Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.06.2011 16:02   #21  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
"Иснайн" арабча сўздан олинган бўлиб "икки"; "Иснайният"-арабча сўздан олинган бўлиб "иккилик", "жуфтлик"; "Маснавий" арабча сўз бўлиб -ҳар икки мисраси қофиядош бўлган шеърий асар маъноларини билдиради.
Rahmat, opajon! Katta yordam qildingiz. Alloh rozi bo'lsin... ))))

Darvoqe, arab izohli lug'atidanam bir ko'rish kerak. Menda shu kitob yo'qda, esiz...
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 29.06.2011 16:15   #22  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kavsar Посмотреть сообщение

Darvoqe, arab izohli lug'atidanam bir ko'rish kerak. Menda shu kitob yo'qda, esiz...
Сизга раҳмат, биз каби "дангаса"ларни манба излашга мажбур қилиб, илм сирларидан янада бахраманд этаётганингиз учун! Мен юқорида келтирган адабиётда аввал араб тили(ёзуви)да келтирилган, сўнг эса ўзбек тилидаги маъноси келтирилган..Мабодо зарур бўлса уни Сиз учун бериб туришим мумкин..(Узр, "ЛС"гизга ёзиб бўлмади)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
"+" от:
Старый 29.06.2011 17:28   #23  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Мавлоно рубоийларидан

Яшнаб, очилиб, менга қараб келдингми?
Макрингни табассумга ўраб келдингми?
Ул кун кетиб эрдинг-ку олиб қалбимни,
Бул кун яна жонимни сўраб келдингми?

* * *

Ишқ ул - токи халқ учун саодат бўлсин!
Ишқ ул - бу саодат то қиёмат бўлсин!
Ул ишқ мени туғди аслида - она эмас,
Ул онага минг таҳсину раҳмат бўлсин!

* * *

Биз ошиқи ишқмиз-у, мусулмон бошқа,
Биз заиф чумолимиз, Сулаймон бошқа.
Биздан сўра куйган дилу сомон юзни,
Ким савдо қилар мол била - дўкон бошқа.

* * *

Қил яхшилик - яхшиликни билгай дунё,
Пойдордир у яхшилик туфайли танҳо.
Мол қолди-ку ҳаммадан, қолар сендан ҳам,
Қолдирди бахил - мол, яхшиликни доно.

"Муҳаббат тароналари" китобидан.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 30.06.2011 15:53   #24  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

Эй жону жаҳон, жону жаҳоним қайда?
Эй ой, замину осмоним қайда?
Сен майни қўлимгамас, лабимга тутгил,
Мастлик била билмасам даҳоним қайда?
***
Жонон келадир чаманда танҳо-танҳо.
Наргис кўзи пурхумору раъно-раъно.
Тўсдим йўлини, дедимки, бир бўса олай,
Фарёд солиб ҳайдади: яғмо-яғмо!..
17
Ҳар лаҳза ғаминг чекиб, ғаминг олғаймен,
Ҳар лаҳза ғаминг била яна қолгаймен,
Ҳар чандки каминг чекиб-чекиб, жон бердим.
Кам улки, ғаминг чекиб-чекиб, толгаймен...
***
Лаълинг, санамим, ҳамиша хандон бўлгай,
Ошиқ сен ила ҳурраму шодон бўлгай.
Ҳар кимса сени кўрсаю гар бўлмаса шод,
Бахт юзини кўрмагай у, сарсон бўлгай.
***
Жонимки, ҳариф эрди, бегона эмиш,
Ақлимки, табиб эрди, девона эмиш.
Вайронага шоҳлар беришар ганж, ажаб.
Вайрона дилим ганж ила вайрона эмиш...
***
Мен ўлсам агар, бошимда гирён бўлманг,
Жононима топширингу нолон бўлманг.
Жонсиз у лабимга лаб қўйиб жононим,
Жон менга ато айласа, ҳайрон бўлманг...
***
Эй муниси рўзгор, нечуксен менсиз?
Эй ҳамдаму ғамгузор, нечуксен менсиз?
Мен бори хазонмену харобмен сенсиз,
Эй юзлари гулбаҳор, нечуксен менсиз?
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
3 "+" от:
Старый 10.07.2011 11:12   #25  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
"Маснавий"да "кўнгил"нинг рамзларда акс этиши

Цитата:

Кўнгил – таржимон

Ғайри нутқу ғайри иймоу сижил,
Сад ҳазорон таржимон хизд з- дил.

Кўнгил ойна кабидир

Чунки ул кўнгил ғубордин холидир,
Йўқ ажабким, ойина тимсолидир.
* * *
То кўнгил ойина бўлсин жилвагар,
Ҳар нафас акс этсин унда бир гўзал.

Кўнгил элга ота-онадир

Элга ота-она эрмишдир кўнгил,
Бахтлидир кўнгилни кўрган кимса ул.

Кўнгил қутби оламдир

Қутби олам бўлгудек кўнгил керак,

Жони одам бўлгудек кўнгил керак.

Дил саргаштадир

Бул дили саргаштага тадбир бер,
Бул камонларким эгилмиш, тир бер.

Қалб – инсоннинг тоғи

Тоғдайин қалбларни ҳам қўзғотди Ул,
Фаҳми тез қушни оёқдин осди Ул.

Кўнгил ҳис қулоғидир

Ҳис қулоғига сиз тиқинг пахтани,
Ҳам ечинг кўзларга боғлиқ латтани.

Дил – дарё, денгиздир

Тан этар ҳар дам қуруқ дунёни сайр,
Жон эса, айлар дили дарёни сайр.

Кўнгил бедор қолдирувчидир

Кимки бедордир, дилида дарди бор,
Кимки огоҳдир, юзида зарди бор.

Кўнгил иршод қилувчидир

Топди муршид бўйла бир иршод кўнгил,
Пок заминга пок уруғни экди ул.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 10.07.2011 11:15   #26  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Инсондаги қалб энг юқори ўринда туради. Румий, айниқса “Маснавий” асарида қалб-кўнгил мавзусини жуда яхши ёритиб берган. ”Маснавий” биринчи жилдининг сўз дебочасида шундай дейди:

“Маснавий” ҳақиқатга етишмоқ ва Аллоҳнинг сирларидан огоҳ бўлишни, уларни англашни истаганлар учун бир йўлдир. “Маснавий” дин аслларининг аслларидандир...”

“Маснавий”да инсоннинг кўнгли турли хил рамзлар воситасида ифода этилган. Бу рамзлар Мавлононинг қалбга берган таърифи ёки у ҳақдаги қарашлари дейиш мумкин. Зеро, дилга таъриф бериб бўлмайди. У шундай катта бир оламки, қалбни фақат фаноликда англаш мумкиндир агар жоиз бўлса. Аммо ҳазрат Румий илоҳий илҳом воситасида бизга қалб сифатлари нималарда намоён бўлишини содда қилиб рамзлар орқали тушунтирадилар.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 10.07.2011 11:19   #27  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Кўнгил - таржимон

Цитата:
Оламни англаш, қалбдан бошланади. Борлиқдаги барча жонзот бир-бирини кўнгил орқали англайди. Хусусан, инсон табиат ва борлиқни қалб кўзи билан идрок этади. Мавлоно асарларида кўнгил рамзларга кўчирилади, баъзан эса унинг турли хил сифатлари келтирилади:

Ғайри нутқу ғайри иймоу сижил,

Сад ҳазорон таржимон хизд з- дил.

Сўзламай сўз, ғайри иймону сижил,
Таржима этмоққа қодирдир кўнгил.

Кўнгил оддий таржимон эмас. У тилга кўчмаган сўзларни ўқий олади. Юзда ифода этаётган аломатларни, имо-ишораларни англай олади. Кўнгил ғайри тиллардан хабардор бўлиши шарт эмас, зеро у кўнгилни таржима қилади. Мавлоно яна бир ўринда – “Девони кабир”да дилни таржимон дейди:
“Кўнгилни керагича англаш учун бир замон, кўнгил маҳалласига кирдим, у ерда қолдим. Айнан кўнгил ҳолидан бир из, бир нишон топишга уриндим. Ҳайронман... “Кўнглимнинг ҳоли недир, қандайдир?”– дея ўйладим. Кўрдимки, ёлғиз мен эмас, бутун Дунё ундан шикоятчи, унинг дастидан фарёд чекмоқда. Ҳар ерда, ҳар шаҳарда, учраган олимлардан, ақлли кишилардан кўнгилга доир ўйларини, не достонлар сўйлаганларини сўрадим. Ҳаммаси ҳам кўнгил дастидан шикоят қилди, ёқа силкиди, ҳаммаси ҳам фарёдга келди. Бу ҳол мени ларзага солди. Кўнгил ҳақида бир шубҳага, бир гумонга бордим. Сўнгра ақлнинг бу ҳақда бир ишга ярамаслигини тушундим-да, ҳушимни йиғдим. Кўнгил сафарига чиқдим, йўлга тушдим, аммо уни ҳеч қаерда учратмадим. Аслида шу кўнгил ориф ила маъруфнинг, яъни билган ва билинганнинг орасида таржимонлик қилиб турмоқда эди. Кўнгил нелигини фақат кўнгил соҳибларигина биладилар. Руҳсиз киши кўнгил баҳосини қаердан билсин, Сен, кўнгил, фақат Аллоҳ ҳузурида, илоҳий даргоҳда бўла оларсан”.
(с)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 10.07.2011 11:21   #28  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Банда билан банда ўртасида ришта бўлганидек, банда билан Яратган ўртасида ҳам ришта бордир. Рамзий маънода ориф – Ҳақ таолога ва маъруф бандаи ожизга ишора бўлса, бу ерда инсон қалби бир риштадир. Инсон, моддий оламни бошқариб турган қандайдир илоҳий куч борлигини, ўзининг ожиз бир махлуқот эканлигини, сўзсиз англайди. Ақлан уни тасдиқлашида эса кўнгилдаги эътиқод туйғулари ёрдам беради. Қалб инсонга илоҳ маърифатини етказиб берувчи бир таржимондир.

Дил – инсондаги мураккаб ва сирли дунё. Аммо инсон қалбдаги илму маърифат нурларининг даражасига қараб дунёни идрок қила олади. “Маснавий”нинг биринчи дафтарида жуҳуд подшоҳи ва унинг маккор вазири ҳақидаги ҳикоят бор. Унда вазир Исо қавмини йўқотиш учун ҳийла қилган эди. Исавийларнинг ишончига кириб уларнинг пешвосига айлангач, “Инжил” ҳукмларини бузди. Кейин узлатга чекиниб, ҳар бир қавм сардорларига биттадан тумор қолдириб, ўзини ўлдирди. Вазир ўлими олдидан ҳар бир қавм сардорига: “Мендан сўнг сен раҳнамо бўлишинг керак” – дея уқтирди. Уларга айри-айри йўлларни кўрсатди. Шу сабаб, Исо қавми йўлдан адашди, ўзаро тортишиб, турли фирқаларга бўлиниб кетди. Хўш, исавийлар нега гуруҳларга бўлинди? Вазир уларга ҳақиқатан турли хил таълим бердими ёки улар битта йўлни, битта ваъзни ўзгача қабул қилдиларми? Вазир чиндан ҳам Исо қавмига ҳар хил ўгитлар қилган бўлиши мумкиндир... Аммо, асосийси бу эмас. Мақсад – қавм вазирнинг ваъзу насиҳатларини турлича (ўз билганича) қабул қилганлигидадир. Аслида ҳаммага бир хил гап айтилган-у, қавм эгалари уни ўзича англаган бўлиши мумкин.

Вазирнинг панд-насиҳати бир-бирини инкор қилади, аммо уларнинг ҳар бири комилликка элтувчи айри-айри йўллардир. Бу йўллар суратдагина ихтилофли, сийратида эса бир-бирини тўлдиради. Мавлононинг “Мен етмиш икки мазҳаб билан бирдирман...” деганини эслайлик. “Мазҳаб” арабча сўз бўлиб “бирор йўлдан кетиш”, “бир йўлни танлаш” каби маъноларни англатади. Агар мазҳабларни бирлаштирсак, ҳаммаси ҳам бир мукаммал динга бориб тақалади. Шундай экан, мазҳабчилик қилиб, ўзаро тортишишнинг нима ҳожати бор? Келинг, барчамиз якдил, якдин бўлиб бирлашайлик деган бўлсалар ажаб эмас, мавлоно ҳазратлари.
Қавм сардорлари суратдаги хилма-хил рангни кўрдилар-у, ботиндаги якрангликни кўрмадилар. Шунинг учун ҳам барча қавм амирлари ўз йўлларида собит туриб, бир-бирларини айблай бошлашди. Вазир чизиб қўйган қопқон чизиғидан чиқа олишмади. Улар қалбидаги ҳикмат нури турлича эди. Шу сабаб, зоҳиран эшитардилар-у, моҳиятга эътибор бермасдилар. Бу инсон қалбида турли фикр, рангин дунё, юз минглаб таржимон борлигига ишора эди. Кимдир (Ҳақ йўлида) риёзатни устун қўйса, кимдир таваккулни, кимдир саховатни, бошқаси тааммул деса, қолганлар ибодатни асосий вазифа қилиб олган бўлади.
(с)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 10.07.2011 11:22   #29  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Ваҳоланки, ҳаммаси ўз ўрнида лозим. Кўнгил соҳиби буларнинг қўлланилиш вақтини, ўрнини билиб амал қилади. Ўзини барча мазҳаблар билан бир даврада кўра олади ва ихтилофга бормайди.
Аммо Румий ҳазратлари назарда тутган дилнинг таржимонлик хусусияти ориф ва маъруф орасида содир бўлади. Бу нима дегани? Ориф – барча нарсадан огоҳ, воқиф бўлган киши. Ёки тасаввуф аҳлларидан бўлган сўфийдир. Маъруф эса – аён, билинган кимса. Одатда шуҳрат топган, барчага маълум ва машҳур бўлганларга маъруф нисбатини беришган. Ҳозирги замон нуқтаи назаридан қараганда – таниқли шахс.

Инсон кўнгли қандай қилиб бу иккиси орасида таржимонлик қилиши мумкин? Энди таржимон сўзига эътибор қаратсак. Таржимонлик тил топишиш ёхуд тушуниш демакдир. Орифга маъруфнинг ҳолати аён, унинг ботинини кўра олади. Шу боис маъруфнинг тилида сўзлайди. Маъруф ножоиз гапирганида ҳам, ориф уни тушунади, чунки маъруфнинг нима демоқчилиги ул зотга маълумдир. Гарчи суратан маъруфнинг деганлари нораво бўлиб кўринса ҳам, ориф бу сўзларнинг суратига эмас, сийратига разм солади. Ориф қалби бу ўринда таржимонлик қила олади. Аммо маъруф орифнинг илоҳий сўзларини тушунмаслиги мумкин, чунки у ориф эмас, маъруфдир. Маъруф қачонки, унинг ўз тилида сўзлаганидагина орифни тушунади. Бу ўринда маъруф қалби таржимон эмас.

Ҳаётда инсонларни қай даражада тушуна олишимиз, қалбимизнинг не чоғли таржимон бўла олганлигидан далолат беради. “Маснавий”даги узум билан боғлиқ ҳикоятни эслайлик. Тўрт киши тушунмай турган битта сўзни, тўрттовининг тилини тушунадиган бошқа бир инсон ораларидаги низони ҳал қилди. Тушунмоқ фақатгина зоҳиран тил билмак дегани эмас, балки ботин тилини билмак, англамак, суҳбатдошингиз сиздан нима исташини, ҳаётдан ва ўзидан нима хоҳлашини сезиб, кўриб туриш деганидир.
(с)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 10.07.2011 17:36   #30  
Аватар для Romiy
Оффлайн
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11  39/19
– 0  0/0

Kyrgyzstan
САВОЛ

Ассалому алайкум
Ҳурматли КАВСАР, сизни постларингиздан тариқатга мойиллигингиз бор эканлигини билдим. Шунинг учун сиздан бир илтимосим бор, тасаввуфнинг буюк имомларидан Махдуми Аъзам Косонийнинг бобоси Бурҳониддин Қилич ҳақида маълумот керак эди. Интернетда топа олмадим, топишнинг иложи борми. Агар сизда маълумотингиз бўлса бошим кўкка етарди.
Яна ўша кишиларнинг пайғамбаримиз алайҳис-саломгача бўлган насабларини Махдуми Аъзам ҳақидаги китобда кўрган эдим.Шу китобни ҳам топа олмаяпман. Агар ўша насабни билсангиз менга хабар қилишингизни илтимос қиламан.
Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх