Халқаро фан олимпиадалари ва мусобақалари/Международные предметные олимпиады и соревнования
|
|
Хабарингиз бор, хар йили математика фанидан дуне микёсида Халкаро олимпиада утказиб келинади. Нуфузли анжуманда бир неча йилдан бери Узбекистонлик укувчилар хам фаол катнашиб, 20 га якин кумуш ва бронза медалларни кулга киритишган. Мазкур йилда 49-маротаба утаётган Халкаро Олимпиадага бу гал 10-22 июль кунлари Испания пойтахти Мадрид шахри мезбонлик килди. Дунёнинг 100 га якин давлатларидан 540 дан ошик иштирок этган укувчилар орасида Узбекистон шарафини 6 нафар ёшларимиз муносиб химоя килишди. Кизик тарафи шунда-ки, терма жамоадаги ажратилган уринларнинг асосий кисмини Коракулдаги 1-ИБМИ укувчилари кулга киритишган эди. Нихоят, кеча натижалар аник булди. Олимпиаданинг расмий сайтидан олинган маълумотларга кура, терма жамоамиз вакиллари 4 та бронза медалларни кулга киритишди. Шерзод Сафаров, Диёра Салимова, Алишер Эшонкулов, Фарход Хайдаров каби иктидорли укувчилар юртимизга бронза медаллар билан кайтишмокда. Олимпиада совриндорлари ва иштирокчилари бугун Узбекистонга кайтишади. Шу мунособат билан Тошкент аэропортида уларни кутиб олиш маросими хам утказилади. Батафсил маълумотларни бериб борамиз.
Последний раз редактировалось Husen; 21.07.2008 в 11:55.
|