Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.05.2010 07:13   #61  
Аватар для axmedovshuhrat
Оффлайн
Сообщений: 265
+ 25  96/69
– 1  19/10

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от ASP Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
5 жилдлик "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"
Оффтоп:
Шу китобнинг электрон варианти йукми?
Оффтоп:
Тил ва адабиёт институтида бўлиши аниқ. Мен шахсан Мадвалиев А. жанобларидан сўраганман. У луғатнинг махсус муҳаррири.
[/QUOTE]
Ответить 
"+" от:
Старый 28.05.2010 19:37   #62  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Ж

Жабазак, жавпазак – эртапишар, чиллаки
Жабран – жабр қилиб, зўрлик кўрсатиб
Жавак – исирғанинг қуйи қисми
Жавгаза, жавгазим – Фарғона лоласи
Жавониб – тарафлар, томонлар
Жавҳарлиму – лимон кислотаси
Жад, жадд – бобо
Жаддига қолмоқ – касрига, касфатига қолмоқ
Жажақлашмоқ – ғийбат қилмоқ, ёмонламоқ
Жажман – жажжи
Жаз – туя эгари
Жазб қилмоқ – ўзига тортмоқ, мафтун қилмоқ
Жазбар, жазвал – чизғич
Жазза – жазо
Жазман – 1) қатъий қарорга келиб бўлган киши 2) талабгор, даъвогар
Жайб – чўнтак, ҳамён
Жайнамоқ – яшнамоқ, гул-гул очилмоқ
Жалаламоқ – кўпайиб кетмоқ, улғайиб кетмоқ
Жаллоб – олиб сотувчи
Жамарға – жамғарма, бисот, мол, бойлик
Жана – дўнг, тепа
Жангдовул – соқчи, қўриқчи
Жанда – 1) эски. Йиртиқ, жулдур кийим 2) болалар ўйинлари ўйиинни яхши билмайдиган болага 2 марта ўйнаш учун бериладиган ҳуқуқ
Жарғи – арра
Жатига қолди – бошқаларнинг қилмиши учун жавобгар бўлиб қолди, касрига қолди, балосига қолди
Жаҳр – овоз чиқариб қилинадиган зикр
Жек кўрмоқ – ёмон кўрмоқ
Жекирмоқ – дўқ урмоқ, ўдағайламоқ, ўшқирмоқ
Жела – тузоқ
Жигилдак – ёввойи жийда
Жиймоқ – кир босмоқ, кирлаб кетмоқ
Жилавуқ – йиғлоқи
Жимиқиб кетмоқ – жим бўлиб кетмоқ, дарак бермай, кўринмай кетмоқ,
Жимма-жимма – кўп-кўп
Жингак бўлмоқ – 1) буришиб-тиришиб қолмоқ, қуришиб қолмоқ, бужмаймоқ 2) муз-кесак бўлиб қимирламоқ қолмоқ, увушмоқ
Жингиртоб – 1)қақраган, қовжираган, 2) ўта нишаб, тик 3) жингиртоб қилмоқ – ажратиш қийин, чигал ҳолатга келган, жингала ҳолати, 4) жингиртоб қилмоқ – қийнамоқ, оздирмоқ
Жинка – пакана
Жинғил – юлғун
Жир – 1) қўшиқ 2) жанжал
Жириш – чала эланган, серпепак ун ва шундан тайёрланган нон
Жирламоқ – қўшиқ айтмоқ
Бировнинг жирини жирламоқ – бошқанинг фикр-ғояларини тарғиб қилмоқ
Жиров – бахши
Жирраки - жиззаки
Ответить 
Старый 29.05.2010 17:31   #63  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Жазман – 1) қатъий қарорга келиб бўлган киши
Жана – дўнг, тепа
Оффтоп:
Мен "Жана"ни забт этиш учун "Жазман" бўлдим

Ажойиб!!!
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 29.05.2010 23:34   #64  
Known ID Group
Аватар для Bekmirzo
Оффлайн
Сообщений: 1,253
+ 1,042  1,526/636
– 63  80/43

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Ж


Жана – дўнг, тепа
"J" harfi bilan boshlanuvchi ancha-muncha so'zlar kabi, ushbu so'z ham bizning Voha shevamizda ko'p uchraydi. Asosan "Jona" shaklida.
"Do'ng, tepa" variantlariga qaraganda biz tomonlarda asosan "Yon tomon" ma'nosida ishlatiladi.

Masalan: Tomorqaning jonasida, tomning jonasida...
Ответить 
Старый 30.05.2010 00:59   #65  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Демак, бошладик!
«Ћ» ћарфига ќадар етиб борасиз деган умиддаман. Фидойилигингиз учун ташаккур!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 03.06.2010 16:39   #66  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Жиш – қушларнинг ҳали пати чиқмаган боласи
Жобажо бўлмоқ – жой-жойига тушмоқ
Жовлик – 1. ёппасига, ҳаммаси бараварига 2. батамом, бутунлай
Жовидон – абадий, мангу
Жоди – беча, пичан, ҳашак қирқадиган дастаки асбоб
Жойраво – кўчалик кийим
Жойхоб – тўшак, ўрин
Жома – кийим, либос
Жомакор – иш кийими, коржома
Жомашов – кир юавдиган тоғора
Жомбиз – оёқнинг тизза остидаги букик жойи, тақим
Жониқмоқ – шошмоқ, шошқалоқлик қилмоқ
Жонкаш – меҳнатчай, ғайратчан, жафокаш
Жоноқи олма – эртапишар, хушбўй, ширин қизил олма
Жонсўхта – ёқимли, ўзига тортувчи
Жувда – 1. туянинг бўйни ва тиззасидаги жуни 2. болтанинг соп ўрнатиладиган томони
Жувона – икки-уч яшар қорамол, новвос
Жувонмард – мард, ботир, олижаноб
Жувори – жўхори
Жуздон, жузвдон – қоғозлар, хат-ҳужжатлар солиб қўйиладиган чармдан, мато ёки картондан ясалган жилд, халта ёки муқова
Жуйрук – чопқир, учқур, югурик от
Жулпат, жулхирс – патли гилам
Жумак – жўмрак
Жумур – қорин, ошқозон
Журм – гуноҳ, айб, хато
Жуфай – жуфт бўлиб, жуфт ҳолда
Жуфтак – нарсаларни қисиб ушлайдиган омбирсимон асбоб, қисқич
Жўймоқ, жўрамоқ – йўймоқ
Жўлак – қўй канаси
Жўнағай – тоғда ёлғизоёқ оғир йўл
Жўнг – бир ўркачли туя
Жўнига, жўнидан – ҳақида, тўғрисида
Жўпламоқ – кўзламоқ, мўлжалламоқ, чоғламоқ
Жўяси билан – ётиғи билан

Последний раз редактировалось Husen; 03.06.2010 в 16:54.
Ответить 
Старый 09.06.2010 12:16   #67  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
З
Забаржад – шаффоф сарғиш яшил қимматбаҳо тош
Забҳ этмоқ – қурбон қилмоқ
Завқёб – завқбахш
Закан – намлик ёки захни қочириш учун ер, пайкал ўртасидан қазилган ариқ, зовур
Залил – хўрланган, ҳақоратланган, таҳқирланган
Зам қилмоқ (айламоқ) – бор нарса устига қўшмоқ, уни кучайтирмоқ, илова қилмоқ.
Замбур – қовоғари
Замлама – устига қўшилган, устама
Заммаламоқ – зичлаб беркитмоқ
Замҳарир – қаттиқ совуқ, қаҳратон қиш
Зангбор - қоп-қора, ҳабашга ўхшаш
Зангин – моддий бойликка эга бўлган, бой-бадавлат
Занталоқ – 1. хотин талоқ 2. қуриб кетгур, қургур, ланъати, савил
Занғимоқ – қалтирамоқ, титрамоқ
Заранг – зич, қаттиқ, берч (ер ҳақида)
Зардак – сабзи
Зарик – хурмача
Зарофат – ҳозиржавоблик, қочирим гапларга усталик
Заҳра – 1. зарда 2. журъат, жасорат, шижоат
Зиллат – камситиш, хўрлаш, ҳақорат, тубанлик
Зимн – мазмун, моҳият, асос, замин
Зимнан – зимдан
Зингил солмоқ – разм солмоқ, синчковлик билан тикилмоқ.
Зинда – тирик, барҳаёт
Зинда қилмоқ – тирилтирмоқ, ҳаёт бахш этмоқ
Зиндони – баданга чиқадиган катта яра
Зирава – зирапча
Зирбак, зирвак – ошнинг гуруч солингунга қадар ҳолати
Зириқтирмоқ – тумтарақай қилиб қувламоқ, тириқтирмоқ
Зирқироқ – зирқираган, қаттиқ оғриқ
Зиқнафас – нафас қисиш касаллиги, астма
Зоелик тортмоқ – зиён кўрмоқ, зарар қилмоқ
Зойил бўлмоқ – йўқ бўлмоқ, бартараф бўлмоқ
Зол – кўп иш кўрган, ҳамма нарсага ақли етадиган, тадбирли
Золдир, зўлдир – шар соққа, волдир
Зорилламоқ – қаттиқ илтимос қилмоқ, куйиб-пишиб гапирмоқ
Зубда – кишиларнинг энг яхшиси, энг сараси, обрўли шахс
Зуд – тез, жуда тез
Зулол – зилол
Зулфак – гажак, жамалак, зулф
Зулфин – қулф осиш ёки эшикни беркитиш учун эшикка ва унинг кесакисига, икки табақали эшикда ҳар икки табақага ўрнатиладиган кичкина ҳалқасимон темир ва унга осилган занжир.
Зуннор – 1. мусулмон давлатда яшайдиган бошқа дин вакилари мусулмон эмаслигини билдириб тақадиган чармдан ясалган ва маълум тусдаги жундан эшилган чизимча – белбоғ 2. христианлар бўйнига хоч (крест) осиб юрадиган занжир
Зўғим – зуғум
Зуҳд – дунёга бемайл, беҳавас бўлишлик, нафсини тийишлик, тақводорлик
Зўрабор, зўравор – зўравон
Зўғата, зўғота – 1. кетмон, теша ёки болтанинг сопи ўрнатиладиган тешиги
2. Маккажўхорининг донсиз ўзаги, сўта
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.06.2010 14:16   #68  
Аватар для Javohir Mahmudjonov
Оффлайн
"Sardorlar Maktabi" vs Ziyonet kurs
Sm&ZiyoNet
Сообщений: 235
+ 165  43/31
– 0  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Забаржад – шаффоф сарғиш яшил қимматбаҳо тош Забҳ этмоқ – қурбон қилмоқ Завқёб – завқбахш Закан – намлик ёки захни қочириш учун ер, пайкал ўртасидан қазилган ариқ, зовур Залил – хўрланган, ҳақоратланган, таҳқирланган Зам қилмоқ (айламоқ) – бор нарса устига қўшмоқ, уни кучайтирмоқ, илова қилмоқ. Замбур – қовоғари Замлама – устига қўшилган, устама Заммаламоқ – зичлаб беркитмоқ Замҳарир – қаттиқ совуқ, қаҳратон қиш Зангбор - қоп-қора, ҳабашга ўхшаш Зангин – моддий бойликка эга бўлган, бой-бадавлат Занталоқ – 1. хотин талоқ 2. қуриб кетгур, қургур, ланъати, савил Занғимоқ – қалтирамоқ, титрамоқ Заранг – зич, қаттиқ, берч (ер ҳақида) Зардак – сабзи Зарик – хурмача Зарофат – ҳозиржавоблик, қочирим гапларга усталик Заҳра – 1. зарда 2. журъат, жасорат, шижоат Зиллат – камситиш, хўрлаш, ҳақорат, тубанлик Зимн – мазмун, моҳият, асос, замин Зимнан – зимдан Зингил солмоқ – разм солмоқ, синчковлик билан тикилмоқ. Зинда – тирик, барҳаёт Зинда қилмоқ – тирилтирмоқ, ҳаёт бахш этмоқ Зиндони – баданга чиқадиган катта яра Зирава – зирапча Зирбак, зирвак – ошнинг гуруч солингунга қадар ҳолати Зириқтирмоқ – тумтарақай қилиб қувламоқ, тириқтирмоқ Зирқироқ – зирқираган, қаттиқ оғриқ Зиқнафас – нафас қисиш касаллиги, астма Зоелик тортмоқ – зиён кўрмоқ, зарар қилмоқ Зойил бўлмоқ – йўқ бўлмоқ, бартараф бўлмоқ Зол – кўп иш кўрган, ҳамма нарсага ақли етадиган, тадбирли Золдир, зўлдир – шар соққа, волдир Зорилламоқ – қаттиқ илтимос қилмоқ, куйиб-пишиб гапирмоқ Зубда – кишиларнинг энг яхшиси, энг сараси, обрўли шахс Зуд – тез, жуда тез Зулол – зилол Зулфак – гажак, жамалак, зулф Зулфин – қулф осиш ёки эшикни беркитиш учун эшикка ва унинг кесакисига, икки табақали эшикда ҳар икки табақага ўрнатиладиган кичкина ҳалқасимон темир ва унга осилган занжир. Зуннор – 1. мусулмон давлатда яшайдиган бошқа дин вакилари мусулмон эмаслигини билдириб тақадиган чармдан ясалган ва маълум тусдаги жундан эшилган чизимча – белбоғ 2. христианлар бўйнига хоч (крест) осиб юрадиган занжир Зўғим – зуғум Зуҳд – дунёга бемайл, беҳавас бўлишлик, нафсини тийишлик, тақводорлик Зўрабор, зўравор – зўравон Зўғата, зўғота – 1. кетмон, теша ёки болтанинг сопи ўрнатиладиган тешиги 2. Маккажўхорининг донсиз ўзаги, сўта
\
Оффтоп:

Shu kabi so'zlarni o'rgansalar ham, hayotga tadbiq etishmaydi-da.
__________________
sardorlar.zn.uz Ziyonet mahsus kursi bilan hamkorlikda ochilgan sayt.
Ответить 
Старый 09.06.2010 16:10   #69  
Аватар для Shokirbek
Оффлайн
Сообщений: 62
+ 124  146/45
– 1  0/0

Saudi ArabiaОтправить сообщение для Shokirbek с помощью YahooОтправить сообщение для Shokirbek с помощью Skype™
Замзама қолиб кетипти, эски ўзбек тилимизда баъзан келади. Маъноси - пичирлаш, лабларни қимирлатиб бир нарса дейиш.

__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.06.2010 16:20   #70  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokirbek Посмотреть сообщение
Замзама қолиб кетипти, эски ўзбек тилимизда баъзан келади. Маъноси - пичирлаш, лабларни қимирлатиб бир нарса дейиш.
Замзама сўзининг қуйидаги маънолари бор экан:
1. Ашуланинг сўзсиз ижро этилиши
2. Секин, паст овоз билан куйланган қўшиқ, хиргойи (Замзама қилмоқ - паст овозда куйламоқ, хиргойи қилмоқ)
3. Имо-ишора, шама; ғўнғиллаб гапириш
4. Дабдаба, тантана

Последний раз редактировалось Husen; 09.06.2010 в 16:30.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх