|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. | 9 | 8.26% | |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. | 64 | 58.72% | |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. | 21 | 19.27% | |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. | 15 | 13.76% | |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
08.02.2016 12:25 | #622 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
"Момо Ер" спектаклига тушдим. Моноспектакльда бош кахрамон Тулганойнинг бутун хаётини курамиз, ёшликда кенгсиз далаларда топган бахти, фарзандлари улгайиши ва камолоти, уруш дахшати, уруш йиллари азоблари, нихоят кексалик ва кексаликдаги янги умид - набира кувончи.
Спектаклда хашаматли декорациялар хам, актерлар ансамбли хам йук, факат ер (пичанзор) ва аёл, аёл такдири. Бир кунда сочларига оқ оралаган, шиддат билан ўтаётган поезд вагонларида уғлини қидираётган, уруш туфайли эри ва фарзандларидан ажралган она образини Малика Иброхимова жуда таъсирчан ижро этган. Ўз хаётий кечинмалари бўлган, ўз такдир синовларидан ўтган актерларгина бундай ижро маҳоратига эришиши мумкин менимча. |
|
Ответить |
"+" от:
|
08.02.2016 15:16 | #623 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Бир ёки "Момо Ер"даги каби икки актёр иштирокидаги моноспектаклга бизнинг томошабинлар тайёр эмасдек туюлди. Залда спектакл бошланишида одам кўп эмасди, лекин актёрларни берилиб роль ижро этаётган вақтида томошабинларни гала-гала бўлиб чиқиб кетиши жуда хунук чиқди. Бундан ташқари, томошабин шаҳар ахолисининг бир кичик қисми эканлигини ҳисобга олганда, охирги йиллар Тошкент шаҳрида яшайдиганларнинг маданий савияси нақадар пастлашиб кетганини театрда кўриш мумкин. Айтгандек, йўлларимизда ҳам шу аҳвол.
Спектакл пайтида бемалол телефонда хаммага эшиттриб гаплашиш-ку одатий хол, бунга эътибор бермаса ҳам бўлар, лекин биринчи каторда эр ва жувоннинг ёш боласи телефонда овозини ўчирмасдан ўйин ўйнаши - бунақасини очиғи кўрмагандим. Асосийси, на эр на жувон томошабинларни уларга қарашларига эътибор ҳам бермай, ўзаро гаплашиб ўтиришди. Ягона умид шундаки, театрга адашиб кириб қолган бу икки "қорин бандаси"нинг фарзанди кўнглида қачонлардир адабиёт, санъатга қизиқиш уйғонар. |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
08.02.2016 16:35 | #625 | |
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 08.02.2016 в 19:00. |
|
|
Ответить |
08.02.2016 16:48 | #626 |
|
Bonum Faktum cсанъат галлереясида саҳна рассоми Сергей Седухиннинг "Ниқоблар оламида" кўргазмаси очилди. Ҳар бир театр ниқоби фалсафий мазмунга эга. кўргазмани томоша қилар экансиз, бирор бир хорижий мамлакатдаги музейга кириб қолгандек бўласиз.
Кўргазма 16 февралгача давом этади. Кириш бепул. Соат 10.00 дан 18.00 гача ишлайди. Арт-факт-галлереянинг манзили: Содиқ Азимов кўчаси, 3-тор кўча. |
|
Ответить |
09.02.2016 17:36 | #627 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
"Алишер Навоий" спектаклига тушдим. Авваламбор шуни айтиш керакки, навоийшунос олимлар Иззат Султон ва Уйгун қаламига мансуб ушбу драма сюжетига эътироз билдиришади, биринчи навбатда Навоий ва Гули муҳаббат линиясига. Чунки бирор тарихий манбаларда нафақат бундай маълумотлар йўқ, балки бутун ишқий лирика суфийлик фалсафасига кўра Оллоҳга муҳаббатни англатади.
Албатта, бу саҳна асари бадиий асар, бадиий тўқимага асосланган, шу пайтгача Миллий театр ва бошқа театрларимизда қўйилаётган экан, демак буюк шоиримиз хақида бошқа арзирли драматик асар йўқ. |
|
Ответить |
"+" от:
|
09.02.2016 18:07 | #630 | |||
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 09.02.2016 в 18:09. |
|||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|