Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 06.03.2013 09:19   #101  
Real ID Group
Аватар для Dilmukhammad Kayumov
Оффлайн
Сообщений: 68
+ 56  65/27
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Dilmukhammad Kayumov с помощью MSN
Barcha ayollarni, hususan ZiyoNet da faoliyat yurituvchi ayol va qizlarni yaqinlashib kelayotgan bayramlari bilan tabriklayman. Doimo bahor gullariday ochilib yuringlar... yaqinlariz baxtiga sog' salomat buling!!!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
"+" от:
Старый 06.03.2013 12:51   #102  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ҚАЛБИМ БАҲОРИ

Бадиа

Ҳар фаслнинг ўз хислати бор, ҳар фаслнинг ўз фазилати, деганларидек, фусункор баҳорнинг таърифига сўз тополмай қийналасан гоҳо. Юртимиз истиқлолга эришганидан буён баҳор таровати ҳам ўзгача бўлаётганини эса алоҳида эҳтиром ила айтгимиз келади. Қаранг, она табиат уйғониши бутун борлиқни яшнатиб, пойингизда мойчечагу бойчечаклар поёндоз тўшамоқда. Чақалоқ эркаланиб митти қўлчаларини тутгани мисол дов-дарахтлар ҳам жимитдек куртакларини чиқармоқда. Сайроқи қушлар хониши, асаларилар ғув-ғувлашидан сокин табиат уйғониб, бутун борлиққа жозиба киритяпти.
Мовий осмонда қарғаларнинг қораси ўчиб, узун тумшуқ лайлаклар қанот қоқади. Улар ортидан қалдирғочларнинг валфажри еру кўкни жунбишга келтиради. Қир-адирларни ишғол этаётган сурув-сурув қўйлар ортидан чопқиллаб бораётган қўзичоқларни кўриб кўзингиз қувнайди. Елкага таёғини ташлаб олганча отар ортидан бораётган чўпон йигит эртанги кунига умид билан боқади. Чунки, унинг кўнгли тўқ. Энди у қандайдир “жамоа хўжалигининг илғор чўпони” эмас, балки шу отардаги сон-саноқсиз қўй-қўзиларнинг соҳибига айланган тадбиркор фермер! У энди бировнинг қош-қовоғига қараб иш тутмайди! Ҳақ-ҳуқуқи эса ўша собиқ жамоа хўжалиги раисиникидан кам эмас!
Бир пайтлари чўнтагида ҳемири бўлмаса-да, шунақа гаплардан “тўйиб” юрарди, яъни, “илғор чўпонсан, мана, суратинг “Ҳурмат тахтаси”да илинган” қабилидаги дабдабалар қолиб кетди!.. Баҳорга пешвоз чиқаётган чўпон энди озод юртнинг ишбилармонлари қатори бахт-иқбол сари одимлаб бораётганини яхши билади!
Бундай пайтда бободеҳқон тинч ётармиди? У қадрдон даласидан бери келмай қўяди... Ҳа, бир чети уфққа туташ бепаён далалар ҳам энди уники! Рамзий маънода эмас, балки ернинг қонуний эгасидир асл деҳқонлар! Истиқлол шарофати ила бу ерларни улар хатлаб олганлар!
Далага барака уруғи қадалдими, юртимиздаги барча оилалар дастурхонига барака кирди, деяверинг! Мустақиллигимизнинг иқтисодий пойдевори қанчалик мустаҳкам бўлиши аввало ана шу донимиз салмоғига боғлиқ эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Худога шукр, ҳар йили давлат омборлари билан бир қаторда миллионлаб хонадонларнинг ғаллатомлари шифтигача сара буғдойларга тўлмоқда. Буғдойнинг илк майсаларидан энг тансиқ таом – сумалак қилинади. Ҳар йили Наврўзда дошқозонларда сумалак қайнаши, ўчоқ атрофида фариштадек момоларимиз дуо қилиб ўтириши, қирқ кокилли келинчалар галма-галдан кафгир айлантириши-ю алпқомат йигитларнинг ўтин ёришларини тасвирлашга қалам ожиздир.
Эртаси эрталаб дошқозон бошида табаррук онахонлар сумалак сузишга киришадилар. Ана шунда жажжи болакайларнинг лаб-ланжидан тортиб лўппи юзларигача сумалак суртилиб қолишини бир кўрсангиз!..
Наврўз айёмида кўпнинг дуосини кўл деб билган бободеҳқонлар шахсий деҳқон-фермер хўжалиги ерларига ўз вақтида чигит қадайдилар! Пахтамиз ёнида пилламиз, ундан кейин йил бўйи кети узилмайдиган ширин-шакар мевалар, сара узумлар, қовун-тарвузлардан тортиб турфа кўкатларгача дастурхонимизга файз-барака киритишини кўриб кўзингиз қувнайди! Барчасига заҳматли меҳнатимиз билан эришамиз. Бироқ, дилда иймони бут инсонлар ҳамма ишни бисмиллодан, пиру бадавлат отахонлар дуосини олишдан бошлаши азалий удум. Бу удум эса айнан Наврўз кунлари ижобат бўлишини таърифлашга ҳожат бўлмаса керак.
Юртимиз истиқлолга эришганидан буён кўклам кўрки Наврўз ҳам жамиятимизда ўзига хос воқелика айланди. Қиш чилласи чекина бошлаган маҳал Наврўз байрамига ҳозирлик кўриш борасида қарор қабул қилиши айни муддао. Унда байрам кунига қадар маҳаллаларда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгиланади. Очиғи, табиат қишлоқларимизга қанчалик файз киритса, шаҳарларимизни ҳашарлар йўли билан ундан-да тароватлироқ қилиб яшнатаяпмиз. Дам олиш кунлари бутун пойтахтликлар эрта тонгдан ҳашарга отландилар. Кўчалар, боғлар, кўп қаватли уйларимиздан тортиб, боғча, мактаб, турли ўқув юртлари, ташкилот ва идораларнинг теварак-атрофларигача саранжом-саришта қилинди. Кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу ниҳоллар ҳа демай бамисоли ўрмондек боғларга айланиб, она шаҳримизни янада жаннатга айлантиради!
Булар пиру бадавлат отахону онахонларимизнинг тилаклари ижобати шу бўлса ажабмас. Азалдан бахшиларимиз куйлаган мана бу қўшиққа қулоқ тутинг. Унда момолару боболаримизнинг дилларидаги ажиб тилаклар тараннум этилаётганга ўхшайди:

Қизлар гулли рўмол ўрар,
Ўзларин қилиб кўз-кўз.
Замин янги кўйлак кияр,
Келса Наврўз, бўлса Наврўз!
Омоч ҳайдар тиним билмай,
Деҳқон ила қўш ҳўкиз.
Насибамиз бутун бўлар,
Келса Наврўз, бўлса Наврўз!

Бугунги баҳорнинг ўзгача тароватини қарангки, эндиликда фермер хўжалиги соҳиби саналмиш деҳқон ўз ерларини омоч билан эмас, балки, ўзимизнинг Тошкентда ишлаб чиқарилган замонавий тракторлар билан ҳайдайди. Ҳўкизларнинг эса ўрни далада – омоч олдида эмас, балки шахсий фермер хўжалигида! Ҳақиқий чорвадорларимиз гўшт, сут маҳсулотларини мўл-кўл қилиш йўлида меҳнат қилишаётир. Чорвадорларимиз етиштирган сифатли гўштлардан эса уста ошпазу тадбиркорларимиз “Ҳалол” аталмиш ажиб колбаса маҳсулотлари тайёрлаб, дастурхонларга тортиқ қилишаётир!
Бугун деҳқон даласига ўзимизнинг Андижонда ишлаб чиқарилаётган “Нексия”, “Дамас”, “Тико”, “Матиз” ва бошқа энг замонавий машиналарида, ҳашарчилар эса Самарқандда ишлаб чиқарилаётган “Отайўл” деган ихчам автобусларда боришмоқда, деган гапларнинг ҳам ҳеч қанақа муболағаси йўқ!
Дарҳақиқат, энди баҳор жаннатмакон Ўзбекистонда ўзгача шукуҳ ила кезаётгани ва унга меҳнаткаш халқимиз ҳам дилда сурур ила пешвоз чиқаётганини ана шундай ифтихор ила таърифласак арзийди.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх