|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
03.05.2010 19:18 | #43 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Д
Дабир – 1. ўқитувчи, устоз 2. котиб, мунший Дав – 1. улкан, катта, бақувват 2. туҳмат, бўҳтон Давара – пўписа, дағдаға Даввор – чархпалак Дав-даска – дав-дастак Давача – тумор Давир – от устига ёпиладиган зарбоф абзал, ёпинчиқ Давкар – забардаст, девдек Давкаш – 1. мунозарани яхши кўрувчи, жанжалкаш 2. туҳматчи, бўҳтончи Давот, довот – сиёҳдон Давшан – қуён Дагала – 1. жун ёки қилдан тўкилган ип, арқон 2. дағал жундан тўқилган уст кийим Дагалай – юмалоқ мўйна телпак Дагир – фирибгар, қаллоб, алдоқчи Дагиш – дарё қирғоқларининг ўпирилиши, ўпирилма жой Даёв – эшкак Дазгир, дазгил – тикилаётган оёқ кийимини тиззагақистириб қўйиш учун косибчиликда ишлатиладиган айлана тасма Дайн қилмоқ – бўйнига қўймоқ, бўйнига олдирмоқ Дайр – бутхона, оташкада Дайработ – дарёнинг ёқаси, дарё бўйи Дака – шох ташламайдиган, мувозанатланган варрак Дакана – аёлларнинг саллага ўхшаб ўраладиган рўмоли Дал – 1. худди ўзига, тўппа-тўғри 2. тут барги Далатоб – далада, қишлоқда ўсган Далбангламоқ – гандиракламоқ Далва-далва – парча-парча, жулдур Дали, далли – жинни, тентак, ақлдан озган Далир – қўрқув билмайдиган, довюрак, шижоатли Дали-ғули – кўнглида кири йўқ, оқкўнгил ва шижоатли Далла – қўшмачи Даллок – сартарош Далойилхона – архив |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
05.05.2010 18:43 | #48 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Далон, долон – дарвозадан то ҳовлигача қурилган, икки томони девор, усти ёпиқ кенг йўлак
Дамгир, дамтовоқ – ош яхши дам ейиши учун қопқоқни ўраб қўядиган махсус қалин дастурхон ёки мато, ўралган товоқ Дамдуз – кўнглидагини бировга айтмайдиган, камсўз, кимсага сир бермайдиган Дамида ёки дамийда қилмоқ – уфурмоқ, пуфламоқ, куф-суф қилмоқ Дамкўта – харсиллаб, тез-тез нафас оладиган одам Даммадам – дам-бадам Даммал – бесўнақай, қўпол Дамсоз – қалбан сирдош, ҳамдард, ҳамсуҳбат Данакор, донакор – воситачи, вакил Дангана – 1. бир қанча оилалар ўртасида навбат билан тайёрланадиган ва тарқатиладиган овқат 2. шерикчиликка бирор тирик молни сотиб олиб, гўштини ўзаро тақсимлаш Дандона, дандона – бирор асбоб-ускунанинг тишга ўхшатиб ишланган ва уланадиган қисми Дандонбозлик – гапбозлик, сафсатабозлик, маҳмаданалик Данғил – кенг, равон, данғиллама Дапқир-дапқир – тез-тез, ора-орада, вақт ўтказмай Даража-бадаража – тадрижий равишда, босқичма-босқич, секин-аста Дарбор – олий даргоҳ Дардисак – сакта касаллиги Дардчил – салга, тез-тез касал бўладиган Дарёдил – бағрикенг, мурувватли Дарж этмоқ – қайд қилмоқ, ифодаламоқ, ёзиб қўмоқ Дарий тили – янги форсий тили Дардмонда бўлмоқ – ҳайрон бўлмоқ, иложсиз қолмоқ, қийин аҳволга тушмоқ Дастини дароз қилмоқ – қўлини узун қилмоқ, имкониятини оширмоқ Дасиса – ҳийла, макр, найранг |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
11.05.2010 17:15 | #49 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Дафтарнавис – иш юритувчи
Дахллашмоқ – ҳазиллашмоқ Дашша, дашшу – дастшуй Даққи – шарти кетиб, парти қолган, ишдан чиққан, ҳолдан тойган Даҳан – оғиз Даҳани – гапга чечан, сўзамол Даҳмарда – қўй, мол боқувчи хизматкор Даҳр – 1. замон, давр 2. олам, жаҳон, дунё Дебо, дебоҳ – нафис ипак мато, ҳарир Деваламоқ – уймоқ, тепа қилиб қўймоқ Девбанд – афсун ўқиш билан девларни банди қилиб қўювчи афсунгар Девиз – шиор Девкор – чарчашни билмайдиган, ишлаб толмайдиган одам Деворзан, деволзан – девор, пахса урувчи уста Девон – диван Девонбачча – тўқувчи уста ва девкорга ёлланиб ишловчи халфа Девсар – девмонанд, ҳайбатли Делвагай – енгил ва юпқа қилиб тикилган ҳалат, енгил уст кийим Депара – атроф, теварак Дигар – ўзга, бошқа Дида – дийда, кўз Дидбон – баландликдан туриб, чор-атрофни кузатиб, хавф-хатар булса хабар берувчи одам Дийдагирён бўлмоқ – кўз ёш тўкмоқ Диккак, дикдикка, дирдикка – от устига ташланадиган попукли жул Дилпазир – кўнгилга ёқадиган, ёқимли, дилрабо Дирдов – озғин, қирчанғи Добилбоз – довул чалувчи Дов – 1. бўйи баланд, йўғон ва бақувват 2. журъат, ботиниш, дадиллик 3. талаб, даъво, тортишув 4. қиморда ўртага тикилган пул ёки бошқа қимматлик 5. уруш, жанжал, курашув Довламоқ – даъво қилмоқ, ҳуқуини талаб қилмоқ, талашиб олмоқ Довур, довуш – товуш, овоз Довчи – жасур, довюрак Додрас – жабрланганларнинг арзини эшитувчи, химоя қилувчи Доли-гулига келмоқ, етмоқ – авжига чиқмоқ, қиёмига етмоқ, қизимоқ Долға – тўлқин Долғаланмоқ – тўлқинланмоқ Доман, домана – ҳеч нарса, балога ҳам. М: ақли доманага ҳам етмайди Домана – ҳар бир нарсанинг этаги, чети, ҳошияси Домангир – гиначи Дониш – табиат ва жамият ҳақидаги билим, маълумотлар Доригар – фармацевт Дорулхалофат – пойтахт Доруссалтанат – олий ҳукмдор қароргоҳи Доримоқ – яқин келмоқ, ораламоқ, қадам босмоқ Доскала – ўроқ Дохилий – ички Дуварак – 1. мевали дарахтнинг бир йилда 2-бор берган меваси 2. бўйи паст, пачоқ одам 3.хом, ғўр, тажрибасиз 4. Умуман, ҳар нарсанинг кичкинаси, етилмагани Дувдоқ – тувалоқ Дудам, дудама – икки томонламан тиғли Дудбура, дудбурон – мўри, мўркон Дудкаш – ашаддий кашанда Дудмол – мужмал Дужон – ҳомиладор, иккиқат Дузд – ўғри Дукарт – кичкина қайчи Дукки – дўнг, қавариб чиққан Дулдул – учқур от Думак – жўхорипоя илдизи Думкашак – орқадан эргашиб юрадиган Дурафшон, дурахшон, дурфишон – дурдек ялтираб турадиган, чақнаб турадиган, жилваланувчан Дурда – мураббо, қиём, шиннининг бетида пайдо бўладиган қумоқ-қумоқ парда Дурда-дурда – узуқ-юлуқ, тарқоқ Дуру дароз – узундан узоқ, чўзиқ Дуруғ – ёлғон Дусақ – икки ёшли қўй Дустуман – юзтубан Дуто – эгилган, букилган Дуторбўйин – бўйи узун, хушбичим Дўзанда – тикувчи Дўкай – бирон жойнинг ташкилотнинг казоларидан ҳисобланадиган кимса, кузир (м: Махалла дўкайи) Дўлаймоқ – ўқраймоқ, кўзини чақчайтирмоқ Дўланмоқ – бурилиб, қайрилиб, айланиб ўтмоқ Дўлвар – 1. гавдаси катта, барваста 2. кенг, тўкис 3. содда, гўл Дўлоб – кўнгилчан, сахий, саховатли, қўли очиқ Дўлоп – 1. қўпол, бесўнақай 2. серодам, гавжум 3. хар хил навли донлар аралашмаси Дўлта – 1. юмалоққина, лўппи, дўмбоқ 2. ёғи олинган қаймоқдан қолган жизза Дўна-дўна – ёпирилган, даҳшат солган ҳолда Дўнгалак – 1. ғилдирак 2. доира шаклидаги 3. дўнг ер, тепалик Дўнгса – кичкина дўнг, пастак тепалик Дўнон – 3-4 ёшли от, туя Дўппиқайтақи – парвойи фалак, ҳеч нарсадан ғами йўқ, дўпписи яримта Дўппосдай – дўппайиб кўтарилиб чиққан, семиз, дўмбоқ Дўсара – содда, дилкаш, меҳрибон Дўхт – тана тузилиши, бичими, қомат Дўхта – пана бўлсин учун айвон олдига илинган парда Дўқол – зиқна, феъли тор Дўққи – қўпол, бесўнақай, беўхшов Дўғаймоқ – ўдағайламоқ Дўғоб – ганч ясаш учун тайёрланган қоришма Дўғов – сут-қатиқнинг зардоби |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|