Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.02.2011 22:11   #1  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Thumbs up Минг йиллик илдизлар

Ассалому алайкум... Сўнги вақтларда қўшни қардош халқларнинг адабиётида ўтмишда ўтган буюк-буюк бобоколонларимизни "ўзлариники" қилиб олиш кўп кузатилиб келинмоқда... Ҳатто бу нарса уларнинг адабиётларига ҳам киртилиб мактаб ёшидан... ўзларига керак тусда ранг берилмоқда... тарбия қилинмоқда...

Шу мавзуга оид мақолалар бўлса шу ерга қўйиб борсак... ва фикр мулоҳаза бўлса айни мавзуда уларни ёзсак... мақолаларни тахлил қилсак....

Пиримқул Қодировнинг "Минг йиллик илдизлар" мақоласи қуйидаги линкда

Бизнинг асосий мавзуимизга оид энг муҳим нуқта шуки, «Алп Эр Тўнға» достонининг тили ҳам, «Билге хоқон ва Култегин» достонининг тили ҳам, «Қутадғу билиг» ва «Девону луғотит турк» асарларининг тили ҳам қипчоқ ва ўғуз шеваларига асосланган қозоқ, турк ва бошқа бир қанча туркий тиллардан кўра, ўзбек адабий тилига яқинроқдир.

http://e-adabiyot.uz/uzbek/adabiyot-...-ildizlar.html
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.02.2011 18:10   #3  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Аввало оффтоп учун узр.
Қачонгача ўтганларни сеники-меники қилиб талашамиз? Асосийси улар қолдирган меросни ўрганиш эмасми? Қайси миллат уларни "ўзиники" қилиб ўрганишининг бизга нима зиёни бор? Биз ҳам ўзимизники деб ўрганаверсак бўладику. "Билге ҳоқон" ёки "Қултегин" битиктошлари ёзилган маҳалда ўзбек, туркман, турк, озар, уйғур, қозоқ ёки қирғиз деган миллатлар бўлганми? Қултегин битиктоши ҳозирги Монголия ҳудудида Кошо-Цайдам водийсидаги Орхон дарёси бўйларидан топилган бўлиб турк ҳоқони Могилян ва унинг укаси Қултегин шарафига қўйилган. Ўзбеклар ҳам туркий халқ эканлигини ҳисобга олсак битиктошлар муаллифларини бизнинг аждодларимиз дейишга тўла ҳақлимиз. Лекин бошқа туркий халқлар ҳам уларни "аждодимиз" дейишига тўсқинлик қилишга ҳаққимиз борми?
Мен билган маълумотларга кўра қултегин битиктоши 1893 йилда даниялик олим В. Томсен томонидан "дешифровка" қилинган. Нега "қонуний ворислар" томонидан эмас даниялик олим томонидан дешифровка қилинганини биласизми? Чунки қонуний ворислар ўша пайтда ҳам "Битиктошлар бизники" деб талашиш билан банд бўлишган бўлса керак.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 28.02.2011 18:38   #4  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
"Минг йиллик илдизлар" мантиқан жудаям чиройли номланибди. Ўз номи айтиб турибди. Наҳот ўша минг йиллик ва унданда зиёд ришталарни Навоий-арабми?, Ибн Сино тожикми, энди "Яссавий қозоқми" дея узсак. ёки Машраб билан Бобурни талашсак "у Андижондан, бу Намангандан"... Мақсадни тўғри қўяйлик. Бу менимча, бошқача тортишув ва ортиқча баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб кетади. Нима бўлган тақдирда ҳам миллати ким бўлганда ҳам Яссавий-ХАЛҚНИКИ! Демак у бизники! Туркийзабон шоирнинг ўлмас меросини ўрганиш ва у билан фахрланишнинг ўзи етарлимасмикин? Шайхулуламо тўғрисида қисқача ушбулар етарли менимча:
Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва Ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар X—XI аерларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади.
Тасаввуф — Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган ва муҳим ҳодисалардан бири бўлиб, унинг учун таркидунёчилик, бу дунё бойликларидан ва нозу неъматларидан воз кечиш, Аллоҳ васлига етмак учун пок, ҳалол, ўз меҳнати ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик характерли хусусиятлардан ҳисобланган.
Марказий Осиёда тасаввуфий таълимотларнинг пайдо бўлиши Юсуф Ҳамадоний (1048—1140) номи билан боғлиқцир. Юсуф Ҳамадоний Марв ва Бухорода хонақо ва Мадраса қурдириб, кўплаб туркигўй, форсигўй шогирдлар тайёрлади. Бухородаги шогирдлари орасида Ҳасан Андоқий, Абдулло Барақий, Аҳмад Яссавий ва Абдухолиқ Ғиждувоний алоҳида ажралиб турарди. Кейинроқ бу тўрт истеъдодли шогирд Ҳамадоний мактабини муваффақият билан давом эттирдилар.
«Яссавия», «Нақшбандия» тариқатлари Ҳамадоний таълимоти асо¬сида шаклланди.
XII аерда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий 1041 йилда Сайрамда, Шайх Иброҳим оиласида дунёга келган. Яссавий маданиятимиз тарихида илк туркийзабон мутасаввуф шоир сифатида маълумдир. Унинг тасаввуфни тарғиб этувчи туркийда ёзилган шеърлари тилининг халққа якинлиги, оҳангдорлиги би¬лан тезда машҳур бўлиб кетди.
Алишер Навоий ибораси билан айтганда, «Туркистон мулкининг улуғ Шайх-ул-машойихи» Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий жуда кўп мутасаввуф донишмандларни тарбиялаб вояга етказган..
«Яссавия» тариқатининг барча ақидалари Аҳмад Яссавийнинг асосий асари бўлмиш «Ҳикмат»да муфассал баён этилган. XII аердаги туркийзабон шеъриятнинг ажойиб намунаси бўлган, кейинги даврлардаги туркий адабиётга катта таъсир кўрсатган «Ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, Аллоҳ таоло висолига етишиш йўлида Инсонни ботинан ва зоҳиран ҳар томонлама такомиллаштириш каби илғор умуминсоний қадриятлар ифода этилган..
Яссавий ҳам ўзининг пири бузруквори Шайх Юсуфи Ҳамадонийга ўхшаб мол-дунё тўплашга мутлақо қизиқмаганини, камбағалпарвар ва ғарибпарвар бўлиб яшаганлигини унинг баъзи бир ҳикматларидан ҳам билса бўлади. Мол-дунёга, бойликка ва давлат орттиришга муккасидан кетган, хасис ва очофат кишиларни Яссавий беаёв танқид қилади:
Бешак билинг бу дунё барча халқдан ўтаро,
Ишонмағил молингга, бир кун қўлдан кеторо,
Ото, оно, қариндош қаён кетди, фикр қил,
Тўрт оёқлик чўбин от бир кун санго еторо.
Дарҳақиқат, Хожа Аҳмад Яссавий Марказий Осиёдаги илк тасаввуфий тариқат — «Яссавия»нинг асосчиси, нафақат Хуросон ва Мавороуннаҳр, балки туркийзабон халқларнинг маънавий тарихида кенг маълум бўлган, мутасаввуф донишманд, инсонпарвар шоир ҳисобланади.
Ответить 
Старый 01.03.2011 15:24   #5  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
ачонгача ўтганларни сеники-меники қилиб талашамиз?
Аслида бу мавзу "сеники-меники" деб талашиш яхши эмаслиги ҳақидадир... Аммо баъзиларнинг айнан шу йўлдан бориши шу юртдаги миллатдошларимизни ва бу юртдаги ихлосмандларни камситаётгандек гўё... Туркистон ҳудудини ўрислар чизиб берган чизиқ (чегара) асосида бўлиб олиш натижасида жуда кўп миллий ёдгарликларимиз, миллий ўчоқларимиз ташкарида қолиб кетди... Майлику-я, аммо уларни бошқалар ўзиники қилиб олишлари ноҳақсизлик-ку, бунга қандай чидаш мумкин... Бугун тарихни бузиб кўрсатади, ўзиники қилиб олади... шу ёлғон афсона эртаклар асосида тарбия топган миллатчилар эса минг йилдан бери яшаб келаётган аҳолини қирғин қилмайдими, қувмайдими? Яқинда Қирғизистонда бўлиб ўтган мудхиш воқеалар замирида шу нарсалар йўқми эди? Меники-сеники дейиш ҳамма тарафдан нотўғри... аммо ўзимизникини нега ўзимизники дея олмаймиз, нега шундай дейишдан уяламиз... нега бировларни хафа қилишдан чўчибми ёки бошқа сабабларни рўкач қилибми сукут сақлаймиз...

Минг йил олдин ўзбек, қозоқ, туркман деган миллат бўлмаган дейиш хато бўлади... Чунки бу халқлар минг йил олдин ҳам бўлган фақат бошқа номлар билан аталган... ва катта-катта қабилалар ҳали бирлашмаган ва ягона миллат сифатида шакилланмаган бўлса ҳам улар қўзиқоринга ўхшаб 300-400 йил олдин бирданига ўсиб чиқмаган... ва яна уларни ўтмишда бирлаштириб турувчи ТУРК номи бор эди... шундай бўлсада ўша ТУРКлар ҳам асосий уч гуруҳга мансуб эдилар... Қарлуқ, Қипчоқ, Ўғузлар... Бизга маълумки Ўзбеклар, Уйғурлар Қарлуқ гуруҳига мансуб, Қозоқ, Қирғизлар Қипчоқ гуруҳига, Туркман, Озорлар, ва Турклар эса Ўғуз гуруҳига мансуб...

Ўша вақтдаги адабий тил ва туркларнинг асосий сўзлашув тилларини таҳлил қилган Пиримқул Қодиров қуйидагиларни ёзган:

"...Маҳмуд Кошғарий: «Турклар асли йигирма қабиладир, - деб ёзади. - Ҳар бир қабиланинг аллақанча уруғлари бор». Барча туркий элларни кезиб чиққан бу буюк олим туркий элатларнинг тилларини бир-бирига қиёслаб, ўз китобига «энг тўғри ва аниқ тил»ни асос қилиб олишга интилади. «Тилларнинг энг тўғриси, яхшиси йағма, тухси (Ўзбеклар таркибига кирган катта қабилалар - Абу Муслим) қабилаларининг тилидир... Буларнинг орасида энг очиқ ва равон тил Хоқония ўлкасида яшовчиларнинг тилидир».
Хоқония ўлкасига ўша даврда Қорахонийлар давлати таркибида бўлган Шарқий Туркистон, Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро кирганлиги тарихдан маълум. Яғмо, тухси, чигил қарлуқ қабилалари ҳам мана шу ҳудудларда яшаганлар. Ўғуз қабилалари Туркманистон, Озарбойжон ва Туркия томонларни ишғол қилганлар. Қипчоқлар кўпроқ Дашти Қипчоқ номини олган шимоли-ғарб томонлардаги кенгликларни эгаллаганлар.
Маҳмуд Кошғарий Хоқония ўлкасида туғилиб ўсганлиги учун бу ўлка тилини жуда яхши билган ва уни ўз девонига асос қилиб олган. Бу тилни ўғуз ва қипчоқ қабилаларининг тилларидаги ўзгачаликлар билан қиёс қилган. Масалан, ўғузлар туяни «дева» дейдилар. Хоқония турклари «мен бордим» десалар, ўғузлар «бен бардум» дейдилар. Турклар «чумчуқ» десалар, ўғузлар бир ҳарфни тушириб қолдириб «чумуқ» дейдилар, «келдим» сўзини «г» билан «гелдим» деб айтадилар, «келган» сўзида «г» ҳарфини тушириб қолдириб, «келан» дейдилар.
Шу сабабларга кўра, Маҳмуд Кошғарий ўғуз тилини ҳам, қипчоқ тилида «йўл»ни «жўл», «яхши»ни «жахши» деб айтишларини ҳам умумтуркий тилнинг қоидаси тарзида қабул қилмайди. «Девону луғотит турк»да энг қадимий туркий тил намуналари сифатида Алп Эр Тўнғага бағишланган тўртликлар келтирилгани бежиз эмас. Чунки Алп Эр Тўнғанинг ҳаёти ва фаолияти қадимий Турон ва Туркистон билан чамбарчас боғлиқцир. Кейинчалик Қорахонийлар даврида бу улкан ҳудуд Хоқония ўлкаси деб аталган.
Алп Эр Тўнға ўз даврининг энг буюк хоқони бўлганини ҳисобга олсак, ўлкани «Хоқония» деб аташда Алп Эр Тўнға хоқонлиги ҳам назарда тутилган, деб ҳисоблаш мумкин. Бир чеккаси шу сабабдан «Алп Эр Тўнға» достонининг тилини Фитрат каби машҳур олимимиз «Қадимги Хоқония тили» деб атаган эди. Бизнинг асосий мавзуимизга оид энг муҳим нуқта шуки, «Алп Эр Тўнға» достонининг тили ҳам, «Билге хоқон ва Култегин» достонининг тили ҳам, «Қутадғу билиг» ва «Девону луғотит турк» асарларининг тили ҳам қипчоқ ва ўғуз шеваларига асосланган қозоқ, турк ва бошқа бир қанча туркий тиллардан кўра, ўзбек адабий тилига яқинроқдир.
Чунки шартли равишда хоқония деб аталган энг қадимий адабий туркий тил икки минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Самарқанд, Бухоро, Термиз, Тошкент, Ўш, Қува каби шаҳарларнинг ўтроқ туркий аҳолиси томонидан яратилиб, сайқал берилган.
Қадимий туркий шаҳарлар азалдан маданият марказлари сифатида адабий тилнинг тўғри шаклланишига хизмат қилиб келган..."
Манба

P.S
Яқида Қозоғистонда бўлдим... Аҳмад Ясавий мақбарасини ҳам бориб кўрдим... Хафа қилган нарса шу бўлдики... у ерда Ўзбекларнинг барча излари йўқотилиб... бутунлай тарихни ўзгартириб юборганларининг гувоҳи бўлдим...

Последний раз редактировалось AbuMuslim; 01.03.2011 в 15:28.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.03.2011 16:30   #6  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Аслида бу мавзу "сеники-меники" деб талашиш яхши эмаслиги ҳақидадир...
Ажойиб. Мавзу талашиш яхши эмаслиги ҳақида-ю талашишдан бошланган...
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Аммо баъзиларнинг айнан шу йўлдан бориши шу юртдаги миллатдошларимизни ва бу юртдаги ихлосмандларни камситаётгандек гўё... Туркистон ҳудудини ўрислар чизиб берган чизиқ (чегара) асосида бўлиб олиш натижасида жуда кўп миллий ёдгарликларимиз, миллий ўчоқларимиз ташкарида қолиб кетди...
Хўш бу "муаммони" ҳал қилиш учун қандай ечим таклиф қилмоқчисиз? Ҳиндистондан Аграни, Қозоғистондан Туркистон вилоятини тортиб олайликми?
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Меники-сеники дейиш ҳамма тарафдан нотўғри... аммо ўзимизникини нега ўзимизники дея олмаймиз, нега шундай дейишдан уяламиз... нега бировларни хафа қилишдан чўчибми ёки бошқа сабабларни рўкач қилибми сукут сақлаймиз...
Оффтоп:
Аслида Гизадаги пирамидалар меники бўлиши керак эди. Менга ота-боболаримдан қолган. Ишонмасангиз қаранг: Тутанхамон-Йонгесамон-Гипельсамон-................(исми "мон" билан тугайдиган яна бир қанча авлодлар).....................-Омон. Фақат 8000 йил олдинги сув тошқини туфайли Африка билан Осиё ажралиб кетиб ўша ёққа оқиб кетиб қолишган...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 03.03.2011 01:37   #7  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Узр аралашаётганим учун. Агар бу ерда ҳамма фикр билдириши мумкин бўлса, бир нарсани айтмоқчи эдим: албатта, аллақандай миллатлар "Култегин" ва "Билга хоқон"ни ёки бўлмасам "Қутадғу билиг"ни ўзлариники қилиб олиши нотўғри, лекин буларни ўзбекники қилиб олиш ҳам ҳудди шунақа нотўғри иш, сизга айтсам... Умуман олганда, мустақилликка эришиб, кўксига шамол теккан барча миллатлар айни пайтда ўз илдизларини излаш, улар бўлмаса, ўйлаб топиш билан овора, шунинг учун ҳам бу жараённи кузатиш олам-олам lulz бағишлайди - "ватанпарварлик"да бир-биридан ўтаман дейди-я ҳаммаси . Мен бу феноменни шахсий (хусусий) ғурурдон деб атайман.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 03.03.2011 03:32   #8  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от kanishka Посмотреть сообщение
"Култегин" ва "Билга хоқон"ни ёки бўлмасам "Қутадғу билиг"ни ўзлариники қилиб олиши
Биз ҳам уларни ўзимизники қилиб олаётганимиз йўқ... Улар барчамизники... ўзи аслида барчамиз бир халқмиз : )
Лекин ўтмишдаги кўп китоблар барибир Туркийларнинг Ўзбек лаҳжасига жуда ҳам яқинда... Буни тан олиш керак... : )
Ответить 
"+" от:
Старый 03.03.2011 13:07   #9  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Биз ҳам уларни ўзимизники қилиб олаётганимиз йўқ... Улар барчамизники... ўзи аслида барчамиз бир халқмиз : )
Лекин ўтмишдаги кўп китоблар барибир Туркийларнинг Ўзбек лаҳжасига жуда ҳам яқинда... Буни тан олиш керак... : )
Фикрингизга қўшилмайман. Ўрхун тошбитиклари ҳозирги туркий тиллардан бирортасига ўхшамайди. Фақат халаж ва қашқай тилларига яқин бўлиши мумкин, лекин улар чуқур ўрганилмаган. Енисей эпитафиялари эса туркий тилларнинг енисей бўлимига мансуб, яъни ҳозирги қирғиз ва хоқос тиллари. Бошқа ёдгорликларнинг ўзбекчага яқин туюлишига сабаб битта - бизнинг китобларда улар ҳозирги ўзбек тилига адаптация қилиб берилади, халқ тушуниши учун. Умуман олганда, бу қийин масала...
Ответить 
"+" от:
Старый 03.03.2011 21:40   #10  
Аватар для Muhammad Dovud
Оффлайн
Сообщений: 96
+ 7  80/47
– 0  5/3

Uzbekistan
Тарқоқлик таназзул белгиси. Қўқон ва Хива хонларининг Россия босқинига қарши иттифоқ тузиш таклифига Бухоро амирининг жавобини эсланг. Юқоридаги холат - маданий тарқоқлашув. Тарихнинг барча даврларида бундай холатни кузатиш мумкин. Араб ажам, форс турк, узбек тожик... Қушни давлат "Амир Темури" Бухорода ётибди. Узбек тили асосчиси, Хиротда, хар иккала холатда хам бу зотларнинг географик ворисларга улар керак эмас, эслашмайди. Афғонистонда Навоийга муносабатни билмадимув, хар холда "им сейчас не до Навоий" (узр, фикримни ойдинрок баён этиш учун бу номаъкулчиликка қўл урдим, ва бу ишимдан жуда хижолатдаман), бизда Исмоил Сомоний ва сомонийлар эсланмайди. Вахоланки Сино деб куксимизга уришни биламиз. Навоийнинг Навоий булишлигида темурийларнинг ўрни қанча булган булса, Синонинг Сино бўлишлигида хам сомонийларнинг ўрни шунча. Фароб қишлоғи Сирдарёнинг шимолий қирғоғида жойлашгани учун бугун Фаробий "қозоқ". Хам кулгиз, хам йиғлагингиз келади. Бизлар асосан талашишни яхши курадиган аждодлар хеч качон ажралиш, ўз қобиғинга ўраниб олишга тарғиб этмаган, у зотлар бундай тубанликдан баланд булишган, шунинг учун ҳам бугун биз уларни ёдга оламиз. Тарқоқликка даъват этувчи "зотлар" хар доим хам булган. Тарих уларни бирортасини эсламайди. Хар холда ижобий суратда эсламайди. Бугун хам тарқоқликка даъват этувчи "зотлар" тарих сахифаларида унутилишга махкум. Аммо хаммадан ачинарлиси шундаки, бугун биз айнан бирлашиш, иттифок, якдамликни тараннум этган аждодларни талашиб тарқоқлашаяпмиз. Парадокс.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх