|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
25.11.2011 14:17 | #31 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Оффтоп: Цитата:
Ўзингча бир уриниб, Рости, чёткий чиқибди Турибди-ку кўриниб. "Айтолмайман" демагин, Бунча куймагин, майли? Малҳам бўлиб дардингга Бироз берай тасалли. Томда кўргансан тунда Тун эмас, балки шомда? Шундан ғира-ширада Сезмагансан "учган"ин. "Учган" нима дейсанми? "Том" кетмайди, қўй билиб: Уч-тўрт шифер учади Страпилни синдириб. Машойихлар демишлар: "Муҳаббатнинг кўзи кўр" Изҳор қил-да севгингни, Раз севдингми -бўлгин зўр! Муҳаббат қўрғонини Бил, қўшлашиб қурурлар! Таъмир қилурсиз томни, Бундан топиб сурурлар. Мен шоир эмасман, аммо Дардинг қўлларимга тутказди қалам. Ҳамма шеър ёзганда - борми муаммо? Бир паста шеъримни тахладим мен ҳам! Сенга Пушкин бир жахон-у, Сенга Байрон бир жахон! Лек шундай шеърларим бор Ўқиб берворарсан жон! Шеър ёзиш мушкул эмас, Мушкул уни тушуниш. Бошқача калла керак "Не ҳақда бўлур хониш?" "Маъно йўқ-ку" дейсанми? Бекор айтибсан шуни! Икки сўз ҳам шеър бўлур, Ёлғонмас, ўқи буни: "Ой... Болта." "Тўр... Халта." "Тош... Ойна." "Қийма... Тахта." "Тушунмадим "дейсанми? Албатта-да, укатой. Буни англамоқ учун Хаёл бўлиш керак бой. Давай бундоқ қиламиз: Битта мавзу очамиз. Дахшат-дахшат шеърлар-ла Мушоира сурамиз! ...Шоирликни қилма хавас, Танқид қилар-ку адо, Ном топиш ҳам осан эрмас, "Гадо душмани-гадо". Ҳозир менга ташланишар: "Нечун бундайин калом?" Ҳар томондан тортқилашар, "Даҳо"ни билмас авом. ;-) Айтиб қўяй уларга: Тил теккизманг шеъримга "Ҳар кимники ўзига Ой кўринар кўзига!" Дерсиз "Ким бу тасқара? Қилаяпти масхара, Нафосатни тушунмас, Бундайларга на чора?" Шеърим асло эрмакмас, Кўзгу бу, зимдан қара! Суюқ шеърлар керакмас, Фикр қилурсан зора... Лек шулар бори яхши Форим турар қимирлаб. Бўлурмиз бир кун шоир Аста-секин, имиллаб. PS: Укам, ахир интернетда Шеър ёзишдан йўқ фойда, Форум аро -ҳамма шоир! Шоирлар аро? Қайда... 2 Шохрух: Зўр тахлилчи чиқаркан! Шеърим бўлсин материал Имконни қўлдан берма, Қилиб ташла сериал. Уққин шеърни, ҳар мисраси Ғич-ғич маънони берар, Чўзмам гапни, энг қисқаси Кандидатскийга тортар. Чоп этишга йўқ муаммо "Хабар"да бор танишлар, Оқибатли инсон бўлса Кетма-кет эълон қилар. PSS: Форумдошларнинг шеърларини ростдан ҳам ўқиб бораман (гарчи назмга қизиқмасамда). Кўп муаллифларники ҳақиқатдан ҳам яхши шеърлар. Жўқий пайровим уларга қаратилмаган. Гап эгасини топади. ;-). Вэй, 15 минутда ҳам чёткий шеър ёзса бўларкан-ку, а? Қойилман лекин ўзимга... Последний раз редактировалось Maestro; 25.11.2011 в 14:36. |
|
|
Ответить |
25.11.2011 17:32 | #33 |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Оффтоп: Оффтоп: Йўғ-а, арча байрамдаги утренникка шеър ёдлаяпмиз ;-).Хавас қилаяпсизми? :-) Афсуски, Сизни олдимизга киритишмайди. Тартиб шунақа. Ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан бизни химоя қилишади. Билиб бўладими, сизлардан нималар юқиши мумкин. Кўз қорачиғидай асрашади. Ахир палатамиз жиннихонамизнинг элитаси-ку;-) |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
25.11.2011 18:49 | #36 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Оффтоп: Цитата:
Энди "Маэстро"нинг арузга тушириш масаласига келсак, нима ҳам дердим? Ўқинг, изланинг , кружокларга боринг, мегадомла-ю устозлардан ўрганинг, газеталарни ўқиб боринг... ;-) Қизиқсиз-а, вэй? А биров ҳаммаси қоидадагидек бўлсин деяптими? Нима бало, форумни кузатмаяпсизми? Любой нарсани любойчасига ёзиб, жойлаштириб ташлайверинг. Менга ўхшаган ғалчалар хазм қилиб кетаверади ;-). Бу ер эксперементал ижод майдони. Асосийси қофия сал- пал келса бўлди, қолгани капийка;-) Мисол учун, юқоридаги серқирра ижодимнинг бебаҳо намунаси умуман янги йўсинда, яъни "чоракам тўққиз бармоқ, бир яримта тирноқ" услубида битилган. Аруз-у радифга тўғри келмаса ҳам, зато "Маэстро" га четкий қофиялар бор: "мавлоно", "даҳо", "аро", "бақо", бебаҳо, Последний раз редактировалось Maestro; 25.11.2011 в 18:54. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
25.11.2011 19:24 | #37 | |
|
Оффтоп: Цитата:
Умуман бу гап, Саид Ахмад ёзган эсдаликлардан олинган: Унда, Узбекистон Фанлар Академиясининг ташкил килинганлиги ва биринчи академиклар каторига Гафур Гуломнинг киритилганлиги курсатилади. Шунда шоирни табриклашга келганларидан бири, "мулла Гафур, шаънизга битта газал ёдим, лекин "академик" арузга тушмас экан", дейди. Гафур Гулом, "Хоразмлик шоир Курбонбобо хам "мотоцикл"ни арузга тушира олмасдан хуноб булган", деб жавоб кайтаради. Энди дахолигингизни хисобга олган холда биринчи академиклардан фарки йук деб айтмокчи эдим |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
25.11.2011 21:42 | #39 | |
Цитата:
Во, кўнгилни кўтардингиз, эй Maestro, Ҳайрият сал ҳаваскорсиз шеърга, акс ҳолдо Минг шоирдан ўтардингиз-ей, Maestro!
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
25.11.2011 22:06 | #40 | ||
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Тил теккизма палатамга эй аҳли форум
Ёқмаса ўқимагин битган ашъорим Сенга ашъор битай деб қийналди жоним Шеър ёзиб бўлганча очди-ку қорним. Цитата:
Цитата:
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|