Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 13.11.2012 11:15   #571  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Ҳусен, шу муҳокама қилувчилар рўйхати нима асосида тузилади?
Рўйхатда киношунослар, шу соҳанинг мутахассисларидан ташқари, турли давлат идораларидан вакиллар иштирок этишади. Мақсад, ўша соҳага доир саҳналардаги вужудга келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш. Айнан қандай норматив ҳужжат асосида тузилиши ҳақида алоҳида ёзаман.

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Бирор сафар мени ҳам олиб бормайсизми, мен ҳам фикр билдирармидим.
Бу масалада сўраб кўраман! Аммо, яқинда комиссия аъзоси - бир киношунос ўқитувчи ўз талабаларини олиб боришганда зўрға рухсат беришган эди.

Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Лекин, лекин сиз профессионал кинорежиссер, сценарист, кинокритик эмассизку, қайдай қилиб киноижодга бахо беришингиз мумкин, эксперт - бу бошқа, рухсат берувчи - бу уже цензор.
Саволингиз ўринли! Юқорида таъкидлаганимдек, Кенгаш таркибида кино соҳасининг етук билимдонлари мавжуд. Менга ўхшаганлар эса тўлдирувчи вазифасини ўтаймиз, холос. Яъни, кино мутахассислар барча соҳани ҳам тўла билишмаслиги важидан бизга ўхшаганлар жалб этилган. Аслини олганда фильмда божхонага дахлдор сахналар бўлмаса, умуман фикр билдирмаслигим ҳам мумкин.
Комиссия йиғилишларини цензура қиёслаш унчалик ҳам тўғри эмас. Цензорларда назаримда кечиримлилик тамойили бўлмаса керак.

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Бадиий кенгашнинг мақсади эса, кинорежиссёрга инсоний нуқтаи назарни эслатиб қўйиш, фикримча.
Топиб ёзибсиз!!!! +1
Ответить 
2 "+" от:
Старый 13.11.2012 18:24   #572  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Кинотеатрларда фильмни кўринг-у, унга баҳо беринг. Холис баҳони барибир томошабин беради. Бир пайтлар "Абдуллажон" ҳам танқидга учраган эди.
Ипподромнинг кийим расталаридаги сотувчилар ўз молларига нисбатан “тозаси!” деган таърифни бошқаларига кўра кўпроқ ишлатишади! Сабаби, харидор шунисига ўч, шунақасига интиқ бўлиб қолган!
Бугунги кинотомошабинни ҳеч иккиланмай ана шу харидорга қиёслаш мумкин. Зулфиқор Мусоқовнинг “Қовун”и ҳақида илк бор эшитганимдаги аҳволим “IPhone 5”нинг дараги чиқиб, қачон бизга кириб келар экан дея орзиқиб кутган АКТ ишқибозиникидан кам эмас эди.
Панорамага (Алишер Навоий номидаги кинотеатр) яқин жойда турганим учун “Қовун”нинг баннери чиқмадимикан деб кунора афишаларга назар солиб турдим. Ниҳоят, фильм экран юзини кўрди.
Фильм намойиши киносаройнинг асосий залидан мўъжаз залга кўчишини, чипталар талаш бўлиб кетмаслигини ич-ичимдан сезардим. Ҳайҳотдек, “Ватан”ни атиги 9 киши томоша қилганимизда, “Қовун”га йўл бўлсин дедим-у, буниси комедия-ку, ўзбек томошабинни ичак узди жанрнинг ишқибози-ку деб ўз-ўзимни овутардим. Бари бекор экан, биз кинога тушган куни 17.30 даги сеансга ўнтача, 19.00 даги сеансга йигирма чоғи томошабин ташриф буюрди, холос.
Аслида, не ҳол-ки, бугун кинонинг савияси унга қанча томошабин кирганлиги билан изоҳланмайди. Яхши кино тақчиллашган сари яхши (дидли) томошабин ҳам тақчиллашади, шекилли!
Фильмга қайтсак, режиссёрнинг олдида катта масъулият бор эди. У ҳам бўлса “Қовун”нинг “шираси”ни “Бомба”, “Абдуллажон”, “Яратганга шукур”, “Кичкина табиб”дан оширса ошириши керак эди-ки, аммо асло камайтирмаслиги лозим эди.
Эҳтимол, бу фильмни биронта дебютант режиссёр тасвирга олганида исталган киношунос кўкларга кўтариб, миллий киномизда “салкам янги қуёш порлаши”га менгзаган бўларди. Аммо, биз ёшгина режиссёр ҳақида эмас, миллий кинорежиссурамиз дарғаси ҳақида гапирмоқдамиз.
Фильмни мириқиб кўрдим, маза қилиб, кулиб кўрдим. Аммо, бу кулги анчадан бери чинакам ўзбекона комедияни соғинганим учун, айни соғинчни қисман қониқтириш оқибати деса эҳтимол тўғри бўлар. Тасаввур қиляпсизми, чўлда чанқаган одам жилғага дч келса, тўйса-тўймаса, қонса-қонмаса кўзи очлик қилиб, сувни симираверади-симираверади. Эҳтимол, ўша дамдаги менинг кулгим чанқоғини пала-партиш, шоша-пиша, ҳозир тугаб қолади деган ҳадикда қониқтираётган ташнанинг хатти-ҳаракати янглиғ десам муболағага йўймассиз.
Хуллас, “Қовун” аввалги комедияларнинг пойдеворига бино қилинган, улардан бир чимдим-чимдим узиб, бунисига “қўшиб қўйилган”дек гўё.
- Чой ичасизми, ичасиз! (“Ватан”да Обид Юнусов қаҳрамонининг невараси тилидан)
- Чой ичасизми, биламан, ичмайсиз! (“Қовун”да Фотима Режаметова тилидан)
“Бомба”даги анқов келин “Қовун”да яна ҳам анқовлашган.
“Осмондаги болалар”да бармоқларини ҳақоратомуз тарзида кўрсатадига йигит (Темур Мусоков) “Қовун”да яна ҳам яшариб кетган (П.Саидқосимовнинг невараси).
Жаҳлдор Раис (“Бомба”) маҳалла оқсоқолига (“Қовун”) айланган.
Хуллас, бу каби ўхшашликлар талай! Қиқсқаси, аввалги қаҳрамонлар, боз устига севимли қаҳрамонларимиз бу гал бошқача шаклда (мазмунда эмас!) кўриниш беришди, холос.
Содда қилиб айтганда, “Қовун”ни машҳур хонанданинг хит қўшиқларидан тузилган попурисига ўхшатдим. Нима бўлган тақдирда ҳам фильм 2012 йилда савияли, самимий ва кўришга арзигулик тарзда яратилган саноқли фильмлардан бири бўлиб қолаверади.
Муҳтарам Мусоқовнинг олдида эса попури эмас, янги хит “тарона”лар тайёрлаш мажбурияти турибди. Бу учун режиссёрда барча имкониятлар ва энг муҳими ёнида узоқ йиллар давомида шаклланган истеъдодли ижодкорлар, актёрлар жамоаси бор!

Последний раз редактировалось Husen; 13.11.2012 в 18:29.
Ответить 
Старый 14.11.2012 18:24   #573  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
...Фильм намойиши киносаройнинг асосий залидан мўъжаз залга кўчишини, чипталар талаш бўлиб кетмаслигини ич-ичимдан сезардим. Ҳайҳотдек, “Ватан”ни атиги 9 киши томоша қилганимизда, “Қовун”га йўл бўлсин дедим-у, буниси комедия-ку, ўзбек томошабинни ичак узди жанрнинг ишқибози-ку деб ўз-ўзимни овутардим. Бари бекор экан, биз кинога тушган куни 17.30 даги сеансга ўнтача, 19.00 даги сеансга йигирма чоғи томошабин ташриф буюрди, холос...
Куни кеча мен ҳам комедияни кўрдим. "Қовун" фильми соат 15.30, 17.30 ҳамда 19.00 да намойиш этилар экан. Соат 15.30 даги сеансни атиги 9-10 тагина одам мўъжазгина залда томоша қилдик. Яқиндагина бўлиб ўтган ижодий учрашувда фильм режиссёри Зулфиқор Мусоқов айтиб ўтганидек, "Муҳими- кинозалда нечта томошабин ўтириши эмас, гап савияда".
Фильмдаги воқеаларни томоша қилиб инсон кулади-ю, бироқ бу кулгунинг ортида кучли истеҳзо бор. Негадир шу пайт рус ёзувчиси Гоголнинг "Ревизор" спектаклининг сўнгидаги қайсидир қаҳрамоннинг, "Кулинглар, жаноблар, кулинглар, ўз устингиздан баралла кулинглар"-гаплари киши ёдига келади. Ҳар бир қаҳрамоннинг биз учун гўё бачканадек бўлиб туюлаётган ҳатти-ҳаракатидан кундалик турмуш тарзимизга айланиб бораётган одатий ҳатти-ҳаракатларни кузатиш мумкин.
"Ғишт олди-сотдиси", "Бозорга қовун тушириш" сюжетларидан рамзий маъно бордек...
Кинофильмни замонавий эртак деса бўлади.
Хуллас, бу ҳақида кейинроқ батафсил ёзаман.

Ответить 
Старый 29.11.2012 08:16   #574  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
"Даракчи"нинг бугунги сонида...
(охирги босма версияда бир қатор ўзгартиришлар мавжуд)

Последний раз редактировалось Husen; 29.11.2012 в 08:19.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 29.11.2012 11:14   #575  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Даракчи"нинг бугунги сонида...
(охирги босма версияда бир қатор ўзгартиришлар мавжуд)
Бадиий кенгаш аъзосининг бегараз иддаосининг автори ким? Кўрсатилмабди-ку.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 29.11.2012 12:25   #576  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Бадиий кенгаш аъзосининг бегараз иддаосининг автори ким? Кўрсатилмабди-ку.
Мақолалар газетанинг 24-25 саҳифаларида яъни қўшсаҳифа сифатида жойлаштирилгани боис, ҳар иккаласининг автори битта деган маъно келиб чиқади.
Ответить 
Старый 29.11.2012 12:50   #577  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Мақолалар газетанинг 24-25 саҳифаларида яъни қўшсаҳифа сифатида жойлаштирилгани боис, ҳар иккаласининг автори битта деган маъно келиб чиқади.
Тушунарли. Иккинчи саҳифани очмаган эканман.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 01.12.2012 17:31   #578  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
“Ичингдаги душмандан қўрқ”
ёҳуд хориж телесериали бизга нима беради?


Телевизион адабий жанрлар ичида телесериал, бугунги кунга келиб, энг оммабоп, таъсирчан, айни пайтда энг сердаромад соҳалардан бирига айланди. Интернет асри шитоби боис китоб мутолаасига вақт топа олмаётган одамлар ҳам телесериалларни оммавий тарзда томоша қиляптилар. Шу пайтгача бирор бадиий асарни ўзиники қилиб ўқимаган ота-оналар кейинги ўн-ўн беш йил ичида ўнлаб телесериалларни (етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган) оила аъзолари билан биргаликда кўриб чиқишга улгурдилар. Дастлаб Лотин Америкаси ва Европа халқлари ҳаётидан олинган, уларга хос аҳлоқ нормалари, маънавий ақидалар сингдирилган телесериаллар одамларни маҳлиё қилиб қўйди. Ҳатто, ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, Марианна ва Луис Альберто, Гвадалупе ва Альфредо, Эсмеральда ва Хоссе Армандолар ҳаёт тарзига тақлидан «янги ҳаёт» бошлаган эркак ва аёллар пайдо бўлди. Айни пайтда эса турк («Ҳиноли қор», «Зерда», «Аччиқ ёлғон», «Алия», «Ишкомли уй»), Лотин Америкаси («Муҳаббат қаҳваси», «Клара», «Муҳаббат можароси», «Комила», «Ёлғон асираси») ва корея(«Қиш санатаси», «Ёз ифори», «Кўнгил риштаси», «Ёмғир симфонияси», «Хонаки эркак»каби) сериаллари миллатимиз қалбини эгалламоқдаки, тез орада ушбу сериал қаҳрамонларининг-да ҳаётдаги муқаллидлари пайдо бўлишига шубҳа қилмайман.
Бир пайтлар одамлар орасида «Қандай китоб ўқиётганингни айтсанг, сенинг кимлингини айтаман» деган ибора юрарди. Бугун ушбу иборага бир оз таҳрир киритишга тўғри келади, чамамда. Яъни, бугун «Қандай сериал томоша қилаётганингни айтсанг, сенинг кимлигингни айтаман», деган ибора замон руҳини, афсуски, тўла-тўкис ифодалайди. Бир маҳаллар Фарҳоду Ширинлар, Лайли ва Мажнунлар, Баҳром ва Дилоромлар, Отабек ва Кумушлар, Йўлчи ва Гулнорлар севгисига ҳавас қилган миллат ёшлари бугун майда оилавий можаролар, қиёфасиз қаҳрамонлар, маънан бузуқликка етакловчи ғоялар билан суғорилган сериалларга қалбини бериб қўйишмоқда. Энг ёмони бундай касаллик оилавий, шу йўл билан умуммиллий миқёс олмоқда.
Японларнинг «Ошин», корейсларнинг «Сарой жавоҳири», «Сўнгги қиролича», «Денгиз ҳукмдори» каби тарихий сериалларини истисно этганда, бугун «Тошкент», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Спорт» телерадиоканаллари орқали намойиш этилаётган аксар телесериаллар миллатимиз, хусусан, ёш авлод маънавиятига ўта салбий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Бунинг қатор объектив ва субъективлар сабаблари бор.
Аввало, телесериалар жанр нуқтаи назаридан кенг бўлгани туфайли улар телевидениеда узлуксиз намойиш этилади. Бу дегани муайян телесериал ҳар куни, узлуксиз тарзда қўйилавергандан кейин бутун бошли оилаларнинг, айниқса ҳаётдан маъно қидириш, ўзининг келажакдаги мақсадларини белгилаш ёшини яшаётган ёшларнинг турмуш тарзига айланади. Уларнинг кундалик ҳаёт тарзлари бундай сериал сюжетлари билан синтезлашиб кетади. Оқибат реал ҳаётий фаолиятда, ғайришуурий тарзда, виртуал олам элеметларини қўллай бошлайдилар. Энг ёмони бу жараён уларнинг онглари остида (подсознание)да кечади. Доктор Зигмунд Фрейд ўзининг «Кундалик ҳаёт психопаталогияси» деб номланган тадқиқотида бизга арзимас бўлиб туюладиган сон-саноқсиз икир-чикирлар онг ости психологик оламига ўтгач жуда ёмон руҳий-маънавий асоратларни келтириб чиқаришини таъкидлайди. Биз тига олган телесериаллар шаклидаги вертуал олам болаларда ота-онасига, эрда хотинига, хотинда эрига ва, умуман, миллат вакилларида миллиий қадриятлар, маънавий-аҳлоқий нормаларга нисбатан фобия (қўрқув) ва норозилик уйғотиши мумкинки, бундай аҳлоқий таназзул хавфи очиқ-ойдин намойш этиладиган парнографик фильмлардан ошиб тушса тушади, асло кам бўлмайди. Яъни очиқ тарғиботлар миллий ўзлик деб аталмиш қалъани ташқаридан емирса, сериаллар айнан ичкаридан емиради. Ҳолбуки, улкан маънавият тарихига эга халқимизнинг «Ичингдаги душмандан қўрқ» деган ҳикмати беҳудага айтилмаган.
Иккинчидан, ҳар қандай телесериални халққа намойиш қилишдан олдин барчамиз «Бу телесериал қандай бадиий- фалсафий, аҳлоқий-маърифий концепцияни тарғиб этади?» деган саволни олдимизга қўйишимиз лозим. Жаҳон миқёсида юксак ителлектуал мақомга эга миллатлар телевидениелари ҳам ушбу саволга ижобий жавоб бера оладиган асарларнигина намойиш этишлари интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали бизга яхши маълум.
Хўш, бизга тақдим этилаётган «ғаройиб» телесериаллар нимани тарғиб ва талқин қилади? Эзгуликними? Инсонпарварликними? Вафо ва садоқатними? Фарзанднинг ота-она олдидаги фарзлариними? Сабр тоқатними? Дўстликними? Юқорида қисман тасаввур ҳосил қилишга уринганимиз қайси сериалда инсоншунослик илмининг бундай абадий муаммолари акс этган?! Агар акс этган бўлса, бу қайси сериалда кўзга ташланади. Агар бундай жиҳтлар бўлмаса, биз бухорийлар, самарқандийлар, термизийлар, хоразимийлар, шошийлар, насафийлар, фарағонийлар, намангонийлар, андижонийлар авлодлари бундай сериалларнинг нимасига маҳлиё бўламиз?! Тарихий, маънавий, маърифий жиҳатдан уларга қандай муҳтожлигимиз бор?
Учинчидан, ҳар қандай мутолаа, ёки томоша объекти марказида қандай инсон образи турса, бу асар айни образни тарғиб этади. Бундай образ характери инсониятнинг маърифий, маънавий иделларига нақадар зид бўлмасин, у айни замон ва маконда томошабин ёки ўқувчи учун идеалга айланади. Идеал дегани эса бевосита тақлид объекти дегани бўлади. Шундай экан, халққа тақдим этилаётган ғаройиб сериаллардаги қайси қаҳрамон ўзбек халқи маъанавиятини бойитишга хизмат қилади деган савол қўйгудек бўлсак, лоақал бирор фоиз ижобий жавобга эга бўламизми?
Маълумки, сериаллар оилавий драмалар негизига қурилади. Айни шу жиҳати билан телесериаллар ўта таъсирчан ҳам, айни пайтда, ўта хавфли ҳам бўлиши мумкин. Ўзим кузутган замонавий мексика, япон, турк, ҳинд ва ҳоказо сериалларнинг аксариятида ҳиёнаткор эр, фитначи хотин, ноқобил фарзанд, мунофиқ дўст, олчоқ мансабдорга нисбатан холис гуманистик муносабатни пайқамадим. Энг ёмони, Юсуф хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Лутфий, Саккокий, Навоий, Бобур, Машраб сингари миллий, Гомер, Гессиод, Софокл, Эсхел, Еврипид, Фирдавсий, Шекспир, Сервантес, Гёте, Пушкин, Толстой сингари жаҳон гуманист-адиблари илгари сурган умуминсоний концепциялар сериал қаҳрамонлари фаолиятида нафақат акс этмайди, балки инкор қилинади. Арзимаган оилавий можаролар боис, эрига хиёнат қилган, оиласини бузган аёл, енгил орзу ҳавас, ҳирс илинжида зино ва мунофиқликни касб этган, мардлар шаънини топтаб аёлига жинсий эркинлик бериб қўйган, хиёнатга кўз юмиб даюсларча оила қуриб юрган эр, ота-она ҳурматидан моддий истакларини устун қўйган фарзандлар, сохта дўстларни ўтмишда ижод этган қайси мутафаккир лаънатламаган? Зотан, замонлар ўзгарган бўлса бордир, аммо бу инсоннинг эзгулик ҳақидаги тушунчалари ҳам ўзгарди дегани эмас.
Ўйлашимча, бугун учун ўта долзарб бўлган ушбу муаммо юзасидан қалбида виждони, иймони бор ҳар бир ўзбек шундай фикр юритади. Бугунга келиб, телесериал муаммоси умумиллий дардга айланганини, уни бартараф этмаган авлоднинг келажак олдида юзи қора бўлишини қалбан ҳис этади. Аммо бу билан иш битмайди. Фақат амалий ҳаракатгина ушбу дардга даво бўлиши мумкин, деб ўйлайман ва шундай таклифларимни баён қилмоқчиман:
Биринчидан, Ўзбекистон телевидиниеси орқали намойиш этиладиган ҳар қандай хорижий фильм ва телесериалларни давлат томонидан махсус ташкил этилган комиссия назоратидан кейингина тамошабинга тақдим этиш мақсадга мувофиқ.
Иккинчидан, маҳалла, боғча, мактаб, олий ўқув юртларида ўтказиладиган маънавият тадбирларида хориж телесериалларининг асл моҳияти, мақсади ва ғояси хусусида тушунтириш ишларини олиб бориш жоиз.
Ниҳоят, учинчидан, ушбу улкан муаммонинг энг самарали ва оқилона ечими том маънодаги миллий телесериаллар яратиш билан амалга ошади. Чунки чуқур тарихий, миллий асосга эга телесериаллар руҳида тарбияланган, ўзининг маънавий, маърифий мезонларига эга бўлган тамошабин, ҳар қандай хориж фильмларига ўз баҳосини бера олади, миллий ўзлигини йўқотмайди.

Узоқ Жўрақулов,
филология фанлари номзоди, доцент
Ответить 
"+" от:
Старый 03.12.2012 21:28   #579  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Миллий киноларимизда ҳақиқий дўстлик, дўст ҳақида фильм кўришни орзу қиламан.
Афсуски, муштлашганлар ҳақида лавҳалар кўп-у, дўстлик ҳақида йўқ ҳисоби...
"Сангам" фильмидаги Сундар билан Гопалнинг дўстлигига ҳавас қилганман.
Қанийди, бизда ҳам шунақа фильмлар тезроқ яратилса...
Ответить 
Старый 14.12.2012 19:19   #580  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Назаримда, салкам 5 ой узлуксиз давом этадиган реклама компанияси ҳам, ҳар йили жаҳон ва Россия эстрадаси юлдузларидан бирининг ташрифи буюриши ҳам M&TVA тақдимотининг нуфузи ошишига ҳисса қўша олаётгани йўқ....
Сабаб нима? Номзодларни танлашда қандай омиллар инобатга олинмоқда?
Масалан, “Паризод”, “Дунё”, “Тубанлик”, “Бахт уйи” каби фильмларнинг биронтаси ҳам “Энг яхши фильм” номинациясига киритилмаган.
Истардим-ки, “M&TVA” лойиҳаси “оммавий (“оломонча” дейишяптими ҳозир) маданият” намуналарини тақдирловчи мукофотга айланиб қолмасин...
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх