|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
22.12.2011 19:04 | #11 | |
Цитата:
Дарахт кўкариши учун ер, сув, қуёш керак бўлгани каби, Фарзанд тарбиясига қуйидаги омиллар таъсир қўрсатади, менимча. Оилавий муҳит. (ота-она ибрати.) Ота-онанинг ҳалол пул орқали рўзғор тебратиши. Жамият. Қайсисининг фоизи қанча, бу - алоҳида масала.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
22.12.2011 20:47 | #12 |
|
Балиќ бошидан сасийди, деган наќл бор халќимизда.
Муайян ижтимоий гурућга раћбарлик ќиладиган етакчилар таркибининг хушахлоќ бўлиши, соѓлом турмуш кечириш, амалдаги ќонун-ќоидаларга амал ќилишда шахсан ибрат кўрсатиб бориши – соѓлом ижтимоий одоб-ахлоќ шаклланиши, саќланиши ва оммалашиб боришининг асосий манбаларидан биридир.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
22.12.2011 22:00 | #13 | |
DEPOK
maneger
AKA:durian
Сообщений: 390
+ 136
173/115
– 7
51/31
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
21.01.2012 11:37 | #14 |
Бошқа (боши берк) кўчага қараб кетяпсизлар...
Савол: Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат? яъни манбаси... жамиятдаги ижтимоий ахлоқ нимага асосланади... Мана ҳозирги даврдаги ёшларнинг одоб-ахлоқлари "оммавий маданият" (поп-культура) таъсири асосида шаклланмоқда... аммо мавзу бу ҳақида эмас... балки минг йиллардан бери халқимизни буюк қилиб келган маданият, одоб-ахлоқ... қайси нормаларга асосланган эди... нимада озуқа олаётган эди... нимага асосланган эди...? Шу асос ҳозир борми? |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
30.01.2012 02:13 | #16 |
Агар инсоф билан хулоса қиладиган бўлсак, ижтимоий ҳаётда одамлар орасида ҳукм сурадиган ахлоқий хислатлар ҳам, инсонларнинг оила аъзолари, ватани, ватандошлари, ҳукумати, давлатига қиладиган яхшиликлари ҳам битта муқаддас манбадан келиб чиқади. Бу манба Аллоҳ таоло бандаларини унга мойил қилиб яратган, яратган Холиқни танишга ҳидоят қилувчи диндир. Яхши ишлари учун бериладиган мукофотлардан умидворлик ва ёмон ишлари учун бериладиган жазодан хавф кутишдир.
Ҳеч бўлмаганда бу туйғулар инсоннинг ич-ичидан, ўзини яратган Холиқини инкор этишдан бош тортувчи виждонидан келиб чиқади... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
30.01.2012 10:00 | #17 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
|
Инсондаги ижтимоий ахлоқ ва одобнинг асл манбаи унинг онги, жамиятда яшагандан кеийн бу жамият қабул қилган қонун қоидалар доирасида яшашга интилиш ва ушбу жамиятдаги мукофотга интилиш ва жазодан қочиш. Дунёда миллионлаб одамлар турли хилдаги динларга тобелик қилади ва шу тобелар ўзларини мачит ва бошқа эҳромларда портлатишмоқда, миллий ва диний тобеликларига қараб бир бирларини ўлдиришмоқда. Бошқа томондан олганда, миллионлаб одамлар умуман ҳеч бир динга тобелик қилмайди. Оврупо давлатлари орасида ўтказилган сўровларга қараганда ўртача юз давлатдан қиқтасининг аҳолиси умуман ҳеч бир дин тўғрисида бутунлай бош қотирмас экан. Бу ушбу давлатларда ижтимоий ахлоқнинг йўлдан чиқиб кетганини кўрсатмаяпти, аксинча, улардаги тартиб қоидаларнинг кўплаб бошқа давлатлардагига қараганда юқорилигини кўрмоқдамиз. Бу ўринда Гётенинг фикри ўта ўринли кўринади. У шундай деган эди: "Билимли одамда динга эҳтиёж бўлмайди".
|
|
Ответить |
30.01.2012 16:14 | #20 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Бу ғояни тасдиқлаш учун турли хадислар, хикоятлар келтирилади. Лекин ҳаёт ҳар доим ҳам буни тасдиқламайди. Ўзимизнинг яқин тарихимизда дину, шариатга асосланган хонлик ва амирликлар на ижтимоий тараққиёт, на маърифатпарварликни таъминлаб бера олмади. Таъминланган нарсалар - биродаркушлик, жаҳолат, ижтимоий бузуқлик (исловот, баччабозлик, гиёхвандлик). 20 аср бошидаги маърифатпарвар Фитрат, Бехбудийлар асарларига мурожаат қилиш мумкин, улар юртимиздаги мавжуд иллатларни фош этиб, Европа фани, маданияти, медицинаси, ижтимоий ҳаётидан ўрнак олиш кераклиги, яхши томонларини тадбиқ қилиш лозимлигини кўрсатиб ўтишган. Бугунга келиб эса, янги авлод вакиллари "руслардан олдин мусулмонобод даври бўлган эди" деб, эски даврни идеаллаштириш харакатига тушишган кўринади. Последний раз редактировалось Sparc; 30.01.2012 в 16:17. |
|
|
Ответить |
|