|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
28.10.2011 16:57 | #1141 |
Иккимиз.
Йўлимизни ёритган Бир зарра нур, қувонч йўқ... Ёлғизликда хор этган Туйғуларга ишонч йўқ... Ҳадсиз дард кўчасида Сўзсиз қадам ташлаймиз... Синган қалб парчасида Умид билан яшаймиз... Бир кун келиб албатта, Бахтга етар севгимиз. Ҳеч бўлмаса, шу кундан Умидвормиз иккимиз...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
28.10.2011 18:28 | #1142 |
КУЗГИ КАЙФИЯТ
Рангпар чорбоғ. Дарахтлар донишманддай тек қотган. Тилло тўшак — япроқлар, дилда ғашлик уйғотган. Кечагина кўзимни қувнатган япроқ қани? Қучоғида кўкламлар соч ёйган чорбоғ қани? Қани, гуллаган дарахт— оқ либосли келинчак? Орзумдай қанот қоққан оппоққина капалак?! Онамдай сочларимни силаган сабо қайда?! Саболарни қувлаган, бокира ҳаво қайда?! Зумда бари таъбирсиз ширин тушга айланди. Орзум жуфти тузоққа тушган қушга айланди. Рангпар чорбоғ. Битталаб жондай узилади барг. Балки эрта эрталаб оқтупроқ тортар фалак. Тамом, ҳаммаси тамом, алвидо, баҳор энди – Қара, юзимда хазон, сочларимга қор инди. (с) 2002 |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
28.10.2011 18:31 | #1143 |
ЙИГИТ ЙИҒИСИ
Мана оқшом чўкди. Хазонли боғда Тиллоранг япроқлар унсиз йиғлайди. Сездим, минг йилларча мендан йироқда Севгиси хўрланган бир қиз йиғлайди. Йиғлайди, гуллар ҳам овута олмас, Кўз ёши олдида дарёлар томчи Кимдан аламини олишин билмас, Ки ўзи бевафо, ўзи алдамчи... Йиғлайди, дунёни унутиб буткул, Унга шўх саболар бегона энди, Дунёга алданиб куйгандир кўнгил, Деворга урилган пешона энди. Йиғлайди, гоҳ беҳуш, гоҳо ҳушида Бахтини тақдирдан қилади таъна. Севгани опқочиб кетар тушида... Чўчиб уйғонади, йиғлайди яна. ... Яна оқшом чўкди. Куз чўккан чорбоғ. Турибман хазоннинг ҳолини сўраб. Юзимда хазондай табассум, бироқ Йиғлайман сойдаги балиққа ўхшаб... (с) 1995 |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
29.10.2011 13:25 | #1144 | |
Цитата:
Bu she'ringizni nima sababdan "Yigit yig'isi" deb nomladingiz...Yigitlarni yig'latishga sabab bo'ladigan holatni siz his eta olasizmi? Aytingchi,yigit kishi qachon yig'laydi ?... Последний раз редактировалось albatros; 29.10.2011 в 13:29. |
||
|
Ответить |
29.10.2011 15:13 | #1145 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Komiljon, she'rning mazmuni "yig'lash"ning sababini aytib turibdi-ku... Muallifdan buni yana qaytadan so'rash joizmikan? Shu holat his qilinganligi uchun ham she'r bitilgan. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
29.10.2011 18:50 | #1146 | |
Цитата:
2. Йигит йиголамайди, деган гап умумий. сал нарсага йигламайди. Лекин йигламайдиган одамнинг калби чин маънода тош булиши керак. 3. Кайси йигит качон йиглайди, билмайман, аммо мен якинларимдан айрилган пайтларимда йиглаганман. Яна бир марта Тожикистон президенти Имомали Рахмон Ислам Каримов хакида фикр билдирар экан: "бизда фукаролар уруши давом этаётган, халкка берадиган нон йук, шундай кунларда Узбекистондан вертолётларда ун келарди, уни курган болалар, ана ун келяпти, энди нон комбинати ишлайди, нон еймиз, деб кувонганини айтиб берганида, уша болаларнинг холатини тасаввур килиб, узимни йигидан тухтатолмаганман. уч-турт марта курганимда хам холатим узгармаган. Яна 100 марта курсам, 100 марта упкам тулиб, кузимга ёш тулаверади, деб уйлайман. (шу сатрларни ёзаётиб хам кунглим бузилди). ва хакозо. |
||
|
Ответить |
5 "+" от:
|
29.10.2011 21:19 | #1147 |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Йиғламоқ – тавбадир,
Йиғламоқ алам, Кўз ёш – тазаррудан яралган чашма. Қувончми, шодликми, қайғуми ё ғам, Одам зоти азал йиғига ташна. Йиғланг, Армон ҳeчам раҳна солмасин, Ташқари чиқариб бор ғуборларни, Йиғланг, Кипригингиз қуриб қолмасин, Эслаб, надомату, афсус, зорларни. Йиғланг, ўксиб-ўксиб, Тавбалар айлаб, Гуноҳлар тўкилиб кeтгунга қадар. Пушаймонлик ҳиссин кўнгилга жойлаб, Дуо ижобатга етгунга қадар Йиғланг, Йиғлайвeринг, Қадрингиз сабаб, Қимматингиз ерга урилгани чун. Милён йўлга кириб, Адолат сўраб, Ҳақдан паноҳ топиб олганингиз кун Йиғланг, Тўйиб-тўйиб, майли, олмай тин, Юкдан ҳоли бўлиб қолгунча гардан. Яратган умримиз ҳоли айласин, Йиғлашни билмаган бағритошлардан. Йиғланг, Кўз ёшига тўлиб кeтсин қалб, Кўнгил дунёсига ёйилсин бeҳад. Титрасин авфларни сўрагувчи лаб, Руҳингиз ўшанда оларкан роҳат. Йиғланг, Бошингизни қўйиб саждага, Ниятни пок этиб, маъзурлар айтиб, Яхшига ёндашиб, ёмондан қайтиб, Кўз тикиб Аллоҳдан кeлар муждага, Йиғланг, Бағрингизга тўлганида қон, Зиёга интилиш тўхтагани он, Ғалат талвасани туйганида жон, Чорасиз қолганда бeгуноҳ инсон, Разолатга ботиб қолганда жаҳон, Виждон қийноқлардан чeкканда фиғон, Инсоф йироқларда кeзганда сарсон, Эътиқод сотилса сувдан ҳам арзон, Адолат бўзласа йўлда бeимкон, Ғуборга ошино бўлганда имон, Йиғланг, Титраб йиғланг, Ич-ичдан йиғланг… Ажаб, йиғингизни тўхтатган замон, Ажиб бир енгиллик тортар экан дил… (c)
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
30.10.2011 20:02 | #1148 |
УЙҒОНИШ
Ғафлатларга бериб қадр тонгларини, Тингламабман муаззинлар бонгларини. Йиғлолмадим, кўзим шунча зангладими? Қандай ювай осий дилнинг чангларини?! (Кўзларимни юлиб отсам, шарт, Кирларидан оғирлашар ер... Осмон, менга йиғлашни ўргат, Осмон, менга кўз ёшингдан бер!...) Во, дариғо, кўзим қиймай ишратлардан, Кечолмабман шайтоннусха улфатлардан. Юз ўгириб уламои умматлардан Сазо бўлдим нурдан қочиб зулматларда. (Мадор кетди, инградим фақат, Вужудимни босди совуқ тер... Чақмоқ, менга ёнишни ўргат, Чақмоқ, менга шиддатингдан бер!...) (с) 1996 |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
31.10.2011 00:42 | #1149 |
СЕНСИЗ
Ёлғондир борлигим, чин – рўё Сенсиз, Тунларга ўхшайди кун гўё Сенсиз, Сенсиз ҳаётимда на маъно , на наф, Кимсасиз саҳродай бу дунё Сенсиз. ---------------------------------------------- Тамоқда муаллақ қийналар луқма, Истак эгасини топмай кезинар. Бир нуқтага узоқ тикилган палла, Кўкрак тамонимда оғриқ сезилар. Кечаги кун яна такрорлангандай... Бефарқ дилим куннинг фарқин билмайди. Гулда ранг қолмаган , болда маза йўқ, Йиғлаб йиғламайди, кулиб кулмайди. Қулоққа ёқмайди энг гўзал қўшиқ, Кўзни қувонтирмас баҳор чечаги. Фақат дилга таскин беради бироз, Ҳали айтилмаган ишқнинг эртаги... Сени топмоқ истаб йўлдан адашиб, Ўзимни йўқотдим ҳеч қаерларда... (C) |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
31.10.2011 10:05 | #1150 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
ПЕШОНАМГА БИТМАГАНИМ
Бугун сизни кўргим келди жон дилимдан, Сизни десам дунёмга ўт туташади,Журъат этиб севги изҳор этмаганим. Ўз қалбимга ўзим ҳажр гулин экдим Қайлардасиз, севиб туриб етмаганим? Ардоғимсиз тақдиримга битмаганим. Қурбим етмас ҳеч ўзимни кечирмоққа Қўлим тутар шум тақдирдан кутмаганим.. Сизга элтар йўлда энди тиконлар бор, Етмаса-да ишқдан кечиб кетмаганим. Минг хил ўйдан бошим боғлиқ ўртанаман- ҚАЙЛАРДАСИЗ ПЕШОНАМГА БИТМАГАНИМ?!..
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|