|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
13.08.2011 16:18 | #1 | ||
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Азиз Қизларжон! Муҳтарам аёллар!
Сайтларимиздан бирида ушбу "Бугуннинг аёли...?" номли мавзуда ёритилган мақолани ўқиб, унда ифодаланган айрим жиҳатлар мени жудаям таъсирлантирди..Мақолани ўйлашга ундайдиган томонлари кўп экан..Айрим сатрларни ўқиб..наҳотки..шу даражада ..бўлсак деб ҳам қўйдим.. Бу борадаги Сиз азизларимизнинг фикру мулоҳазаларингизни билишни истардим.. Унда қуйидагича саволлар ҳам берилган бўлиб атрофлича мулоҳазалари ҳам ёзилган. 1)Хўш, илм ва маърифат осмонида юлдуз каби порлаган олимлар туғулиб ўсган даврнинг аёллари қандай аёл эди? 2) Уларни ўзларидан кейинги аёллардан устунлиги бормиди? 3) Бугуннинг аёли улардан қанчалик узоқлашди? 4) Бугуннинг аёли ўша момоларнинг фарзандларимиз деб фахрланишга ҳақлими? 5) Нега ўша аёллар туққан фарзандларини нега юз йилларки бошқа аёллар туға олмаяптилар ёки бугунги кун аёлларидан ҳам шундай фарзандлар туғилиши мумкинми? Мақолани тўлиғича ўқиб чиқиб, ўз фикрларнигизни билдирсангиз, илтимос.. Бугуннинг аёли...? Аллоҳга ҳамду сано, Росулуллоҳга саловоту дурудлар. Бу мақоламиз нозик хилқат вакилалари бўлмиш аёлларга бағишланади. Чунки бу айни бугуннинг мавзуи бўлиб, ҳақиқат чашмасидан баҳра олган кўнгил, ундан қониб-қониб ичгиси ва шу баҳонада бошқа кўнгилларга улашгиси келади. Ислом аёллар учун орзу бўлиб келаётган, ҳам тарихда кузатилмаган чин маънодаги қадр-қимматни туҳфа этганлиги ҳақида ҳаммамиз биламиз. Эслаб кўринг, Исломгача бўлган даврда аёл инсонийлик жиҳатдан эркак билан тенгликни ҳоҳлар эдими? Ҳа, албатта ҳоҳлар эди ва Ислом бу тенгликни ҳам назарий, ҳам Амалий тарзда олиб келди ва бу тенгликни шаръан қонунийлаштириб қўйди. Аёл ҳам инсон сифатида иқтисодий мустақилликни ва бошқа инсонлар билан муомалада бевосита озодликни ҳоҳлар эдими? Ҳа, албатта ҳоҳлар эди ва Ислом тарихда биринчи бўлиб аёлга бу ҳуқуқни берди. Аёл таълим олиш ҳуқуқини ҳоҳлар эдими? Ҳа, албатта ҳоҳлар эди ва Ислом унга бу ҳуқуқни ҳам берди, ҳатто таълим олишни мажбурият қилиб қўйди. Аёл ўзининг ҳоҳишига биноан турмушга чиқишни ёки эркакка ўзи таклиф қилиш ҳуқуқини ҳоҳлар эдими? Аёл оилавий ҳаётда ўзига нисбатан адолатли ва етарли даражада эътибор берилишини ҳоҳлармиди? Аёл агар ўзига нисбатан одилона муносабат қилинмаса ўз ҳоҳишига биноан ажралиш ҳуқуқини ҳоҳлармиди? Ҳа албатта ҳоҳларди, чунки у инсон. Ислом унга бу ҳуқуқларни ҳаммасини берди. Эркакга эса аёлнинг бу ҳуқуқларига даҳл қилмаслигини ва уларни қўллаб қувватлашини билдириб қўйди. Аёл меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳам ҳоҳларди. Ислом аёлни меҳнат қилишга бўлган лаёқатини ҳисобга олиб, эҳтиёж туғилганида исломий шарт-шароитлар асносида меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳам берди. Демак, аёл шариат таклифлари олдида эркаклар билан инсоний тенгликка эришди. Хўш, Ислом аёлни бу тенгликка олиб чиққанидан кейин худди эркакларга юклагани каби аёлга ҳам бурч ва вазифалар юкладими? Аёлни Ислом қаршисидаги бурч ва вазифалари нималардан иборат бўлди? Ҳа, албатта Ислом эркакларга вазифалар берганида аёлни ҳам эътибордан четда қолдирмади. Фиқҳий масалаларда эркаклик ва аёллик ҳолатларига қараб баъзи ўринларда фарқ қилади. Аммо эътиқод масалалари олдида имон талаблари олдида эркагу-аёл баробар масъулдирлар. Аввало Қуръони каримдаги «Эй иймон келтирганлар» деган чақириқдан кейинги вазифалар, огоҳлантириш ва башоратлар мўмин эркагу-мўмина аёлга тенг таъалуқлидир. Шунингдек, иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж вазифалари аёлга ҳам фарз қилинди. Росулуллоҳ с.а.в. илм олишни фарз (яъни лозим) эканлигини айтганларида, умумий суратда айтмадилар, балки эркакка ҳам, аёлга ҳам алоҳида баробар таъкидлаб: «Илм талаб қилишлик ҳар бир муслим ва муслимага фарздир» дедилар. Бухорий ривояти. Ислом эркак кишини гуноҳдан қандай қайтарган бўлса аёл кишини ҳам шундай қайтарди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Ислом аёлни қандай қадрлаган бўлса, шунга яраша бурч ва мажбуриятлар ҳам юклади. Энди ислом келганидан кейинги тарих мобайнида аёл ўзига белгиланган вазифаларни адо этишлик билан жамиятга қандай наф келтирганлиги қандай фарзандларни туҳфа этганлигига эътибор қаратинг! Аёл нафақат ислом оламида қадрланадиган, балки бутун инсоният унинг номини эшитганда ҳурмат билан тилга оладиган шахсларни Исломдан кейинги тарих мобайнида тарбиялаб етиштирди. Илм-фан соҳасида пойдевор бўлган илм аҳлининг асосини исломга тўла таслим бўлган тақводор оналар туғиб тарбиялаган эдилар. Бугунги кун аёлларимиз тарихига бир назар қаратинг! Ислом оламида қиёматгача устоз бўлиб қолган уламолар имом Бухорий, Термизийлар, фалакиёт илмига асос солган Улуғбеклар, бутун дунё тиббиётига бугун ҳам устозлик қилаётган Ибн Синоларга ислом олдидаги вазифаларини тўла ҳис қилиб яшаган момоларимиз оналик қилишган. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, уларни шундай олиму-уламо бўлишига покиза аёллар, оналар сабабчи бўлишган. Навоийдек нозик қалб шоирларни ҳам, Мирзо Бобурдек моҳир саркардаларни ҳам шу муслима оналар туғиб тарбия қилишган. Шундай улуғ зотларга оналик қилган аёллар қандай қилиб бу каби фарзандларни инсониятга туҳфа эта оладилар? Уларнинг бугунги кун аёлларидан фарқи нимада эди? Уларнинг фарқи Ислом олдидаги бурч ва мажбуриятларини ҳис қила олишликлари ва шуни адо этишликларида эди. Исломий маънавият ва маданият билан иш тутишларида эди. Ислом динини чексиз ҳурмат қилишларида эди. Агар умумислом тарихига назар солинса, кишини лол қолдирадиган мисоллар жуда кўп. Ўзлари чўри бўла туриб тарбиялаган фарзандларини ислом оламидаги энг катта олимларга ҳам устозлик қила оладиган даражада тарбия қилган аёллар ҳам бор. Бу каби мисолларни фақатгина Исломдан кейинги тарихда муслима аёллар тарихида учратиш мумкин. Биз юқорида зикр қилган илм дарғаларининг болалик тарихига назар солинса, бошланғич таълимларини уйида, гўдаклик чоғида ўқишган. Алишер Навоий, Ибн Синоларнинг ўн ёшлар атрофида Қуръони каримни тўлиқ ёд этганлиги манбаларда баён қилинган. Уларни бунчалик юқори савияда тарбия топишига, бунчалик илм-маърифатга эга бўлишига кимлар сабабчи. Албатта бу зотларни Аллоҳнинг зикрисиз эмизмаган, Аллоҳнинг зикрисиз бешигини тебратмаган оналар сабабчи. Бугунги куннинг «забардаст олимлари» деб аталаётган профессор, Фан докторлари эга бўлган илмдан кўра кўпроқ илмни гўдаклик чоғидаёқ уларга таълим бера олган, биринчи устозлари, оналари яъни аёл сабабчи. Демак, Исломдан кейинги тарихда қайси даврда бўлмасин, жамиятнинг салоҳиятига иймон эътиқоди мустаҳкам, солиҳа аёллар яъни оналар асос бўла олганлар. Чунки ислом олдидаги вазифаларини ҳис қила олган аёлларни Ислом ўз-ўзидан шу даражага олиб чиққан. Шунинг учун ҳам Исломдан аввалги тарихларда ва Исломдан бошқа муҳитларда аёл ўзининг жамиятига бу қадар таъсир ўтказа олмаган. Чунки фақат Исломгина аёлга мазкур таъсир кучини берган, фақатгина Исломгина аёлни шундай тарбия қила олади. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Исломга бўйсунган аёлгина бу даражага кўтарила олади. Шу ўринда баъзи саволлар туғилади. 1) Хўш, илм ва маърифат осмонида юлдуз каби порлаган олимлар туғулиб ўсган даврнинг аёллари қандай аёл эди? 2) Уларни ўзларидан кейинги аёллардан устунлиги бормиди? 3) Бугуннинг аёли улардан қанчалик узоқлашди? 4) Бугуннинг аёли ўша момоларнинг фарзандларимиз деб фахрланишга ҳақлими? 5) Нега ўша аёллар туққан фарзандларини нега юз йилларки бошқа аёллар туға олмаяптилар ёки бугунги кун аёлларидан ҳам шундай фарзандлар туғилиши мумкинми?
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 13.08.2011 в 16:29. |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
"–" от:
|
13.08.2011 16:27 | #2 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
1)Илм ва маърифат осмонида юлдуз каби порлаган олимлар туғилиб ўсган даврнинг аёллари қандай аёллар эди?
Жавоб: Илм ва маърифат осмонида юлдуз каби порлаган олимларни туғиб тарбия қилган аёллар аввало ўзларининг мўмина эканлигини ҳис қилиб яшаганлар. Иккинчидан: Ҳар қандай инсоннинг қалбидан жой олган, ўзи учун муқаддас саналмиш нарсалар бор. Гоҳида шу нарсани муқаддаслаштириб олганини ўзи ҳам билмаслиги мумкин. Кимнингдир қалбини бойлик орттириш «безаб» турган бўлса, кимнингдир қалби бир инсонга нисбатан муҳаббатга тўла, кимникидир ҳасадга тўла. Кимлардир инсонлар ўртасидаги обрў-эътиборни муқаддас санаб унга эришиш йўлида ҳамма нарсадан хатто динидан ҳам воз кечишга тайёр. Албатта агар дини бўлса. Баъзилар ўзининг нафсини ҳамма нарсадан устун қўйиб, унинг талабини қондиришда ҳаромми, ҳалолми фарқламаган ҳолида унинг ҳам қалби нима биландир банд. Юқорида зикр қилинган аёллар эса динини муқаддас билдилар. Қалби билан севиб, эъзозладилар. Ислом буюрганидек ҳаёт кечиришга ҳаракат қилдилар. Ислом аёлга берган қадр-қимматни тўғри баҳолаб, Исломнинг огоҳлантиришига ҳам эътибор қаратдилар. 2) уларни ўзларидан кейинги аёллардан устунлиги бормиди? Яъни нега уларнинг туққан фарзандлари илм дарғалари бўлиб етишди-ю, улардан кейинги даврларнинг аёли туққан фарзандлари бундай бўлмади? Жавоб: Ҳа, бутун инсониятга фойдаси тегадиган олимларни туққан аёлларни кейинги даврларнинг аёлларидан устунлиги бор эди. Уларнинг бу устунлиги молу-дунё, шон-шуҳрат билан эмас, балки қалб билан эди. Исломнинг муқаддаслигини қалб билан ҳис қилишларида эди. Ўзларининг бўйнидаги вазифаларни ҳис қилишларида эди. Мана шундай эътиқодга эга бўлган аёллардан имом Бухорийлар, имом Термизийлар дунёга келдилар. Мана шундай фарзандларга она бўлган аёллар албатта бошқа аёллардан устун ҳисобланади. Чунки фарзандлари имом Бухорий, имом Термизий даражасига етгунча уларга қилинган хизматларнинг энг катта қисми манна шу оналарга тегишлидир.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
"–" от:
|
13.08.2011 16:28 | #3 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
3) Бугуннинг аёли улардан қанчалик узоқлашди?
Жавоб: Бугуннинг аёли улардан яъни Бухорий, Термизийларни туққан момоларидан шундай узоқлашдики, худди уларнинг ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқдек. Гўёки жинслари ҳам бошқа-бошқадек. Чунки ҳар қандай виждонли одам ўша момоларимиз ҳақида фикр юритар экан, албатта юксак эҳтиром билан эслайди. Уларни ислом билан зийнатланганини эътироф этади. Ўша покизалик, ўша эътиқод, ўша иймон билан шундай фарзандларни туғиб тарбия қилганлигини тан олади. Энди бугунги кун аёлларининг туққан фарзандларининг онги ҳақида хатто ойнаи жаҳон орқали ҳам арз қилаётганликларини эшитиб қоламиз. Фарзандлар оналарининг гапига парво ҳам қилмаётганига, менсимаётганига гувоҳ бўламиз. Хўш бу фарзандларни Ким туғиб тарбия қилаяпти? Бугуннинг аёли. Динини унутган бугуннинг аёли. Агар улар динини билишганда эди, фарзандлари «Жаннат оналар оёғи остидадир» деган таълим тарбия билан суғорилар эди. Мана шу бугунинг аёлини улардан қанчалик узоқлашганини билдиради, улардан қанчалик пастда эканлигини исботлайди. 4) Бугуннинг аёли ўша момоларнинг фарзандларимиз деб фахрланишга ҳақлиймилар? Жавоб: Бу масалага жавоб топиш бироз мушкул. Чунки Бухорий, Термизийларни туққан момоларимиз жуда ҳам иффатли, иймон эътиқодли бўлганлиги ҳақида айтдик. Ҳар қандай масалага Аллоҳ ва пайғамбарини ҳакам қилишган. Яъни, Қуръон ва ҳадис билан муаммоларини ҳал қилишган. Ҳаётлари Қуръон ва ҳадисга мувофиқ тарзда ўтган. Табиъийки, гуноҳлардан, агарчи кичкина деб эътибор қилинса ҳам, эҳтиёт бўлишган. Шу тақволарининг ҳосиласи ўлароқ бахтли она бўлишди. Қиёматгача бўладиган фарзандларни туғиб тарбиялашди. Афсуски, уларнинг тасаввурларидаги даҳшатли ҳисобланган, инсонни аниқ ҳалокатга олиб борадиган гуноҳлар бугунги кунда арзимас хатолар, камчиликлар деб эътибор қилинмоқда ёки мутлақо эътибордан ташқарида. Хатто баъзи гуноҳларга ёшлик қилибди, деган баҳона қилинса баъзи номуссизликларча, орсизликларча қилинган гуноҳларни «севги-муҳаббат» деган либос билан ўраб қўйилмоқда. Агар юқорида зикр қилинган момоларимиз бугунги кун аёллари билан тўқнаш келиб қолишса эди, аминманки улар албатта Қуръон ва ҳадисга мувофиқ муомала қилган бўлар эдилар. Қуръон ва ҳадисга мувофиқ муомала шуки гуноҳ ва маъсиятдан иложини борича қайтарилади. Ота-она сифатида норизо эканлиги эълон қилинади. Агар балоғатдан ўтган фарзанд шунда ҳам гуноҳдан қайтмаса, қайтмаслигини айтса, ундай фарзанддан шу дунёни ўзида кечиб юборилади. Мана энди ўйлаб кўринг, агар ўша момолар бугунги эркатой қизлари билан тўқнаш келсалар нима деган бўлардилар. Улар бугунги кун эркатой қизларининг нафсу-хавоси кетидан бунчалик қувлашларини кўриб туриб, «ёшлик» деб завқланишмасди. Балоғатга етиб ўтган қизи ота-онасини олдида тор футболка-ю, калта юбкани кийиб олиб, қорнини, хатто киндигидан ярим қарич пастгача очиб юришини ёшлар модаси ёки замона зайли деб ҳимоя қилишмасди. Қизлари Аллоҳ қўйган муҳрларини, иффатларини кўчаларда кимлар биландир бузиб келса бугунги кун «меҳрибон» оналарига ўхшаб қизларининг бу «ёшликларини» жарроҳлик йўли билан ҳаракат қилиб беркитиб кўз бўямачилик қилишмас эдилар. Менинг қизим покиза иффатли яхши қиз деб кимнидир алдаб, қизининг ҳаётини аввал бошдан хиёнат пойдеворига қуриб бермас эдилар. Балки Қуръон ва ҳадисга мувофиқ ҳолда муомала қилардилар. (Қуръон ва ҳадисга мувофиқ муомалани биз юқорида айтиб ўтдик, тавба қилмаса, гуноҳдан тўхтамаса, шу гуноҳини ёмон иш эмас деса ундай фарзанддан кечилади). Уларнинг қизлари ҳам бу каби тубанликка бормас эдилар. Чунки улар иймон билан тарбия қилинарди. Мана нима учун бу масалага жавоб бериш бироз мушкул. Бугунги кун аёли, мен ҳам ўша покиза момолар силсиласининг давомчисиман, мен ҳам уларнинг наслиданман дейишдан олдин, агар уларга рўбарў келиб қолсам уялиб қолмасмиканман, агар улар мени уйимга келиб қолсалар кириб бир пиёла чойини ичишга таклиф қилсам, мени аврат жойларимни очиқлигини кўриб, мени қўлимдан чой ичармиканлар ёки юзимга ҳам қарамасдан кетиб қолармиканлар, деб савол қўйсин. Ўзига ўзи виждон билан жавоб берсин. Агар ижобий жавоб бера олса фахрланиши мумкин. 6) Нега ўша аёллар туққан фарзандларни неча юз йилларки бошқа аёллар туға олмаяптилар? Бугунги кун аёлларидан ҳам шундай фарзандлар туғулиши мумкинми? Жавоб: Мана неча асрларки, ўша аёлларнинг туққан фарзандларига ўхшаш фарзандларни улардан кейинги давр аёллари туға олмаяптилар. Тарихни безаб турган ўша олимлар каби кишилар, қайта туғилмаяптилар. Чунки улардан кейинги аёллар, динини мустаҳкам тутмадилар. Исломдан узоқлашдилар. Ислом келган даврдан узоқлашилгани сари диндан ҳам узоқлашилди. Ислом қоралаган хурофотлар дин номи билан кириб келди. Ҳаромга, гуноҳга эътибор камайиб борди. Дин билан хурофот аралашган, ҳаром ва гуноҳ ишларга эътибор камайган даврнинг аёли ўша ҳолатга хос савия билан шаклланди. Аёллар фарзандларини ўша ўзлари билганча дин асносида тарбия қилдилар. Албатта бу савияга эга бўлган аёлнинг туғиб тарбия қилган фарзандлари, илгариги аёллар, яъни динини аҳкам тутган, ислом олдидаги масъулиятини ҳис қилган аёллар туғиб тарбия қилган фарзандлар каби бўла олмадилар. Чунки оналар бир хил эмас эдилар. Хўш бугунги кун аёли ҳам биз юқорида зикр қилган илм осмонида ёрқин юлдуздек порлаб турган уламоларни туғиши мумкинми? Бу саволга жавоб излашдан олдин, бу масалага бошқачароқ назар солиб кўрайлик. Биз юқорида «илм устунлари» яшаган даврдан кейинги даврларда, дин билан хурофот аралашиб кетганлиги ва аёллар эса Ислом олдидаги масъулиятини кам ҳис қилганлигини ва шунинг оқибатида диндан узоқлашилганини ва бу эса авлодга қандай таъсир қилганлигини айтдик. Агар динининг вазифаларига эътибори бироз камроқ бўлгани, Ислом олдидаги масъулиятини камроқ ҳис қилгани ҳолида туғиб тарбия қилган фарзандларидан «илм устунлари»га ўхшаш уламолар чиқаган бўлса, угунги кундагидек динни деярли мутлақо эсдан чиқарган аёлларимиздан ҳалол ва ҳаромни фарқ қилмайдиган, динни эшитса қандайдир лақаблар тўқийдиган, мени дилим тоза, кўнглим пок деб кийим кийган яланғоч суратида юрган Хотин-қизларимиздан ҳақиқий олимлар, бўлиб ҳам ўша юқорида савол қилганимиздек илм устунлари туғилармикан? Тўғриси бу саволни бошқачароқ қўйиш керак. Бугун динини унутган, балки унга терс юрган ва шу юрушини маданият деб атаётган аёлларимиздан кимлар тўғилар экан? Бу саволга жавоб сифатида онгингга келган фикрдан қўрқасан киши. Аҳвол шундай бўлса, биз юқорида зикр қилган илм дарғалари эмас, балки оддийгина мусулмон фарзандларни кўплаб туғилишига гумон қиласан киши. Аллоҳ асрасин.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
"–" от:
|
13.08.2011 16:37 | #4 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Чунки бугунги кун аёли қўрқинчли суратга кириб бормоқда. Илгари аёллар орасида эркакларга ўхшаб шим кийишликни тасаввур қилиб бўлмас эди. Хўш бугунчи, неча фоизаёллар шим киймаяпти?
Фақатгина мўъминалар ва ёши катта онахонлар. Қолганлар ҳаммаси эркаклар шимида. Илгари шим кийган аёлни тасаввур қилиб бўлмаган бўлса, энди киймаганини тасаввур қилиб бўлмаяпти. Яна қизларимизни «маданияти» шунчалик такомиллашдики, шимни устидан ичкийим чиқариб , кўрсатиб қўйиладиган даражага етди. Ахир бу бузғунчилик, фаҳшку. Шу ўринда қизларимиздан, аёлларимиздан сўрамоқчиман. Кимларга тақлид қиляпсизлар. Аёл озодлиги деган шиори остида аёлларни фаҳш ўйинчоғи қилиб улгурган европагами? Ёки инсониятга демократия керак, жинсий алоқа маданий ҳордиқ деб, кириб қолган кўчасидан чиқиб кетиш йўлини тополмаётган океан ортигами? Хўш у маданият деб аталаётган модалар балоси яна ўн йиллардан кейин қандай кўринишга эга бўлади. Ривожланиш шу даражада бўлса аёллар кийим-кечак ҳақида умуман қайғурмай қўйишса керак. Бу маданият аёл-қизларимизнинг онгини шу тарзда ривожлантирдики, ҳатто тарихда кузатилмаган уддабурроликлар рўй берди. Бу янгилик қотилликнинг янги усулидир, яъни ҳали туғилмаган болани, зинодан орттирилган болани шундай ўлдириладики, жиноят изсиз йўқолади. Яна ҳеч нарса бўлмагандек юрилаверади. Суҳбатларда бу «тадбиркорлар» эмас, балки муъминалар ғийбат қилинади. Бугуннинг қизлари эртанинг онаси. Келажак авлод шулардан тарқайди. Шулар туғиб тарбия қилади. Хўш булардан ким туғилади? Хўп аёлларимизнинг бугунги аҳволини, яъни кўча кўйда кийими бор яланғоч ҳолда юришини, шу аҳволда ўқув муассасаларида ҳатто телевиденияда этика-эстетика ҳақида бахс юритишини, «бурда моден, дизайн» деган европача номлар остида яланғоч юришни талқин қилаётганини, кўр-кўрона кимларгадир тақлид қилаётганини «маданият» дейилса, унда ўз-ўзидан дунё тан берган алломаларни туғиб-тарбиялаб кетган ўтмиш момоларимиз ҳақоратланган бўлмайдими? Ҳа ҳақоратланган бўлади. Чунки улар бу каби «маданият»дан узоқ бўлишган. Бундан ҳазар қилишган. Улар бизнинг хоти-қизларимизга ўхшаб кўкракларини ярмисигача очиб, киндикларини очиб, эгнига эрларни шимини кийиб, интим аъзоларини лорсиллатиб юришни, зино деб қабул қилишган. Шунинг учун ўша даврларда эркакларнинг пулини олиб, кўнглини хуш қилиб чиқариб юборадиган аёллар «салтанатлари» йўқ эди. Шунинг учун ўша даврларнинг бугун Ресторан деб аталаётган, ҳўракхоналарида бировнинг Эри, бировнинг отини ёки қизи билан кўнгилхушлик қилиб юрмас эди. Шунинг учун ўша даврларда етимхоналар йўқ эди. Шунинг учун улар давоси йўқ, номи ҳам ғалати касалликларга учраганлари йўқ. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. Росулуллоҳ с.а.в. «Қайси бир қавмда фаҳш пайдо бўлиб, улар у билан очиқдан очиқ шуғуллансалар, ораларида ўлат ҳамда ота-боболари даврида бўлмаган бошқа касалликлар тарқалади» дедилар. (Ибн Можжа). Агар ўша момоларимиз ҳозирги даврга келиб қолишса, хотин-қизларимизни аҳволини кўрганида энсалари қотиб «бу аёллар ҳаммомдан чиққанну-кийимини ҳамасини кийишни унутган ёки мажнун» деб ўйлашса керак. Улар буни инсонни эмас балки, шайтоннинг амали деб билишган. Чунки Аллоҳ Қуръони каримда: «Эй одам авлоди! Шайтон ота-оналарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни, уятли аҳволга солиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин». (Аъроф 27) деган оятини Бухорийдек, Термизийдек зотларни тарбия қилган аёллар яхши билишган. Ушбу тариқа Иблис ўз-ўзини кўз-кўз қилиш бўлган даъватнинг асосчиси бўлди. Шунингдек, ҳозирда ҳам «аёлозодлиги» деб номланаётган сохта шиорларнинг ҳам раҳнамоси Иблиснинг ўзидир. У ўзига итоат қилувчиларнинг раҳнамосидир. Булар яъни Аллоҳга итоат этмайдиган шайтонга итоат этувчилар биринчи навбатда ўзини кўз-кўз қилувчи, жамиятни йўлдан оздирувчи еҳаё аёлардир. Бу одам боласининг иши эмас. Нега бу жумлани келтирамиз уни савол-жавоб услубида баён қиламиз. Савол - Одам деган номга қайси киши лойиқ? Одам деб кимни айтилади? Жавоб – Бунга жавоб излаб тарихга, инсониятнинг аввалига қайтамиз. Буни эса Қуръондан топамиз. Аллоҳ таъоло Бақара сурасининг 30-оятида фаришталарга «Мен ерда ўринбосар қилмоқчиман» деди. Яъни ерда Аллоҳ ўзининг халифасини яратмоқчи эканлигини билдирди. Лекин унинг номини айтмади. Аллоҳ Ўзи яратган биринчи кишини Одам деб номлади. У киши қандай эди? У қалби Аллоҳга итоат этишлик учун завқу-шавққа тўла эди. У биринчи пайғамбар эди. Фақат ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилувчи эди. У Аллоҳ буюрган ишларни бажони дил қилар, қайтариқларидан қайтар эди. Мана шундай кишини Аллоҳ Одам деб номлади. Мана шу сифатларнинг эгаси одам деб аталади, Одамнинг бошланиш нуқтаси мана шу. Бундан юқорилагани сари «солиҳ, сидиқ, валий» ва ҳоказо даражаси ортиб бораверади. Бу сифатларга эга бўлмаган кишини одам дейиш асоссиздир. Чунки, ундай кишини Аллоҳ одам деб атамади. Шу ўринда қизиқ бир савол туғилади. Юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлган кишигина одам дейилса мазкур сифатларга қарама-қарши, терс ҳолатдаги, бузуқчилик қуроли деб аталган ярим яланғоч аёлларчи? Жавоб оддий. Аллоҳ аёлга авратларини беркитиб юришни, ўзини кўз-кўз қилмасликни фарз қилди. Ва ҳар қандай инсонни ўзининг авратларини ёпиб юриш табиати билан табиатлантириб қўйди. Бирорта инсон ўзининг авратини зарурат туғилганда ҳам хатто табибларга ҳам хурсанд бўлиб очиб бермайди. Чунки уят унинг табиатида бор. Чорва ҳайвонлари эса авратни фарқига ҳам бормайди. Чунки унинг табиатида уялиш йўқ. Бемалол очиб юришаверади. Энди онги бор, табиатида уялиш деган ҳисси бор кимса, шу онги, табиати билан авратларини бўлиб ҳам кўкрагу, киндикларини очиб юрса, авратни фарқига бормаса, одам деган номдан сал пастроққа тушиб қолганга ўхшайди. Қуръони каримда Аллоҳ таъоло: «… Уларнинг диллари бору, англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорва (ҳайвонлари) кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорва (ҳайвон)лардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.» (Аъроф 179) дея марҳамат қилган. Аҳамият беринг, Аллоҳ айтаяпти, чорва ҳайвонларидан баттардирлар. Чунки ўша кимсага берилган онг, идрок агар чорва ҳайвонларига берилса эди, улар ўша кимсанинг аҳволига тушмас эдилар. Яна оятни охирида «Ана улар ғафлатда қолган кимсалардир», деди. Бундан аввало, тушуниладиган нарса шуки, агар кишининг қалби ҳақиқатни ҳис қилмаса, қулоғи ҳақиқатни эшитмаса, кўзи ҳақиқатни кўрмаса, унга қалб, қулоқ, кўз нима учун берилганини ҳис қилмасдан ғафлатда ўтиб кетади. «Ана улар ғафлатда қолган кимсалардир», одамлардир дейилмади. Одам деган ном, бу кимсаларга муносиб кўрилмади. Ҳатто чорва ҳайвонлари одам дейишга лойиқ бўлмаган кишилардан устунроқ қўйилди. Бу нарсани тиниқроқ ҳис қилинг, эй ўзини одамман, инсонман деб юрган кимсалар! Бугунги аёллар «маданияти»ни яна бошқа нуқтадан кузатиб кўринг.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
"–" от:
|
13.08.2011 16:43 | #5 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Бугун Европа ўзини дунёнинг маданият бешиги деб атамоқда. Бутун дунёга, шу жумладан Ислом оламига ҳам маданиятдан устозлик қилмоқчи бўлади. Аслида Европани маданият бешигини Ислом тебратган. Ислом Европага кириб борган пайтда улар инсонга ўхшаб таом ейишни ҳам билишмасди.
Мусулмонлар Испан (Андалусия) ерларига боришган маҳалда ерлик аҳоли устиларига совуқдан ҳимоя сифатида ёпиб олган ҳайвон териларини ошлаб фойдаланишни билмасдан, қуртлатиб юрардилар. Нега юз-қўлини ювишни Исломдан ўрганганлар бугун дунё маданият бешиги бизмиз деган даъвода. Исломдан бехабар қолиб кетган бечора мусулмон фарзанди, аёлларимиз эса ўша «маданиятли»ларнинг орсиз қилиқларига ҳам кўрларча тақлид қилмоқдалар. Аслида бу маданият соғлом одоб-аҳлоқ меъёрларига ҳам зиддир. Хатто соғлом табиат ҳам бунга рози бўлмайди. Бундай тубан ишлар (яъни, очилиб-сочилиб «кийим кийган яланғоч» суратида юриш, шарқона либос деб билакларини очиб, енгсиз кўйлак кийиш, узун кўйлак кийдим деб иштонсиз юриш ёки ҳамма ёғим ёпиқ деб, жуда ҳам тор кийиш) фақатгина ҳулқ-атвори бузуқ, ҳаёсиз, жоҳил аёлларга хос бўлган «фазилат»дир. Чунки ақлли, иффатли ва ўзини ҳурмат қиладиган аёлнинг кўча-кўйда, бозорларда ва ҳар хил жамоат жойларда ўзининг зийнат бўлган аврат жойларини уялмасдан бегона эркакларга кўз-кўз қилиб юриши тасаввурга ҳам сиғмайдиган ҳолатдир. Аксарият аёлларимиз манна шундай тубан ҳолатда кўчага чиқиш билан кишиларнинг ҳурматига сазовор бўламан, деб ўйлайдилар. Бу ҳам шубҳасиз ақлдан узоқроқ тушунчадир. Бу турдаги аёлларга битта савол билан мурожаат қиламиз. - Сиз «ҳурматларига сазовор бўламан», - деб қандай кишиларни назарда тутяпсиз? Агар худони танимайдиган, динини билмайдиган фосиқ кимсаларни назарда тутаётган бўлсангиз, билингки, тўғри ўйлабсиз. Сиз уларнинг ҳурматига эришасиз. Лекин шу билан бирга «ана у жойини қара», «фалон жойи писмадан эканми?» каби иззат нафсингизга тегадиган гаплардан ҳам бенасиб қолмайсиз. Агар шунга рози бўлсангиз, ўзингизнинг иззат нафсингизни қанча баҳолаганингиз ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Энди агар худодан қўрқадиган, хулқ-атвори нормал даражадаги кишиларнинг ҳурматини қозониш мақсадида бу ишларга қўл ураётган бўлсангиз, билингки, қаттиқ адашибсиз! Чунки Аллоҳдан қўрқадиган мусулмон эркаклар бу каби аёлларга нисбатан бошқачароқ мавқе тутишни афзал биладилар. Инсонлар ҳеч қачон бундай аёлларга нисбатан ҳурмат билан қараганлар ва бундан буёғига ҳам шундай бўлиб қолади, иншааллоҳ. Аксинча, унга ёмон кўз билан қараб, масхара қиладилар, шаънларига ёмон сўзлар айтадилар. Бундай аёллар ҳамиша одамлар хаёлида улуғворлик сифатлари ва ҳулқ-атворларини йўқотган бузуқ аёл рамзи сифатида гавдаланиб қолаверади. Қайси бир ақли расо, ўзини ҳурмат қиладиган ҳамда ўз қадрига етадиган аёл ўзи учун мана шундай муомала қилинишига рози бўлади? Бундай паст даражага тушиб қолишига уни нима мажбур қилаяпти?! Ахир мусулмоннинг фарзанди бўлган муслима аёлман, мусулмонман деган аёл бошқалардан ақли ва ҳаёси билан ажралиб туриши керак-ку! Унинг маданияти ҳам ўзига хос ҳавас қиларли даражада бўлиши керак-ку! Юқорида зикр қилганимиз улуғ алломаларга оналик қилган момоларимиз ақли ва ҳаёси билан бошқалардан шундай ажралиб турдиларки, ҳалигача энг яхши аёлларни жамласа ҳам улар ажралиб турадилар. Кўрларча тақлид қилиниб, эришилаётган бу «маданий ўсиш»нинг самараларидан яна бирини эса, аёллар шифокори бўлиб ишлаётган бир мутахассис аёлнинг сўзларидан ҳам билиб олса бўлади. У аёлнинг айтишича, бугунги кунда турмушга чиқаётган қизларнинг аксарияти тўйидан олдин келиб «иффатли келин» бўлиш учун ўзларининг «иффат»ларини тадбирини кўриб жарроҳлик амалиётини қўллаб, ҳеч нарса кўрмаган «иболи» қиз бўлиб кетишмоқда эмиш. Ҳатто мактаб ўқувчиларининг орасида ҳомиласини аборт қилдириш учун мурожаат қилаётганлар бор. Бунга мен шифокор сифатида жуда кўп дуч келаяпман, дейди.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
"–" от:
|
13.08.2011 17:01 | #6 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Хўп, ўша тўйидан олдин бундай «тадбиркорлик» қилаётган қизлар ҳам бугуннинг аёлими? Эртанинг онасими?
Улар бу каби «тадбиркорлик»лари билан кимни алдамоқчи бўладилар? Аллоҳними? Аллоҳни ҳам алдаб бўладими? У ҳамма нарсани кўриб, эшитиб турувчи Зот. Агар, йўқ, Аллоҳни алдамоқчи эмасман деса, яна савол туғилади, унда кимни, ўзингизними? Агар йўқ, мен хатоимни тузатмоқчиман, шу услуб билан бу муаммодан чиқАман, кейин бу ишни қилмасдан тавба қилиб яшайман деган ният бўлса, уларга гапимиз шуки, «синглим, бир хиёнат бошқа бир хиёнат билан беркитилмайди.» Аввало сизни бу ҳолатга тушиб қолишингиз ота-она, ака-укаларга нисбатан хиёнат. Энди турмушингизни ҳам хиёнат пойдеворига қуриб, бўлажак умр йўлдошингизни алдаб бу ҳолатдан чиқиб кетаман дейишингиз, бу чора эмас. Бу фақатгина ўзингизни ўзингиз алдашингиз холос. Балки уддаларсиз ҳам, лекин биратўла икк хиёнатнинг орасида қолиб, виждон азобида дунёдан ўтасиз. Агар виждон бўлса. Аввало бу ҳолатга тушиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўраб яшаш керак. Инсон ўзини Аллоҳ кўриб, билиб турибди, эртага унинг ҳузурига боришим аниқ, ўшанда қандай жавоб бераман деган иймон билан назорат қилиши керак. Энди инсон гуноҳ қилгувчи, хатокор экан шундай ҳолат бўлди ёки қачонлардир бўлган дейлик. Бундай ҳолатда, виждон азобида қийналиб ўтмаслик учун шайтонга ўлжа бўлиб қилинган бу каби гуноҳларга қаттиқ тавба лозим бўлади. Ва бу каби ишларга яқин йўламаслик керак бўлади. Келажак тақдирни эса қандайдир «тадбиркорлик» билан эмас, балки тоза қалб, чиройли иймон билан кутиб олиш керак бўлади. Бу муаммони Исломга бош эгган ҳолда, иймон билан ҳал қилмоқ керак. Аллоҳ тавбаларни, агар чин юракдан қилинса қабул қилади. Инсон тирик экан, тавбага фурсати бор. Қилинган ишларнинг ҳаммасига тавба қилиб янгидан ҳаёт бошлаш керак. Исломий маданият билан ҳаёт бошлаш керак. Юқорида фикр юритганимиз «динсиз ғарбча маданият» ҳақида хулосамиз шуки «кеча» бу каби «маданият» ҳам, унинг бу каби самараси ҳам йўқ эди. Бугун эса ривожланиб шу даражага етди. Эртагачи? Эртага қандай бўлади? Балки қизлар учун ҳеч қандай жарроҳлик амалиёти ҳам керак бўлмас? Балки бу ҳолатга умуман эътибор берилмас? Балки буни билган, эшитган ота-оналар бошларини Сарак-сарак қилиб, «эҳ ёшлар, ёшлар» дейишдан нарига ўтмас? Балки бу ҳолат умуман айб ҳам саналмас? Аллоҳ асрасин! Хўш унда миллат нима бўлади? Келажак авлод нима бўлади? Умуман бу дарддан қутилиш чораси нима? Жавоб шуки, бу дарддан қутилиш чораси фақатгина иймон, фақатгина ислом. Келажак авлодни иймонли қилиб тарбия қилиш керак.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
"–" от:
|
13.08.2011 17:02 | #7 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Бунинг учун бугунги кун авлоди иймонни яхшилаб таниб олиш керак.
Асосан, авлоднинг онаси аёллар, Аллоҳдан қўрқинг, гуноҳларингизни кечиришини сўраб, фарзандлар салоҳиятини сўраб дуодан тўхтаманг, дуо билан чекланиб қолмасдан қабиҳ ишлардан ўзингизни тўхтатиб олинг. Эртага қайтиб борадиган жойингиз ҳақида тафаккур қилинг. Бир куни келиб қоронғи, зулматли ва даҳшатли қабрда ёлғиз ўзингиз ётасиз. Ундан кейин эса Аллоҳ ҳузурида бутун ҳаётингиздан ҳисоб-китоб қилинишингиз учун ёлғиз ўзингиз турасиз. Қуръони каримда: «Уларнинг барчаси Қиёмат Кунида ёлғиз ҳолда у Зотнинг ҳузурига келувчидир.» (Марям 95). деб Аллоҳ билдириб қўйган. Қиёмат даҳшатини, жаҳаннам азобини эсланг. Кўча-кўйда ясаниб, бегона эркаклар олдида кўкракларингизни, қоринларингизни, елкаларингизни, билак ва болдирларингизни очиб юришдек қабиҳ ишларга қўл уришдан олдин мана шу нарсалар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Сизларни аниқ ишонтириб айтаманки, Қиёмат даҳшатларининг биронтасига тоқатингиз етмайди. (Аллоҳ ва Росули хабар берган). Жаҳаннам азоби ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўзингизга раҳмингиз келсин!!! Бундай ишларга энди қайта юрманг. Тавба эшиклари ёпилиб қолмасдан, қабрингиз узра тупроқ тўлдирилмасдан олдин Аллоҳга ҳақиқий тавба қилишга шошилинг. Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи. Меҳрибондир. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, иймон эътиқодли аёлларимиз ҳам оз эмаслар. Динини маҳкам тутиб, Бухорий ва Термизийларга оналик қилган момоларимизнинг давомчилари бўлаётган аёлларимиз ҳам йўқ эмас. Кечалари ҳам ибодат қилиб жамиятимиз, халқимиз салоҳиятига дуо билан ҳисса қўшаётган аёллар ҳам бор. Бугунги европача «маданият»нинг ичида ўсиб унга қиё ҳам боқмай, ўзини иймон билан назорат қила олаётган иффатли қизларимиз ҳам бир мунча кўп. Теварак атрофни булғаб, киндикларини очиб юрган «маданиятли, замонавий» хотин қизларни кўриб, улардан нафратланиб, ўзининг авратларини бегона эркакларга кўрсатмай юрган ёшгина қизчалару, табаррук онахонлар ҳам анчагина.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
"–" от:
|
Реклама и уведомления | |
13.08.2011 17:03 | #8 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Умуман олганда аёллар оламининг бу қисми аввалги қисмига нисбатан ҳурмат қилишга арзигулик. Лекин беш қўл баробар эмас деганларидек, бу қисмда ҳам дилни хира қиладиган ҳолатлар учраб туради. Биз танқидий назаримизни шундай қаратдикки, қуйида мулоҳаза қилинадиган ҳолатлар соҳибаси мўмина аёл бўлганлиги учунгина шу мавзуларга кириб бордик.
Аёллар оламининг аввалги яъни динидан узоқлашган қисмида учрайдиган айни шу муаммоларга хатто эътибор ҳам бермадик. Чунки эътибор деган нарса, эътибор берувчининг қалбида оз бўлсада қиймати бор бўлган нарсага берилади. Аввало, мўъмина деб аталаётган аёлларимизнинг аксариятини либослари, яъни рўмоллари, танқидга сазовордир. Мана шу аксарият рўмолдаги аёлларимиз аслида рўмол нима эканини, унинг моҳиятини билмадиган кўринади. Аслида рўмол, аёлнинг аъзоларини беркитиб, билинтирмасдан, бегона эркаклар назарини ўзига қаратмасдан тўсиқ вазифасини бажариши керак. Лекин айрим хонимларнинг рўмоли эса қарамаганни ҳам қаратиб оладиган даражада. Улар ҳамма аъзоларим ёпиқ бўлса бўлди, қабилида кийинишган. Аммо ҳамма аъзолар бўртиб, билиниб туради. Бундан ташқарии, Аллақандай кийимлар кийишадики, буни рўмол дейишга ҳижолат бўласан киши. Камига юз-кўзларини бўяб, қошларини териб, хушбўй атирларни сепиб олишади. Хатто баъзилари бошига рўмол ўраб, эгнига эркакларникига ўхшаб костюм-шимларни кийиб олишади. Пайғамбар с.а.в.нинг қош терувчиларни, ўзини эркакларга ўхшатиб олган аёлларни лаънатлаган мазмундаги ҳадислари бор. Рўмолнинг асли зийнат бўлмаслиги керак, шарт. Масалан бичими тор, ранги ҳам кишилар эътиборини ўзига тортадиган ва хушбўй атирлар сепилган либослар асли зийнат ҳисобланиб, бундай рўмоллар ношаръийдир. Чунки Росулуллоҳ с.а.в. атир сепган ҳолда бегона эркаклар орасида юришни аёлларга ҳаром қилганлар. Яъни: «Қайси бир аёл хушбўй атирларни сепиб (эркаклар) унинг ҳидини туйишлари учун бирор қавмнинг олдидан ўтар экан, у аёл зинокордир» деганлар. (Имом Аҳмад ривояти). Рўмол ўрадим деб тор кийимларни кийиб, ўзларини мукаммал рўмол ўрадим деб юрган аёлларимиз, Росулуллоҳ с.а.в.ни мана бу ҳадисларини ҳам билиб қўйсалар фойдадан ҳоли бўлмайди. «Икки тоифа кишилар борки, улар жаҳанам аҳлидандир. Мен ҳали уларни кўрмадим. Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш таёқлари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар. Иккинчиси кийиниб олган лекин, яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (ҳақдан) оғган ҳамда бошлари (даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайтириб олган аёллардир. Улар жаннатга кира олмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Зеро, Жаннатнинг ҳиди, фалон масофадан келиб туради». (Муслим ривояти). Аҳли илмлар ҳадисдаги «кийиниб олган, лекин яланғоч аёллар» деган сўзни «улар кийимларини кийишади, лекин тор, юпқа ёки баданининг ҳамма жойини тўсмайдиган кийимлар киядилар» деб таърифлашган. Кейинги танқидга сазовор ҳолат, баъзи рўмолли аёлларимизни ўзларини тутишлари, муомалаларидир. Бу асосан ёшлари катта бўлмаган аёлларга талуқлидир. Кўча-кўйларда гувоҳ бўлиб қоламизки, баъзи рўмолли аёллар, асосан қизлар бегона эркаклар билан қўл бериб сўрашиб, соатлаб ҳамманинг кўз ўнгида қийқириб кулиб туришади. Ўрталарида эски таниш ёки синфдош деган кўприк борлиги баҳона. Номаҳрам эркак билан қўл бериб сўрашишлик ҳалол эмас. Ҳаром! Пайғамбар с.а.в: «Мен (бегона яъни никоҳи жоиз) аёллар билан қўл бериб сўрашмайман» деганлар. Бунга гувоҳ бўлган баъзи «намоз ўқимасам ҳам дилим пок, ўғрилик қилмасам ғарлик қилмасам» дегувчиларга эса қачон диндан гапирсангиз, намозни таклиф қилсангиз, «рўмол ўраб намоз ўқийдиганларингни аҳволи шуми?» деб баҳона қиладилар. «Рўмолни ўраб олиб нималар қилиб юрганини биламиз, фоҳишалик қилиб юрганлари ҳам бор» деб, қандайдир ғурур билан гапириб қўядилар. Аслида эса рўмоллик мўъмина аёллар фоҳишалик қилиб юргани йўқ. Балки фоҳишаларнинг айримлари ўзининг кирдикорларини беркитиш мақсадида рўмолга ўраниб «ов» қилиб юрган бўлиши мумкин. Балки уни ҳам биров кўрса жирканадиган дарди бордир, песдир, моховдирки буни рўмол билан беркитиб юргандир. Нима бўлганда ҳам бошқаларда нотўғри тушунча пайдо қилмаслик учун мўъмина қизларимиз, аёлларимиз шундай ҳолатлардан узқроқ бўлиб, ўзларини Аллоҳ назорати остида эканликларини унутмасалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Маънавият масаласида ҳам анчагина муаммолар етарли. «Илмли» аёлларимиз давраларни тўрида бирор масалани гапираётганида, илмга асосланиб, устозларимиз китобларидан фойдаланиб гапиришса яхши бўларди. Баъзи отин ойиларимиз ўзлари қайси маросимда ўтирганини, у маросим динимизда борми йўқми фарқ қилмасдан, яна шайх ва уламоларга тош ҳам отиб қўйишади. Уламо шайхларимизнинг гуноҳлари, улар «тирикчилик» қилиб турган маросимларини қўллаб қувватлаш ўрнига қоралаганларидир. Қанақанги маросимлар ҳақида гап кетаётганлигини тушунгандирсиз. Ҳа бу ўша гапирилавериб сийқаси чиққан етти, йигирма, қирқ, йил деган бидъат маросимлардир. Агар аёлларимиз тўғри эътиқод билан уламоларимизнинг фикрларига терс юрмасдан, тўғри илм ўргансалар, бу ўзлари учун ҳам, фарзандлари учун ҳам фақат яхши бўлар эди. Ёш авлодни ҳам ҳар хил оқимларга ўлжа бўлмаслигига, тўғри тарбия билан шаклланишига бир омил бўлар эди. Ўша «устозлик» қилаётган отин ойиларимиз ҳам улардан илм ўрганиб юрган аёлларимиз ҳам оиласидагиларни, фарзандларни маънавиятини ўстириш учун ўзларининг маънавиятини юксалтириши керак бўлади. Мўмина аёлларимизнинг оилавий, эр-хотин ўртасидаги муносабатларига ҳам бир назар солиб ўтсак. Танқид назарига биринчи бўлиб мўъмина аёлларимизнинг кўпини эрига итоатсизликлари кўринади. Бунда аёллар ўзларини оқлаш мақсадида, эрининг баъзи қилиқларини рўкач қилишади. Бизнинг сўзимиз шуки: эрлар қиёмат кунида ўзларидан ҳам, қўл остидаги аёллардан ҳам масъулдирлар. Бундан ташқари Росулуллоҳ с.а.в: «Агар инсонни инсонга сажда қилиши мумкин бўлганида, аёлларни эрларига сажда қилишини буюрар эдим» деган мазмунда ҳадислари озгина имони бор аёлни ҳушёр торттириб қўйиши керак. Жуда кўп бузилиб кетаётган оилаларни замирида ҳам шу нарса ётади. Азиз ўқувчи ! Шу ерда муаллифнинг мақсадига ҳам эътибор бериб кетишингизни илтимос қиламиз. Бизнинг мақсадимиз юқоридаги фикрлар асносида умумий аёллар оммасига танқид тошларини отиш эмас. Балки ойни этак билан ёпиб бўлмганидек, юқоридаги ҳолатларни ҳам беркитиб бўлмайди. Шунинг учун қалбида иймони бор покиза аёлларимизга ҳурматимиз баланд бўлсада, ўша ҳолатдаги аёлларни танқид қилдик. Зеро танқид келажакнинг мевасидир. Балки сўзларимиз бироз аччиқ туюлгандир. Дўст ачитиб бўлсада ҳақиқатни гапиради. Умидимиз рисоалдаги фикрларни ҳақ деб билсангиз, уни дўст тутарсиз, мўмина, мастура аёллар! Шу ўринда ёш мастура қизларимизга ҳам икки оғиз сўз. Ўзларини сохта гўзаллаштириб, ўзини кўз-кўз қилиб юрган хонимлар барибир сизларча гўзалликка яқин ҳам эмаслар. Сизларни шаънингизга айтилаётган сўзларга сабр билан жавоб беринг. Ҳазрати Умар р.а. «Бизга нимаики яхшилик етган бўлса, сабримиз туфайли етди» деганлар. Бундан сабоқ олинг мастура қизлар!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
13.08.2011 18:25 | #9 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Нигорабону!
Балки, "Бугунннинг аёллари" деган алоҳида мавзу очиб ўшанга ёзиш керакдир юқоридагиларни? Ушбу рисола-мақолада кўрсатилган ва кўтарилган айрим муаммо ва баҳслар мазмунидаги воқеликлар бошқа мавзуларимизда ҳам учраб турибди.. Қолаверса, мавзуни кўпайтириб ўтирмай шу ўзимизнинг мавзуга жойлаштириб қўя қолдим.. Ушбу мақоланинг давоми ҳам бор..аммо у эркакларга аталган..барибир улар ҳам бизнинг бу мавзуга кирманг, деганимиз билан қачон қарасак "мўралаб", хабар олиб туришади..ку, шунинг учун давоминиям шу ерга қўяверсам бўлади, деб ўйладим.. Қизларжон! Ўқиб чиққан бўлсангиз..қандай фикрга келдингиз? Мақолада келтириб ўтилган муаммолар бизда ҳам бор..
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
"–" от:
|
15.08.2011 09:48 | #10 | |
|
Цитата:
Кейинги сафар хабарларни мавзуга жойлаштираётганлигингизда агар янги мавзу очишга арзигулик хабарлар бўлса, мавзу очиш имкониятингиз бор. Чунки ёзган хабарларингиз сони 50 тадан зиёддир. Агар мақола бирор сайтдан олинаётган бўлса, у ҳолда мақоладан унинг мазмунини очувчи иқтибосни келтириб, қолган қисмини мақлани мутолаа қилишлари учун ўша сайтга ҳавола қолдирсангиз етади. Одатда, форум қонун-қоидаларига мувофиқ шундай йўл тутилади. [/MOD] Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 16.08.2011 в 14:33. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|