Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > ВУЗы
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ВУЗы Темы вокруг высшего образования, ВУЗов


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.12.2008 23:09   #1  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
НОСТРИФИКАЦИЯ

Бу булимда нострификация (бу сузни тугри талаффуз килгунча тилинг тешилади) хакида мавзу тополмасдан янги мавзу очдим. ДТМ нинг сайти (http://test.uz) дан керакли маълумот тополмадим. Сизлардан сураб куя колай. Кимда туларок маълумот булса ёзиб кетинглар, илтимос.

Бир танишим Ош Кыргыз-Узбек университетини "Божхона иши" мутахассислиги буйича тамомлади.
Укишга 2000 йилда кириб 2006 йилда битирган.
Саволлар:
1) "Божхона иши" мутахассислиги буйича олинган диплом
нострификация килинадими?
2) Агар нострификация килинмаса уша диплом билан Узбекистонда
ишлаш мумкинми?
3) Агар нострификация килинса имтихон качон утказилади?
4) Имтихонда катнашиши учун нима килиш керак?
5) Канака хужжатлар талаб килинади?
6) Нострификация килиш учун биронта ташкилотдан йулланма керакми?
(Масалан укитувчилар учун РайОНО йулланма берганидек)
7) Хужжатларни качонгача топшириш керак?
8) Агар нострификация килинса у диплом Узбекистон ОТМларининг дипломи билан бир хил
кучга эга буладими?
9) Кайси фанлардан имтихон топшириши керак?

Последний раз редактировалось OmoN; 05.12.2008 в 23:19.
Ответить 
Старый 09.12.2008 10:05   #2  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Ozoda Umarova
Оффлайн
Сообщений: 346
+ 554  348/157
– 1  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Ozoda Umarova с помощью Skype™LiveJournalМой КругАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Кимда туларок маълумот булса ёзиб кетинглар, илтимос.
Бу ердан маълумот олишингиз мумкин (УзРВМнинг 2000 йил 25 июлдаги 283 сонли Қарорининг 2-Иловаси).
Ответить 
"+" от:
Старый 15.12.2008 16:31   #3  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Ozoda Umarova Посмотреть сообщение
Бу ердан маълумот олишингиз мумкин (УзРВМнинг 2000 йил 25 июлдаги 283 сонли Қарорининг 2-Иловаси).
нахотки шу каби карорларнинг узбек тилидаги варианти булмаса....
Ответить 
Старый 15.12.2008 17:52   #4  
Officials Group
Аватар для Sherzod Shermatov
Оффлайн
ГоскомСИТТ
заместитель председателя
Сообщений: 114
+ 29  202/67
– 0  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Ozoda Umarova Посмотреть сообщение
Бу ердан маълумот олишингиз мумкин (УзРВМнинг 2000 йил 25 июлдаги 283 сонли Қарорининг 2-Иловаси).
нахотки шу каби карорларнинг узбек тилидаги варианти булмаса....
Нега бўлмас экан, бор албатта. Миллий қонунчилик базасини қидирдингизми? www.lex.uz Қуйида у ердан нусха, лекин у ерда расмлар билан тўлиқ берилгани ва Ворд форматида олиш имкони бўлгани учун у ерга мурожаат этсангиз яхшироқ бўлади.

Цитата:
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ҳужжатларига тегишлидир.
3. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш деганда ваколатли давлат органларининг Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучга эга эканлигига розилиги тушунилади.
4. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади.
5. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳамда тегишли гувоҳнома бериш бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) томонидан амалга оширилади (1-илова).
6. Хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим ва унинг қуйи босқичлари ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ариза ва маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси, унинг нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси асосида мурожаат қилинган кундан бошлаб энг кўпи билан икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Комиссия хулосаси Бошқармага юборилади ва уч кун муддат ичида тегишли қарор қабул қилишга асос бўлади. Комиссиялар бутун ўқув йили давомида фаолият кўрсатади ва ўз иши ҳақида Бошқармага ҳисобот беради.
7. Кооперация ва (ёки) мақсадли ўқитиш («Умид» жамғармаси тавсияси билан, давлатлараро битимлар орқали ва бошқалар) асосида хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги олинган ҳужжатларини тан олиш ва нострификациялаш тўғридан-тўғри текширувсиз амалга оширилади ва тегишли ҳужжат расмийлаштирилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли хорижий давлатларнинг давлат рўйхатида турган (легализация қилинган) ўрта махсус ва олий таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотни олдиндан ҳозирлаб қўйишлари шарт. Бунинг учун юқорида номлари қайд этилган идоралар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда элчихоналар ва ваколатхоналарга мурожаат қилишлари мумкин.
9. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва уларнинг эквивалентлигини қайд этиш ҳақидаги аризага (2-иловага мувофиқ) қуйидагилар илова қилинади:
маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);
маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.
10. Бошқарма таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ўқув юртининг ўша давлатда тегишли рўйхатда (легализация рўйхатида) борлигини текшириб, ҳужжатнинг иловасида кўрсатилган фанлар ва махсус курслар Ўзбекистон Республикасида ушбу ёки унга турдош йўналишдаги мутахассисликлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурига мос келиш-келмаслигини (асосан мутахассислик фанлари бўйича) аниқлайди ва энг кўпи билан бир ой муддатда тегишли қарорини чиқаради. Бошқарма лозим бўлган ҳолларда тегишли ўқув юрти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.
11. Ариза берувчи, шунингдек ўз тайёргарлиги ҳақида бошқа ҳужжатларни, жумладан, таълим олишнинг кейинги даражалари, касбий фаолият билан шуғулланиш мумкинлиги, амалий тажриба ҳақида ҳужжатларни ҳам тақдим этишга ҳақлидир. Тан олиш ва эквивалентлигини қайд қилиш учун зарур бўлган материаллар Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржималари билан тақдим этилади.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнига қўйиладиган талаблар
12. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёни халқаро битимлар ва тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари, меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
13. Таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун:
таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим муассасаси ўзи жойлашган давлатнинг ваколатли органлари томонидан тан олинган бўлиши;
таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда тан олинган бўлиши;
таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниши Ўзбекистон Республикаси билан давлатлараро битимларда кўзда тутилган (кооперация усули ёки мақсадли ўқитиш йўли билан олинган таълим бундан мустасно) бўлиши зарур.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялашга қўйиладиган талаблар
14. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялашда ушбу давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олингандан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига мослиги аниқланади.
Эквивалентликни қайд этиш жараёни махсус экспертиза орқали ўтказилади.
15. Махсус экспертиза қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
ўқув режалари ва дастурларининг мазмуни ҳамда мувофиқлиги;
кириш синовларининг мавжудлиги;
имтиҳонлар ва синовлар тизими;
таълим олувчининг ўқиш давридаги баҳолари (эришган натижалари, рейтинги, ўзлаштириши);
ўзлаштирилган фанлар ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);
амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги;
якуний малака аттестациясининг мавжудлиги ва даражаси;
битирув малака ишининг мавжудлиги;
қўшимча таълимнинг мавжудлиги.
Олинган билимлар ва тажриба якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан ўқув режалари ва таълим услубиятида бўлиши мумкин бўлган фарқларни эътироф этган ҳолда баҳоланади.
16. Эквивалентлик тўғрисидаги хулоса қуйидагилар асосида қабул қилинади:
таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги ижобий хулоса;
Ўзбекистон Республикаси ва таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган мамлакатдаги таълим тузилмасига қўйилган умумий талабларнинг мослиги;
таълим мазмунининг мослиги тўғрисидаги экспертизанинг ижобий хулосаси.
Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро ва давлатлараро битимлар ва шартномалар мавжуд ҳолларда эквивалентлик тўғрисидаги хулоса мазкур халқаро битимлар ва шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
17. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган тайёргарлик соҳаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касбҳунар ва олий таълим йўналишлари рўйхатига мос келмаса (кооперация йўли билан ёки мақсадли таълим олган ариза берувчининг ҳужжатлари бундан мустасно) ёки ўқитиш ҳамда тайёрлаш Ўзбекистон Республикасида олиб борилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва соҳаларда амалга оширилган бўлса, мазкур хужжатларнинг эквивалентлигини қайд этиш масаласи экспертлардан иборат махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
18. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги тўғрисидаги салбий хулоса қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
хорижий давлатларда профессионал маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан бир йилдан кам бўлса;
таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган мамлакатда унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда кам академик ва (ёки) профессионал ҳуқуқлар берилган бўлса (масалан, ҳужжат эгаси олий ўқув юртларига, магистратура ёки докторантурага кириш, профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслиги);
маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса.
19. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни эквивалентлигини қайд этиш жараёни халқаро битимлар ва тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари, меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Бошқармага тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш тартиби
20. Ҳужжат эгаси ёки манфаатдор ташкилот ариза (иловага мувофиқ) ва бошқа ҳужжатларни ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Бошқармага тақдим этади.
21. Бошқарма тан олиш ва эквивалентлигини қайд этиш жараёни учун барча зарур ҳужжатлар мавжудлигини аниқлайди ва ушбу материалларни ваколатли эксперт комиссиясига юборади. Тан олиш ёки эквивалентлигини қайд этиш жараёни учун талаб қилинадиган материаллардан бирининг йўқлиги аниқланган тақдирда ҳужжатлар ариза берувчига қайтарилади.
22. Эксперт комиссиялари Бошқарма томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича ташкил этилади. Ушбу комиссиялар таркибига етук олимлар ва мутахассислар киради. Комиссиялар фаолиятига Бошқарма раҳбарлик қилади.
23. Экспертиза давлат таълим стандартлари, таълим муассасасини ўзлари жойлашган давлатларда белгиланган тартибда аккредитация қилиш ҳақидаги ҳужжат, кўрсатиб ўтилган таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича ўқув режалари, ўқитилган ўқув фанларининг дастурлари, малака тавсифномалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
24. Эксперт комиссияси зарур ҳолларда (таълим муассасасининг салоҳияти ва нуфузини мавжуд ҳужжатлар асосида аниқлаш имкони бўлмаса, фанлар рўйхати ва ҳажмидаги фарқлар мавжудлиги ҳамда бошқа ҳолларда) айрим таълим фанлари бўйича махсус синовлар ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Бошқармага таклиф киритиши мумкин.
25. Эксперт комиссияси хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, зарур ҳолларда мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган синовларни ўтказиб, тегишли хулоса тайёрлайди ва уни Бошқармага тақдим этади.
26. Бошқарма эксперт комиссиясининг хулосаси ва таклифини кўриб чиқиб, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни эквивалентлиги ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
27. Маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалент эканлигини қайд этилганлиги ҳақидаги қарор ҳужжатнинг эгасига махсус гувоҳнома бериш тўғрисида тегишли буйруқ чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади. Ҳужжат эгасининг маълумот тўғрисидаги ҳужжати гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.
28. Тугалланмаган маълумот тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома унинг эгасига Ўзбекистон Республикасининг тегишли даражадаги таълим дастурларини амалга оширувчи таълим муассасасига имтиҳонлар, якуний баҳолар ва синовларни ҳисобга олган ҳолда ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради. Бунда хорижий давлатлар томонидан берилган тугалланмаган таълим тўғрисидаги ҳужжат академик маълумотнома сифатида қабул қилинади.
29. Ариза берувчининг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
30. Таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ёки эквивалентлигини қайд этиш ҳақидаги гувоҳнома шахсан ариза берувчига ёки унинг топшириғига биноан керакли ҳужжатларга эга бўлган қонуний вакилига берилади.
31. Ўқув режаларидаги тафовутларни топшириш ёки махсус синовлардан ўтиш муддати ариза берувчининг розилиги билан белгиланади. Синовларни ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган вақт мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган муддатга кирмайди.
32. Ўрта махсус ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва эквивалентлигини қайд қилиш тўлов-шартнома асосида амалга оширилади. Тўлов миқдори амалдаги белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида белгиланади.
33. Диплом ва эквивалентлигини қайд этиш тўғрисидаги гувоҳнома унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидаги таълим муассасасида навбатдаги босқичда ўқишни давом эттириш ёки касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
34. Тан олиш ва эквивалентлигини қайд этиш натижалари юзасидан шикоят ва аризалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида кўриб чиқилади.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга
1- ИЛОВА
Фуқароларнинг чет мамлакатларда олган касб-ҳунар ва олий таълим дипломларини нострификация қилиш
тартиби

‎ ‎ ‎ ‎

Мазмуни‎ ‎ Муддати
‎(кунларда)‎ Бажариш учун
‎масъуллар‎

1.
Фуқароларнинг чет мамлакатларда олган касб-ҳунар ва олий таълим дипломларини нострификациялаш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Бошқармага топширилади.‎‎ ‎ Фуқаролар‎
2.‎ Ариза ва ҳужжатлар фуқаролардан Бошқарма томонидан қабул қилиб олинади.‎ Ҳужжатлар
‎топширилган куни.‎ Давлат тест маркази таркибидаги Бошқарма.‎
2а.‎ Бошқарма лозим бўлган ҳолларда тегишли ўқув юрти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан ўрганилаётган ишга тегишли аниқлаштирувчи ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.‎ ‎ Давлат тест маркази таркибидаги Бошқарма.‎‎
3.‎ Фуқаролардан қабул қилиб олинган ариза ва ҳужжатлар Бошқарма томонидан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.‎ Кўпи билан
‎бир ой муддатда.‎ Давлат тест маркази таркибидаги Бошқарма.‎‎

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
‎ Давлат тест маркази
‎ Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш,
‎педагог кадрлар таълим муассасалари
‎аттестацияси бошқармасига‎‎


‎‎А Р И З А

‎‎________________________________________________ ________________ га
(ҳужжат эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

берилган __________________________________________________ _________
‎‎(хорижий давлатлар таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг номи)
‎_________________________________________________ _________________
‎(манзил, телефон, факс)
‎_________________________________________________ _____________ нинг
‎(берилган вақти ва жойи)‎‎

‎тан олинишини, эквивалент эканлигини қайд этиш (нострификациялаш)ни илтимос қиламан.‎
‎‎________________________________________________ __________________
‎(санаси ва давлат номи)

‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:
‎1.
‎2.
‎3.‎

Ариза берувчи‎

________________________________


________________________________
‎(сана) ‎
(имзо)‎

‎ ‎
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорига
3-ИЛОВА
Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Хорижий давлатларнинг олий аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январгача фуқароларга берилган фан доктори ва номзоди дипломлари, профессор, доцент ва катта илмий ходим шаҳодатномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади.
2. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий даража ҳақидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).
3. Илмий даража ҳақидаги дипломлари Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида нострификацияланган фуқаролар Ўзбекистон Республикасида олий малака ҳақидаги ҳужжат эгалари учун амалда қўлланилаётган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлидирлар. Нострификацияланмаган олий малака ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланмайди.
4. Илмий даражалар дипломларини Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида нострификация қилиш учун 1-иловага мувофиқ, 2-иловадаги тартибда ҳужжатлар тақдим этилади.
5. Нострификация учун ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан қабул қилинади.
Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши кўриб чиқиб, ўз хулосасини беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ҳайъати эксперт кенгаши хулосаси ва илмий-аттестация бўлими фикри асосида ўз тавсиясини Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсати муҳокамасига тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ҳайъати қарори билан тегишли илмий муассаса ёки ихтисослашган кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг олий малака ҳақидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ҳудудида кучга киради. Ҳужжат эгаларига Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг илмий даражалар дипломлари берилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида илмий даража ҳақидаги дипломларни нострификациялаш муддатлари фан доктори илмий даражаси дипломи учун 3 ойдан, фан номзоди илмий даражаси дипломи учун 2 ойдан ошмаслиги керак. Зарур ҳолларда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ҳайъати қарори билан 3 ойгача узайтирилиши мумкин.
8. Илмий даража ҳақидаги дипломларни тенглаштириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсати чиқарган қарордан норози бўлган даъвогар қарор чиққан кундан бошлаб икки ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига шикоят аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Илмий даража дипломини нострификациялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига юбориладиган аттестация иши ҳужжатларининг
рўйхати
1. Даъвогар ишлаётган ташкилот раҳбари (агар у ишлаётган бўлса) имзолаган йўлланма хат ёки даъвогарнинг имзоси нотариал тасдиқланган аризаси (1 нусха). Хатда (аризада) даъвогар қачон ва қайси давлатда илмий даража дипломини олганлиги, диссертация мавзуи, қайси ихтисослик бўйича ҳимоя қилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
2. Диссертацияни хорижий давлатларда ҳимоя қилиш юзасидан илмий иш тайёрланган ташкилот раҳбарининг тегишли ихтисослашган кенгашга мурожаатномаси (аспирант ва докторантлар учун эса — уларни чет элда аспирантура ва докторантурада ўқишга юбориш учун буйруқ) нусхаси ҳамда агар илмий иш Ўзбекистонда тайёрланган бўлса — Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси диссертациянинг хорижий давлатларда ҳимоя қилинишига рухсат бериб, хорижий давлатлар Олий аттестация органларига юборган йўлланма хатининг нусхаси.
3. Илмий даража дипломининг нотариал тасдиқланган нусхаси.
4. Иш жойидан тасдиқланган ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (1 нусха).
5. Даъвогарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (паспорт бўйича), шунингдек, диссертация ҳимояси ўтган муассасанинг ҳамда ихтисослик номининг даъвогар томонидан имзоланган ва илмий котиб имзоси билан тасдиқланган ўзбекча ва инглизча шакллари (1 нусха).
6. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма.
7. Даъвогар ҳимоя қилган диссертация нусхаси ва икки нусха автореферат.
8. Даъвогар илмий ишларининг даъвогар томонидан имзоланган ва иш жойидан тасдиқланган рўйхати (1 нусха).
9. Даъвогарнинг илмий журналларда эълон қилинган мақолалари нусхалари.
10. Рўйхатдан ўтказиш-ҳисобга олиш варақаси (1 нусха).
11. Аттестация ишидаги ҳужжатлар рўйхати (1 нусха).
Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Ответить 
Старый 10.11.2013 19:32   #5  
Аватар для Слон
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 6  46/28
– 2  3/3

Uzbekistan
Шундай савол: Чет элда докторантурада тахсил олиб ва дипломни муваффакиятли химоя килиб кайтгандан сунг, фанлар академиясидаги охирги узгаришларни хисобга олган холда, нострификация жараёни кандай кечади?
Юкорида келтирилган фармойиш хали хам кучда, бирок...

Бирок, олий аттестация комиссиясининг тегишли булимидаги саволларга жавобларидан сунг куйидаги хулосаларга эга буляпман:
1. Укиб ва дипломни химоя килиш бу бир боскич холос
2. Дипломи (асосан берилаётган Фалсафа доктори - doctor of Philosophy) ОАКда нострификацияси булмаган инсонлар куп
3. Ушбу сохада янгиликлар, узгаришлар качон ва кандай булиши кузатиляпти
4. Бошка давлатнинг (УзР хукуматининг илик муносабатлари мавжуд булган) фанлар академияси томонидан берилган диплом нострификация килинадими?
__________________
Лучше зажечь свечу чем ругать темноту. Китайская пословица.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх