Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.04.2013 02:39   #11  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
у ҳаётда самимий инсон,
Hech samimiyga o'xshamaydi. Agar hozir o'zgarmagan bo'lsa... U mening qo'shnim edi. San'ati va tashqi ko'rinishi, ya'ni chiroyini hurmat qilaman albatta, lekin shu o'rinda aytib o'tmoqchimanki, har kuni bir salom berishga harakat qilib unga yuzlansam, mensimagandek o'tib ketardi. (Juda gaplashgim kelardida o'zi )

Savol: Shodiya To'xtaeva qachon va qayerdadir o'zini yulduzdek tutgani uchun biror marta pand yeganmi?

Цитата:
Сообщение от Feruza Xodjayeva Посмотреть сообщение
У дунёни "Меҳр-муҳаббат борки, ҳаёт гўзал бўлади" деган тасаввур билан англайди.
Savol: Faqat chin ko'ngildan javob berishini kutib qolaman: Mana shu mehr-muhabbatni umrbod pul, boylik va amaldan ustun qo'ya oladimi?

Oxirgi savol: Shodiya To'xtaevaga maoshni valyutada berishadimi, agar yo'q bo'lsa, nega valyuta ayirboshlovchi opalar bilan ko'p muloqotda bo'ladi (Savol xazil tariqasida, lekin javob kutaman.)
Ответить 
Старый 12.04.2013 10:01   #12  
Real ID Group
Аватар для Nelly Karimova
Оффлайн
Интернет
Центр развития системы "Электронное правительство"
AKA:Фартовая леди
Сообщений: 722
+ 418  407/218
– 2  24/20

UzbekistanОтправить сообщение для Nelly Karimova с помощью YahooОтправить сообщение для Nelly Karimova с помощью Skype™
«Счастливая жизнь схожа с ароматом духов – когда ты счастлив - этот аромат ощущают все вокруг»

http://www.uzinfocom.uz/ru/news/275
Ответить 
Старый 12.04.2013 15:50   #13  
Real ID Group
Аватар для Marat Bakhtiyarov
Оффлайн
Сообщений: 802
+ 1,272  530/291
– 15  15/6

Uzbekistan
Творческая встреча с Шодией Тухтаевой в Центре UZINFOCOM. Часть 1.



Продолжение вы найдете на сайте uTube.uz.
Ответить 
Старый 12.04.2013 18:08   #14  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Taylakov
Оффлайн
UZINFOCOM
Начальник отделения Ресурсного центра сети ZiyoNET при МНО
Сообщений: 36
+ 85  48/18
– 0  2/1

UzbekistanОтправить сообщение для Ulugbek Taylakov с помощью Skype™Facebook
Ҳақиқатдан ҳам актриса Шодия Тўхтаева билан бўлган ижодий учрашув жуда қизғин, баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Оффтоп:
Режага мувофиқ тадбир учун 1 соат вақт ажратилган бўлсада, 3 соат давом этгани бунинг исботидир

Последний раз редактировалось Ulugbek Taylakov; 12.04.2013 в 18:11.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 12.04.2013 18:28   #15  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
ШОДИЯ ТЎХТАЕВА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР:


“Халқи тушунмаган ёки тан олмаган истеъдод-истеъдод эмас, адабиёт-адабиёт эмас”. (Қ.Норқобил)

Бугунги қаҳрамонимиз келажак пойдеворини ярата олган, кўплаб мухлисларига эга, минглаб инсонлар назарига тушган, ютуқ ва натижалари, эзгу ишлари айтишга арзигулик, латофатли, зебо актриса Шодия Тўхтаева .

Бу актрисани кўпчилик асосан салбий роллари орқали таниган бўлса-да, у ҳаётда самимий инсон, кўнгли очиқ ҳамкасб эканлиги билан театр жамоасида ҳурмат қозонган, театр ва кинодаги бир қатор маҳоратли роллари билан кўпчиликка танилган.

Шекспирнинг “Ҳаётнинг ўзи театр, одамлар эса унда актёрдирлар”, деган машҳур гапи бор. Бу айни ҳақиқат. Ҳаётда ҳар биримиз ўз ролимизга эгамиз. Кимдир ижобий қаҳрамон бўлса, кимдир салбий.

Шодия Тўхтаева 1983 йили 12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида педагог оиласида дунёга келди. У ёшлигидан зукколиги ва қизиқувчанлиги боис 5 ёшидаёқ 1-синфга ўқишга боради.

Шодия Тўхтаеванинг Санъатга келиб қолишининг ҳам ўзига хос ажойиб сабаблари бор. У асли мактабни тугаллаб, коллежда ҳисобчилик йўналишида таҳсил олган. Коллежни тугатганидан кейин биринчи йили Ўзбекистон миллий университетга таржимонлик бўйича ҳужжатларини топширган ва шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

– Бироқ у бу йўналишда ўқимаган. Кейинги йили шу университетнинг социология бўлимига яна ҳужжат топширади аммо, кира олмаган. Учинчи йили Тошкент давлат Авиация институтига ҳужжат топшириб, ўқишга қабул қилинган.

– Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат театр ва рассомчилик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият) институтига ўқишга киргандан сўнггина актриса бўлиш насиб қилиб орзулари рўёбга чиқа бошлаган.

– Актрисамиз 1-курс талабаси бўлган давриданоқ Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келади.

– Шодия Тўхтаева бугунги кунда ўзининг маҳоратли, жозибали роллари орқали мухлислари қалбига муҳрланишга улгурди.

– Шодия Тўхтаева “Муҳаббатимсан”, “Ёз туни ғаройиботлари”, “Ёрим-безорим”, “Уқубат”, “Ўйин”, “Чашма”, “Тубанлик”, “Қайтар дунё”, “Туташ тақдирлар”, “Сизсиз ўтмас кунларим", “Ўзбекча рақс”, “Фаришта”, “Танҳо юлдузим”, “Бегоналар” ва шу каби яна бир қатор кино фильм ва спектаклларда бош ролларда ҳамда эпизодларда салбий ва ижобий кўринишдаги ролларни ижро этган.

– Айни дамда актриса адашган ва йўлдан озган инсонларга тўғри йўлга қайтишларида туртки бераоладиган, ҳаётий ва ўта долзарб, бугунги кун талабидан келиб чиқиб янги образлар яратиш устида ишлаяпти. Жумладан, бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммога айланган ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ кураш бўйича “Замон қаҳрамони” номли спектаклда журналист аёл образида, шунингдек, “Қора қузғун” номли кинофильмда бош рол ижрочиси сифатида суръатга тушмоқда.

– Шодия Тўхтаева Тошкент давлат санъат институтининг биринчи курсида таҳсил олаётган пайтида (19 ёшида)ёқ, Ўзбек Миллий академик театрининг режиссёрлари эътиборига тушади.

– Айтиш жоиз-ки, бундай омад санъаткор бўлишни истаганларнинг барчасига ҳам кулиб боқмайди. Бу каби эътиборга сазовор бўлиш учун албатта, ёрқин истеъдод соҳиби бўлиш билан бирга маънан ички кечинмаларга ҳам бой бўлиши керак. Бизнинг қаҳрамонимиз ана шундай ноёб қобилиятли актрисалардан биридир. Шу боис, у ёш бўлишига қарамай, қисқа давр ичида театр ва кинода бир қатор ўзига хос услубдаги роллар ижро этишга улгурди.

Институтнинг 3-курсида ўқиётган кезларида “Қайтар дунё” сериали (Машҳура роли)га киносиновларда иштирок этган ва режиссёрлар айнан шу ролда кейин уни салбий ролларга таклиф этишни бошлашган.
Унинг сахнада 2003 йилда биринчи ижро этган роли Шекспирнинг “Ёз туни ғаройиботлари” спектаклидаги Елена образидир.
Актрисанинг кинодаги илк ролларидан бири эса 2004 йилдаги “Муҳаббатимсан” киносидаги образи ҳисобланади.
Ҳозир ҳам актрисани кўпроқ салбий ролларга таклиф қилишади. Сабаби Шодия Тўхтаева ўзига юкланган ролларни берилиб, юракдан чиқариб бера олиши, маромига етказиб ижро этишидадир. Чунки бундай образлар санъаткорнинг қирраларини тўлиқроқ очиб беради. Негаки, салбий қаҳрамонларда ўзига хос характер мужассам бўлади. Бундай юкни елкада олиб, ўша образни ҳаққоний очиб бера олиш эса ҳамма актёрнинг ҳам қўлидан келавермаслиги тайин.

(ДАВОМИ БОР)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 12.04.2013 18:29   #16  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
(ДАВОМИ)
Аммо охирги вақтларда уни салбий роллардан бироз чекиняпти дейиш мумкин. Асли санаб чиққанида унинг ижобий роллари салбийидан кўпроқ, лекин нимагадир одамлар уни асосан салбий ролларда эслаб қолишади. Бу унинг маҳоратли, истеъдодли экани, асосийси мухлисларини жалб қила олиши ва ҳаддан зиёд берилиб юракдан ижро этишида бўлса керак. Ижобий роллари эса алоҳида мавзу..
Шодия Тўхтаева ҳақида ҳамкасблари ва устоз санъаткорлар: “Шодия 18 ёшли қиз ролини ҳам 40 ёшли аёл ролини ҳам бирдай маҳорат билан ўйнай олади” дея ишонч билдиришади.


Севимли актриса Шодия Тўхтаева ҳақида қисқа сатрларда “қисқача” маълумотлар:

- Энг яқин дугонаси, сирдоши, суянган тоғи ва уни ҳар доим тўғри тушунишга ҳаракат қиладиган инсони – бу унинг волидаи меҳрибони, онажони.

Унинг Онасидан беркитадиган сири йўқ. Онаси педагог - Юлдуз Тўхтаева қизи Шодиянинг тарбиясида анчагина қаттиққўл.

- Актрисанинг ўйнайдиган роллари алдамчи, аслида у ҳаётда йиғлоқи ва анчагина таъсирчан; Салдан кўзига ёш келади; У – актриса, умумий тарзда айтганда санъаткор. Роль ижро этиш жараёнидагина ўз қобиғидан чиқиб кетмаган тарзда, белгиланган образга кириб рол ижро эта олади. Аммо ҳаётда самимий, покдил, асосийси кўнгил кишиси.

Шодия Тўхтаева: Санъат бу – санъат. Ижод ўз йўлига, ҳаёт ўз йўлига, деб билади;
Унинг илк ютуғи: Олийгоҳнинг биринчи курсданоқ Ўзбек Миллий академик театридан рол ижро этиш ҳақида таклиф олганлиги билан бошланган.
У бахтни бир ҳикматда ўзи ўқиганидек: Инсон ўзини бахтли, деб ҳисобласа, албатта бахтли бўла олади. Бахтнинг чегараси йўқ. Яшаётганлигимизнинг ўзи катта бахт, деб ҳисоблайди.
Армони: Йўқ, ҳаммаси олдинда.
Зирапча дейишса: хафа бўлмайди..
Мухлислари билмайдиган яна бир қобилияти-у жудаям ширали овоз соҳибаси.Аммо буни ошкор этмаган..

Нияти:-Волидаи мукаррамасининг тарбия усулларидан ҳар куни эртак айтиб ухлатишини Шодия Тўхтаева ҳам ўз фарзандларида қўллашни ният қилган. Аммо кичиклигида бўтқани ёмон кўришига қармай, онаси йиғлатиб, мажбурлаб бўлса ҳам едиргани учун у шахсан келажакда болаларига бундай йўл тутмоқчи эмас, аксинча боласи оч қолса, ўзи таом сўраб келади деган фикрда.

- Агар Шодия онасининг ўрнида бўлганида, Шодияга қарата :
«Эртароқ ухлаб, вақтлироқ туришни одат қил. Футболга муккангдан кетма», дея танбеҳ берган бўларди. Чунки актрисамиз Шодия Тўхтаева вақт алламаҳал бўлиб кетса-да, жаҳон чемпионатини кузатади; Футболнинг ашаддий ишқибозларидан.

Унинг санъаткор бўлишига : онаси уч йил қаршилик кўрсатган; Гуманитар фанлардан яхши ўқигани учун шу йўналишда ўзини синаб кўрган аммо, ўхшамаган. Ва ниҳоят қизиқиши йўлидан бориб эса энг юқори балл билан Санъат институтига ўқишга киришга муваффақ бўлган.

Онасининг кўзларида ёш қалқиган кун: Бир кун бор-ки бу онасининг ёдидан ҳеч қачон чиқмайди..Бу «Муҳаббатимсан» фильмининг тақдимотида Шодияни катта экранда кўриб, кўзида ёш билан ундан ғурурланган, кўкси фахрдан тўлган кун. Она қизининг ҳар битта премьерасига боради, уларнинг биронтасини ўтказиб юбормайди;

Антиқа одати: доим кеч қолиб юради. Ишдан кеч келгач, овқатланиб, дарров уйқуга ётмайди. Натижада эрталаб туришга қийналади; Лекин спектакль, репетицига ўхшаш зарур ишларда масъулиятни ҳис қилади;

Кайфияти бўлмаган чоғларда: ёлғиз қолишни истайди; Болалигидан сақланган одати: юмшоқ ўйинчоқлар йиғиш, мультфильм кўриш.

Актрисанинг энг кўп жавоб берган ва унга мухлислари томонидан энг кўп бериладиган савол: Нима учун асосан салбий ролларни ижро этасиз?


– Актрисанинг бўш вақти деярли йўқ. Доимий изланиш ва репитециялар билан банд. Мабодо бўш вақт бўлиб қолган тақдирда ҳам китоб ўқийди. Деярли ҳар бир янги нашр этилган китобни, адабиётни ўқишга ҳаракат қилади. Китобсиз ўз дунёсини, санъатни тасаввур қилолмайди.
  • Охирги пайтларда асосан санъат соҳасига оид бўлган китобларни ўқиш билан машғул.

  • – Кинода– Тарихда номлари қолган, буюк, матонатли аёллар ролини, шунингдек, психологик драмада ҳам рол ижро этиш истаги бор.
    .
    – Бахт ёки омад...ҳақида унинг фикрлари: бахт ва омад.. Уларни алоҳида, айро ҳолда танлаб бўлмайди.. Бахт умумий тушунча, инсон бахтлими, демак у омадли. Омад бахтнинг бир бўлаги, деб ўйлайди.
  • Ҳаётда у танлаган ва уни танлаган инсон касби билан бирга севишига умид қилади. Сабаби, актрисамизни айнан театр саҳнасидан ажратиш қийин, балки кинодан воз кечар, аммо театрдан воз кечиши... бу тасаввурига сиғмайдиган ҳаёл.
  • Саҳнанинг ўзига яраша юки бор.Театр актёри ёки актрисалари томошабин билан қувват (энергия) алмашиб туради. Актёрлар ижод вақтида ёмон энергияларини чиқариб, яхши энергияларни қабул қиладилар дея мантиқли хулоса қилади.. . – Ҳаётда меҳр-муҳаббатга ва яхшиликка ишониб яшайман дейди актриса.
  • У дунёни : Меҳр-муҳаббат борки, ҳаёт гўзал бўлади, деган тасаввур билан англайди.

  • Юқорида айтилган барча гапларни инобатга олиб айтиш мумкин-ки, театр бу – бир кўзгу. Бу кўзгуда акс этаётганларнинг барчаси эса борлиқдир. Демак театр деган кўзгуда дунё акс этяпти, ҳаёт ва инсон тақдири акс этяпти.
  • Бизнингча, санъаткорлар, актёрлар учун энг муҳими эл назарида бўлиш, мухлислари эътиборидан тушиб қолмаслик. Ўз яхши ижролари билан уларнинг қалбида бирга бўлиш. Биз ҳам бугун гўзал актрисамиз, севимли Шодия Тўхтаевага ана шу бахтни – мухлислари олқишини, уларнинг доимий эътиборларини тилаб қоламиз.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 12.04.2013 19:10   #17  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Ўзбек миллий драма театрининг актрисаси ШОДИЯ ТЎХТАЕВА билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирдан айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 12.04.2013 в 19:24.
Ответить 
Старый 12.04.2013 19:39   #18  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Ўзбек қизлари орасида биринчи бўлиб ФИДЕ томонидан халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлган иқтидорли шахматчимиз Нафиса Мўминова ҳамда унинг дадаси, Форумдошимиз шоир Алишер Асрор ва актриса Шодия Тўхтаевалар
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 13.04.2013 00:57   #19  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Муҳтарам Форумдошлар!
Агар Сизни ушбу ижодий учрашувда қатнашиш имконингиз бўлмаса, ўзингизни қизиқтирган саволларингизни актрисса Шодия Тўхтаевага мазкур мавзуда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
NO COMMENT!
Ответить 
Старый 13.04.2013 01:40   #20  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Marat Bakhtiyarov Посмотреть сообщение
Продолжение вы найдете на сайте uTube.uz.
Marat, manda ochmayapti qoldirgan ssilkangiz!
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх