки ой дарғазаб, одамови бўлиб юрдим. Сал нарсага ўтаб кетавердим. Лекин Оллоҳга шукур, сабр берди, иродамни мустаҳкам тутди. Натижада аста-секин тинчланиб, ўз ҳолимга қайтдим. Бугунги кунга келиб энди кашанда-ю, носкашларни ушбу қилмиши учун койийдиган бўлиб қолдим.

Қадрли ёшлар, аччиқ тажрибага эга инсон сифатида айтаман: чекманг, ичманг, фойдаси йўқ ишлар билан шуғулланманг. Ҳамиша соғлом турмуш кечиринг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 20.06.2019 10:09   #46  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
БЕШИНЧИ КОЛОННА

Қадрли ёшлар, ҳаётда тез-тез учраб турадиган «Бешинчи колонна» тушунчасига доир қисқача тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этиб ўтмоқчиман.

Бешинчи колонна (исп. quinta columna) – юртнинг давлат тузилишини ўз хатти-ҳаракати ёки билдирган фикр-мулоҳазалари ила ёхуд бошқача усулда ўзгартиришга интилаётган ташкилот, давлат аҳолисининг муайян тоифаси ёки алоҳида шахсдир.

«Бешинчи колонна» терминининг келиб чиқиш тарихи ўтган асрда Испанияда кечган ҳодисаларга бориб тақалади. Хусусан, 1936 йили Испания қироли томонидан олиб борилган ислоҳотлар халқ орасида норозилик кайфиятини уйғотиб, оқибатда Пиреней яриморолида фуқаролар уриши бошланишига сабаб бўлди. Генерал Эмилио Мола бошчилигидаги республикачилар (франкочилар) Испания пойтахти Мадрид шаҳрини қамал қилишди.

Ўз радиомурожаатида генерал Э. Мола шаҳарликларга дўқ-пўписа қилар экан, ўз ихтиёрида тўртта колоннадан иборат пухта қуролланган армиядан ташқари, тасарруфида ушбу армиянинг Мадридда ҳукм сурган вазиятни зарурий фурсатда ичкаридан издан чиқаришга қодир, қирол бўлинмаларига қарата орқадан зарба беришга шай «бешинчи колонна»си ҳам борлигини маълум қилади.

Бошқача қилиб айтганда, ўша мурожаатдаги «бешинчи колонна» тушунчаси остида Нью-Йорк Таймс газетасининг Мадриддаги мухбири Вильяма Карни (инг. William P. Carney)нинг гувоҳлигига кўра, Испания аҳолиси орасида 1936—1939 йиллари генерал Франконинг айғоқчи-жосуслари, ҳар қандай фурсатда қўпориш ишларини амалга оширишга шай ҳолатдаги террорчилар назарда тутилган.

1939 – 1945 йилларда кечган Иккинчи жаҳон уруши даврида турли юртлар ҳудудида фаолият юритган бўлиб, тегишли давлат немис қўшинлари томонидан забт этилишига ёрдам берган нацистлар агентурасига ҳам «бешинчи колонна» номи берилган.

Бугунги даврдаги сиёсий нутқда, шу жумладан, журналистика соҳасида «бешинчи колонна» термини ички душманнинг ҳар хил турларига, чунончи:

- давлат томонидан олиб борилаётган асосий сиёсатга очиқдан-очиқ ёки хуфиёна қаршилик кўрсатаётган сиёсий кучларга;

- террорчиларга;

- шахсий тижорат манфаатлари хорижий давлатлар билан боғлиқ бизнесменларга нисбатан фаол қўлланилади.

Мазкур термин тарихшунослар томонидан адоват руҳидаги давлатларнинг қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланадиган агентурасига нисбатан ҳам қўлланилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"–" от:
Старый 20.06.2019 10:11   #47  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Жаҳон жамиятида реал геосиёсий аҳамиятга эга ҳар қандай давлат аҳолиси орасида «бешинчи колонна» мавжуд. Юртимиз Ўзбекистон бундан истисно эмас.

«Бешинчи колонна» томонидан кўзланадиган асосий мақсадлар:

- Ҳокимиятни эгаллаш.
Бунда, ҳукумат лавозимларига давлатнинг миллий манфаатларини учинчи томонга икки қўллаб топширадиган шахслар тайинланиб, халққа ваъда қилинган иқтисодий ўзгаришлар юз бермайди.

- Юрт иқтисодиётини заифлаштириш.
Муайян давлат иқтисодиётининг ўсиш суръатини сустлаштириш мақсадида ички ижтимоий вазият бешинчи колонна томонидан издан чиқарилади. Ушбу давлат ҳукумати иқтисодиёт равнақини бир четга қўйиб, ўз аҳолисининг эътирозлари-ю, исёнларини бостиришга мажбур бўлади. Ўша исённи ташкиллаштирган душман давлат эса фурсатдан фойдаланиб, жаҳон бозоридан сиқиб чиқарган рақобатчисининг ўрнини эгаллайди.

- Аҳоли орасида миллатлараро ёки диний низо чиқариш, миллий-диний қадриятларга путур етказиб, халқни таназзулга юз туттириш, адоват, айирмачилик ва сепаратизм уруғини сепиб, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузишга уриниш.

«Бешинчи колонна»нинг тузилиши ва молиялаштирилиши.

Давлат ҳудудида тарғибот ва ташвиқот ўйинларини ўйнаб, барқарор вазиятни издан чиқарадиган тоифа ортида ким туради? Бу масалада қуйидаги иккита асосий манбани кўрсатиб ўтиш мумкин:

- Бошқа давлатларнинг махсус хизматлари.
Яъни муайян давлат тегишли давлатга ўзининг таъсир ўтказадиган кучларини киритади. Бу кучлар, дейлик, телевизион каналлар, газета-журналлар, сиёсий партиялар таъсис этиб, амалдаги ҳокимиятни бадном қилиш билан машғул бўлади.

- Собиқ ҳукумат.
Жуда чигал ва хавфли вазият юзага келади. Пул оқимини ўз томонига йўналтиришга уринадиган сиёсий элита зимдан қаршилик кўрсатиш билан шуғулланади. Оқибатда, юрт равнақига қаратилган ислоҳотлар рўёбга чиқмайди. Бундай душманни фош этиш қийин кечади. Бинобарин, энг муҳим давлат лавозимларига вақт синовидан ўтган ватанпарвар шахслар тайинланиши лозим.
Либерал ва миллий-демократик ҳаракатларнинг барини ҳам бешинчи колонна сифатида кўриб бўлмайди, албатта. Зеро, юртга наф келтиришга интиладиган кучлар оз эмас. Уларни бешинчи колоннадан фарқлай билиш керак.
Масалан:

- Танқид.
Бешинчи колонна вакиллари фақат танқид қилади, амалдор шахсларни масхара қилиб, устидан кулади. Конструктив мухолафат эса танқид қилиш билан бир вақтда юртни ривожлантиришга доир таклифларини киритади.

- Ҳокимият.
Бошқа давлат манфаатларини ифода этадиган бешинчи колонна давлатнинг асосий лавозимларини эгаллашга интилса, асл ватанпарварлар амалдаги ҳокимиятга яқиндан ёрдам бериб боради.

- Миллий манфаатлар.
Конструктив мухолафатнинг қарашлари ҳукумат томонидан таклиф қилинган тараққиёт вариантларидан фарқ қилса-да, юртнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилади. Бешинчи колонна эса, аксинча, ушбу манфаатларни адоват руҳидаги давлатга топширади.

Қадрли ёшлар, бешинчи колонна нима эканлигини оз бўлса ҳам мана билиб олдингиз. Жамиятимиздаги соғлом вазиятни сақлаб бориш учун бешинчи колоннанинг фитнасига берилиб қолманг.

Оддий мисол келтирадиган бўлсам, бешинчи колоннанинг 2019 йил май ойи бошида ўрис тилига давлат тили мақомини беришга уринганидан хабарингиз бор. Шундай экан, бешинчи колоннанинг ўхшаш даъватларига қарши курашиб, она тилимиз нуфузини ошириб боришга ҳаракат қилинг, шунингдек, динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи бўлмиш авлиё Георгий тасмасини тақманг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "–" от:
Старый 20.06.2019 12:13   #48  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Мана бизга «маданият» келтириб, орамизда ўзбексимонлар тоифасини шакллантирганлар, мана анави авлиё Георгий тасмасини "мўътабар" қилиб бериб, юртимизда тарқатадиганлар, мана сизга казолар-у ва ҳоказолар.

Оллоҳим, мени уммати Исломдан қилганинг учун Ўзингга шукур!!!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "–" от:
Старый 20.06.2019 17:06   #49  
Аватар для kelt
Оффлайн
Павлин
Сообщений: 2,263
+ 594  458/337
– 1,250  976/401

Switzerland
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Мана бизга «маданият» келтириб, орамизда ўзбексимонлар тоифасини шакллантирганлар, мана анави авлиё Георгий тасмасини "мўътабар" қилиб бериб, юртимизда тарқатадиганлар, мана сизга казолар-у ва ҳоказолар.

Оллоҳим, мени уммати Исломдан қилганинг учун Ўзингга шукур!!!
Почему тогда по тв сплошные турецкие и иностранные сериалы? В одном сериале жена изменяет мужу, в другом женщина командует крупной компанией и унижает мужчин, в третьем сериале мужчина в положении раба пресмыкается перед женщиной, в четвертом какие-то бандиты грабят маленький город. Где ваш "маданият"? Чему эти ваши сериалы учат молодежь?
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 20.06.2019 18:41   #50  
uParty Member
Аватар для Jackky Jackky
Оффлайн
город
горожанин
Сообщений: 295
+ 61  67/37
– 0  6/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
- Аҳоли орасида миллатлараро ёки диний низо чиқариш, миллий-диний қадриятларга путур етказиб, халқни таназзулга юз туттириш, адоват, айирмачилик ва сепаратизм уруғини сепиб, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузишга уриниш.

«Бешинчи колонна»нинг тузилиши ва молиялаштирилиши.

то , что он сам пытается делать
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх