Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.06.2011 15:43   #61  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Ўтган асрнинг 70-йилларида адабиётга кириб келган янги авлод — бамисоли навбаҳорнинг илк бойчечаклари бўлдик. Чинакам баҳорга ҳали узоқ эди. Қиш хатари кетмаган, бир совуқ ел бизларни адо қилиши ҳеч гап эмасди. Лекин биз буни сезмас, ўйламас эдик. Танқидларни самимий қабул қилардик. Кўпни кўрган устозлар, қатоғон йилларини бошдан кечирган кекса авлод бу хил айбловлар оқибатини билиб, ҳис этиб, хавотирланишар эди.
Ғафур Ғулом 1966 йилнинг апрелида Тожикистон ёзувчилари анжуманига борар экан, Комил Яшинга айтиб мени ҳам рўйхатга киритганини, йўл-йўлакай бу боланинг қулоғини чўзиб қўяман, деб айтганини эшитганман. Дарҳақиқат, у киши ўша сафардан қайтишда менга танбеҳ бериб: “Сиёсатга тўғри келмайдиган шеърлар ёзармишсан. Ҳукумат билан ўйнашма, жимилдоқдек шоирсан. Бу давлат маршалларни ҳам отган”, дегани қулоғимдан кетмайди.
Бу отадек меҳрибон, куюнчак устознинг сўзлари эди.
Абдулла Қаҳҳор табиатан исёнкор адиб сифатида бизни йўлдан қайтариш эмас, аксинча қўллаб-қувватлаш, қалқон бўлишдек масъулиятни зиммасига олган эди. Ўз асарларига бизнинг шеърларимиздан эпиграф олгани, “мен шу ёшлар томонидаман, уларга тега кўрманг”, деган жасоратли хитоби эди.
Ижодкорлар бир-бирига ўхшамаганлари каби устозларимиз: Миртемир, Зулфия, Асқад Мухтор, Шуҳрат, Саида Зунунова, Озод Шарафиддиновларнинг бизга меҳру ардоғи ҳам турли йўсинда бўлган. Уларнинг ёди олдида қарздормиз ва бу қарзни ижодкор ёшларга меҳр кўрсатиб узмоғимиз керак. Сиз айтган адабиётга садоқат ва эътиқод масаласи ҳам аввало сўз санъатининг келажаги тўғрисида қайғуришдан бошланади. Адабиётимиз олдида қайғуришга лойиқ муаммолар бор. Замон янги, авлод янги, дунёқараш, муносабатлар янги. Рақобатли дунёда китобнинг қудратли, сеҳргар рақиблари кўп. Аввалги мавқеини тиклаш учун янги авлоддан фавқулодда истеъдод ва мислсиз жасорат талаб этилади.
Ответить 
Старый 27.06.2011 15:44   #62  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Ёшлик" журнали

Ҳар бир миллат адабиётининг ўз овозлари бўлади. Бу “овозлар” ўша миллат адабиётининг, маънавиятининг тимсоли саналади. Ўтган ХХ-аср ўзбек шеъриятида ўнлаб янгроқ овозлар пайдо бўлди ва авж пардаларда жаранглаган бу овозларнинг акс-садоси ҳамон эшитилиб турибди.
Хассос шоир Абдулла Ориповнинг шеърияти ўзининг теран фалсафаси билан, шоир Рауф Парфи ижоди шакл ва моҳиятдаги янгиликлари билан, Ҳалима Худойбердиева, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим ва Мирзо Кенжабек сингари шоирларнинг шеърияти ўзининг бетакрор жозибаси ва оҳанглари билан алоҳида ажралиб турди. Сизнинг ижодингиздаги Сўз эса жўшқинлиги ва сержило оҳанглари билан ўқувчи қалбини забт этди.
Айтмоқчи бўлганим: эндиликда адабиётимизда бу янгроқ овозларга ҳамоҳанг ва сафдош овозлар намоён бўлмаётгандек. Нима, истеъдоднинг юзага келишига ҳам ижтимоий-тарихий ҳаётнинг таъсири бўладими?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 27.06.2011 15:46   #63  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Ҳар бир замоннинг ўз идеаллари, ихлос қўйган санъати бўлади. Миллий театримизнинг Маннон Уйғур, Етим Бобожон раҳбарлик қилган, Аброр Ҳидоятов, Шукур Бурхон, Олим Хўжаев, Сора Эшонтўраевалар гуркираган даврини эсланг. Марғилонда Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Хоразмда Комилжон Отаниёзов авж пардаларда куйлаган даврларни ёдга олинг. Муқимий номидаги театрни жаранглатган Маҳмуджон Ғофуров овози ҳам санъатимиз тарихида ёрқин саҳифа бўлган. Бугун энди эстрада замони. Овоз борми-йўқми, фарқсиз, ҳамма қўшиқ айтадиган бўлди. Савод борми-йўқми, ҳамма қўшиққа сўз ёзадиган бўлди. Овоз кучайтиргичлар қулоқ пардаларини ёриш даражасига етди. Не илож, ҳозрги ёшлар шуни яхши кўрадилар.
Тегирмон навбати билан айланар экан. Шеърият ҳам қирқ-эллик йил аввалги шуҳратини тиклаб олар. Ёшлардан умид катта. Уларга эътибор ва ғамхўрлик ҳам ҳар қачонгидан юксак. Адабиётимизнинг келажаги муҳтарам Президентимиз диққат марказида турган масалалар сирасига киради. Юртбошимиз топшириғи билан тузилган Ижод фонди энг бой ва фаолият доираси кенг жамғармалардан бири. Янги таъмирдан чиқарилган Дўрмон боғи энг шинам ижод маскани бўлиб қолди. Бу ғамхўрликлар албатта ўз ҳосилини беражак.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 27.06.2011 15:48   #64  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Ёшлик" журнали

Биз мактабни тамомлаётганимизда Ҳазрат Навоийнинг 550 йиллик тўйи нишонланган эди. Ростини айтиш керак, биз ўрта мактабдан Навоий ҳақида бор-йўғи уч-тўртта жумла ўрганиб чиқдик. Тўғри, ўша пайт дарсликларида Ҳазратнинг қарашлари, иделлари бузиб кўрсатилган, ҳукмрон мафкура “мусиқаси”га мослаштирилган эди. Бугун орадан 20 йил ўтибди. Мустақиллик йилларида Навоий ижодини ўрганиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Мамнуният билан айтишимиз мумкинки, шу кунларда бир гуруҳ заҳматкаш олимларимиз томонидан Ҳазратнинг тўлиқ асарлар тўплами қайта нашрга тайёрланмоқда. Аммо мени ўйлантирган масала шундаки, Ҳазрат Навоий ҳақида бугунги ўрта мактаб битирувчиси, биз — 20 йил бурунги битирувчилардан кўпроқ нарса билишига ишониш қийин. Назаримда, ўрта мактабларимиздаги педагог-кадрлар савиясига кўп нарса боғлиққа ўхшайди. Сиз нима дейсиз?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 27.06.2011 15:49   #65  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Ҳар бир миллатнинг келажаги истаймизми йўқми, ўқитувчилар савиясига боғлиқ. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз лозим. Биз эндиликда шўроча мафкурадан, адабий мезонлардан бутунлай қутулдик. Адабиётимизни, хусусан, мумтоз адабиётимизни бутун бўй-басти билан кўрсатадиган вақтлар келди.
Биз улуғ адибларимизнинг мумтоз асарларини боқий деб атаймиз. Дарҳақиқат, юз йиллар, минг йиллар ўтиб оҳорини йўқотмаган ижод намуналари бор. Мумтоз адабиётимиз намуналари орасида баъзан шундай байтлар, мисралар борки, уларни мутолаа қилган инсон қалби ва руҳиятида ажиб бир ўзгариш, покланиш содир бўлганини ҳис этади. Бу ғазаллар оддий илҳом лаҳзаларида эмас, илоҳий илҳом тўлқинларидан туғилган бўлса ажабмас. Болаларимиз мана шу бебаҳо ва беқиёс маъволардан бебаҳра қолмаслиги керак.
Лекин бу борада бошқа бир ҳақиқатни ҳам тан олишга мажбурмиз. Ҳар замоннинг ўз тафаккур тарзи бўлади. Бугунги ёшлар онгини ҳар дақиқа босиб келувчи ахборот тўфони кўмиб ташлаган. Ўрта аср хотиржамлиги йўқ. Тамоша, ўйин-эрмакнинг ҳам минг хил тури бор. Ҳақиқатга очиқ кўз билан қараган инсон бугун Навоийнинг оммавий мутолаа қилинмаслигини тўғри тушунади.
Мен ўзим ҳазрат ғазалларини ёшликдан ўқиб қалбга сингдирганман ва бу соҳир сўздан ҳамманинг баҳраманд бўлишини истайман. Лекин бу ширин орзу, холос.
Навоийни 15-асрда ҳам барча бирдек тушунган эмас. Сўзларининг мазмунини билганлар ҳам сўз остида ётган чуқур маънонинг илдизига етиб боролмаганлар. Буюк шоир ташбеҳларини англаш учун мадраса илми камлик қилган.
Ҳазратнинг муҳташам “Хазойинул-маоний”сини бошлаб берган:

Ашрақат мен акси шамсил-каъси анворул – xудо,
“Ёр аксин майда кўр” деб, жомдин чиқти садо.


— байтларини Алихон Тўра Соғуний ҳазратлари бир соатга яқин шарҳ қилган эдилар. Кейин англасам, бу шарҳ тасаввуф илмидан ажиб бир сабоқ бўлган экан.
Миртемир домладан: “Нега ижодхонангизда Пушкин сурати стол устида, ўзимизнинг Навоий панароқ жойда турибди”, деб сўраганимизда, устоз шоир шундай жавоб берган эдилар: “Мен Пушкинга тик қарашим мумкин. Уни бошдан оёқ ўқиганман, кўп таржима қилганман. Лекин Навоийни ростмана англаб етмадим, барча асарларини ўқиб мағзини чаққан эмасман”.
Устознинг бу сўзларини машҳур Навоийшунос олим Абдуқодир Ҳайитметовга айтсам, у киши камтарлик билан: “Биз ҳам шундай”, деган эдилар.
Бу сўзларим, Навоийни ўқиб англашга уринмай қўяқолайлик, деган маънони билдирмайди. Ҳазрат – ўзбекнинг ота шоири. Унинг асарларини бошдан оёқ ўқиб тахлил қила олмасак-да, энг машҳур ғазал, рубоий, туюқ, фардларидан, достон ва маснавийларидан бир шингил бўлса-да ёд билмасак, улуғ шоир бундоқ деганлар, деб ҳикматли сатрларни айтолмасак, ўзбеклигимиз қаерда қолади?
Ответить 
Старый 27.06.2011 15:52   #66  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Ёшлик" журнали

Дунё моддийлашиб бормоқда. Эндиликда ҳар бир нарса моддий қиймат билан ўлчанадиган бўлиб қолди. Кишилардаги романтик руҳият ўрнини реалистик кайфият эгаллаб бормоқда. Табиийки, бундай шароитда одамларни, хусусан, ёшларни китобга, бадиий адабиётга қизиқтириш осон кечмайди. Бироқ китобсиз яшаб ҳам бўлмайди. Шундай экан, сизнинг-ча, “қизиқтириш” жараёнини қаердан ва қай йўсинда бошлаган маъқул?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 27.06.2011 15:54   #67  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Бунинг учун қўлимизда турган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Имкониятларимизни фарзандларимизнинг келажаги, миллатимиз маънавияти, адабиётимиз равнақи учун фойдали ишларга сафарбар этишимиз лозим.
Бугунги кунда интернет деярли ҳар бир хонадонга кириб улгурди. Бироқ телевидение оммавийликда ўзининг етакчи мавқеини бўшатиб бергани йўқ. Уни ҳамма кўради, эшитади. Элга танилишнинг йўли – телевидениеда кўриниш. Қайси хонанда телевизорда кўпроқ чиқса, тўйларнинг тўри уники. Шоир, ёзувчилар тўйга юрмайдилар, телевизорда чиқишдан манфаатлари йўқ, ойнаи жаҳондан ўзларини тортиб юрадилар. Бу тўғри эмас, албатта. Элга кўриниб туриш, эл ичида бўлиш одамларда адабиётга, китобга меҳр уйғотиш учун керак. Ахир меҳр кўзда деган гап бекорга айтилмаган.
Биз ўзбекларда истиҳола кучли. Ўзни намоён қилишдан тортинамиз. Ахир бизнинг ўнлаб ноёб истеъдод эгаси бўлган, юрт ардоғидаги шоиларимиз ёзувчиларимиз бор. Улар зинҳор телевизорда кўринмайдилар. Шеърлари ўқилса ҳам кадр ортидан, муаллифга айтилмай ўқилади. Бу камтарликнинг фойдасидан зарари кўпроқ.
Шу ўринда бир воқеа эсимга тушди. Саксонинчи йиллар эди. Мени ўртача лавозимдаги вазифага тайинлаш учун ҳужжат тайёрлаётган юқори идора мансабдори таржимаи ҳолимни ўқиб шундай деган эди: “Мен сизни жиддий раҳбар деб ўйласам ҳали шеър ҳам ёзасизми?”
Бундай тушунча ҳамон йўқолмаган кўринади. Бизнинг тортинчоқлигимиз адабиётни ўлдириши мумкин. Яна такрор айтаман, улкан рақобат асрида яшаяпмиз. Инсон қалбидаги ҳудуднинг ҳар қаричи учун кураш кетаётган замон. Биз чекинаётган қўшин каби анчагина ҳудудимизни бой бердик. Муҳтарам Юртбошимизнинг ўтган йил адибларга йўллаган мактуби ва бадиий ижодга улкан шароитлар яратиб бергани бежиз эмас. Адабиёт ҳамиша маънавиятнинг олдинги қаторида борган ва шундай бўлиши керак. Бунинг учун етарли куч-қувватимиз бор. Энди ўша истеҳолани йиғиштириб, халқ билан мулоқотнинг ҳамма шаклларидан фойдаланишимиз лозим. Бу замон олдидаги, Ватан олдидаги бурчимиздир.
Ответить 
Старый 30.06.2011 17:19   #68  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Уятчанлик

Бу қалтис дард,
Зийрак бўлинг,
Белгилари аёндир:
Бош сал эгик, қўл кўкракда,
Тил чучук, юз алвондир.

Уларга кўп дуч келганман,
Кўнглим дарҳол сезади.
Уятчанлар одоб билан
Юрагимни эзади.

Мана, унга қаранг!
Хушрўй,
Мўмингина боладир.
Порахўрмас, қўлингизни
Қайтаролмай оладир.

Дўкондор ҳам кўп уятчан,
Қизил қоғоз қасдида
Бош кўтармас.
Икки кўзи
Пештахтанинг остида.

Бу — отадир,
Аслида у
Оталикка яролмас.
Дада, дея чопиб келган
Боласига қаролмас.

Ҳамкасбим бор —
Соҳиб зиё,
Эл дардини туёлган.
Лекин ҳақ сўз айтмоққа у
Катталардан уялган.

Бу амалдор кўтарилган
Кимларгадир суялиб.
Трамвайда юрмайди ҳеч
Халойиқдан уялиб.

Унга сира иш тушмасин,
Бағринг қонга бўялар.
«Хўп» дегани тортинади,
«Йўқ» дегани уялар.

Мулойим зот сеҳргардир,
Нақд қурбони бўласиз.
Кулиб туриб пичоқ урса,
Раҳмат айтиб ўласиз.

Уятчанлик эга шундоқ
Киши билмас қувватга.
Бир уятчан бутун элни
Қўяолар уятга.

Биз улардан кулсак, ичда
Улар биздан кулади.
Бу касални йўқ қилмасак
Жуда уят бўлади.

1988
Ответить 
Старый 30.06.2011 17:22   #69  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Амалдорлар талашиб ўрин,
Бир-бирининг қуритар шўрин.

Тентак бермай тентакка тўрин,
Қуритади тентакнинг шўрин.

Шахматчилар излашиб зўрин,
Бир-бирининг қуритар шўрин.

Олим топиб олимнинг Қўрин,
Касбдошининг қуритар шўрин.

Қассоблар-ку ҳаммадан бурун
Танишининг қуритар шўрин...

Шоирлар-чи? Бериб қалб қўрин,
Шеър ёзмоқнинг ўрнига, кўринг —

Ўлмай туриб талашиб гўрин,
Бир-бирининг қуритар шўрин.

1988
Ответить 
Старый 30.06.2011 17:23   #70  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Тўра йигит

Тўра йигит, ажаб рафторинг бўлак,
Сувратинг бўлакдур, асроринг бўлак.

Менинг ошноларим девоналардан,
Парвоналар сенда, дўст-ёринг бўлак.

Лутфинг бўлакчадир, хулқинг бўлакча,
Белдан пастинг бўлак, юқоринг бўлак.

Бизнинг эҳтиёжга на парвойинг бор?
Дўконинг бўлакдир, бозоринг бўлак.

Ўар кас охиратда хоки туробдур,
ўшанда ҳам сенинг мозоринг бўлак.

«Элга дастёр»лигинг ўзи латифа,
Хизматингда юзта дастёринг бўлак.

На ишчи, на деҳқон, на зиёлисан,
Мустақил синфсан, қаторинг бўлак.

Эл бошига ёққан қор сенга ёҚмас,
Уйинг бўлак, томинг, деворинг бўлак.

Тилдаги тилагинг ошкораликдир,
Ботинда, аёнки, шиоринг бўлак.

Халқ ўз сардорларин сайлар, лек сенинг
Орзу қилган қаттол сардоринг бўлак.

Эрк юрти бўлгай юрт, аммо сен истар
Тикан сим ўралган диёринг бўлак.

1988
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх