Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.06.2012 11:07   #141  
Offline ID
Аватар для Usmon Azim
Оффлайн
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16  68/26
– 0  0/0

Uzbekistan
Жимжит ўлтирибман дунё четида,
Олтмишга кирганман. Чарчоғим беҳад.
Зимиллар фалакнинг жабри этимда,
Оғрир суягимда замон берган дард.

Жимжжит ўлтирибман. Сўзда йўқ матлаб.
Нотаниш билимга миям тўладир.
Энди, бу умрда бўлмайди яшаб-
Янги умр сари учса бўладир.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 23.06.2012 11:22   #142  
Offline ID
Аватар для Usmon Azim
Оффлайн
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16  68/26
– 0  0/0

Uzbekistan
Иқрорлик
Дунёми? Театр! Иқрорман, иқрор.
Худога топшириб жонимни аммо-
Саҳнага отилиб чиқсам неча бор
Дунё тушунсин деб, такрору такрор
Ўзимнинг ролимни этаман ижро.

Бировнинг айтгани менга қилмас кор:
Бошимга тушса ҳам неча маломат-
Саҳнага отилиб чиқсам неча бор,
Бировнинг ёзгани бўлади бекор-
Ўзимнинг ролимни ўйнайман фақат.

Кўксин чангаллайди қанча режиссёр-
Қўрқоқ миясига қони қуйилган-
Аммо менда йўқдир зарра ихтиёр,
Ролимни ёзмишдир азалдан жаббор,
Менга, "адашма" деб, фақат буйрилган.

Дунё нодон эмас, сезиб турибди:
Қанча бахту тахтим саҳнада қурбон,
Тақдир қирмиз қондай изиб турибди,
Гарчи таҳдид бағрим эзиб турибди,
Ролимни ўйнашга топаман имкон.

Қизиқчи эмасман ва ё тақлидчи-
Турфа қиёфадан йўқ менда роҳат.
Ҳа, дунё-театр! Ҳақсан, танқидчи!
Гарчи ҳаётимга бу ҳол таҳдидчи-
Ўзимнинг ролимни ўйнайман фақат.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 23.06.2012 в 11:26.
Ответить 
Старый 25.06.2012 05:28   #143  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Usmon Azim Посмотреть сообщение
Дунёми? Театр! Иқрорман, иқрор.
Машҳур қизиқчи Аркадий Райкиннинг "Ҳаёт ўзи - саҳна, унда ҳамма ўз ролини ижро этади, биз санъаткорлар уларнинг айримларини театр саҳнасида қайта намойиш этамиз, холос", деган мазмундаги гапи бир пайтлар шов-шув бўлганди. Бу шеър шунга монанд бўлибди!
Ответить 
"+" от:
Старый 07.09.2012 13:10   #144  
Offline ID
Аватар для Usmon Azim
Оффлайн
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16  68/26
– 0  0/0

Uzbekistan
Бу оқшом тунликка ҳали кўнмаган,
Ойнинг шуъласидан таралар анбар.
Балки шундай дамда Аллоҳ йўллаган
Ваҳийни туйгандир илк бор пайғамбар.

Кўлкалар дарахтлар чодирасида,
Баргларда шабада мудроғи равон.
Ҳаво титраб турар-хотирасида
Гўё оятлардан қолган ҳаяжон.

Ўйларга чўлғониб ажиб кезасан,
Юрак ошкор этар юраклигини:
Масалан, шундай дам ногоҳ сезасан
Юлдузлар не учун кераклигини.

Яланг кўнгил билан озод юрибсан,
Дунёга кўринар қалбингдаги "оҳ".
Сени тушунмоқда (англаб турибсан!)
Оқшом, дарахт, юлдуз, тангри таоло.

Руҳинг кўкармоқда. Назар ташлайсан:
Бу хушбахт дамларда тош қолган борми?
Бахтли бир соғинчда сеза бошлайсан
Дарахтни, юлдузни, парвардигорни.

Ойдинлик руҳингдан миянгга ўтар,
Қўшиққа айланар ғамнинг нолиши.
Кўнглингга, кўнглингга, кўнглингга етар-
Сени осон топар оллоҳ равиши...
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 07.09.2012 13:28   #145  
Offline ID
Аватар для Usmon Azim
Оффлайн
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16  68/26
– 0  0/0

Uzbekistan
Учрашув

Сени учратсам,
Кулиб юбораман деб ўйлагандим,
Нега кулиш эсимга тушмавяпти?

Сени учратсам,
Йиғласам керак деб ўйлагандим.
Нега энди турибман?
Нега юрагим музлаган?

Сени учратсам,
Ер тортиш кучини йўқотади, деб ўйлагандим.
Нега ер қаърига
тортмоқда
мени?

Сени учратсам,
Учиб кетаман деб ўйлагандим.
Қайга учай? Осмон негадир
оёғимнинг остида
чил-парчин.

Сени учратсам,
ақлдан озаман деб ўйлагандим-
нега ақлим бунчалар жойида?
Беҳаракат-
қилт этмайди...

Менга нима бўлган?..
Мен кимман?
Ё сен бошқамисан?
Ё одамни муҳаббат ташлаб кетса,
рўй берадими
шундай ҳол?
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 26.04.2013 19:01   #146  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ - УСМОН АЗИМ БИЛАН УЧРАШУВ!



"Шеърда ҳақиқат бор, шеърда ҳикмат бор". Диллар эса ана шундай шеърларга доимо ташна. Қалбларда шеъру шуурга бўлган интиқлик..Кўнгиллар эса ана шундай тоза ва самимий руҳдаги шеъриятни яратаётган ўктам шоирнинг овозига илҳақ.

Усмон Азим - шоир, драматург, кинодраматург ва носир. У яратган ўнлаб тўпламларга кирган шеърлар, достонлар ёрқин туйғуларга, ифодаларга бойлиги, жўшқин ва жозибадорлиги, шиддаткор ва даъваткорлиги, гоҳ ғамгин, гоҳ беғубор эркаловчи оҳанглари билан китобхон қалбидан чуқур жой олади. Шу билан бирга ҳаётийлиги, ўткир драматизми ва фожиавийлиги билан ўқувчини ҳаяжонга солади, мудроқ туйғуларини жунбушга келтиради.

Дунёни ва Инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армонини бутун кўлами, қарама-қаршиликлари, фожиаю қувончи, ҳасрату умидлари билан тўлиқ гавдалантирадиган ана шундай етук шоир Усмон Азим билан навбатдаги ижодий учрашув ташкил этилмоқда.


Учрашув жорий йилнинг 30 апрель куни соат 15-00 да UZINFOCOM марказининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Тадбирга шоир билан бирга "Аъло кайфият" журналининг бош муҳаррири Назокат Азим, ЎзМУнинг адабиётшунос олимлари ва тегишли ОАВ ходимлари иштирок этадилар.

Шеърият ва адабиётнинг барча ихлосмандларини ҳамда шоир ижодига қизиқувчиларни ушбу учрашувга таклиф этамиз.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 26.04.2013 19:07   #147  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan

Усмон Азим. Жимлик. Назм,наср,драматургия.
Тошкент., Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи,

2012 йил. 320 бет.

Шоирнинг яқинда “Жимлик. Назм, наср, драматургия” номли асари чоп этилди. Таниқли шоир Усмон Азимнинг бу китобига унинг сара шеърлари жамланган. Бу тўпламда шоир ижодига хос бўлган асосий мавзу – Дунёни ва Инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армони бутун кўлами, қарама-қаршиликлари, фожиаю қувончи, ҳасрату умидлари билан гавдаланади. Шоир Дунё ҳақида самимий ёзади. Шоир шеърига айланган Дунё китобхон ҳис килиб турган дунёнинг суратига жуда яқин ва шу билан бирга аллақандай нурланган, кўнгилга ва руҳга мадад бергувчидир.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.04.2013 19:11   #148  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
КИТОБДАГИ ШЕЪРЛАРДАН НАМУНАЛАР
* * *
Жоним-а,
Жаҳоним-а,
Сени бир кўрсам эди,
Ҳуш кетиб турсам эди.
Ҳуснингга тоқат қилолмай,
Ҳўнграниб юрсам эди.
Жоним-а,
Жаҳоним-а,
Ой юзинг армоним-а,
Тоғларга исминг айтсам,
Тошлари бўстоним-а.
Жоним-а,
Жаҳоним-а,
Дилимда пинҳоним-а,
Ерга туш,кўкларга учма,
Сўнгги йўқ достоним-а.
Жоним-а,
Жаҳоним-а,
Қайдасан,афғоним-а?
Сени йўқлаб йиғлаюрман,
Энг гўзал ёлғоним-а…

Усмон Азим
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 26.04.2013 19:12   #149  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
***

Мен билан бу жангда
Дунё — музаффар.
Қон ютиб чекиндим
Ўзимга қадар.
Ўзимда изиллаб,
Тангрим, кетурман…
Айт, қанча чекинсам,
Сенга етурман?

* * *
Нечун бизга девоналиғ? -
Дарахтликда соғ бўлайлик:
Танҳолигу бегоналиғ
Жондан ўтди — боғ бўлайлик.
Сенинг билан барг очайин,
Сенинг билан гуллаб қолай…
Бу дунёдан қандай ўтиб
Кетганимни билмай қолай.

Усмон Азим
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 26.04.2013 в 19:17.
Ответить 
Старый 26.04.2013 19:13   #150  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Фақат ўзингга суян.

Фарзандлар айтади
«бизга суянинг» деб;
дўстлар елкасини тутади;
туғишганларинг далда берар:
- Биз бормиз!
Уларни хафа қилма:
майли,
фарзандларинг
бизга суянди, деб ўйласин;

дўстлар
елкаларида
сезсин қўлингни;
борлигини
ҳис қилсин
туғишганларинг.

Аммо сен ўзингга суян.
Чунки инсон жуда оғир,
жуда улкан,
осмонлар қадар юксак -
уни
ўзидан бошқа
ҳеч ким
кўтаролмайди.

Усмон Азим
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 26.04.2013 в 19:20.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх