|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
18.11.2009 13:56 | #801 | |
|
Цитата:
Шуниси ачинарлики, имло қоидалари тўлиқ кўрсатилган актуал адабиётнинг ўзи йўқ. Кимга ишонишни ҳам билмайди одам. |
|
|
Ответить |
18.11.2009 14:22 | #802 | ||
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Иттифоқдан ажралиб чиққан деярли ҳамма давлатларда тил қоидалари тубдан қайта кўриб чиқилди (Болтиқбўйи мамлакатларида давлат тилига қаратилган эътиборни айтмаса бўлади. Ҳатто, Яндекснинг қозоқча варианти ишга тушди), бизда эса... Тилшунослар анжуманларида қатнашиб қолса одамнинг боши оғрийди - ҳалигача "маърўза" тўғрими ёки "доклад"ми, деб тортишиб қолишади. Шунча (18) йилдан бери шу масалаларни ҳал қилиш мумкин эдику! Биз бўлсак, иложсизликдан ўтган асрнинг 60-70-йилларида чиққан қоидаларни асос қилиб тортишиб ўтирибмиз. Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 18.11.2009 в 14:46. |
||
|
Ответить |
18.11.2009 14:24 | #803 |
|
Сизлар (яъни журналистлар), тугридан-тугри булмасада, лекин асосий таргибот ишларини амалга оширингиз керак. Газетада катта килиб шунака баъзи бир жойларни "босиб" чикарсангиз, хар сонида янги-янги мисоллар, рукн учун ном хам тайёр "Нега саводсизлашиб кетаяпмиз", фикрни бепул бердим, хаётга тадбик килиш сизнинг кулингизда Албатта, бу иш осон эмас, бунака расмлар чиккандан кейин, бир-иккита, балки, ундан хам купрок телефон булар, билмадим, кийин булса керак, бу сохадан хабарим йук.
|
|
Ответить |
18.11.2009 14:43 | #804 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Масалан, инглизча "komputer" русчасига "компьютер" дейилади. Энди, биз нега айнан русчасига - "ь" қўйиб ишлатишимиз керак? Бу Иттифоқ давридан қолиб кетган қоидалар. Хорижлик, масалан, Кореядан келган меҳмонлар исмларигаям бизда "ь" белгиси қўйиб ёзишади. Нега? Ахир уларнинг исмида бу белги йўқку! Яна ўша сабаб - русча таржима қилиниб, ўзбекчадаям русчасига ёзаверамиз. |
|
|
Ответить |
18.11.2009 15:00 | #805 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
18.11.2009 15:06 | #806 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Бўғиндаги товушлар ўрни алмашиниб қолибди. :-)"Мебель" дейсизми "мебил"? "Фильм" дейсизми ёки "филм"? Кирилл ёзувининг орфографик қонун-қоидалари ишлаб чиқилаётганда кекса авлод вакиллари шундай талаффуз қилишган худди "сентабр", "октабр" каби. Бироқ орфография қоидаларига асосан "сентябрь" ва "октябрь" деб қабул қилинганди бир пайтлар. Агар ота-бобларимиз амал қилган эшитиб-ёзиш принципига асосланадиган бўлсак, лотин ёзувида ҳам "истол", "истул"... деб ёзишимиз керак. Яна бир нарса сўзлашув тилимиз ўзгарувчан эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Биз-ку ундай талаффуз этмасмиз, бироқ бундан 50 йиллар олдин шундай талаффуз қилишган. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
18.11.2009 15:35 | #807 | ||
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Цитата:
Ўзи лотин ёзувига ўтишимизнинг сабабларидан бириям шу бўлса керак. Масалан, русча номларда "ы", "щ" ҳарфлари бўлсаю, бу ҳарфларсиз ёзсангиз, исм ёки ном эгаси хафа бўлади. Модомики, ўзбек кирилл алифбосида бундай ҳарфлар йўқ. Лекин биз иложини топиб, йўқ ҳарфни бор қилиб ёзамиз, хафа қилиб қўймаслик учун. Аммо ўзбекча исм русча ёзилганда "ў", "қ", "ғ"лар автомат равишда тушиб кетади. Энди лотин алифбосида минг чиранилсаям "ы", "щ" ҳарфларни ёзиб бўлмайди, демакки, тилимизга мослаб ёзаверамиз. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
18.11.2009 15:47 | #809 | |
|
Цитата:
Щ товушига келсак , талаффузда "шч" деб талаффуз қиламизу, ёзувда Ш ни ўзини ёзамиз. |
|
|
Ответить |
18.11.2009 15:57 | #810 | |
|
Цитата:
Балки газета ва журналларда шундай рукн ташкил қилиш керакдир?!.. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|