|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
23.04.2010 01:25 | #31 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Бу тариқа талқин қилиш тўғри бўлармикин?
Сув, у қанча томчилардан, молекулалардан иборат? Сувлар оқиб кетди, деганда қанча сув тушунилади? Ахборот ҳам, ахборотлар ҳам ўз ўрнида келганда тўғри қабул қилмоқ жоизми дейман-да. Бироқ, баъзи газеталарда "ОАВлар" деб нотўғри ёзишмоқда. ОАВ - оммавий ахборот воситалари, демак, унга "лар" қўшимчаси ортиқча. |
|
Ответить |
"+" от:
|
23.04.2010 17:29 | #33 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
В
Важу – қайла Вайиш, валиш – ишком Валангор – бузуқ-юлуқ, яроқсиз Валдирвасар – валдирвоқи Валфажри ўқимоқ – қалдирғочларнинг чиройли сайрашига нисбатан ишлатилади. Ванғ – авжида, баравж Варзиш – уста, уддасидан чиқадиган Варта – ҳалокатли, жуда ёмон ҳолат, аҳвол Васила – баҳона, бирон ишни амалга ошириш учун сабаб, йўл Ваҳмак – ваҳимачи Ваҳшат – қўрқувга солувчи ҳолат, даҳшат Вобаста – бир-бирига боғлиқ, мувофиқ Вовайло – оҳ-воҳ, ҳасрат, надомат Восил бўлмоқ – эришмоқ, етишмоқ Вофуруш – оёқ кийимлар сотувчиси ёки эгар, ўроқ кабиларни сотувчи Воҳид – бир, якка, ёлғиз, бирдан бир |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
24.04.2010 08:47 | #36 | |
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
|
Цитата:
Gazetadagilar balki shu nuqtai-nazardan kelib chiqib, OAVlar deya xatoga yo'l qo'yishayotgan bo'lishsa kerak... |
|
|
Ответить |
26.04.2010 10:53 | #38 |
|
Дам олиш кунлари тарихий киноларни куриш иштиёқида ўша Хиндлар ишлаган Акбаршох киносини яна бир бор кўришга ахд қилдим, ўзбек тилига таржима қилинган 50% сўзларига тушунмадим, тушунганларимни (эсимда қолганларини) ёзиб қолдираман:
боварчихона - ошхона тиштий - идиш-товоқ мехбус - тоза завжа - хотин |
|
Ответить |
"+" от:
|
26.04.2010 18:22 | #39 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Г
Гаваз, говвоз – катта сигир Гавара, гавра – бешик Гаврапўш – бешиқ ёпинғичи Гавир – ғирром, шайтон Гаврон, говрон - мол қўйларни ҳайдаш учун ишлатиладиган таёқ Гавронламоқ – гаврон билан саваламоқ Гаж – терс, тескари, акс Гажим – шокила, попук Гажир – жангари, қайсар, ўжар Газа – адир, дўнг, баландлик Газан – косибларнинг чарм қирқадиган пичоғи Газанда – чақадиган жониворларнинг умумий номи Газат – икки ўркачли туя Галагов – ҳайвонлар тўдаси Галагов – буғдой янчишда бир-бирига маташтирилган ҳайвонлар Галдир – бошига ишқ савдоси тушган телба, девона Галламоқ – лақиллатмоқ, алдамоқ Ган – пулли қимор ўйинларида пул тикилган жой, ўрта Ганак – қимор ўйинига тикиладиган нарсалар Ганг бўлмоқ – гангимоқ Ганда – ахлат, нажас Гаразон – кир, ифлос Гапчил – гапдон, гапга уста Гарбил - пўстлоғи артилмаган ходанинг четидан чиққан тахталар Гарданкаш – қайсар, ўжар Гард-гард қилмоқ – яксон қилмоқ, чилпарчин қилмоқ Гардин – доира шаклида Гардиш – буюмнинг айланма сирти Гармсар – гармсел Гашир – сабзи Гелагай – янги туққан сигирнинг сути Геральдика – гербшунослик Гидир – ёмон ният, ғараз, кек Гижбанг – чилдирмаларнинг баралла янграган овози Гижда – чети қалин, доира шаклидаги нон Гилкор – ганчкор уста Гилвата, гилмоя, гулута – юмшоқ кулранг доривор тоғ жинси Гира – ишлов бериладиган нарсани маҳкам сиқиб қўядиган асбоб, тахтакач Гирак – маҳкам, мустаҳкам Гиракламоқ – маҳкамламоқ, мустаҳкамламоқ Гиранда – ишбилармон, уддабурон Гирдибод – чанг, тўзон, қум аралаш буралиб кўтарилувчи қаттиқ шамол Гирдиғум – калтабақай, миқти, бақалоқ Гириш – камо, ёй ипи Гириҳ – бойлам, тугун Гирра – бўйинни қўл билан айлантириб олиб сиқмоқ, бурамоқ Гов – катта, улкан Говгун – ғира-шира, қош қорайган пайт Гож – ўжар, қайсар Грейдер – йўлни очувчи, созловчи, текисловчи машина Гувранмоқ – ғўлдирамоқ Гула – нусха, ўрнак, андаза Гула кўтармоқ – тақлид қилмоқ, ўрнак олмоқ Гулбанд – пичоқнинг дастаси билан тиғи бириккан жойига ўрнатилган металл ҳалқа Гулгай – оёқ кафтининг дўнг ери Гулжабин – гулюзли Гулкўрпа – сўзана Гум – дарё, кўлнинг чуқур жойи, чуқур Гумурмоқ – юраги гупулламоқ Гунгалак – гунг Гунгсурдай – гавдали, гумбаздек Гунгурт – қора-сариқ тусдаги, қўнғир Гуногун – хилма-хил, турфа Гуппаклашмоқ, гурпаклашмоқ – тўдалашиб, ёқалашиб ўйнашмоқ Гуппи – ҳовлиқма, шошма-шошар Гуппи – қалин пахтали чопон Гупсар – кечувдан ўтиш мақсадида ичига ҳаво тўлдирилган мешга ўхшатиб теридан тайёрланган мослама Гупчак – ғилдиракнинг марказидаги кегайлар қадалган, ўқ ўрнатилган тешиги бўлган қисми Гупчакдай – семиз, юмалоқ Гурд – шижоатли, баҳодир Гурдалик – бақувват, кучли Густоҳ – беадаб, беандиша Гусубурида – сочи калта, сочи қирқилган Гуфтугў – гап-сўзлар, суҳбат Гушна – кўзи оч, очкўз Гўлос – тўқ жигарранг Гўпсанги – катта тош ҳовонча Гўсноғора – катта ноғора Гўсфанд – қўй Гўсхўр – лақма, гўл одам Гўш – қулоқ Гўшанишин – одамлардан ҳоли, жамиятдан ажралиб қолган, танҳо ҳаёт кечирадиган одам Гўштгирлик – бадан тарбияси, кураш санъати Гўшткуйди – сомса Гўянда – ўртакаш. Ашулачи. Таъзияда йиғини бошловчи аёл |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
27.04.2010 09:56 | #40 |
|
Савол: бирор киши "ташбих" ("х" харфи думли) ва "тамсил" сузларини рус тилидаги таржимасини ёки узбекча маъносини биладими? Адабиёт билан боглик сузлар.
Жудаям керак.
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку Последний раз редактировалось Dilya Hasanova; 27.04.2010 в 09:59. |
|
Ответить |
|