Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Госуправление > Хокимияты
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.10.2018 16:35   #1  
Аватар для Хокимият Ташкентской области
Оффлайн
Хокимият Ташкентской области
Хокимият Ташкентской области
AKA:Хокимият Ташкентской обла
Сообщений: 87
+ 0  3/3
– 0  3/2

UzbekistanLiveJournalМой Круг
Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 10 майидан бошлаб давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича электрон онлайн очиқ аукцион (www.e-auksion.uz) савдоларига таклиф этади.

Электрон онлайн очиқ аукцион савдоларига қуйидаги давлат активлари “нол” қийматида қўйилади.

* Объект тиббий хизмат ёки соғломлаштириш марказлари ташкил этиш шарти билан сотилади. Агарда объектнинг дастлабки савдолари бўлиб ўтгандан сўнг бир ой давомида сотилмаган тақдирда чегараланмаган фаолият тури билан сотилади.

** Объектлар тадбиркорлик субъектлари томонидан мукаммал таъмирланиб, уй-жой сифатида сотилади, бунда бунёд этилган уй-жой фондининг 10 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларига, хусусан, вояга етмаган етим болаларни ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида маҳаллий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

*** Объектлар тадбиркорлик субъектлари томонидан мукаммал таъмирланиб, уй-жой сифатида сотилади, бунда бунёд этилган уй-жой фондининг 20 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларига, хусусан, вояга етмаган етим болаларни ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида маҳаллий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

Электрон онлайн-аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Электрон онлайн-аукцион савдолари объект кунига қараб 2018 йил 22 октбярдан бошлаб объектнинг жойлаштирилиши белгиланган кунлари соат 9-00 дан 18-00 га ўтказилади.

Савдоларда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.e-auksion.uz сайтлари орқали олиш мумкин.

Мурожаат учун манзил: 100060, Тошкент шаҳар, Шахрисабз кўчаси, 42-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-371) 230-41-73, 230-41-70.

E-mail: tashreg@gki.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт:www.gki.uz,www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ёки Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-371) 230-41-81 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг! http://toshvil.uz/uz/pages/ads/elon+12.10.2018/
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх