Цитата:
Сообщение от Nargiza Saidova
Турмушдаги аёлни хам худди шундай "бузук" дейишлари мумкин,
|
Юқорида айтиб ўтдиму, эътибор билан ўқимапсиз чоғи. Турмушли аёлнинг эри "алкаш" бўлсаям, анча мунча одам, унинг ҳақида бундай туҳматли ғийбатни қилишга тўҳталиб қолади. Ҳозирги замон мутаҳассисларининг фикри бўйича, ароқҳўр эркакнинг инсоний орияти сусайиб боргани билан, унинг ўз аёлига нисбатан рашки ортиб боради. Бу ҳолат эса, ҳар қандай ғийбатчини ўйлаброқ гапиришга мажбур қилади. Агар эр тугаб бораётган бўлса, уни маҳсус даволаниш муассасасига юбориб, ўша ерда ушлаш мумкин. Мен эрли аёлга нисбатан эрсиз аёлни ғийбат қилиш эҳтимоли кўпроқ эканини назарда тутгандим.
Цитата:
Сообщение от Nargiza Saidova
Принцип дедовщины булиб кейинчалик курганларини хаммасини касдини уз эри ва боласидан эмас, бировнинг боласидан ола бошлайди.
|
Мана шу сўзларда умуман мантиқ йўқ менимча. Агар аёл шундай иш тутса, демак у аслида ўша "алкаш" эрга лойиқ бўлган экан. Яхши бўлса шундай иш тутадими?
Цитата:
Сообщение от Nargiza Saidova
"Мен шуни курганман, бу хам курсин" деб бировларнинг оиласини бузаётган кайноналарнинг барчаси уз вактида "болам учун хар нарсага чидайман" деган булиши мумкин.
|
Бу ҳолат нафақат ўзбек аёлларида, балки барча аёлларда мавжуд бўлган нуқсон. Бунинг учун эрсиз, ёки эр билан яшаган бўлиши шарт эмас. Бу ерда икки вариант бор. Бири сиз ўша айтган "қасд олувчи" аёл, иккинчиси " мен кўрдим, келиним кўрмасин" деган аёл. Иккинчи тоифа аёлларга ҳаётимизда (Аллоҳга шукрки) минглаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Шунинг учун эрнинг ароқҳўр бўлиши, аёлнинг ёмон қайнона бўлишига сабаб бўлолмайди. Қайнонасидан фақат яхшилик кўриб, ўзи ёмон қайнона бўлганларни ҳам оз деб ўйлайсизми? Қайнона ўз ўғлини келинига "рашк" қилиб, кун бермаганига ҳеч гувоҳ бўлмаганмисиз?
Цитата:
Сообщение от Nargiza Saidova
эркакларга бу нарсани тан олиш сал кийинрок менимча
|
Буни билиш учун, эркак бўлиб туғилиш кифоя. Мен, тан олмасликдан ҳам кўра, масаланинг ечимини, ажрашиш ҳар қачон ҳам тўғри ҳал қила олмаслигини айтиб ўтдим ҳолос.