|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
21.04.2010 14:44 | #23 | |
|
Цитата:
"Абд" қўшимчаси тўғри "қул" деган маънони беради ва қолаверса "банда" деган маънони хам беради. Масалан Азиз исмни олдига "Абд" қўшиб "Абдулазиз"қўшилса Азиз исмли Аллохнинг бандаси деган маъно келиб чиқади. Пайғамбарларимиз ўз хадисларида хам шундай фикрларини билдиришган, яъни "...исмларнинг энг яхшиси бандалик маъносини англатувчи исмлардир...". Кўпчилик холларда исмларни айтишда уларнинг олдидаги "Абд" қўшимчасини қўшмасдан ишлатишади, хужжатларда эса Абдурахмон, Абдулазиз деб ёзилганига гувох бўламиз, аслида эса билимсизлигимиз туфайли гунох қилаётганимизни билмай қоламиз... Қолаверса ўша "эскириб кетган" сўзларнинг фойдаси жуда катта, бизнинг ота-боболаримиз, уруғ-аймоқларимиз, буюк бобокалонларимиз шу тилда сўзлашишган, шу тилда китоблар ёзишган, тўғри сиз ўқиётган китобларда бундай сўзлар учрамаслиги мумкин, лекин алохида очиб қўйилган мавзулардаги китобларда (ким нима ўқияпти? ёки шунга ўхшашларида) бундай сўзлар учрайди, холбуки буларни тушунишда "эскириб кетган сўзлар"нинг маънолари бизга хар тарафлама ёрдам бериши мумкин... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
21.04.2010 19:50 | #24 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Боқишмоқ – ёрдамлашмоқ
Боқимонда, боқия – қолдиқ қарз, ундирилмай қолган солиқ Боқон солмоқ – туҳфа олиш учун янги келаётган келиннинг йўлини тўсмоқ. Боқон – бошлиқ Боғот – боғу роғ Бувак – чақалоқ Буваки – узум нави Бўғра, буғро, бувра – икки ўркачли туя Бувулдуруқ, булдуруқ – қиров Бужун, бужғун – қайрағоч тури Бузи – эчки терисидан тайёрланган чарм Буйдаламоқ – юмдаламоқ Буйра соч – қўнғироқ, жингалак соч Буламиқ – чалкаш, аралаш-қуралаш Булдирамоқ – элас-элас, айқаш-уйқаш бўлиб кўринмоқ Булдурғун – оддий малина Булжор, бўлжор – ҳарбийларнинг келишув асосида тўпланадиган жойи Булон – ёввойи от Булоқи – бурунга тақиладиган зирак Булғович – ип йигирадиган чархни айлантирувчи чўп, пилтакач Бур – барг, ўсимликларнинг ўтли озуқабоп қисмлари Буранг – эгри-бугри Буранда – косибларнинг терини кесувчи пўлат тиғли, ёғоч дастали асбоби Буроқ – учқур от Бурро, буррон – кескир Бурунаки – бурундан хидлашга мулжалланган барча воситалар Бурундиқ – асов ҳайвонларнинг тумшуғига кийдириладиган махсус тўр Буруқ – юрак ёки ич буруғи Буруқ – мужмал Буюқ – қаттиқ совуқ, аёз Буқинмоқ – ўзини панага олмоқ Биқтирма – пистирма Биқтирма, буқтирма – яширинча, махфий Буқъа – ҳужра, фақирона кулба Бўдана – бедана Бўжама – ҳуснбузар Бўза – пойдевор қуйиш учун қоришма Бўйлашмоқ – сайр қилмоқ Бўйсара, бўйсира – бўйма бўй саф Бўлали – меъёрида ўсган, дуркун, бўлиқ Бўлма – хона Бўлтак- бўлак-бўлак Бўнак – аванс Бўраламоқ, бўрамоқ – шиддат билан ёғмоқ Бўрбой – болдир Бўрк – қоракўл телпак тури Бўтала – бўтана, лойқа Бўштоб- бўштанг Бўғдирма – яширин, ўғри чўнтак Бўғов – кишан, банд, исканжа |
|
Ответить |
"+" от:
|
|