|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
28.10.2012 08:45 | #1 | ||
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Талабчан ва фикри теран баъзи форумдошларимиз баҳс-мунозараларда талабаларимизнинг қай даражада қалам тебратаётганлари, қандай ижод қилаётганлари билан қизиққан эдилар.
Шу муносабат билан ташкил этилган ушбу саҳифада ёш истеъдод соҳиблари бўлган умидли қаламкаш талабаларимизнинг ижодий машқларидан намуналар бериб боришни лозим топдик. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
28.10.2012 08:47 | #2 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?
Дурдона Абдуназарова энг фаол журналистлар сафидан ўрин олаётган умидли қалам соҳибаларидан бири. Спорт ва шоу-бизнес оламига қизиққани туфайли шу мавзуларга оид қизиқарли мақолалар ёзмоқда. Унинг “Кўнгил кўчалари”, “Бекажон” каби газеталарда, интернетдаги қатор сайтларда ёритилаётган интервью ва мақолалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Однокласс-ники”да маънавият ва маданият” сарлавҳали мақоласи ўрин олган. * * * Бу сарлавҳага кўзингиз тушгани заҳоти “Аватар” сўзига дарҳол салбий тус берасиз, чунки бу сўзнинг асл маъносини барча ҳам бирдек тушунмайди ёки билишни истамайди. “Аватар” сўзи интернет тармоғида жуда оммабоп бўлиб, агар сиз виртуал оламингизга сурат ўрнатмаган бўлсангиз сурат ўрнидаги эркак ёки аёл кўринишини берувчи тасвир ўз-ўзидан қўйилган бўлади ва ана шу тасвир “аватар” деб номланади. “Аватар” номли Жамес Камерон фильми ҳам борлиги сизга маълум. Тушунарлироқ таърифласак “аватар” – “номаълум” мазмунини беради. Афсуски, бу сўзни ўз ўрнида қўлламайдиган шахслар кимларнингдир устидан кулиш, камситиш учун ишлатадиганларнинг кундалик сўзи. Энди муаммога қайтсак. Бугунда нафақат интернет оламида, балки сўзлашув жараёнида баъзи ҳамшаҳарлар тилидан кўпинча “аватар” сўзини эшитиб қоламиз. Бу сўз бугунда урфга кирган ва авваллари бошқа номлар билан аталган. Бу сўзнинг замирида шаҳардан йироқроқ жойда туғилиб ўсганларга шаъма қилинаётгани сезилиб туради. “Odnoklassniki.ru” сайти профайлларининг бирида “Ҳамма ёқда хавф-хатар, кўча тўла аватар” статусига кўзим тушиб қолди. Профайл шароити билан таниш инсонлар статус тагида “класс” деган тугмача борлигини яхши билишади. Тугмачанинг ёнида 512 сони кўрсатилган, демак бу статус шу инсонларга маъқул келган деган гап. Бу қайси даражадаги фаросатсизлик? Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри – илм маскани. Шу боис, ҳар йили турли вилоятлардан талабалар ўқиш мақсадида Тошкентга ташриф буюришади. Нима учун ўз ҳамюртларимизни меҳмон сифатида кутиб олиб, Тошкент ва тошкентликлар тўғрисида яхши таассурот қолдириш, иззат-икром кўрсатиш ўрнига “аватар” номи билан сийлаймиз, ранжитамиз. Ёхуд Вилоятларга зиёратга борганда, хордиқ чиқариш учун йўл олганимизда ёки иш юзасидан хизмат ўтагани борсак меҳмон сифатида ҳурмат қилиш ўрнига “қуруқ” дея сифат белгисини тамғалаймиз? Қарс икки қўлдан чиқади, барида икки томон ҳам бирдек айбдор. Бироқ бу анъана тарзига айланган жиддий ва хунук ҳодисага қачон ақл билан ёндашамиз? Бирдамликка кимнинг эвазига эришамиз? Бировлар эвазига эмас, ёлғиз ўзимизнинг саъй-ҳаракатларимиз натижасида эришайлик!!! Келинг, тўғри тафаккур қилайлик. Оллоҳ учун биз қандай бўлмайлик – бир хил бандамиз, холос. Инсонлар ўртасида ҳам фақат “инсон” тушунчаси сақланмоғи ва улуғланмоғи даркор. Ақлли, зиёли, маънавиятли, маданиятли шахслар бу каби АҲМОҚГАРЧИЛИККА йўл қўймайдилар. Сиз бизнинг сафимиздамисиз? Дурдона АБДУНАЗАРОВА, ЎзМУ жуналистика факультети 3-босқич талабаси |
|
Ответить |
28.10.2012 15:27 | #3 |
|
Ушбу намуналарни асл ҳолатида, яъни мазмуни, тарзига қалам теккизмай бериб борасизми ёки?...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
28.10.2012 15:36 | #4 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
Талабалар ўртасида у сўзнинг "қишлоқи", "гўл", "бадбашара" ва ҳк сўзларга синоним қилиб ишлатилиши эса одобсизлик, тубанлик, аҳлоқи бузуқлик, савиясизлик ва маданиятсизликнинг бир кўриниши холос. Сиз уни эшитмасликка, унга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг, усиз ҳам қилиниши, эътибор берилиши, ўрганилиши керак бўлган нарсалар сон мингта
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 28.10.2012 в 15:46. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
28.10.2012 19:40 | #5 | |
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250
134/79
– 8
8/6
|
Цитата:
Mavzuning nomiga yarasha bu mavzuda talabalarni o'zlarining qatnashishi yaxshi emasmi? |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
29.10.2012 04:03 | #6 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
МЕН – ОЗОД МИЛЛАТ ВА ОБОД ЮРТ ҚИЗИМАН!
Гулноза Умирова Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган “Ақчакўл илҳомлари” IV Республика кўрик-танловида фахрли 2-ўринни эгаллаган. “Ўзбекистон Миллий университети” стипендианти. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Болаларни ёт ғоялардан асрайлик” сарлавҳали мақоласи ёритилган. * * * Истиқлол ўзлигимиз, миллий қадриятларимизни қайтариб бергани билан қадрли, ҳур фикрлилик неъматини инъом этгани билан эъзозлидир. Ўтган йигирма бир йил давомида эришилган ютуқлар, мамлакатимиз ҳаёти, халқимиз турмуш тарзининг юксалиши алоҳида аҳамиятга моликдир. Бугунги кунда ҳаётимизда кечаётган ислоҳотлар самарасидан барчамиз бирдек баҳрамандмиз. Менимча, қалб ва тафаккуримизда рўй берган ижобий ўзгаришлар истиқлолнинг энг катта туҳфасидир. Ватанимиз юксалиши баробарида биз ҳам юксалдик. Ўзбекистонимизнинг шу давр мобайнида танлаб олган ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – ҳаётимизнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш орқали жамиятни янгилаш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга доир амалий тадбирлар бугун ўз самарасини бермоқда. Улуғ юртимнинг бахтиёр қизи, унинг ўтмиши билан ифтихор қиладиган, бугунги кунидан қувонадиган, истиқболига масъул бўлган бир фарзанди сифатида баъзан ўйланиб қоламан: мозий ҳақидаги китобларни ўқисангиз, фильмларни томоша қилсангиз, Шекспир-у Шайхзода драмаларини таҳлил қилсангиз, бутун бошли даврларда инсоният беҳисоб бойликлар учун курашганига гувоҳ бўласиз. Юрт истиқлоли шарофати туфайли, минг шукрлар бўлсинки, мустақил Ўзбекистонимизнинг биз, навқирон авлоди дур-у жавоҳирларга эмас, илмга, янги технологияларга, юксак маънавият ва билимга кўнгил қўймоқдамиз. Мамлакатимизда 2008 йил – ”Ёшлар йили”да 13 тенгдошим қатори Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлдим. Айнан шу ёруғ дамларда пойтахтимизда миллат аёлларининг маънавий тимсоли сифатида шоира Зулфияхонимга ёдгорлик ўрнатилди. Бу истиқлол замирида нақадар теран, муқаддас, мўътабар тушунчалар ётганидан, энг аввало, барча ислоҳотлар ва ўзгаришлар моҳиятида инсон қадри, шуури, манфаатлари ётганидан дарак эмасми?! Биз толеи баланд юртда яшаяпмиз. Бу ёруғлик умумтаълим мактабидан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежидан, институт ва университетлар аудиториясидан бошланади. Гулноза УМИРОВА, ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси |
|
Ответить |
29.10.2012 04:40 | #8 | ||||
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Бу борада оғзаки айтган таклифларимнинг амалга ошиши қийинроқ кечаётгани учун дастлаб шундай йўл тутяпман. Қизиққан, интилувчан талабаларимиз форумдошлар сафига қўшилгач, ушбу саҳифани ўзлари давом эттирадилар, деган умиддаман. Цитата:
Илтимос, талабанинг гапини бунақа бўлманг... Цитата:
Яна бир бор илтимос, талабаларни ўқишга жалб қилаётганимиз - ушбу саҳифада зиёлиларга хос муомала қилишингизни истардим. Цитата:
Бир гал факультетимизда Форумимиз етакчи муаллифлари билан ижодий учрашув уюштириш ниятим борлигини ёзгандим. Марҳамат, унга тайёргарлик асносида талабаларимизнинг фикрлашлари, савияси, маънавий олами билан танишиб борингизлар... |
||||
|
Ответить |
"–" от:
|
29.10.2012 06:50 | #9 | |||||
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
Юқоридаги сўзнинг маъносини мен луғатдан олдим, ишонишингиз мумкин, унинг нотўғри эмаслигига. Сизнинг 3-курс талабангиз изланувчан эмаслиги, билимларини ижтимоий тармоқлар билан чегаралаб олганликлари боис, оддий сўзнинг маъносини нотўғри талқин қилибдилар. Интернетдан қидирсалар, билиб олардилар .
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 29.10.2012 в 06:53. |
|||||
|
Ответить |
29.10.2012 07:04 | #10 | |
Сообщений: 174
+ 205
140/60
– 58
48/18
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
8 "+" от:
|
|