Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 29.07.2012 01:46   #211  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Ўргатиш осон, ишлаш, эплаб ёзиш қийин!
Бирор ишни эплай олмаганлар ўзига бино қўйганча ўргатимчилик қилишни боплайдилар, бу билан ўзларини нақадар ақлли кўрсатишга чиранадилар.
Ўтган асрнинг биринчи ярмида "Ўткан кунлар", иккинчи ярмининг 87 йилларида "Юлдузли тунлар"дек буюк романларга лой чаплашга чиранганлар ҳаётда бирор яхши иш қилишга ярамаганлар. Буюк карвонлар ортидан акиллаган итлар каби тарих чанг-тўзонлари ичра қолиб кетгани қолди уларнинг!..
Бизнинг ёзаётганларимиз шундай буюк асарлари қаторида бўлмаса-да, қаламни чархлашга, фикрни теранлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар эканлигини ҳам инкор этиб бўлмайди!
Асосан фикр (шу аснода ахборот) алмашишга қаратилган форумимиздаги мавзуларни бойитгиси келган одам тинчгина бойитаверсин! Нима қилади бировларнинг ёзганидан кир қидириб?
Битта жўяли гапни эплаб топиб. қиёмига еткизиб ёзиш осон иш эмас!
Қўлингдан келса, ёз! Келмаса, бировларникидан кир қидирма, нур қидир, иним!!!
Форумда фикр ёзаётганларнинг аксарияти албатта ўқувчига бирор маънавий нур улашишга интилмоқдалар! Бу нуримиз қанчалик қувватли, нурафшон бўлиши учун изланиш, интилиш ҳар кунги фаолиятимизнинг бир бўлаги эканлигини ақлирасо инсонлар англаб турганларига ишонаман.
Барча қаламкаш форумдошларга ижодий парвозлар тилаб қоламан!
Ответить 
Старый 29.07.2012 23:37   #212  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение

Домла, Сизни ҳурмат қиламан, лекин ижодингизга танқидий назар билан қараётганларга дарров салбий фикр билдиришга шошилманг. Шоҳ асарлар яратилиши учун кўп нарса ўқишимиз керак, кўп ўрганишимиз керак - бу барча ижодкорларга тегишли. Сиз ўз асарларингизга баҳо берманг - ўзгалар беришсин, ана шунда, асар сифати ҳақида яхшироқ билиб оласиз.

Ижодкор учун ўзи яратган ҳар қандай асар зўр туюлаверади, уни мақтагиси келаверади. Бироқ жамиятнинг, китобхонларнинг ижобий фикрисиз у асар оммалашмайди, эл назарига тушмайди. Маънавий саёз, кучсиз ва қўл учида ёзилган асарлар қандай пайдо бўлган бўлса, шундай йўқ бўлиб кетаверади. Шу билан бирга яхши бадиий асарларнинг йиллар, асрлар ўтгани сайин қиммати ошаверади. Яратган ҳар биримизга шундай асарлар ёзишимизда ақл-идрок, сабр-бардош ва умр берсин.

Қўпол ўхшатиш бўлса-да, бир латифа айтай:

Бир рассом бошқа таниқлироқ рассомнинг ёнига келиб арз қила бошлабди:
- Мен бир расмни бир кунда чизаман-у, уни 30 кунда ҳам сотолмайман, нима маслаҳат берасиз?
- Сен бир кунда эмас, ўша расмни ўттиз кунда чизиб битир, ана шунда бир кунга қолмай сотиб юборасан, - деган экан.

Қиссадан хисса: Маънавий нуқтаи назардан мукаммал ёндашилган, чуқур маъноли асарлар ҳамиша эл ардоғида бўлади
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
3 "+" от:
Старый 02.08.2012 13:02   #213  
Аватар для Akmal
Оффлайн
SamISI qoshidagi akademik litsey
O'qituvchi
AKA:uzadmin
Сообщений: 41
+ 2  26/17
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Akmal с помощью ICQ
Янги мавзу очиш учун 50 та пост қолдиришни олиб ташлаш керак, менимча. Бир неча йиллардан бери бирорта керакли мавзу очаман, дейман-у, яна бошқа форумларга ўтиб кетаман. Сифати борми йўқми бўлган хабар қолдиргандан кўра, кераклиларини ўқиган маъқул эмасми? Балким бу таклиф илгари айтилгандир...
Ответить 
"+" от:
Старый 02.08.2012 20:26   #214  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Akmal Посмотреть сообщение
Янги мавзу очиш учун 50 та пост қолдиришни олиб ташлаш керак, менимча. Бир неча йиллардан бери бирорта керакли мавзу очаман, дейман-у, яна бошқа форумларга ўтиб кетаман.
Форум маъмурияти бу масалада ёрдам қўлини узатиб туради. Мисол учун, Нигорахон Умарова бир вақтлар менга "Гарри Поттернинг саргузаштлари" мавзусини очиб берган эди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.08.2012 02:12   #215  
Аватар для Feruza Rahmatova
Оффлайн
domoxozyaika
n/a
Сообщений: 59
+ 0  21/14
– 0  3/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ўргатиш осон, ишлаш, эплаб ёзиш қийин!
Бирор ишни эплай олмаганлар ўзига бино қўйганча ўргатимчилик қилишни боплайдилар, бу билан ўзларини нақадар ақлли кўрсатишга чиранадилар.
Ўтган асрнинг биринчи ярмида "Ўткан кунлар", иккинчи ярмининг 87 йилларида "Юлдузли тунлар"дек буюк романларга лой чаплашга чиранганлар ҳаётда бирор яхши иш қилишга ярамаганлар. Буюк карвонлар ортидан акиллаган итлар каби тарих чанг-тўзонлари ичра қолиб кетгани қолди уларнинг!..
Бизнинг ёзаётганларимиз шундай буюк асарлари қаторида бўлмаса-да, қаламни чархлашга, фикрни теранлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар эканлигини ҳам инкор этиб бўлмайди!
Асосан фикр (шу аснода ахборот) алмашишга қаратилган форумимиздаги мавзуларни бойитгиси келган одам тинчгина бойитаверсин! Нима қилади бировларнинг ёзганидан кир қидириб?
Битта жўяли гапни эплаб топиб. қиёмига еткизиб ёзиш осон иш эмас!
Қўлингдан келса, ёз! Келмаса, бировларникидан кир қидирма, нур қидир, иним!!!
Форумда фикр ёзаётганларнинг аксарияти албатта ўқувчига бирор маънавий нур улашишга интилмоқдалар! Бу нуримиз қанчалик қувватли, нурафшон бўлиши учун изланиш, интилиш ҳар кунги фаолиятимизнинг бир бўлаги эканлигини ақлирасо инсонлар англаб турганларига ишонаман.
Барча қаламкаш форумдошларга ижодий парвозлар тилаб қоламан!
Аслида ўргатиш ҳам осон эмас, айниқса, фикрлашга... Кичкинагина матнда шунча эмотив сўз фикрлашга ҳам тўсиқ...Балким бу ҳақда ёзишнинг кераги ҳам йўқдир.
Ф.Р.
Ответить 
"+" от:
Старый 03.08.2012 09:11   #216  
Аватар для pipicron
Оффлайн
"SDK Group And" FC LLC
Quality Manager
AKA:Ali Al Mehr
Сообщений: 455
+ 136  615/253
– 10  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для pipicron с помощью Skype™Мой мирFacebook
Ассалом алайкум ахли форумдош.
Гап айланиб эгасини топади деган гап тўғри. Мана, гап мени қидириб келди.
Балки мен хам ўргатишга урингандирман.

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ўргатиш осон, ишлаш, эплаб ёзиш қийин!
Хаммаси қийин. Форумда бир жамоа эканмиз, фикр билдиришда ўзимни эркин хис қиламан. Агар бегоналар орасида бўлганимда балки бошқачароқ йўл тутган бўлардим. Кимнидир танқид қилдимми, демак менинг фикрим шундай. Кимнидир фикрини маъқулладимми, демак унинг фикри билан менинг фикрим хамоханг.

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ўтган асрнинг биринчи ярмида "Ўткан кунлар", иккинчи ярмининг 87 йилларида "Юлдузли тунлар"дек буюк романларга лой чаплашга чиранганлар ҳаётда бирор яхши иш қилишга ярамаганлар.
Бу буюк романларга бекорга лой чаплашга уринмаганлар, чунки улар хақиқатдан буюк романлар. Агар қайсидир ижодга туртилиб ўтдикми, демак бу мақоланинг хам салмоғи бор. Акс холда хатто ўқиб кўришни хам лозим топмасдик.

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Асосан фикр (шу аснода ахборот) алмашишга қаратилган форумимиздаги мавзуларни бойитгиси келган одам тинчгина бойитаверсин! Нима қилади бировларнинг ёзганидан кир қидириб?
Мавзуларни бойитиш, унда фикр билдириш хар бир форумдошимнинг асосий мақсади бўлса керак. Агар кимнингдир фикрига ижобий ёки салбий фикр билдирилган бўлса, демак биз бу фикрга бефарқ эмасмиз, балки бу фикрни янада кенгроқ очишга, янада бойитишга қилган харакатимиз деб бахолайман.

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
ижодингизга танқидий назар билан қараётганларга дарров салбий фикр билдиришга шошилманг.
Дархақиқат, агар танқидчиларимиз кўп бўлганида ижодимиз янада юксакроқ парвоз қиларди. Афсуски, мақтовлар юкини елкага ортиб судралиб кетаётган ижодкорларимиз хам борлигини мени ташвишга солади.

Форумда талаб ёки таклиф билдирилдими, демак бунга асос бор. Демак форумдошлар буни хар томонлама мухокама қилиб, форумдошга форумдошлар қарорини билдиришлари керак. Албатта бу ўринда модераторлар ва администраторлар алохида ўрин тутадилар.

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Қўлингдан келса, ёз! Келмаса, бировларникидан кир қидирма, нур қидир, иним!!!
Бу форумга хар бир форумдош нур қидириб киради. Мана шу форумда хабарларимизни ўқиётган ўнлаб, балки юзлаб фойдаланувчилар деярли бирор марта хам хабар қолдирмаганлар. Уларни форумда фикрлари билан иштирок этишга қанчалик ундамай (ўзим таниган фойдаланувчиларни) улар фикрларини форумдан ташқирида, ўзаро сухбатларда баён қилишни лозим топишади.
Уларнинг фикр билдирмасликларига сабаб, балки қўлларидан келмаслигидир ёки таниқли форумдошларнинг фикрига дуч келишларидан тортинишларидир. Лекин шахсан сухбатлардан англаб етаманки, уларинг аксарияти билим, тажриба, дунёқараш, фалсафа ва бошқа ижтимоий-сисий сохаларда анчагина устунлиги сезилиб туради.

Форумни бойитиш, унда фикр билдириш, мухокама қилиш хар бир форумдошнинг вазифасига, халк олдидаги бурчига айланишини истардим. Янги янги мавзулар яратиш, унда халк дардини, қувончини ёритиб бориш, тахлил қилиш, танқид ва таклиф киритиш, кимдандир ўрганиш, кимгадир ўргатиш, билим ва тажриба алмашиш бу халқ учун эканлигини, инсоният равнақи учун эканлигини унутмаслигимиз керак.
Хар бир соха мавзуси ўзининг йўналишига, қонуниятларига, талаб ва таклифларига, қолаверса ўз жамоасига эга бўлиши керак деб хисоблайман.

Оффтоп:
Агар форумда кимнидир фикрига қарши чиққан бўлсам, кимнидир танқид қилган бўлсам, кимгадир хамфикрлик қилган бўлсам, демак мавзуга бефарқ эмасман. Форумдошларимиз айтганидек, нур қидириб, нур йўлини тўсаётган пардаларни очиш истагим борлигидан....
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак...
Ответить 
Старый 06.08.2012 12:37   #217  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
http://uforum.uz/showthread.php?p=777866#post777866

МАНТИҚСИЗЛИК... Маърифатнинг асоси бўлган дин ҳақида бўлимнинг очилиш-очилмаслик ҳақида сўровнома ўтказишиб, сўровномада очилиш учун овоз берганлар кўплигига қарамай, очмасликка қарор қилинибди... Ҳақсизликни ёмон кўраман. Ҳақсизлик, адолат бўлмаган жойда барака бўлмайди. Тушунмаган одамлар шу бўлим орқали бирор нарса ўргансалар, бунинг нимаси ёмон эди... АФСУС!

Агар адолат бўлмаса, шахсан мен форумда аккаунтимни ўчиртираман...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"–" от:
Реклама и уведомления
Старый 06.08.2012 12:57   #218  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Агар адолат бўлмаса, шахсан мен форумда аккаунтимни ўчиртираман...
Қизишманг, хеч ким дин хақида бўлим очилишига қарши эмас.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 06.08.2012 13:21   #219  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
хеч ким дин хақида бўлим очилишига қарши эмас.
Агар диний мавзу очилса,унга қўйилаётган ҳабарлар ўз исботи билан қўйилиши шарт бўлади.Чунки бу мавзу,барчамизга аён, ўта жиддий мавзу.Айрим чала муллалардан эшитиб олиб,ўша фикрларни ёзавериш, бу биринчидан ширк бўлиб қолиши мумкин,иккинчидан,ўқиган "оми"роқ форум меҳмонларида нотўғри тушунча ҳосил қилиши мумкин.Агар эҳтиёткорлик билан исботларга таянган ҳолда ҳабарлар қўйилиб борса,бундай мавзуни очишнинг нимаси ёмон?

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Маърифатнинг асоси бўлган дин
Жуда тўғри фикр.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Старый 06.08.2012 13:23   #220  
Аватар для Mirza
Оффлайн
Сообщений: 38
+ 2  72/21
– 0  5/5

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
МАНТИҚСИЗЛИК... Маърифатнинг асоси бўлган дин ҳақида бўлимнинг очилиш-очилмаслик ҳақида сўровнома ўтказишиб, сўровномада очилиш учун овоз берганлар кўплигига қарамай, очмасликка қарор қилинибди... Ҳақсизликни ёмон кўраман. Ҳақсизлик, адолат бўлмаган жойда барака бўлмайди. Тушунмаган одамлар шу бўлим орқали бирор нарса ўргансалар, бунинг нимаси ёмон эди... АФСУС!
Умуман олганда, бу масаланинг бошқа томони ҳам бор.
Дин ҳақида бўлим очилмагани сабаб, бу мавзуда фикр алмашишга тўсқинлик қилиняпти дейилиши тўғри бўлмаса керак.
Форумда бошқа бўлимлар остида ҳам диний мавзуларни очиш, фикрлашиш мумкинку. Аввалига мавзулар очилсин, муҳокамалар бўлсин, кўпчилик эътиборини тортса, мавзулар керакли миқдорга етса, фойдали маълумотлар тўпланса кейин алоҳида бўлим очса ҳам бўладику.
Форум администраторлари бирданига диний бўлим очиб беришга шошилмасликлари турган гап. Қайсидир маънода уларни тушуниш ҳам мумкин. Шунинг учун аввал ишни бошлаш, бу мавзу кўпчиликка фойдали маълумотлар бериши мумкинлигини кўрсатиш керак.
Форум ташкил этилганида ўзбек тилида бўлимлар деярли йўқ эди. Мана секинлик билан қатор мавзуларни жамлаган бўлимлар очилди. Диний мавзуда ҳам ҳали бўлим ташкил этилар. Унгача бошқа мос бўлимда мавзулар ташкил этилишини кутамиз. AbuMuslim ёки бошқа иштирокчилар диний бўлим бўлмаса мавзу очмаймиз, муҳокамаларда қатнашмаймиз, саволларга жавоб бермаймиз деб қаршилик қилмас.

Последний раз редактировалось Mirza; 06.08.2012 в 13:25.
Ответить 
"+" от:
Ответить

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх