Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 14.02.2012 20:08   #11  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Smile

Азиз Форумдошлар! Нима бўляпти бизга, охирги пайти тушунолмай қолдим..Бири-биримизни ашаддий танқид қилишдан нарига ўтмай қолдик..Нимага бездиряпмиз бундай эркин фикрлашга қўймай арридек талаяпмиз.."Каъбадек улуғ бўлган кўнгилларни вайрон қилиб" дилимиз яйраяптими?

ЛСда ёзсак ҳам бўловрарди айрим фикрларни, узр-ку, жуда "ақлимиз" тўлиб тошиб кетса ҳам..(

Бир кам дунё..ё тўғрироғи "Беайб Парвардигор", дейишади..

"Дунёни қизғонма мендан азизим" деган қўшиқни ҳайқириб айтгим келяпти..) гоҳида..

Форумдошлар сони кундан кунга бекорга камайиб кетмаётгандир..Бежизга айримлар "Қизил китоб"га кириб қолишмаётгандир..

Илтимосим, бу уч (ҳа, ҳа беш эмас, уч)кунлик ва барчадан қолар дунёда бир-биримизни сал аяшни ҳам ўрганайлик..Эндигина ижод боғига кириб келувчиларни, Форумга бир иштиёқ билан "билмай" кириб қолганларни "синдириб" қўймайлик..дейман-да..ЛСдан унумли фойдаланайлик...

Тўғри гап билан "оффтоб" ва "илмоқсиз" гаплар билан тушунтирайлик ҳеч бўлмаса..

Изоҳ: Бу эътироз алоҳида "кимдир" учунмас.. чиройли шеър ўқийман, деб кирсанг қандайдир танқидларга кўзинг тушади-да, ихлосинг қайтади..шунга шунчаки "билса ҳазил, билмаса чин" қабилида ёзилди..
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 18.02.2012 08:43   #12  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Изоҳ: Бу эътироз алоҳида "кимдир" учунмас.. чиройли шеър ўқийман, деб кирсанг қандайдир танқидларга кўзинг тушади-да, ихлосинг қайтади..шунга шунчаки "билса ҳазил, билмаса чин" қабилида ёзилди.
Таклифим бор. Шеърлар форумда ҳар хил мавқе ва мавзуларда. Демак улар ҳақида фикр билдириш ҳам тўғри ва керакга ўхшайди. Аслини олганда ҳар бир шеър ҳақида фикр билдирилса нафақат бу шеър ҳақида, умуман шеърият ҳақида мунозара бўлиб туради. Шунинг учун ушбу мунозарани "Шеър азиз..."да қолдириш керак. Аммо берилган изоҳларни "изоҳлар" га ўтказиб уларни бевосита экранга олиб чиқмасдан хоҳлаган кишиларгина ўқийдиган қилиш керакга ўхшайди. Ҳар бир шеър тўғрисида бошқаларнинг фикрини билмоқчи бўлсангиз "изоҳлар"га кирингда хоҳлаганча ёзинг ва бошқалар ёзганини ўқинг. Бу масалани менимча модераторлар ҳал қила олади деган умиддаман.
Ответить 
Старый 18.02.2012 20:32   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Фаќат шоиртабиат кишиларгина айни фурсатда ќор-у, ер остидаги бойчечакнинг юраги ура бошлаганини ћис этсалар керак
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 20.02.2012 17:16   #14  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Яхши мавзу очилди, деб ўйлайман - шеърият ва адабиёт ихлосмандлари учун..асосийси ижодкорлар учун ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашса бўладиган.

Фақат унинг номини "Бир шеър таҳлили" деб қўйилса..қандай бўларкин?

"Шеър азиз олам аро" мавзусида яна бир қатор шеърларга ҳам "айрим" донолар томонидан "доноларча" фикрлар билдирилган, тортишувлвр бўлиб ўтган..Ўша изоҳларни ҳам кўчириш имкони бўлса, дуруст бўлармиди янаям..

Ҳақиқатдан ҳам ижод, шеърият ҳақида баҳслашишимиз, бир-биримизга фикр беришимиз, ўзаро маслаҳатлашиш, баҳслашиш учун яна бир яхши кутилган мавзу бўлибди.

Албатта чегарадан чиқмасдан туриб, кўр-кўрона "тош" отмасдан туриб, ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда, шахсиятга тегмасдан очиқ кўнгил ила мазкур мавзуда бир-биримизнинг ёки бошқа ўзимиз ёқтирган ёки ғализ туюлган шеърлар юзасидан холис фикрлар билдиришимиз мумкин.

Албатта инсон бир умр бир-биридан ўрганиб яшайди. Билим эса ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Форумимизда анчагина таниқли, қалами ўткир ижодкорлар кўпчиликни ташкил этади.

Шу билан бирга эндигина Форумга катта бир эътиқод ва қизиқиш билан, тортинибгина кириб келаётган ёш ижодкорлар, хали шеърлари ёки бошқа қораламалари бирон ерда чоп этилмаган адабиёт ихлосмандлари ҳам талайгина.

Майли улар ҳам жойлаштирсин ўзлари ёқтирган шеърларини ўз ижодларидан. Балки улар тортинишар, уялиб олиб боришолмас таҳририятга..Шунинг учун Форумдаги ижодкорлар ёки адабиётчилар назаридан бир ўзтказволиш учун шу ерга жойлаштиришаётгандир ижод намуналарини..

Биз уларни бирдан ижодини "ерга" уриб ташламасдан, чўчитмасдан холис фикримизни берайлик қўлдан келгунча. Менимча шундай қилсак мақсадга мувофиқдир, деб ўйлайман..Янаям билмадим, фикр берарсизлар.

Албатта бу мавзу барча учунмас, шеъриятга "тиши" ўтадиганлар ва адабиётни яхши тушунадиган, уни яхши кўрадиган ва шеърият ихлосмандлари учун ташкил этилди назаримда.

Ижодкорлик, умуман шоирлик ёки ёзувчилик у барчага ҳам берилавермайдиган буюк неъматдир . Бир икки қатор мисраларни тузиш ва уни халқ кўнглига етказиб бериш ҳам ҳамманинг қўлидан келавермайди, албатта.

Ушбу мавзу очилишининг яна бир томони "шунчаки" ёзувчилар бўлса, ўз-ўзидан бу ерда бир-икки муҳокама этилгач ҳам хато-камчиликларини англай олмаса, ўз-ўзидан четга чиқиб қолаверишига имкон беради.

Юқорида айтиб ўтганимдек, Форумимизда халқ назарига тушиб улгурган, бир қатор китоблари нашр этилган шоир ва ёзувчиларимиз ҳам иштирок этиб келмоқдалар.

Мен бугун ушбу мавзуни ана шундай таниқли адабиёт ихлосманди, психология ф.н.доцент, шоир ва ёзувчи Маҳмуд Журъатнинг "Бахру-байтга қўйган ушбу тўртликларини таҳлил қилишдан бошладим.. ва ўзимнинг айрим фикрларимни баён қилмоқчиман.

Шоир ушбу шеърини 15.02.12.куни "Бахру байт"га жойлаштирганлар..Унгача жавоб бўлмабди..Бир жавоб бўлганди, аммо у ҳам муаллифнинг ўз илтимосига кўра олиб ташланди.. Мен жавоб ёзмоқчи бўлдим, аммо шеър мазмун мантиғини умуман тушунмадим..Бахру байт шу ерда тўхтаган..

Ушбу шеърни ўқиб менда уни сиз азиз Форум ижодкорлари ва шеърият ихлосмандлари билан ўртоқлашсак ва Сизлар ҳам ўз изоҳларингизни билдирсаларингиз деган фикрлар туғилди.

"Қилай десанг дунёда топилгайку иш,
Тавқи лаънатимку бўйнимдаги ишқ,
Наҳот ҳаёт мағзи иш ва муҳаббат,
То охир туйнукка қўйилгунча ғишт".


Маҳмуд ака, минг бор узр-ку, аммо мен бу шеърни умуман тушунолмадим..Мақсад нимага йўналтирилган очиғи менинг ожиз ақлим етмади шекилли..

"Тавқи лаънатимку бўйнимдаги ишқ" бу жумла билан нима демоқчисиз?
Наҳот ишқ тавқи лаънат бўлса инсонга? Унда нима учун "ўлдим", "куйдим", деб кўпроқ ишқ, муҳаббат ҳақида ёзасиз? Шеърий китобларингизнинг асоси ҳам ишқ.. Тўғриси тушунмадим..англай олмадим ундаги ҳисларни. Буни қандай тушуниш мумкин?

"Наҳот ҳаёт мағзи иш ва муҳаббат" ..дебсиз.. Мен билган мумтоз адабиётда ҳам, ҳозирги замон адабиётининг ҳам асосий мавзуси - МУҲАББАТ ..

"Муҳаббатсиз ахир қандай яшаш мумкин", дейди шоир. "Дард дебон ким айтмиш они, Дардларимга дори ишқ", дейдилар Ҳазрат Навоий ҳам..
"Кел, кўр, мени ишқ найлади", Бу сатрлар Юнус Эмродан. Бу каби мисоллар..нинг кети йўқ.

Аммо мени Сизнинг ўз шеърингиз ҳақидаги фикрларингиз қизиқтиради..Чунки у Сизнинг ижод мулкингиз, кўнглингиздан тўкилган.."туйғу"лар.

"Наҳот ҳаёт мағзи иш ..ИШҚ демоқчи бўлдингизми ёки иш-кор маъносидами?

"То охир туйнукка қўйилгунча ғишт".
..дебсиз. Манимча ҳақиқий ишқ то қабрга киргунча давом этади..шундай деб ўқиганман ва шундай деб тасаввур қиламан..

Энди марҳамат, ўзингизнинг ёки бошқа Форумдошларнинг ҳам фикр мулоҳазаларини эшитсак..
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 20.02.2012 19:01   #15  
Аватар для Ulugbeck
Оффлайн
Сообщений: 194
+ 300  167/93
– 13  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Ulugbeck с помощью YahooОтправить сообщение для Ulugbeck с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
"То охир туйнукка қўйилгунча ғишт"...дебсиз. Манимча ҳақиқий ишқ то қабрга киргунча давом этади..шундай деб ўқиганман ва шундай деб тасаввур қиламан..
Худди сиз тасаввур килган мазмунда-ку ахир?
__________________
***Yo asling kabi ko`rin, yo ko`ringaning kabi bo`l...***
Ответить 
Старый 20.02.2012 19:54   #16  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Ulugbeck Посмотреть сообщение
Худди сиз тасаввур килган мазмунда-ку ахир?
Наҳот ҳаёт мағзи иш ва муҳаббат,
То охир туйнукка қўйилгунча ғишт".


У ерда "наҳот" сўзи турибди, бу инкор маъносида..буни қандай тушуниш мумкин..унда?..

Ишқнинг тавқи лаънат эканини-чи?..Албатта бу менинг фикрларим..
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 20.02.2012 22:34   #17  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Мунозарада форумдошлар фикр билдирар деган умиддаман. Мен кейинроқ ўз фикрим ва қаторлардаги сўз ва ишоралар ҳақида айтиб ўтарман.
Ответить 
Старый 21.02.2012 00:46   #18  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Биз ўзимизни форумдош дея оламизми йукми халиям аник бир тушиниб етганимиз йўқ.Шундай бўлсаям бир кузатувчи сифатида ўз фикри ожизимизни айтиб ўтишни жоиз деб билдик.Биринчи мисра таҳлил қилинмайди.ҳақиқатда иш топиладиган нарса.Иккинчи мисра бироз ўйлантиради.Тавқи лаънатимку бўйнимдаги ишқ,Бу ерда Мумтоз ҳоним жуда тўғри таажубланибдилар.Аввало ишқ,муҳаббат Яратганнинг ўзига қаратилиши керак.Бу ҳақида ҳадислардаям қуръони каримдаям гапириб ўтилган.Мени севинг деяпдилар Яратган,ёки Эгамни севинг деяпдилар Муҳаммад Мустафо с.а.в.ҳазратлари.Ишқ,муҳаббатга шунинг учун ҳам илоҳий тус берилган бўлса ажаб эмас.Тавқилаънат деб ширк келтирган бўлиб қолмайлик.Учинчи мисра:Наҳот ҳаёт мағзи иш ва муҳаббат,бу ерда домла ишқ ва муҳаббат демоқчи бўлган бўлсалар керагу,ишқда "қ" ҳарфи тушиб қолган бўлса керак.Агар ростдан "иш" бўлса, Ҳаётнинг ўзи шу иккаласига биноан тузилган.Демак "наҳот" сўзи билан яна шубҳа билдириляпди.У ҳолда яна ширк бўлиб қолиши мумкин.Агар "ишқ"бўлса бу ҳақиқатга яқин,сабаби бу ҳаётда ишқ ва муҳаббатдан бошқа нарсалар ҳам бору.Масалан:ўқиш,ўрганиш,ривожланиш,ва ҳ.к.буларнинг ҳаммаси меҳнат,яъни иш.Тўртинчи мисра: То охир туйнукка қўйилгунча ғишт".Ҳар бир банда то туйнукка оҳирги ғишт қўйилгунга қадар фикрлаши ,тасаввур қилиши мумкин,у ёғи Ҳақ Таоло Эгамнинг Ўзларига аён.Домла тўғри ишлатганлар тўртинчи мисрадаги жумлаларни.

"Қилай десанг дунёда топилгайку иш,
Йўлингни тўсмасин бўйнингдаги ишқ.
Наҳот ҳаёт мағзи ишқ ва муҳаббат,
То охир туйнукка қўйилгунча ғишт".

Аслида бировнинг шеърига бошқа бировнинг қалам текказишга ҳаққи йўғу,лекин бу вариантни мулоҳаза учун деб ёзиб қўдик.

Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 21.02.2012 в 00:59. Причина: описка
Ответить 
Старый 21.02.2012 12:38   #19  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Ҳаёнинг савдоси бу қандай савдо эканки ҳаё бозорга тушса ва савдога қўйилса.... тушунолмадим.
Bu yerda "savdo" so`zi bozorga solish ma`nosida ishlatilmagan.

"Ne savdolar tushmas kishi boshiga"

"Dunyo ekan...
Ishq degan savdo
Bormi faqat mening boshimda..."

Mening she`rimda ham aynan shu ma`nodagi "savdo" nazarda tutilgan. Buni tushunib olishingiz shu qadar qiyin bo`lishini hayolimga keltirmabman.

Endi shu satrni izohlab bersam:

"Bilaman, hayoning savdosi og`ir..."

Bu satrda muhabbat qasriga qadam qo`ygan qiz uchun o`z tuyg`ularini oshkor etishga hayoning yuzini bosib o`ta olmayotgani va ayni paytda ishqini oshkor etmay, sir saqlash o`ta mushkul bo`layotganini nazarda tutganman.
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
Старый 21.02.2012 14:45   #20  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Шеърда ҳар бир сўз атайлаб танланади, яъни ишлатилаётган сўз биргина маънода ўқувчига етиб борсин. Агар сўзнинг маънолари кўп бўлса бу сўзни ўша жойда ишлатишдан қочиш керак. Сўзлар бир неча маънода ишлатиладиган қочириқ шеърлар бундан мустасно. Яъни шоир баъзан сўзларни атайлаб бир неча маъноларда ишлатилиши мумкин бўлганларини танлайди. Ва айнан мана шу йўл билан шеърнинг қочириқ маъноларини етказишга ҳаракат қилади. Мисоллар адабиётимизда жуда кўп.
Ответить 
"–" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх