|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
25.10.2010 15:19 | #1 | |||
Цитата:
|
||||
|
Ответить |
"+" от:
|
25.10.2010 15:20 | #2 | |
Цитата:
|
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
25.10.2010 15:24 | #3 | |
Цитата:
|
||
|
Ответить |
"+" от:
|
20.11.2011 10:54 | #5 |
ОРАЛИҚДА
Жонимга тегмоқда барчаси бир-бир, Жон эса ҳалқумга келар охири. Битта мен йўқ бўлсам не бўпти ахир - Ўзбекнинг камайиб қолмас шоири. На Тошкент, на Қўқон билади мени, Ахир ўз-ўзимни алдаб, нетаман? Шу оппоқ қоғоздан яширай нени - Бир ўлиб кўрмадим, холос. Кетаман! Бир қалтис қулади кеч кузги офтоб, Чўққидан чўққига урилиб синди. Куннинг синиқлари бунчалар сероб – Улар юлдуз бўлиб милтирар энди. Яна бегоналар янглиғ турарман, Мезбонларга ўхшар отам ҳам онам. Қишлоқ кўчаларин кезиб юрарман, Танимас дўстимнинг болалари ҳам. Қийнагай ҳар нарса юракни эзиб: Шохи синиб қайтди қўчқор подадан. Аянчли ғингшийди кўнглимни бузиб, Итим яраланиб келди тўдадан. Сўнг тонгда жўнарман яна қалтираб, Ўз ҳолим ўйлайман аччиқ жилмайиб. Шаҳарда болалар кутар мўлтираб, Қишлокда волидам қолар мунғайиб. Аъзам Ўктам
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
20.11.2011 10:54 | #6 |
СЎРОҚ
Талпиндинг, йиғладинг - елдинг дунёга, Сўйлагил, сен нечун келдинг дунёга, Бузилди, айт, нима қилдинг дунёга, Ўзингни ким дея билдинг дунёга? Тилингни тиймайсан - бешарм сўйлар, Кўзингни тиймайсан - бузукқа бўйлар, Ўзингни тиймайсан - неларни ўйлар, Ҳеч жазо йўқмикан бундай зинога? Маломатнинг тоши тегмаган бошинг, Мағрур тутмоқликдан тиймаган бошинг, Ҳаттоки онангга эгмаган бошинг – Бердинг бу ҳавойи, пучак сафога. Тенгсиз таърифларни ўқиган кўзинг, Улуғ тарихларни ўқиган кўзинг, Қутлуғ ҳарфларни ўқиган кўзинг – Не учун тикдинг бу юзи қарога? Қишда қушларга дон сочган қўлингни, Нопок луқмалардан қочган қўлингни, Оллоҳ, деб дуога очган қўлингни – Узатдинг ейиши, иши ҳаромга. Тўйдириб ўт, қонга тўйган юракни, Ўлдириб ҳақ дея тўлган юракни, Сўлдириб ишқ ила кулган юракни, Сен қандоқ сиғяпсан ёруғ дунёга? Аъзам Ўктам
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
20.11.2011 10:55 | #7 |
НЕГА?
Кун узун, кун иссиқ - малоллар келур, Тунлари қоп-қора саволлар келур, Тонг чоғи мусаффо хаёллар келур, Ақлим менинг тиниқ тортмади ҳануз. Етти оқ-қорани ажратиш они, Бу умр, бу ўлим кимнинг эҳсони? Ҳар лаҳза шу қарзни узиш имкони, Билдим, чин сарватни йиғмадим ҳануз. Энг улуғ сўздан-да титрамас юрак, Кўзимга ёш келмас - бу недан дарак, Халқимга не бердим ваъдадан бўлак, Эккан ниҳолим ёш, мевасиз ҳануз. Маҳкам боғласам-да рост йўлга белни, Кўнгил равшан эмас, доғи бор дилнинг, Юртимни танидим, билдим-ку элни, Бироқ унутмадим ўзимни ҳануз. Аъзам Ўктам
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
20.11.2011 10:57 | #9 |
ИБОДАТ
Тоғлар сомеъ бўлиб ўтиришар жим, Такбир айтган чоғи гулдураб само. У янглиғ муножот қила олур ким, Ёмғир бу пичирлаб қилинган дуо. Ел йиғлар ер тирнаб, тупроқ сесканар, Майсалар қалтираб қилурлар сажда. Дуолар ижобат бўлган саначар, Кун нурлари бундан келтирар мужда. Аъзам Ўктам
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
21.11.2011 15:42 | #10 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
"Онам фотиҳаси”
Энди сен ҳукумат одами, болам. Қўлингга бир қоғоз берди ўқитиб, Унутма – сен кимсан, ким ота-онанг, Юрма қоғоз билан элни қўрқитиб. Аъзам Ўктам, Шоирнинг "Ён дафтаридан"
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
|