Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.03.2012 21:36   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Инсон онги ва табиати

Кеча метрода нотаниш аёл билан суҳбатлашиб кетдим. Гапдан гап чиқиб, ғалати бир ҳодисани ҳаяжон-ла сўзлаб берди.
Ушбу аёл ишлайдиган корхона идораси кўп қаватли бинода жойлашган бўлиб, аянчли ҳолатга келиб қолган мавжуд ҳожатхоналар ниҳоят капитал таъмирдан чиқариладиган бўлибди. Тендер конкурсида ғолиб чиққан қурилиш ташкилотининг уста ишчилари ўз ҳунарларини юксак маҳорат-ла намоён этишибди. Бино қаватларидаги барча ҳожатхоналарнинг шифтидан тортиб, полига қадар замон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган қурилиш ва пардозлаш материаллари ишлатилибди, канализация ва иситиш тизимининг металл қувурлари пластик қувурларга тўла-тўкис алмаштирилибди, бўлмалар ва ювиниш жойларига бири-биридан ажойиб янги санитария жиҳозлари, чиғаноқлар, иситиш батареялари, қўшимча анжом ва мосламалар ўрнатилиб, таъмир объектлари Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилибди.
Корхонанинг қиш бўйи ҳожат чиқариш учун ҳовлига чиқишга мажбур бўлган меҳнат жамоаси, катта-ю, кичик ходимлари қурувчилардан чексиз миннатдор бўлиб, таъмирлаш тадбирини ташкиллаштирган, молиялаштирган ва амалга оширган шахслар ҳақига роса дуолар қилишибди. Ҳатто улардан бири ҳожатхонанинг ҳаммага кўринадиган жойига: «Ғариб бўлмай, билмас элнинг қадрини, бел оғримай, билмас меҳнат қадрини. Инсон меҳнати ва халқ мулкини асранг ўртоқлар!» ёзуви битилган ёрлиқни маҳкамлаб ҳам қўйибди.
Бироқ... Орадан бир неча кун ўтар-ўтмас идорасининг биносига бегона одам кира олмайдиган ушбу меҳнат жамоаси эрталаб ишга келиб, хунук бир ҳолатга дуч келибди. Қисқаси, қайсидир инсон консервадан бўшаган банкани аёллар ҳожатхонасидаги унитаз ичига атайин куч-ла уриб, эзиб киритиб, устига қоғоз майдалаш машинкаси ҳосил қилган чиқиндини тоғдай уюб ташлабди.

Қадрли форумдош, одам қилган ўша ишни қандай тушуниш ёки изоҳлаш керак дейсиз? Наҳотки ўхшаш ҳолатлар инсон онги ва табиатига хос табиий ҳолатлар сирасига кирса?! Таассуфки, чиндан ҳам кирадиган кўринади. Зеро, бошқа турга мансуб йиртқич, ёввойи ёки хонаки бўлсин, бирон-бир жонзод бундай кирдикорликка табиатан мойил эмас!

Қоровуллик хизматида фойдаланиладиган қўриқчи итларга доир муваққат йўриқнома матнини таҳрир қилиб ўтирган жойимда хаёлимга тўсатдан келиб қолган, мазмунан яқин фикримни форумимизнинг «Ҳикматли сўзлар» мавзусида баён этган эдим. Маъзур санайсиз, уни яна бир бор таъкидлаб ўтаман: «Ҳайвон очиққандагина овқатланади, муайян ҳудуд ёки тўдада ҳукмрон бўлиш,уни қўриқлаш учунгина олишади ва фақат авлод қолдириш мақсадида қўшилади. Бинобарин, инсонни ҳайвон деб сўкиб, бегуноҳ ҳайвонни ҳақорат қилманг!»

Беихтиёр ёшлигим, мураббийлар томонидан биз ўқувчиларга берилган тарбия жараёнининг бир лавҳаси эсимга тушди.
- Инсон ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади? - сўрашар эди, мен ўқиган мактаб ўқитувчилари айб иш қилиб қўйган ҳар бир ўқувчидан.
- Юксак онги ила, - ёд олинган жавобни такрорлашга мажбур бўлар эди айбдор ўқувчи.
Кўтарилган масала мазмунидан келиб чиққан ҳолда, ушбу саволни мазкур мавзуда ижозатингиз билан сал бошқачароқ қўяман:
- Ҳайвон инсондан нимаси билан фарқ қилади?
Ва ўзимга ўзим:
- Аблаҳлик, разиллик, қабиҳлик, ичи қоралик, пасткашлик ва разолат нима эканлигини билмаслиги билан, - дея, жавоб қайтараман.

Сиз-чи, Сиз қандай фикр билдирган бўлар эдингиз?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх