|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
20.06.2011 17:12 | #21 | |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
|
Цитата:
Ислом дини деб охирги динни кўзда тутаётган бўлсангиз, у еттинчи асрдамас милодий 593-йиллари, яъни олтинчи асрда тушган. Исломий деб аталиши умумий аталиш. Ўзингиз таъкидлаб қўйибсиз, «ислом» тобелик деб (тўғрироғи «таслим»). Демак, барча китобий динлар (Одам алайҳиссаломдан тортиб яхудийлар, насоролар (христианлар) ва охирида мусулмонларгача) вакиллари исломий, яъни Аллоҳ берган ва Пайғамбарлар ўргатган оқибатни кўзда тутишган. Мана шу нозикроқ ва шу жумладан жўн тушунчани тушуниб олишимиз керак. Янаям Аллоҳ билгувчироқ. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
20.06.2011 20:32 | #25 |
Сиз назарда тутган нарса том маънодаги оқибат эмас... бу бошқа нарсалар... "оқибат" динсиз одамда бўлиши мумкин, албатта. Лекин у қандайдир моддий ёки дунёвий сабабга боғлиқ бўлади - мажбуриятлар, урфлар ва ҳк...лар аммо улар ҳақиқий оқибат эмас... оқибат эгаси савоб умидида оқибатли бўлади... савобни эса Аллоҳ таоло беради...
Последний раз редактировалось AbuMuslim; 20.06.2011 в 20:50. |
|
|
Ответить |
20.06.2011 21:33 | #26 | |
Цитата:
Яқин ўтмишга саёҳат... Гитлер даврида фашистларда оқибат бўлганми? Яъни, (ўзаро бўлсада) қадрдонлик, дўстлик туйғуси, меҳр, муҳаббат ва шундан келиб чиқадиган яхши муносабат; мурувват... ...ақли заифларни ҳам йўқ қилиниши, пастки ирқлардан ҳам дунёни тозалаб ташлаш иштиёқи нимагадир меҳр, нимагадир муҳаббат туфайли бўладида ахир... яъни ўзларининг тушунчасига кўра бирон нарсани “яхши” ҳисоблаб, шу нарсага ўзларини мажбур қилишади... ўзлари тўқиб олган “яхши” ёки “ёмон” тушунчаларга банда бўлишади... Коммунистларда ҳам оқибат бўлганми? 37-39 йилларда миллатимизнинг гулларини хазон қилган коммунистларда ҳам ўз ғояларига садоқати, ўзаро дўстлик, ўзаро меҳр- муҳаббат ва ҳоказолар бўлмаган деб айта олмаймиз... ўзларининг тушунчаларига кўра бўлган ва шу оқибат учун жонларини ҳам беришган... Аслида эса нима “яхши” ёки нима “ёмон” буни Аллоҳ билади ва бизларга шуни ўргатади... Бизлар эса шунга кўра нима яхши ёки нима ёмон эканлигини биламиз... |
||
|
Ответить |
22.06.2011 07:35 | #27 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Савоб умидида оқибат кўрсатиш?! Ахир, бу таъмага айланиб қолмайдими? Етмиш, саксон ёшли айрим зиёлиларнинг динга ҳам муносабати ўзгача. Улар диншунослар билан суҳбатларида бу масалага илмий ёндашиб, фикрини исботлай оладилар. Бироқ, нимадир умидида оқибат кўрсатишмайди...
|
|
Ответить |
"+" от:
|
22.06.2011 12:40 | #28 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
|
Йўқ, ака! Бу таъмага айланмайди. Таъма ва таъмагирлик бошқа. Яъни унда нафс деган нарса ўртага чиқади. Бу ерда эса фарз, вожиб, суннат, бурч, ният, ҳурмат, ҳалоллик, умуман ҳидоят, диёнат, инсоний муносабатлар каби тушунчалар туриши мумкин эмасми? Савоб умидида деганда кенгроқ маъно бор бўлиши керак. Ҳар холда сохта обрў орттириш, ёки бирор моддий нарсага эга бўлиш мақсадида «оқибат» кўрсатишдан кўра ҳақиқий савоб умидида оқибат кўрсатиш яхшироқ бўлса керак?
Последний раз редактировалось Iymandar; 22.06.2011 в 12:45. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|