Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.06.2015 10:11   #11  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Рўзанинг шартлари ва турлари

Аллоҳ таолонинг иродаси ила рўза шариатда жорий қилинар экан, унинг кимларга фарз қилингани, қандай турлари борлиги ҳам бирма-бир баён этиб борилган. Қуйида мана шу нарсаларни батафсил баён қилиб ўтамиз.

Рўзанинг лозим бўлиш шартлари(кимларга фарз бўлиши): мусулмон, оқил ва балоғатга етган кишига.

1 Ислом.

Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Агар мусулмон бўлмаган одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади.

2 Ақл (мажнун бўлмаслиги)

Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.

3 Балоғатга етганлик.

Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.


Рўзанинг турлари

Рўза тўрт турли бўлади:

1. Лозим рўза – Рамазон рўзасини адо этиш, Рамазоннинг қазоси ва каффорот рўзаси, муайян ва мутлоқ рўзалар, нафл рўзасини бузган бўлса қазосини тутиш.

2. Ихтиёрий рўза.

Ҳанафий мазҳабида ихтиёрий рўза учга: суннат, мандуб ва нафлга бўлинади.

Суннат рўза – Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза. Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади.

Мандуб, ёки мустаҳаб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза: а) бир кун тутиб, бир кун очиб юриш; б) ҳар ойдан уч кун рўза тутиш; д) ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш; э) шавволнинг олти кунида рўза тутиш.

Нафл рўза – юқорида айтиб ўтилганлардан бошқа тутишга тарғиб қилинган рўзалар киради.

3. Макруҳ рўза.

Бу турга кирувчи рўзалар Ҳанафий мазҳабида “макруҳи танзиҳий” ҳам дейилади. Улар қуйидагилар:

• Ошуро кунининг ёлғиз ўзида рўза тутиш;

• Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш;

• Шанба кунининг ёлғиз ўзининг рўзаси;

• Ҳар куни рўза тутиш;

• Гапирмасдан рўза тутиш;

• Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши.

4. Ҳаром рўза.

Бу турдаги рўзани Ҳанафий уламолари “макруҳи таҳримий” деб ҳам атайдилар. Бундай рўзалар:

• Аёл кишининг эрининг изнисиз, ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши;

• Шак куни рўза титиш;

• Рўза ҳайити куни ҳамда Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч куннинг рўзасини тутиш;

• Ҳайзли ва нифосли аёлнинг рўза тутиши;

• Рўза тутса ҳалок бўлишини билиб туриб рўза тутган одамнинг рўзаси

Тошкент ислом институти
1-босқич талабаси
Ҳасанбой Эргашов
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 20.06.2015 23:55   #12  
Аватар для shahz
Оффлайн
Сообщений: 679
+ 1,483  1,136/357
– 132  34/32

UzbekistanМой мир
Ответить 
"+" от:
Старый 23.06.2015 10:02   #13  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 2015 йил учун Закот, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади.
1. ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 84.000 (саксон турт минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 7.140.000 (Етти миллион бир юз қирқ минг) сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 178.500 (бир юз етмиш саккиз минг беш юз) сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқуллансин!
2. Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин!
(Масалан 2015 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 1.600 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 3.200 сўм бўлади).
3. Фидя миқдори узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10.000 (ўн минг) сўм деб белгилансин
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 26.06.2015 09:31   #14  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Етимларга ғамхўрлик
بسم الله الرحمن الرحيم


Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни қиёмат кунига қадар барча етимларнинг хожаси сифатида тавсифлаб шундай дейди:
أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآَوَى وَوَجَدَكَ ضَالًّا فَهَدَى وَوَجَدَكَ عَائِلًا فَأَغْنَى فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ (سورة الضحى/6-11
яъни: (Эй, Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?! Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?! Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?! Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг! Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг! Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!
Аллоҳ таоло бу ояти карималарда Ўзининг севимли пайғамбари Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тасалли бериб, етимлик, йўқчиликка сабр қилишга йўлламоқда. Ўзлари етим бўлганлари ўлароқ барча етимларга меҳр-шафқат кўрсатишлари уқтирилмоқда.
Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам етимлик аччиғини тортган, ёшлик чоғларини ота-онасиз ўтказган, севимли боболари ундан кейин амакилари тарбиясида вояга етганлари учун ҳам етимлар ҳақида алоҳида ғамхўрликка, уларнинг мол-мулкларини эҳтиёт сақлашга чорловчи ҳадиси шарифларни айтганлар. Зеро, жамиятда ота-онасидан турли сабаблар билан айрилиб қолган етимлар тарбияси ва балоғат ёшига етгунларига қадар уларга тегишли мол-мулкларни эҳтиётлаб сақлаш лозим бўлади.
Жамият ҳаётининг барча соҳаларида адолат, тенглик, меҳрибонлик, раҳм-шафқат ғояларини жорий этишни буюрган Ислом динимиз жамиятнинг энг меҳрга муҳтож қатламларидан бўлган етимлар ҳақида ҳамиша қайғуришга, барчанинг баравар уларга ғамхўрлик, меҳрибонлик кўрсатишига чақиради. “Етим” деб шариатда балоғат ёшига етмай отаси вафот этган сағир ва сағираларга айтилади. Ҳадиси шарифда:
" لا يُتْمَ بَعْدَ احتِلامٍ" (رواه الطبرانى
яъни: “Балоғат ёшидан кейин етимлик йўқ”,- дейилган. Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда етимларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларга зулм қилмаслик, етимларга қарашли молларни тасарруф қилишда исроф ёки хиёнатга йўл қўймаслик ҳам алоҳида таъкидланади.
Етимларнинг молларини асраб-тасарруф қилувчилар бу борада қандай йўл тутиш ҳақида сўрашганида бир қанча ояти карималар туширилган. Аллоҳ етимлар молини асраш топширилган кишиларнинг асл мақсадлари уни оқилона тасарруф қилишга, етимларнинг хайр ва манфаатлари йўлида ишлатишга йўналтирилишини буюради. Уларнинг молини ўзлариникига аралаштиришнинг зарари йўқ. Фақат улар ҳақига тажовуз қилинмаса бўлди, чунки улар ҳам ўз биродарларидир. Аллоҳ таоло бу масалалардаги тузатувчини ҳам, бузувчини ҳам яхши билади.
وَآَتُوا الْيَتَامَى أَمْوَالَهُمْ وَلَا تَتَبَدَّلُوا الْخَبِيثَ بِالطَّيِّبِ وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَهُمْ إِلَى أَمْوَالِكُمْ إِنَّهُ كَانَ حُوبًا كَبِيرًا (سورة النّساء/02
яъни, “(Вояга етган) етимларга мол-мулкларини (қайтариб) берингиз, пок нарсани нопок нарсага алмаштирмангиз! Уларнинг молларини ўз молларингизга қўшиб ҳам емангиз! Зеро, бу катта гуноҳдир”.(Нисо сураси, 2-оят).
Тафсир китобларида зикр қилинишича, ушбу оят ғатафонлик бир киши ҳақида нозил бўлган. Унинг қарамоғида бир етим, яъни акасининг ўғли бўлиб, унинг моли кўп эди. Етим балоғатга етгач, амакисидан молини сўради. Амакиси эса бермади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига боришганда ушбу оят нозил бўлди. Амакиси бу оятни эшитиб, “Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат этдик. Гуноҳ иш қилиб қўйишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”, деди-да, етим жиянининг молини қайтариб берди. Шунда Расулуллоҳ:
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 26.06.2015 09:32   #15  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Етимларга ғамхўрлик
بسم الله الرحمن الرحيم

“Ким нафсининг бахиллигидан сақланса ва мана шундай қилиб уни қайтарса, у одам ҳовлисига (яъни, жаннатга) кирибди”, дедилар”.
Отаси вафот этган етимларга валий (вакил) бўлган кишиларга ҳукм шуки, етимлар балоғатга етганида молларини ўзларининг қўлларига топшириш керак. Балоғатга етгунича етимларнинг яхши-яхши молларини олиб қолиб, ўрнига ўзларининг ёмон, ярамас молларини қўйиб қўйишмасин ёки уларнинг молларини ўзлариникига қўшиб ишлатишмасин, истеъмол қилишмасин. Валийга етим билан ўзининг таомини бир хил қилишга ижозат бор, лекин бунда шарт шуки, етимга зарар етмасин, шерикликни баҳона қилиб, етим моли ўзлаштириб юборилмасин. Чунки бундай қилиш энг оғир гуноҳлардан саналади.
Етимлар жамиятнинг энг ожиз ва ҳимоясиз қатламидир. Шунинг учун ислом динида уларга ғамхўрлик қилиш, яхши муносабатда бўлиш, уларни тарбиялаш ва молларини омонат билиб тасарруф қилиш савобли амаллардан саналади. Етим вояга етгунича унинг мол-мулкини авайлаб сақлаш, унга хиёнат қилмаслик, ҳалол йўл билан уларни кўпайтириб бориш чораларини кўриш мусулмонларнинг бурчидир. Аксинча, етимнинг ҳимоясизлигидан фойдаланиб, унинг молини ўзлаштириб олиш ёки унинг молидан ўринсиз жойларга сарфлаш ёки йўқолишига йўл қўйиш айни гуноҳ ишлардандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам етимлар борасида жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Мазкур ҳадисларда етимларга адолат ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг ҳаққига тажовуз қилмаслик, етим қолган болаларни қарамоғига олиб, уларга чиройли тарбия бериш каби мусулмонларга хос сифатлар ибрат ўлароқ келтирилган.
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"أنَا وَكَافِلُ اليَتيمِ في الجَنَّةِ هَكذا وأشَارَ بالسَّبَابَةِ والوُسْطَى وَفَرَّجَ بَينهما شَيْئاً"
" (رواه البخاري)
яъни, «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз», дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилиб, орасини очиб кўрсатдилар» (Имом Бухорий ривояти).
وَعَنْ ابن عَبَّاس رضي الله عنه: أنَّ النبي صلى الله عليه وسلم قال: "مَنْ قَبَضَ يَتِيمًا مِنْ بَيْن الْمُسْلِمِينَ إلى طَعَامِه وَ شَرَابِه أدْخَلَهُ الله الْجَنَّةَ اَلاَّ أنْ يَعْمَلَ ذَنْباً لا يُغْفَرُلَهُ"(رواه الترمذى
Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
яъни: «Қайси мусулмон бир етимни тарбиялаб, ўзи егани-ичганига шерик қилса, агар кечирилмас гуноҳи бўлмаса, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади», деганлар (Имом Термизий ривояти).
Абу Шурайҳ Хувайлид ибн Амр ал-Хузоъийдан (р.з) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
وعن أبي شريح خويلد بن عمرو الخزاعي رضي الله عنه قال قال النبي صلى الله عليه وسلم: "إني أُخَرِّجُ عَلَيْكُمْ حَقَّ الضعيفين: الْيَتِيمِ والمرأةِ"(رواه النسائى
яъни, «Икки заифни, яъни етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман», дедилар (Имом Насаий ривояти).
Динимиз етим қолган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ана шундай чиройли тарзда ҳимоя қилади. Бежизга Қуръони каримнинг бир неча оятларида, кўплаб ҳадиси шарифларда уларнинг ҳаққига риоя қилиш, отасиз қолган болаларга раҳм-шафқат кўрсатиш қайта-қайта таъкидланмаган. Шу боис барчаларимиз атрофимиздаги етимларга мусулмонларга хос меҳрибонлик, раҳм-шафқат кўрсатайлик, юртимиздаги меҳрибонлик уйларининг ҳолидан ва етим болалар аҳволидан ҳамиша хабардор бўлайлик, уларга қўлимиздан келганича ёрдам ва шафқат кўрсатайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни етимлар борасидаги динимиз таълимотларига оғишмай риоя қилишни ва етим қолганлардан шафқат, ҳиммат ва саховатимизни аямай, икки дунё саодатини қўлга киритишимизни насиб айласин, омин!
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Старый 30.06.2015 17:35   #16  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Закот-улуғ молиявий ибодат
بسم الله الرحمن الرحيم

Бугунги кунда барчаларимиз муборак Рамазон ойида Аллоҳнинг бизга ато этган неъматларидан баҳраманд бўлиб турибмиз. Ўзига шукрким, ушбу ойни сизу бизлар тинчлик, хотиржамликда, осойишталикда ўтказмоқдамиз. Шундай экан, ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим.Эзгу амаллар деганда, аввало, чин ихлос-эътиқод, ибодатда бардавом бўлиш, шунингдек, ўзгаларга хайру саховат кўрсатиш ва уларни чиройли кўринишда холис адо этиш тушунилади. Муборак Рамазон ойида кўпроқ савоб ишларни қилишга, айниқса касб-ҳунар деҳқончилик, чорвачилик ва тижоратдан келадиган маблағлардан бўлган закотни адо этиш кўп фазилатли ишдир. Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ وَلَا تَيَمَّمُوا الْخَبِيثَ مِنْهُ تُنْفِقُونَ وَلَسْتُمْ بِآَخِذِيهِ إِلَّا أَنْ تُغْمِضُوا فِيهِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ (سورة البقرة/267
яъни: "Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир".
Закот динимизнинг беш арконларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло фарз қилган амалдир. Унинг жорий этилиш ҳикмати шундан иборатки, у туфайли жамиятда бир қадар тенглик пайдо бўлиб, бой ва фақир табақалар ўртасида илиқ муносабатларни вужудга келтириш, қолаверса закот берувчининг молини поклаб, уни талофатдан асраш ва яна ҳам кўпайишига замин тайёрлашдир.
Ислом дини беш асос устида қурилган бўлиб, шулардан бири бу – Закот ибодатидир. Закот Аллоҳ таоло томонидан мўмин бандаларига фарз қилган амалларидандир. Ҳақ таоло марҳамат қилиб айтадики:
وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآَتُوا الزَّكَاةَ... (سورة البقرة/43
яъни: “Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз...”.
Закот молиявий ибодат “Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот Қуръони каримда йигирма етти жойда намоз билан бирга қайд этилган. Бу эса ўз навбатида, намоз билан закот бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигига далолатдир.
Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар:
" مَا نَقَصَ مَالٌ مِنْ صَدَقَةٍ قَطُّ " (رواه مسلم
яъни: “Мол-мулк садақа қилиш билан зинҳор камаймайди”.
Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в.):
"مَا تَلِفَ مَالٌ فِي بَرٍّ ولا بَحْرٍ إِلاَّ بِحَبْسِ الزكاة" (رواه الطبراني والبيهقي
яъни: "Закоти берилган мол ер юзини қаерида бўлмасин хатто денгизда бўлса ҳам унга зарар етмайди", - деб марҳамат қилганлар.
Маълумки, закот ибодат бўлиши билан бирга, улуғ инсоний ғоялар, ахлоқий кўринишлар, руҳий, ахлоқий маъноларни ҳам қамраб олган. Закотда закот берувчига ҳам, олувчига ҳам, улар яшаб турган жамиятга ҳам кўплаб дунёвий ва ухровий фойдалар бор. Шунингдек, у туфайли мулкдор тарафнинг қалби, шахси покланиб, руҳий томондан ўсиб бориши юзага келади.
خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا ... (سورة التّوبة/103
яъни: “Мол-мулкларидан уларни у сабабли поклашингиз ва тозалашингиз учун садақа олинг...”,- деб марҳамат қилган.
Шунингдек, Пайғамбаримиз (сав) бу ҳақида шундай марҳамат қиладилар:
" حَصِّنُوا أَمْوَالَكُمْ بِالزَّكَاةِ وَ دَاوُوا مَرْضَاكُمْ بِالصَّدَقَةِ وَ أَعِدُّوا لِلْبَلاءِ الدُّعَاءَ"
(رواه الطبرانى)
яъни: “Сизлар молларингизни закот (беришлик) билан сақлангиз. Касалларингизни садақа (беришлик) билан даволангиз ва турли бало-офатларга дуони ҳозирлангиз”.
Маълумки, закот муайян миқдордаги маблағга эга бўлган мусулмоннинг зиммасига фарз бўлади. Закотни вожиб қилувчи муайян миқдор шариат тилида – нисоб дейилади. Закот тилло ва кумуш, пул мева ва деҳқончилик маҳсулотлари ҳамда чорва молларидан берилади. Закот бериладиган молнинг нисоби Пайғамбаримиз (сав) томонларидан қатъий белгилаб берилган.
Тиллонинг нисоби (85 гр.) 20 мисқол бўлиб, ундан (2,5 гр.) 0,5 мисқол закот учун ажратилади. Яъни қирқдан бири демакдир.
Закот вожиб бўлиши учун юқорида айтиб ўтилган нисоб миқдори мавжуд бўлиши ҳамда шу нисоб бир йил давомида кўпайган бўлиши шарт.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Старый 30.06.2015 17:42   #17  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Закот-улуғ молиявий ибодат
بسم الله الرحمن الرحيم

Чорва моллари жумласига туя, қора мол ҳамда қўй-эчкилар киради. Туянинг сони бешта бўлса нисобга етган ҳисобланиб, ундан битта қўй закот учун ажратилади. Қора молнинг нисоби 30 та бўлиб, ундан битта бир ёшли бузоқ закотга чиқарилади. Қўй ва эчкининг сони 40 тага етганида нисоби тўлган ҳисобланиб, ундан битта қўй ёки эчки закотга чиқарилади. Чорва молларидан закот вожиб бўлиши учун тилла ва кумуш учун айтилган шартлар бўлиши, яъни бир йил давомида кўпайиши, бундан ташқари чорва моллари ярим йилдан кўпроқ вақт давомида яйловда ўтлатилган бўлиши шарт.
Деҳқончилик агар лалми ер маҳсулоти бўлса, ундан ушур (яъни ўндан бир), суғориладиган ердан чиққан маҳсулот бўлса, ушурнинг ярми (яъни йигирмадан бир) қисми миқдорида закот чиқарилади. Ушур – ҳосил териб олинган вақтда берилади.
Бундан ташқари нақд пул ва тижорат учун олинган моллардан ҳам закот берилади. Уларнинг нисоби эса тилло ва кумушнинг нисобига қиёсан белгиланади. Яъни тилло ва кумушнинг қиймати аниқланиб, шуларга таққосланади.
Шуни яхши англамоқ лозимки, юқорида зикр қилинган нисоб миқдорлари закотни вожиб қиладиган қийматнинг энг паст чегараси бўлиб, маблағ миқдори ортган сари ундан чиқариладиган қирқдан бир қисмининг миқдори ҳам ортиб бораверади.
Албатта, закотнинг савоби янада мукаммал бўлиши учун уни муносиб ўринларга берилиши муҳимдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда закот бериладиган ўринларни аниқ баён қилиб берган.
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ (سورة التّوبة/60
яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (ғайридин)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир”.
Бу саккизта ўриндан ғайридинлар, қуллар чиқариб ташланган. Ғайридинлар Ҳазрат Умар (рз.) даврида саҳобалар ижмои ила, қуллар эса, ҳозирги асримизда мавжуд эмаслиги ила бекор қилинган. Айни пайтда юртимизнинг турли билим юртларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув шартнома тўловларига ёрдам беришлик энг муносиб ўринлардан биридир. Зеро улар юртимиз учун келажакда етишиб чиқаётган мутахасислардир. Закот ота-она ва фарзандлар, шунингдек, эр билан хотин ўртасида бир-бирларига бериши мумкин эмас. Закотни кам таъминланган ака- ука, опа-сингил ва бошқа қариндошларга берса бўлади.
Закотни масжид ва турли ишлаб чиқариш корхоналарни қуришга ҳам сарфланмайди. Шунингдек, ўзи яшаб турган ҳудудва шаҳарда фақир ва мискинлар мавжуд бўлатуриб, закотни бошқа жойлардаги муҳтожларга юбориш ҳам макруҳдир. Агар закот берувчининг яқин қариндошлари ёки ўта мискинлар бўлса закотни юбориш жоиздир.
Закот жамият тинчлигига раҳна солувчи, гуноҳ ишларни қилувчи кимсаларга берилмайди. Қуръони каримда шундай дейилган:

... وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ ...
(سورة المائدة / 2).
яъни: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз!”.
Закотни билиб-билмай турли кимсаларга берилиши ёмон оқибатларга олиб келишини ва гуноҳ ишда ҳамкорлик бўлишини яхши тушуниб етишимиз керак бўлади.
Закот берувчи одам ўзини чиқараётган закотини чин қалбдан, хурсанд ҳолда ва рози бўлган ҳолда адо этиши лозим бўлади. Закотни олувчи инсон ҳам бўйнини эгиб эмас, балки азизу мукаррамлик ҳолда Аллоҳ берган ҳақни олаяпман деб олиши ва уни олаётган вақтда “бу менинг ҳаққим” деб билиши керак бўлади.
Аллоҳ таоло Инсон зотини азизу мукаррам қилиб яратди. Унга ақл ва идрок берди. Ақидаси соф, қалби пок, жисми тоза бўлишини илоҳий таълимотлар орқали билдирди, хатто топаётган мол-дунёси ҳам пок ва баракали бўлиши учун унга закотни фарз қилди. Бу ҳам закот ҳикматларидан биридир. Дарҳақиқат, қайси жамият бўлса ҳам унда кам таъминланган тоифалар топилади. Унда ижтимоий адолатни барпо этишда закотнинг ўрни шубҳасиз муҳимдир. Буни барча тадбиркор, ишбилармон ва ишлаб чиқариш корхона эгалари ва бошқалар яхши билишлари зарур.
Закот бериш ва олиш жамиятда инсонларга бунёдкорлик руҳини вужудга келтиради. Улардан ҳаёт қийинчиликларини, изтироб ва машаққатни кетказади, бузғунчилик, ҳасадни йўқотади. Жамият аъзолари ўртасида ўзаро меҳрибонлик, раҳм-шавқат, тенглик, адолат ва муҳаббат вужудга келади. Закот олган кишиларда харид қуввати ошади, зеро улар қўлларидаги маблағга бир нарса сотиб олиш имконияти вужудга келади. Демак, закот жамиятдаги молиявий ҳолатларга ижобий таъсир кўрсатади. Кўплаб иқтисодий, моддий ва ижтимоий муаммоларни хал этиш йўлида хизмат қилади.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Старый 10.07.2015 15:13   #18  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Қадр кечаси фазилати
بسم الله الرحمن الرحيم

Диёримиз мўмин-мусулмонлари Муборак Рамазон ойини "Раҳмат" даҳаси бўлган биринчи ўн кунликни ва "Мағфират" даҳаси бўлган иккинчи ўн кунликни рўзадорлик ва тоат-ибодатлар билан ўтказиб, мана жаҳаннам оловидан озод бўладиган охирги даҳасида “Лайлатул қадр”, яъни Қадр кечасини топишга катта иштиёқ билан кутиб олишга киришадилар. Улар Қадр кечасида ҳар доимгидан ҳам бедор бўлиб, бу улуғ кеча фазилатидан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилиб, кечаси минг ойдан афзал бўлган бу кеча барокотларидан насибадор бўлиш орзусида бўладилар. Зеро Қадр кечаси ва унинг фазилати тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ (سورةالقدر/1-5
яъни: “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”.
Сура бошдан охиригача муборак Қадр кечасига бағишлангандир. Бу кечада шу йилдан келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажалларнинг миқдори ўлчанади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўймоқликни амр этади.
“Лайлатул-қадр” сўзининг маъноси “белгилаш, ўлчаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради.
Уламоларимиз Муҳаммад (а.с.) умматига Қадр кечасининг берилиши ва Қадр сурасининг нозил бўлишига оид бир қанча ривоятларни нақл қилишган.
"ومنها ما نسبه ابن كثير الى ابن أبي حاتم بسنده الى علي بن عروة قال: "ذكر رسول الله صلى الله عليه وسلم يوماً أربعة من بني إسرائيل عبدوا الله ثمانين عاما لم يعصوه طرفة عين، فذكر أيوب وذكريا وحزقيل بن العجوز ويوشع بن نون، قال: فعجب أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم من ذلك، فأتاه جبريل فقال: "يا محمد عجبت أمتك من عبادة هؤلاء النفر ثمانين سنة لم يعصوه طرفة عين، فقد أنزل الله خيرا من ذلك، فقرأ عليه: إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ هذا أفضل ممَّا عجبت أنت وأمتك. قال: فسر رسول الله صلى الله عليه وسلم والناس معه". (تفسير ابن كثير 5/254
Шу жумладан Ибн Касир ўзининг тафсирида Ибн Абу Хотимдан шундай ривоят қилади: Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) Бани Исроил пайғамбарларидан Айюб, Закариё, Хузайқил ва Юшаъ ибн Нуҳ алайҳиссаломларни эсладилар. Уларнинг Аллоҳ таолога саксон йил ибодат қилишганини, кўз очиб-юмгунча ҳам осий бўлишмаганини эшитган саҳобалар бундан ғоятда ҳайратландилар. Шунда у зотнинг ҳузурларига Жаброил (а.с.) келди ва: “Умматинг шундай ҳайратландими? Аллоҳ таоло сизларга ундан кўра яхшисини нозил қилди”, деди ва у зотга “Инна анзалнаҳу фи лайлатил Қадр” сурасини ўқиди. Сўнгра: “Бу сенинг умматинг ҳайратланган нарсадан афзалидир, деди. Пайғамбаримиз (а.с.) ва у зот билан бирга бўлган барча саҳобийлар ғоят хурсанд бўлишди”.
Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. Қадр сўзи икки хил маънода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилашдир. Унда инсоният тарихида мисли кўрилмаган бир кеча ҳақида – инсонларга дунё ҳаётидан чин инсоний ҳаёт кечириб ўтиш йўл-йўриқларини кўрсатиб берадиган сўнгги мукаммал илоҳий дастуруламал бўлмиш Қуръони карим нозил бўла бошлаган ниҳоятда қадрли Қадр кечаси ва унинг фазилатлари ҳақида сўз боради.
Қадр кечаси шарофатли ҳукмлар чиқариш ва ўлчаш-белгилаш, Аллоҳ таоло томонидан ушбу кечада Ўзи хоҳлаган кишига ризқ-насиба белгиланиши ва бу ишлар тақсимотини тадбир қилувчи фаришталарига топшириш кечаси бўлгани учун Парвардигор Ўз элчиси эътиборини шу фазилатли кечага қаратмоқда. Буюк- ватандошимиз аллома Абул Қосим Замахшарий (р.ҳ) айтади: “Бу сурада Аллоҳ таоло Қуръони каримни уч усул билан улуғлаган: биринчиси, Қуръонни нозил этишни фақат Ўзига мансуб қилган, иккинчиси, унинг улуғлиги ва шарафини билдириб, номини очиқ айтмай, ишора билан келтирган, учинчиси, Қуръон нозил қилинган вақтнинг қадрини оширган”.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Старый 10.07.2015 15:15   #19  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Қадр кечаси фазилати
بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таоло мазкур сурада “Қадр кечаси”нинг даражасини баланд қилди. Бунинг асосий сабабларидан бири бу кечада Қуръони каримнинг нозил бўлганлигидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
" عَنْ النَّبِىِّ صلي الله عليه وسلم أَنَّهُ عُرِضَ عَلَيْهِ أَعْمَارُ النَّاَسِ قَبْلَهُ أَوْ ما شَاءَ اللهُ مِنْ ذَلِكَ فَكَأَنَّهُ تَقَاصَرَ أَعْمَارَ أُمَّتِهِ أَنْ لا يَبْلُغُوا مِنَ الْعَمَلِ ما بَلَغَ غَيْرُهُمْ في طُولِ الْعُمْرِ فَأَعْطَاهُ اللهُ لَيْلَةَ الْقَدْرِ خَيْرًا مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ "(رواه الامام مالك
яъни: “У зотга ўзларидан олдинги одамларнинг умрлари кўрсатилди. Гўё у зотга умматларининг умрларини қисқа, бошқа умматлар қилган амалларга ета олмайдиган деб билганга ўхшадилар. Шунда Аллоҳ у зотга Лайлатул Қадрни минг ойдан яхши қилиб берди”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расул акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ "
(رواه مسلم و البخارى و الترمذى)
яъни: “Кимки Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”, - дедилар.
Ривоят қилинишича, бир куни Мусо (а.с.) Аллоҳ таолога нидо қилиб: “Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман”, - деди. Аллоҳ таоло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, - деди. Мусо (а.с.) яна: “Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман”, - деди. Аллоҳ таоло: “Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир”, - деди. Мусо (а.с.): “Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ таоло: “Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”, - деди. Мусо (а.с.) нидоларини давом этиб: “Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, - деди. “Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади”, - деди Аллоҳ. Мусо (а.с.): “Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ таоло “Қадр кечасида истиғфорни кўп айтганлар дўзахдан нажот топадилар”, - деди. Мусо (а.с.) яна илтижо қилиб: “Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло: “Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракъат нафл намоз ўқиганлар топадилар”, - деди (“Зубдатул воъизин” китобидан).
Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди. Лекин саҳобалар Расул (а.с.)дан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27 кеча экани маълум бўлган (Бағавий тафсири). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
" لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ سَبْعٍ وَ عِشْرِينَ " (رواه أَبُو دَاوُدَ وَ أَحْمَدُ
яъни: “Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечададир”, - дедилар”.
Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиши керак. Қадр кечанинг ва ундаги бедорлик, ибодат, намоз, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ, дуолар фазлидан ўтган гуноҳларни кечиришидан умидвор бўлиши керак. Лекин яна шу нарсани ҳам унутмаслигимиз лозимки, Рамазон ойининг ҳар бир куни ва туни улуғдир. Шунинг учун ҳам бизлар мана бу кунларни ғанимат билган ҳолда, унда ибодат ва рўзалардан ташқари бошқа хайрли ва савобли ишларга ҳам кўпроқ эътибор қаратишимиз, кексаларни зиёрат қилиб дуоларини олишимиз, ночор оилалар бўлса уларга ҳам эътиборли бўлишимиз, ҳожатмандларнинг ҳожатларини чиқаришга ҳаракат қилишимиз ва шу каби савобни кўпайтирувчи ишларга интилишимиз, динимиз кўрсатмаларидандир. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи рози бўладиган амалларни қилишимизда ёру мададкор бўлсин!
Илоҳо, барчаларимизнинг тутаётган рўзаларимиз, таровеҳларимиз, хайру эҳсонларимизни даргоҳида қабул этиб, Лайлатул Қадр кечасининг файзу футуҳидан барчаларимизни баҳраманд қилгайсан! Омин.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Старый 10.07.2015 21:11   #20  
Аватар для shahz
Оффлайн
Сообщений: 679
+ 1,483  1,136/357
– 132  34/32

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Биллур Посмотреть сообщение
Қадр кечаси фазилати
адашмасам Қадр кечаси душанбадан сешанбага ўтар кечаси киради.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх