|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Библиотеки ... в том числе электронные |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.11.2012 12:10 | #22 |
Сообщений: 27
+ 533
43/17
– 6
0/0
|
Анча йил аввал, мактаблик чогимда Хамид Гуломнинг (ишкилиб адашмаётган булай) "Бинафша атри" номли асарини укиган эдим. Шунингдек Мирмухсиннинг "Илдизлар ва япроклар" асарини хам севиб укиб чикканман. Шу асарларни яна кайта укиб чикардим, афсус манбаларга эга эмасман.
|
|
Ответить |
19.11.2012 12:16 | #23 | |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
|
Цитата:
Бу асарни ўқиб тугатганимда, агар киносини ишласалар қандай чиқишини тасаввур қилиб юрганман. Яхши асарлар кўп албатта, баъзида шундай бир ажойиб асарни бир неча йилдан кейин қайта қўлингга олиб ўқир экансан сенга бир пайтлари кўринмаган қирраларини тушуниб, ўзингга янгилик оласан. Ёки олдин ўқиган бўлсанг ҳам ёш ўтган сари ўқиганингда ақлинг кириб қолган бўладими... Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмс ҳақидаги асари менинг китоб жавонимдаги севимли китоблари қаторида турган, "Ўткан кунлар" дан кейин... Ха-а, яхши китоблар кўп, "Шум бола" ни айтинг..., шу кунларда форумни айланиб шум болани Хиндистонга бориши хақидаги асарни бошланишига кўзим тушди, кеийн тўхтаб қолибди. Хурматли огох инсонлар, илтимо-ос, агар маълумотга эга булсангиз шу хақида бироз... Жавоб учун олдиндан ка-атта раҳмат.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир. Последний раз редактировалось Биллур; 19.11.2012 в 12:25. |
|
|
Ответить |
19.11.2012 12:22 | #24 |
Оффтоп: менга шарк адабиётини рус тилида укиш, ва аксинча гарб адабиётини узбек тилида укиш кийинлик тугдиради. Толстойнинг "Анна Каренина"сини узбек тилида укиганман..тугриси жуда кийин булган, лекин таржима яхши килинганлиги учунми (хар холда Максуд Шайхзода) охирига етказгандим. Алишер Навоий рубоийларини туплами рус тилида бир кулимга тушиб колганди. Икки бетдан уёгига утолганим йук |
|
|
Ответить |
19.11.2012 12:41 | #25 |
Сообщений: 27
+ 533
43/17
– 6
0/0
|
Канийди иложи булса-ю, полиглот булсангиз ва хар бир етук асарни асл тилида укисангиз.
Навоий ва Умар Хайём асаларини узимизни она тилимизда укишга хеч нима етмаса керак. Артур Конан Дойлнинг "Красным по белому" асарини купчилик укиган булса керак, албатта, аммо хориж адабиётини укишни шу асардан бошлашни тавсия килган булар эдим. |
|
Ответить |
"+" от:
|
19.11.2012 15:37 | #26 |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Тилни яхши билсангиз албатта оригиналини ўқиган маъқул. Лекин, рус тилини менга ўхшаб чалакам-чатти билган одам индамай таржимасини ўқиб қўя қолган маъқул бўлса керак.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
"+" от:
|
19.11.2012 16:00 | #27 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 19.11.2012 в 16:04. |
|
|
Ответить |
19.11.2012 16:09 | #28 |
Сообщений: 27
+ 533
43/17
– 6
0/0
|
Сиз айтган фикрни мени хам хаёлимдан утди-ю, аммо рус тилидан бошка (хориж) тилларни яхши билмаганим учун хам буни ёзишга истихола килдим. Мана масалан дубляжда хам баъзи санъаткорларимиз овоз берган фильмларни иккала тилдаги куриб солиштирганда хам купинча шундай холатга дуч келамиз. Устоз санъаткор Диас Рахматовнинг рус актери Георгий Вицин кахрамонларига шунака зур овоз берганларки, беихтиёр шу Вицин узи узбек булса керак-ов деган хаёл утади.
Масалан охирги укиган китобим Анатолий Рыбаковнинг "Дети Арбата" асари рус тилидан бошка тилда укилиши унча марокли булмаса керак деб уйлайман.Колин Маккалоунинг "Поющие в терновнике" асари рус тилига жуда яхши таржима килинганлиги учун (шахсан мени фикрим, мен аллбатта адабиётшунос ва тилшунос эмасман) равон укилади. Последний раз редактировалось lolaxon; 19.11.2012 в 16:12. |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
19.11.2012 16:46 | #29 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
|
Таржиманинг яхши ёки унча яхши чиқмаганини ўша тилларни мукаммал билган кишигина айтиши мумкин. Жуда бўлмаса таржима ҳақидаги фикрларни йиғган адабиётшунос ёки тилшунос айтиши мумкин. Бошқа бир ҳолат, ушбу асар бир тилга, масалан ўзбек тилига қайта қайта таржима қилинган бўлса ва сиз бу таржималарни қайта қайта ўқиган бўлсангиз, шунда таржиманинг ютуқ ва камчиликларини кўришингиз мумкин.
Масудбекнинг фикрига келсак, Масудбекдан сўрамоқчи эдим, эслаб кўрингчи, бу асарларнинг қайси вариантини биринчи ўқиган эдингиз. Асарлар ва унинг таржимаоари ҳақида гап кетганда асарни қайси тилда биринчи ўқиганлик катта ўрин тутади. Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 19.11.2012 в 16:50. |
|
Ответить |
"+" от:
|
19.11.2012 17:21 | #30 |
Сообщений: 27
+ 533
43/17
– 6
0/0
|
Агар постнинг биринчи абзаци менга аталган булса, ёзганимга диккат билан эътибор килганингизга умид киламан: мен рус тилини яхши биламан (бу мактаниш эмас). Тилшунос ва адабиётшунос эмаслигимни айтганман. "Таржима яхши" деганим - менинг шахсий фикримлигини хам билдирдим. Яна хам аникроги "таржима шахсан менга маъкул ва ёкди" деганим булади.
Последний раз редактировалось lolaxon; 19.11.2012 в 17:25. |
|
Ответить |
"+" от:
|
|