|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
23.12.2012 23:26 | #11 |
|
Сайтингизга берган ҳаволангизнинг мавзуга нима дахли бор?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
23.12.2012 23:29 | #12 |
Сообщений: 120
+ 26
42/29
– 3
65/19
|
Mavzuga hech qanday dahli yo'q.
__________________
Добавить Объявления и Рекламировать Бесплатно |
|
Ответить |
06.10.2017 12:25 | #13 |
|
ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ
Украинада 2017 йил 28 сентябрдан эътиборан «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди. Энди таълим жараёни Украинада асосан давлат тилида, яъни украин тилида амалга оширилади. Шу билан бирга, таълим дастурига мувофиқ, бир ёки бир нечта фан икки ва ундан зиёд тилларда, хусусан, давлат тилида, инглиз тилида ва Европа Иттифоқида қабул қилинган бошқа расмий тилларда ўзлаштирилиши мумкин. Бунда, ўрис тили таълим жараёнидан умуман чиқариб ташланди. Нима учун шундай бўлди? Чунки ўрис, соддароқ қилиб айтадиган бўлсам, сўнгги йилларда ўз обрўсини ўзи йўқотяпти. Ўзининг империалистик ғоялари, анави авлиё Георгий тасмасига ўхшаш рамзлари, коммунистик режим рамзлари, аллақачон йўқ бўлиб кетган давлат байрамлари каби, бўлар-бўлмас нарсаларини илгари суриб, тўғри келган жойга тиқиштиряпти. Ўзининг «рус-совет оккупацион режим тили»ни гўё миллатлараро мулоқот тили сифатида кўрсатишга уриняпти. Табиийки, қилмишига яраша жавоб оляпти. Европа ҳудудида ўриснинг ҳар қандай рамзлари, ғоя ва белгилари йўқ қилиняпти. Украинанинг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ўхшаш қонунлар қабул қилиняпти. Қилмиш қидирмиш дейдилар буни! Ўзларининг таъбири ила айтганда: «По содеянному – воздаяние», «Как аукнется, так и откликнется»
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
06.10.2017 15:42 | #15 | |
Сообщений: 869
+ 131
270/186
– 29
29/23
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
06.11.2017 09:30 | #16 |
|
ЎРТА ОСИЁДА ЮРТИМИЗДАН КЎЧИРИБ КЕЛТИРИЛГАНЛАР БИЛАН ОХИРГИ НОННИ БАҲАМ КЎРИШГАН
Уруш йиллари биз жулдурвоқи, очиққан, битлаб кетган, етим қолган, қашшоқ россияликларга Ўрта Осиё республикаларида бошпана беришган. Ўзбек, қозоқ, тожиклар юртимиздан эвакуация қилинган одамларни ўз уйларига олиб кириб, охирги нонини баҳам кўришган. Бугун эса биз уларнинг фарзандлари-ю, набираларини Москвада одам қатори кўрмаймиз, узоқда кўриб қолсак, жирканиб пишқирганча, ҳақоратомуз «гастарбайтер» сўзи ила мазах қиламиз. Савол туғилади: нега энди ўрислар нефтдан олинаётган даромад ҳисобидан қарз узиб, «гастарбайтерлар»га, бир вақтлар эвакуация қилинганларга ёрдам беришгани учун бадал тўлашмайди? Ахир улар ўшанда биз учун анчагина харажат қилишган-ку! Ёки айрим фуқароларимиз «гастарбайтерлар» фақат кўча супуриш-у, девор шувашга ярайди холос, деб ўйлашадими? Агар шундай хаёлда юрган бўлсак, демак биз, фашизм устидан ғолиб чиққан халқ, миллатларни олий ва паст табақаларга ажратган ўша нацистлардан зиғирдай бўлсин, фарқ қилмаймиз. Леонид Сергеевич Броневой Совет ва Россия театри ва киноси актёри, ССРИ халқ артисти https://newsland.com/user/4297728044...mu-adu/4667332
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
14.11.2017 07:33 | #17 |
|
Ўриснинг спорти атрофидаги, ўрис давлатидаги допинг-тизим ҳақидаги гап-сўзларни, ўрис спортчилари ўз медалларидан маҳрум этилаётганини ўқиб, бир савол туғилади менда: бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақ бўлиши мумкинми?
Халқаро олимпиада қўмитаси, Бутунжаҳон допингга қарши агентлик, халқаро спорт федерациялари, Спорт арбитраж суди каби нуфузли ташкилотлар туҳмат билан шуғулланмас, ахир? Йўқ, албатта. Ҳаром нарса тешиб чиқиши муқаррар. Спортдай нарсага ҳаром аралаштирган экан, бошқа нарсага ҳаром аралаштирмаслигига кафолат борми? «Иймони бўлмаса ҳам, инсофи бор», - деган гап юради бизда. Иймон бўлмаган жойда инсоф нима қилсин?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
16.11.2017 21:05 | #19 |
|
2015 йилнинг ноябрь ойида Бутунжаҳон допингга қарши агентлик (WADA) ўрислар юртини допингга қарши қоидаларнинг кўп сонли бузилишларга йўл қўйганликда айблаб, Москванинг допингга қарши лабораторияси фаолиятини тўхтатган ҳамда Россия допингга қарши агентлиги (РДҚА) WADA кодексида баён этилган талабларга жавоб бермаётганига доир қарор чиқарган эди.
Вақт ўтиб, РДҚА мавқеини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бироқ ўрис WADA талабларини тўлиқ бажармади. Шу боис, бугун Сеулда ўтган Таъсисчилар кенгаши йиғилишининг натижасига кўра, WADA РДҚА ҳуқуқини тиклашдан бош тортди. Қизиқ, ҳалиям бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақми?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
02.12.2017 03:49 | #20 |
|
«Мустақилликка эришгач...», «Мустақилликни қўлга киритгач...» эмас, «Мустақиллигимизни қайта тиклаб олгач...» (ўрисчасига «С момента восстановления независимости...»), - дея тўғри ёзишимиз керак.
Чунки биз – Марказий Осиё халқлари, дейлик, Африка ҳабашлари сингари ҳеч қачон қул бўлмаганмиз. Зеро, бизнинг ўз ҳудудимиз, давлатчилигимиз, мустақил сиёсатимиз, туғ, байроқ каби рамзларимиз бўлган. Айрим сабаблар туфайли анави ўрис-совет империясига вақтинча қарам бўлиб қолганмиз холос, гарчи баъзи ўзбексимонлар, ўша империя томонидан амалга оширилган босқинчилик сиёсатининг рамзини (тасмасини) тақиб юриб, ўз соҳибларига онг-ла қарам бўлганча қолаётганини намоён этиб келаётган бўлса-да. Собиқ Совет Иттифоқи парчаланиб кетгач, юртимизда қолиб, 5- колоннага айланган айрим элементлар қарамлик тушунчасидан мустасно, албатта. Улар она заминимизда ўз авлиё Георгий тасмасини «ҳақли равишда» бемалол тақиб юришади...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|