|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
15.06.2013 16:34 | #11 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
КЕЧАГИНА
Кечагина ғўр шоир эдим, Ғўр эдим-у, зўр шоир эдим. Шеър тўқирдим дангал, қўрқмасдан Ва ўқирдим ҳар гал қўрқмасдан. Бугун эса ўйлаб ёзаман, Битта шеърни ойлаб ёзаман. Ғазал битсам, бирор жононга Тегмасмикан қуда томонга? Атрофимда қиз кўп, аёл кўп, Жавоб берай десам савол кўп. На кўнглимни тўка оламан, На ўғлимни сўка оламан. Шаббодалар сўз бўлиб оқар, Юлдузлар ҳам кўз бўлиб боқар. Унвони бор катта шоирман, Лек ўлгудай латта шоирман. Кечагина ғўр шоир эдим, Ғўр эдим-у, зўр шоир эдим..
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
15.06.2013 16:34 | #12 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
ШОИР
Йўл оғир. Жонлиқни бодроқ қилар ёз, Тиниқиб бир нафас олиб бўлмайди. Юз йилки, йўлимга зор Ажиниёз, Шоирнинг ёнига бориб бўлмайди. Шеърни ҳар куйга, кўйга солиш мумкин, Шоирга андаза, қолип бўлмайди. Шоир қўшиқларин ёд олиш мумкин, Шоирнинг ёнига бориб бўлмайди. Ер ютган минора– сувсиз қудуқлар Садосин билмаган ориф бўлмайди. Чинқириб учади безовта руҳлар, Шоирнинг ёнига бориб бўлмайди. Тўп қўпорган қабр чекмоқда фарёд, Уриб, бошларингни ёриб бўлмайди. Узоқлашиб борар тобора Ҳирот, Шоирнинг ёнига бориб бўлмайди. Терисин шилишар, дорга осишар, Бу жангда мағлуб йўқ, ғолиб бўлмайди. Оғочга суяниб қотиллар йиғлар, Шоирнинг ёнига бориб бўлмайди. Шоирлик– инсоннинг болалик пайти, Бу даврда абадий қолиб бўлмайди. Болаликдан кетдик ҳаммамиз дайдиб, Шоирнинг ёнига бориб бўлмайди. Мен ҳам кетгандирман балки ўзимдан, Ҳатто ўзингдан ҳам нолиб бўлмайди. Дўстларим, эргашманг фақат изимдан, Шоирнинг ёнига бориб бўлмайди.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
"+" от:
|
15.06.2013 16:39 | #13 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Ёмонлама
Жа яхшисан ўзинг ҳам, Ёмонни ёмонлама. Менга қара эй одам, Замонни ёмонлама. Порлаб турар илми ғайб, Чорлаб турар илми ғайб, Учолмасанг кимда айб? Осмонни ёмонлама. Муздирсан ё чўғдирсан, Балки билган йўқдирсан. Отанг отган ўқдирсан, Камонни ёмонлама. Ўз-ўзингдан битдингми, Бирдан кўкка етдингми, Бошоқ бўлиб кетдингми? Сомонни ёмонлама. Илик қоқиб еб бугун Илигим тўқ деб бугун, Чўнтаги йўқ деб бугун Чопонни ёмонлама. Эй одамзод зурёди, Тасодифнинг бунёди. Замон – худонинг оти, Замонни ёмонлама!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
|