Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.12.2017 20:17   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ДАВЛАТ МУКОФОТИ НЕЧА СЎМ ТУРАДИ?

Ватанимиз олдида алоҳида хизмат кўрсатган юртдошларимиз, хусусан, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий бўлмаган фуқароларимиз, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси манфаатларида алоҳида хизмат кўрсатган чет эл фуқаролари маънавий-моддий рағбат сифатида давлат мукофотлари билан тақдирланади.
Давлат мукофотига сазовор бўлиши учун халқимизнинг асл фарзандлари ёки юртимизнинг содиқ дўстлари жасорат кўрсатган, адабиёт, санъат, педагогика, спорт, миллий хавфсизлик, дипломатия, халқ хўжалиги каби кўплаб соҳаларда катта меҳнат қилган бўлиши керак. Масалан, уруш ва тинчлик даврида ҳарбий хизматчиларнинг юксак ахлоқий-жанговар сифатлари жонбозларча, фидокорона намоён бўлиб, Ватан олдидаги бурчини бенуқсон адо этишларида ифодаланадиган саъй-ҳаракати ҳарбий жасорат, деб номланади. Бундай жасорат замирида юксак комиллик, интизомлилик, огоҳлик, ҳамжиҳатлик, она заминга чексиз муҳаббат бўлади. Ҳарбий жасорат юксак давлат мукофотлари билан тақдирланади.
Давлат мукофотлари жумласига орден, медаль, фахрий унвон, белги, ёрлиқ, диплом, фахрий ном, мукофотланаётган шахс исми ёзилган қимматбаҳо совға ёки қурол кабилар киради.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги босмахонасида 2007 йили чоп этилган «Ҳарбий атамаларнинг қисқача изоҳли луғати»дан тегишли маълумотларни келтириб ўтаман (билмаган нарсани билиб қўйган яхши-да).

ОРДЕН – тақдирлаш нишони, давлат олдида кўрсатилган алоҳида хизмат учун бериладиган фахрий мукофотдир.
Орден билан алоҳида шахслар, шу жумладан, ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, корхона, муассаса, ташкилот ва жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар, ҳарбий қисм ва қўшилмалар, маъмурий-ҳудудий бирликлар мукофотланади. Ҳар бир орден, одатда, ўз низомига эга бўлиб, унда мазкур орден билан ким ва қандай хизмати учун мукофотланиши кўрсатиб ўтилади, тегишли орден билан мукофотлаш қоидалари ҳамда мукофотланганнинг ҳуқуқ ва имтиёзлари белгиланади.
Мукофотланган шахсга топширилган орден кийимнинг кўкрак соҳасига қадағич воситасида ёки қадағичсиз, ўз тўғноғичи воситасида қадалади. Ҳарбий қисм орден билан мукофотланган бўлса, ушбу орден ҳарбий қисмнинг Жанговар Байроғига қадалади.

Ўзбекистон Республикасида (2006 йилга қадар) қуйидаги орденлар таъсис этилган:
«Мустақиллик» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги «Мустақиллик» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Амир Темур» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Амир Темур» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Жалолиддин Мангуберди» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 30 августдаги «Жалолиддин Мангуберди» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Буюк хизматлари учун» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги «Буюк хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Эл-юрт ҳурмати» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августдаги «Эл-юрт ҳурмати» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Фидокорона хизматлари учун» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги «Фидокорона хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Соғлом авлод учун» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги «Соғлом авлод учун» (I ва II даражали) орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Меҳнат шуҳрати» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Меҳнат шуҳрати» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Шон-шараф» ордени (I ва II даражали) – Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Шон-шараф» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Дўстлик» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган.

МЕДАЛЬ – бирор-бир тарихий воқеа, арбоб ёки жой шарафига таъсис этилган, одатда, икки томонига тасвир туширилган ёки ёзув битилган, асосан доира ёки кўп бурчак шаклига эга металл нишон. Медаль ҳарбий соҳада ва бошқа соҳаларда кўрсатилган хизмат учун бериладиган давлат мукофотидир.
Юртимизда медаллар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилиб, тақдирланганларга давлат раҳбарининг шахсан ўзи ёки унинг номидан тегишли мансабдор шахслар топширади. Медаль кўкракнинг чап томонида орденлардан кейин тақиб юрилади. Ўзбекистон Қаҳрамони фахрий унвонининг нишони бўлмиш «Олтин юлдуз» медали бундан истисно. «Олтин юлдуз» медали орден ва медаллардан юқорироққа тақилади.
Тақдирланган шахс медаллар ўрнига тегишли ранг ва тасвирлари туширилган орден планкасини тақиб юриши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида (2006 йилга қадар) 1994 йил 5 майда қабул қилинган миллий Қонунимиз билан тасдиқланган (тақиш тартибига кўра):
«Олтин юлдуз» медали;
«Жасорат» медали;
«Шуҳрат» медали таъсис этилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 05.12.2017 в 20:21.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 05.12.2017 20:18   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Асосий мавзуга қайтамиз.
Пойтахтимизнинг тутилган буюмлар сотиладиган Янгиобод бозорида ўзбекона таъбирла айтганда, одамнинг жонидан бошқа ҳамма нарса сотилади дейилса, лоф бўлмайди. Масалан, бу ерда, собиқ совет режими даврида берилган ҳар хил орден-медалларни топиш мумкин. Жаҳон қора бозорида давлат мукофотларининг савдоси азалдан чаққон бўлиб келган. Бундай нишонларни топиб, қора бозорда сотиш мақсадида Россиядаги ўрис жиноятчилар ўзларининг ёлғиз яшайдиган кекса юртдошлари – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ер тишлатиб, орден-медалларини ўғирлаб чиқиши афсуски, одатий ҳолга айланган. Ўзини дераза дастасига осиб ўлдирган Совет Иттифоқи Машали Сергей Фёдорович Ахромеевнинг мурдасини эса, орден-медаль пайида юриб, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ўрис кафандуздлари дафн қилинганидан сўнг, шу кечанинг ўзида гўридан қазиб чиқариб, маршаллик белгиси бўлмиш жезлини қўлга киритиш мақсадида маршаллик кийими билан бирга ечиб кетишган (ўрислар ўз ҳарбий хизматчиларини гробга ҳарбий кийими билан ётқизиб кўмишларини билсангиз керак).

Хўп, совет нишонлари бизда ҳам сотилишини биламиз, бундай ҳолатларга аллақачон кўникиб қолганмиз, лекин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган давлат мукофотлари юртимиз бозорларида очиқдан-очиқ сотилишига йўл қўйиб бўлмас, ахир?! Бозорда сотиш ҳуқуқи билан берилмайди-ку, улар!
Аквариумимга ўсимлик харид қилиш мақсадида ўтган якшанба куни Янгиобод эски буюмлар бозорига кирдим. Балиқ павильони томон борар эканман, шериклари билан қарта ўйнаб ўтирган бир ўрис алкаш ҳар хил темир-терсаклар орасига кўзимга чўғдай кўринган 4 та «Шуҳрат» медалини териб қўйганига эътибор қилдим. Уни аста гапга тутиб, медалларни қаердан олгани билан қизиқдим. Айтмади аблаҳ. Лекин сохта эмас, ҳақиқий эканлигига юз фоиз кафолат берди. Биттасининг нархини сўрадим.

- Меньше чем за 26 тысяч сум не отдам (Бўлиши 26 минг сўм, ками йўқ), - деди.

Ўзбек медали бозорда монесиз сотилаётгани менга жуда алам қилди, ич-ичимда қандайдир оғриқ ҳис этдим. Юртимиз Россия империяси томонидан босиб олингани, халқимиз қон қусганини англатадиган анави оккупация рамзи – авлиё Георгий тасмасини тақиб юришларига индамаймиз, баъзиларнинг фикрига кўра, ўриснинг юрти билан йўлга қўйилган муносабатларимиз, ўша чиркин латта бўлагининг дастидан бузилиб кетишидан қўрқамиз. Лекин нима учун улар давлатимиз мукофотларини бозорда бемалол сотиб ўтиришларига йўл қўйишимиз керак?! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида бирон-бир идора борми ўзи, бундай нарсаларни назорат қиладиган? Маънавият ва маърифат марказининг хабари борми, маънавиятимиз рамзларининг қора бозори-ю, «нарх-навоси»дан?

Бошқа бир савол туғилади: қаердан олди ўша ифлос 4 та «Шуҳрат» медалини?

Фикримча, орден-медаллар билан тақдирлаш масаласига сал жиддийроқ ёндашишимиз керак. Яъни давлат мукофоти билан тақдирлашга тавсия этилган шахс ҳақиқатан ҳам юртимизни Ватан деб билишини, халқимизга, миллатимизга содиқ, унга сидқи дилдан хизмат қилаётган, тилимиз, тарихимиз, расмий рамзларимизга ҳурмат-ла қарайдиган муносиб киши эканлигини атрофлича текшириб чиқиш керак, деб ўйлайман.
Мустақиллигимиз қайта тикланган дастлабки йилларда тақдир тақозоси ила иложсиз қолиб, давлатимиз фуқаролигини қабул қилишга мажбур бўлган, миллатимизга, юртимиз равнақига доир сассиқ киноясини ҳеч қўймайдиган тоифа Ватанимизда кечаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик жараёнлари, шу жумладан, уларга берилган давлат мукофотларига ҳурмат-ла қарашига шахсан мен шубҳа қиламан.
Юбилей медали билан тақдирланган шундай тоифа вакили – ёши анчага бориб қолган бир ходим вазир ўринбосарининг қўлидан медаль олар экан: «Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!» - дея миннатдорлик билдириш ўрнига, «Служу России!» - дея хитоб қилгани ҳақида эшитган эдим. Шундай экан, унинг Янгиободда темир сотиб ўтирган анави ҳамтовоғи бир эмас, 4 та «Шуҳрат» медалини кимлардан йиғиб олганини фаҳмлаш қийин эмас.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.12.2017 21:32   #23  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 869
+ 131  270/186
– 29  29/23

Uzbekistan
қизиқ Узб.рес. Фуқаролари миллати, ирқидан қатий назар қонун олдида баробар эмасми? Ана шу сиз
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ўша ифлос
деб тахқирлаган инсон сизнинг устингиздан арз қилса нима буларкан а?
Ответить 
Старый 19.02.2018 15:50   #24  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ИСТИРЖОЪ ФАЗИЛАТИ

Бу воқеа йигирма йил олдин содир бўлганди. Бир кун Ўрикзорга опоқдадамларни кўргани кетаётгандим. Ишдан бўш вақтимда Тико русумли машинамда кира қилиб турардим. Чилонзор метросига оз қолганда ўттиз ёшлардаги бир йигит қўл кўтарди. Тўхташим билан олд ўриндиққа ўтирволиб:

- Тез ҳайданг, мен Жиноят қидирув бўлимида ишлайман. 20-кварталда бир чолни ўлдириб кетишибди. Зудлик билан боришимиз керак, светофорларда ҳам тўхтаманг, - деди.

Мен бош қоқиб, машинани учириб кетдим. Оз ўтмай бир дўкон олдида тўхтанг, деди. Дўкондан бир халта харид кўтариб чиқиб, бор пулингизни беринг, дея ўнг минг сўмдан мўлроқ пулимни олди ва дўконга ташлаб келди. Машинага чиққач:

- Мен бировдан қарздор юришни хоҳламайман, 14-кварталга қайтинг, пулингизни уйдан обераман, - деди.

Тўққизқаватли уй олдида тўхтадик ва у бозорлигини олиб уйига чиқиб кетди. Кўп кутдим, шом намозини бир четда ўқиб у кириб кетган эшикка борсам елвизакли йўлак, яъни нариги томонида ҳам эшик бор экан. Ҳаммасини тушундим.. бунақа фирибгарликка кўп бор дуч келгандим. Ногоҳ шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Пойафзалингизнинг боғичи узилса ҳам истиржоъ айтинг», деган муборак ҳадислари ёдимга тушиб, чин дилдан: «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»*, дедим.

Опоқдадамларга бозорлик қилволаман деб олган пулимни фирибгарга бериб қўйганимга, у кишининг олдига қуруқ қўл билан бордим. Озгина койидилар ва бирга чой ичиб хуфтон вақтида ортга Себзорга қайтдим. Мижоз бўлиб қолар деган умидда йўлни Чилонзорга солдим. Қоронғида, чироқдан тушган нурни тўсган дарахт остида бир киши қўл кўтарди. Тўхтадим, зулматда юзи кўринмаган киши олд ўриндиққа ўтирдида:

- 20-кварталда бир чолни ўлдириб кетишибди, тез ҳайданг, - деди-да менга қараб анграйиб қолди...

----
* "Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз" ("Бақара" сураси, 156-оят).

Mubashshir Ahmad


https://www.facebook.com/mubashshir....94683207271481
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.03.2018 13:15   #25  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ёш боланинг саломига сазовор бўлиш учун киши ушбу саломга муносиб бўлиши керак экан, деган хулосага бордим бугун.

Кўчада ишим битиб уйга қайтар эканман, йўлим мавземиз ҳудудидаги бир мактаб ёнидан ўтган йўлакка тушди. Мендан 7 – 8 қадам олдинда эгнига шим, кўйлак устидан спорт кийимининг афтидан анчадан буён ювилмаган ғижим нимчаси, бошига ажнабийларнинг аллақандай тасвири туширилган қоп-қора кепка кийган киши сигарет тутатиб кетяпти. Кўринишидан ёши мен билан тенг бўлиб, бир қарашда ўзбекка ҳам ўхшаб кетади...

Шу пайтда мактаб дарвозасидан 1- ёки 2- синф ўқувчилари бўлса керак, бир тўда бола чиқиб, ҳар ёққа тарқалди. Уларнинг тахминан 10 – 15 нафари биз келаётган йўлакка ўтди. Болачалар анави кишининг ёнидан индамай ўтиб, менга етганда қўлни кўкракка қўйганча, чиройли салом бериб ўтишди. Мен ҳам эринмай, ҳар бир саломга алик қайтариб бордим.

Сигарет қолдиғини ўчирмай, мактаб панжараси томон улоқтирган анави киши болачаларнинг жарангли саломига эътибор қилди шекилли, орқага ўгирилиб, менга бошдан оёқ разм солиб чиқди.

Эгнига тоза кийим, бошига миллий дўппи кийган бўлиб, батартиб соқол-мўйлов қўйган катта ёшли кишига ёш болачалар миллат одобига кўра ҳурмат-ла салом бериб ўтиши табиий ҳол эканлигини у ҳам тушунганига ва сўзим бошидаги хулосага борганига умид қилдим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.03.2018 15:46   #26  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 869
+ 131  270/186
– 29  29/23

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Ёш боланинг саломига сазовор бўлиш учун киши ушбу саломга муносиб бўлиши керак экан, деган хулосага бордим бугун.

Кўчада ишим битиб уйга қайтар эканман, йўлим мавземиз ҳудудидаги бир мактаб ёнидан ўтган йўлакка тушди. Мендан 7 – 8 қадам олдинда эгнига шим, кўйлак устидан спорт кийимининг афтидан анчадан буён ювилмаган ғижим нимчаси, бошига ажнабийларнинг аллақандай тасвири туширилган қоп-қора кепка кийган киши сигарет тутатиб кетяпти. Кўринишидан ёши мен билан тенг бўлиб, бир қарашда ўзбекка ҳам ўхшаб кетади...

Шу пайтда мактаб дарвозасидан 1- ёки 2- синф ўқувчилари бўлса керак, бир тўда бола чиқиб, ҳар ёққа тарқалди. Уларнинг тахминан 10 – 15 нафари биз келаётган йўлакка ўтди. Болачалар анави кишининг ёнидан индамай ўтиб, менга етганда қўлни кўкракка қўйганча, чиройли салом бериб ўтишди. Мен ҳам эринмай, ҳар бир саломга алик қайтариб бордим.

Сигарет қолдиғини ўчирмай, мактаб панжараси томон улоқтирган анави киши болачаларнинг жарангли саломига эътибор қилди шекилли, орқага ўгирилиб, менга бошдан оёқ разм солиб чиқди.

Эгнига тоза кийим, бошига миллий дўппи кийган бўлиб, батартиб соқол-мўйлов қўйган катта ёшли кишига ёш болачалар миллат одобига кўра ҳурмат-ла салом бериб ўтиши табиий ҳол эканлигини у ҳам тушунганига ва сўзим бошидаги хулосага борганига умид қилдим.
э худога шкур. ман уйлабман ки, я на шу Русслар хакида ёзилипти деб.
Ответить 
"+" от:
Старый 04.04.2018 09:18   #27  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ФБ гуруҳларидан бирида ФБдошларимиздан бири гуруҳдошлар олдига қуйидагича савол ташлабди: «Совет давридаги қандай фильмларни ёқтирар эдингиз?»

У даврдаги фильмларнинг аксарияти қизиқ, маъноли бўлиб, юксак санъат-ла ишланган, албатта. Гуруҳдошлар кўплаб фильмларни санаб ўтишган, шу жумладан, «Офицеры» фильмини ҳам кўпчилик тилга олган.

Тўғри, биз, яъни совет даври болалари ўша фильмлар таъсирида тарбия топиб, ҳатто ўзимизга касб ҳам танлаганмиз. Ҳарбий мавзуда суратга олинган фильмлар менга офицерлик касбини танлашга туртки берган сабаблардан бири бўлган, десам ҳам бўлаверади.

Лекин ҳозир ўша фильмларнинг айримларини, шу жумладан, «Офицеры» фильмини кўрар эканман, Ватан озодлиги учун курашган Туркистон фарзандларининг қаҳрамонларча ҳалок бўлаётган, яъни босқинчи ўрислар қўлидан ажал топган ота-боболаримиз жон бераётган фурсатда беихтиёр калима қайтариб, оккупантларни лаънатлаб ўтирадиган бўлиб қолганман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 23.04.2018 12:16   #28  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ЖОЙ НОМИ

Кунлардан бир кун метрода бир йигит билан у ёқ бу ёғдан суҳбатлашиб кетдим.

- Водийданмисиз? - сўраб қолди у, бошимдаги дўппига қараб.
- Риштонликман.
- Ие, зёма эканмиз-у! Мен ҳам Қўқонданман.
- Яхши. Қўқоннинг қаеридансиз? - сўрадим мен.
- Бабушкинидан.
- Қаеридан?
- Бабушкин деган жой бор, ўша ердан.
- Ҳозир ҳам Бабушкин, деб номланадими у ер?
- Бошқача номи ҳам бўлса керак, - тахмин қилди у, нигоҳимда ниманидир уқиб олгандай бўлиб. - Лекин ҳамма Бабушкин дейди у ерни... Тошкент институтларидан бирини тамомлаб, шу ердан иш топганман. Қўқондан чиқиб кетганимга анча бўлди, ойда-йилда бир бориб тураман. Жой номи ўзгарган бўлса, бехабар қолган бўлишим мумкин, - ўзини оқлаган бўлди ёши 27 – 30 га етган йигит.
- Одамлар метро бекатининг узундан узоқ номини «Буюк ипак йўли» деб ўтирмай, одатга кўра «Максим Горький» дегандай-да, а?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади.
- Хўп, Бабушкин деганлари ким бўлган ўзи?

Йигит юзимга бақрайганча, узоқ ўйланиб қолди.

- Билмадим, - деди у ниҳоят.
- Ўша Бабушкинда туғилиб ўсганмисиз ахир?
- Ҳа.
- Ҳеч қизиқиб кўрмаганмисиз, Қўқондек улуғ ўлкадаги жойга биров танимайдиган қайси ўриснинг номи берилганини?

Йигит пешанасини ўнг қўлининг кафти билан чангаллаганча, ўтирган жойида чуқур энгашиб эслашга уринди-ю, Бабушкиннинг кимлигини айта олмай, узр сўради.

Уйга келиб, Бабушкиннинг ким бўлганини Интернетдан «сўрадим».

Бир замонлар террорчи-большевикларнинг подшо ҳукуматига қарши фаолият юритган «Искра» номли газетаси бўлган (ёшларимиз билмайди буни, катталар эсласа керак). Ўлигини ер қабул қилмаётган анави Ленин лақабли бош террорчи-ўрис асосан ўша газета орқали ўз даъватларини жиноятчи тўдаларга етказиб борган.

«Искра» газетаси қўпорувчилик билан шуғулланган террорчиларнинг яширин манзилларига тегишли курьерлар томонидан хуфиёна ташилган. Курьерлар орасида эса варақа ташишнинг ҳавосини олган Иван Васильевич Бабушкин исмли машҳур террорчи бўлган экан.

Қўқондаги жой номи босқинчи-большевиклар томонидан ўз даврида ўшанинг исми билан булғанган бўлиб, маҳаллий аҳоли нутқига сингиб кетган бўлса, ажаб эмас.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"–" от:
Реклама и уведомления
Старый 18.05.2018 02:00   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Кунлардан бир кун кенжа фарзандим уйга юзидан қон қочган ҳолда кириб келди.
- Тинчликми? - сўрадим ундан мен. - Нима бўлди, тобинг қочдими? Мактабда бирон гап бўлдими?
- Ахлатхонада ит ёки мушукнинг ўлигини кўрганман-у, одамнинг мурдасини ташлаб кетишганини кўрмаганман, - деди у.
- Ўзингни бос, сув ичиб ол. Тағин патологоанатом бўлмоқчилар бу кишим! Қайси ахлатхонага ташлаб кетишибди?
- Ана, деразадан қаранг!

Қарадим. Чиндан ҳам ҳар куни ушбу чиқинди ташлаш жойидан баклажка териб кетадиган бир пиёниста киши итнинг ўлигидай чўзилиб ётибди.

- Танимаяпсанми? Дурустроқ қара-чи, - дедим мен қизимни ёнимга чақириб.
- Ие, анави киши-ю... Одам шу даражада ифлос бўлиб кетиши мумкинми?! Нимага ахлатдан ҳазар қилмай ётади у?
- Чунки уни болалигида Худодан юз ўгиртиришган, масжидга киритишмаган, уят, андиша, гуноҳ деган тушунчалардан йироқ ўсган, арақ ичишни маданий одамларга хос иш деб ўргатишган ва ҳоказо. Бир пас қараб турсанг, ўлмаганига ишонч ҳосил қиласан...
- Тирик экан, - тинчланди бола бироздан сўнг. – Ахлат пакетлардан ўзига юмшоқроқ ёстиқ қилиб олди...
- Калима қайтариб олгин-да, овқатланиб, дарсингни қил.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.05.2018 07:48   #30  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 869
+ 131  270/186
– 29  29/23

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Чунки уни болалигида Худодан юз ўгиртиришган
ха, сиз хаксиз! биз да хам оталар болаларини "Хак" ни танитиш учун масжидга олиб борса "илтимос болангизни кайтиб олиб келмасангиз, бизга гап келади" деган габ сузларни куб эшитияпмиз!
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
арақ ичишни
шундай экан шу "Арак ва сигарет" ни нега ичиш га ишлаб чикаришга сотишга рухсат этишяпти? Узингиз айтганингиздай бу гунох ку?
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
уят, андиша, гуноҳ
йилдан йилга баттар булиб боряпмиз! ё хатоми?
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Калима қайтариб олгин-да
Калимасини биларкан бу яхши. Лекин 95-98% ёшлар калима, суннат, вожиб. ни билишмайди. Нега Урток Долимов? яна биз Хадис оламининг Султони авлодлари миз деб гердаямиз!
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх