Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.03.2013 09:34   #1  
Real ID Group Miss uForum 2007 uParty Member
Аватар для Dilya Hasanova
Оффлайн
Cron Telecom
Менеджер
Сообщений: 1,278
+ 1,496  1,247/451
– 16  23/11

UzbekistanОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью MSNОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью Skype™LiveJournal
Данаксиз анор ёхуд муаллифсиз Uznet

Глобаллашув даврида Интернет ва бошқа замонавий илғор технологиялар инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллади. Бугун Интернет тармоғининг имкониятлари, қулайлиги, очиқлиги, фойдаланувчининг ахборотга бўлган эҳтиёжини юқори даражада қондириш билан бирга уни мустақил фикрлаш, қиёслаш, ўз позициясига эга бўлиш имкониятидан маҳрум қилмоқда. Аксарият ҳолларда ўқувчини чалғитиб, нотўғри ахборот етказишга ҳам сабаб бўлмоқда. Натижада интернет фойдаланувчиси уни йўналтираётган ахборот оқимига эргашади, ўзига нима кераклигини англай олмай қолиши мумкин.
Бугунги кунда Uznetни ривожлантириш орқали глобал ахборот майдонида хавфсиз ва рақобатбардош ахборот билан иштирок этиш устувор вазифаларимиздан саналади. Аммо очиқ ва эркин виртуал оламда бир қатор салбий ҳолатлар, хусусан, муаллифлик ҳуқуқининг таъминланмаётганлиги, “копирайтинг”нинг манба кўрсатилмасдан қўлланилиши одатий ҳолатга айланди. Бу эса эркин ва мустақил фикрлайдиган фойдаланувчилар глобал ҳамжамияти тушунчасига путур етказмоқда. Афсуски, бундай ҳолат Uznetда ҳам кузатилиши ачинарли ҳол. Қуйида келтириладиган мисолда бунга амин бўлиш мумкин.
ЎзМУ магистранти Алишер Абдуқаҳҳорович Сафаров ZiyoNET ахборот-таълим портали таҳририятига қилган мурожаати асосида биз ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
Ёш тадқиқотчи Алишер Абдуқаҳҳорович Сафаров тўғрисида жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Ахборот агентлигининг www.uza.uz веб-сайтида журналист Сайёра Шоева қаламига мансуб “Данаксиз анор – афзаллиги бисёр” номли мақолада айрим биологик термин ва маълумотлар баёнида хатоликларга йўл қўйилган. Бу хатоликларга аниқлик киритиш мақсадида А.Сафаров журналистга мурожаат қилганида унга раддия беришнинг зарурати йўқлиги айтилган ва мақола сайтдан олиб ташланган.
Қисқача маълумот: Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультети I босқич магистранти Алишер Абдуқаҳҳорович Сафаров “Ботаника, ўсимликлар физиологияси ва экология” кафедрасида “Турли интродукция шароитларида punica granatum L. навларининг биоэкологик ва физиологик хусусиятлари” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Мамлакатимизда кенг тарқалган анор навларини қиёсий ўрганиш билан бирга данаксиз анор навини республикамизда интродукциясини амалга оширишни мақсад қилган. У “Келажак овози – 2012” Республика ёшлар танлови ғолиби. “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан ташкил этилган ёш олимлар инновацион лойиҳалари танловида 43,7 миллион сўмлик грантга сазовор бўлган.
А.Сафаров қуйидаги маълумотларни тақдим этди:
Ушбу мақолада “Ёш тадқиқотчи бундан уч йил олдин Исроилдан данаксиз анор навининг қаламчаларини олиб келиб иқлимлаштирди”, – деган фикр хато ахборот ҳисобланади. Чунки А.Сафаров мазкур анор навининг қаламчаларини Исроилдан олиб келмаган. Балки, данаксиз анор (мазкур нав энди ўрганилаётганлиги боис унинг илмий номи, тушунчаси ҳали тўлиқ шаклланмаган) навининг биоэкологик ва физиологик хусусиятларини ўрганиш ва уни Ўзбекистон ҳудудида кенг етиштириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Шунингдек, мақолада “Данаксиз анор нави кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди К.Сафаров. – Лекин бу нав ҳозирча интродукция қилинди, яъни иқлимлаштирилди” дейилган жумла нотўғри баён этилган.
Изоҳ: Чунки интродукция ва иқлимлаштириш бир-бирига боғлиқ тушунчалар бўлса-да, улар ўртасида ўзаро фарқ мавжуд. Интродукция – инсон ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда мавжуд бўлмаган ўсимликни ўзга ҳудуддан олиб келиб ўстиришдир. Иқлимлаштириш эса ўсимликни ҳудуднинг турли шароитларига ирсий мослаштиришдир. Иқлимлаштириш жараёни 5-10 йил давомида содир бўлади.
Юқоридаги мақола бошқа бир қатор сайтлар (http://www.anons.uz/uz/index.php?mod...y&article=3950, http://bekorchi.uz/news/danaksiz_ano...013-02-28-1569,
http://uz.ca-news.org/news:16438/)да ҳам эълон қилинган ва мавжуд хатоликлар бир неча бор такрорланган. Устига устак, дастлабки манба кўрсатилмаган. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига зид бўлиб, Uz доменида нотўғри ахборот тарқалиши ҳамда контент савиясининг пасайишига олиб келади.
Бугунги кунда Интернет анъанавий ахборот ресурслари ва рақамли платформани ўзида мужассамлаштирган энг йирик, эркин, барча учун очиқ Ахборот майдони ҳисобланади. Лекин бу унга нисбатан масъулиятсиз ёндашишга сабаб бўлмаслиги керак. Дастлаб биз бу виртуал оламни ўзга сайёра, бегона дунё сифатида идрок этиб, ушбу полигонда қалбимиз, онгимиз, дунёқарашимиз доирасида ҳаддимиз сиғмаган ҳис-туйғуларни, қиёфаларни, мулоқотларни синаб кўрдик. Уни глобал “ахборот ботқоғи”га айлантирдик. Эндиликда ўзимиз истиқомат қилаётган бу ахборот заминини озода тутиш, “сетикет” – Интернет маданияти, фуқаролик масъулиятини шакллантириш даври келмадимикан?
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ижобий мазмундаги веб-ресурсларни яратиш, уларни рағбатлантириш, инсон маънавияти ва маърифатига хизмат қилувчи, хавфсиз ва ахборот маданияти талабларига мос интернет-муҳитига эга ахборотлашган жамиятни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар айни шу мақсадга қаратилган эмасми?
[MOD]Мавзу ушбу ustyurtflower фойдаланувчининг илтимосига биноан очилди. [/MOD]
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
Ответить 
Старый 06.04.2013 01:24   #2  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Dilya Hasanova Посмотреть сообщение
Мавзу ушбу ustyurtflower фойдаланувчининг илтимосига биноан очилди.
10 кундан бери мавзуга тегишли биронта хабар ёзилмади...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 06.04.2013 04:31   #3  
Аватар для Muhandis_M
Оффлайн
Инженер
Сообщений: 38
+ 18  15/10
– 0  2/2

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Копирайтинг тўғрисида мутлақо хақсиз. Бир сайтда эълон қилинган мақолани айнан нусхасини бошқа сайтда хам учратиш одатий хол. Сизнинг постингиздан масаланинг бошқа томони - сайтда эълон қилинаётган мақолаларнинг жиддий имло хатолари билан тарқалаётгани хам ачинарли хол. манга энг маъқул бўлган жумла "сетикет" бўлди
Бошқа тарафдан олиб қарасангиз, шундоқ хам, соф ўзбек тилидаги мукаммал сайтлар жудаям кам, манимча, бармоқларимиз етадиган сонда. (айниқса илм- фан соҳасида) борларини хам аксарият интернет фойдаланувчилари билишмайди. шунинг учун фойдали ахборотни максимал кўламда тарқатиш учун бундай холат фойдали кўринади. Бунда Албатта, муаллифлик хуқуқлари хеч бўлмаганда хавола-линклар тарзида эътироф этилиши зарур.
Ответить 
Старый 06.04.2013 05:57   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Сиз ҳам мутлақо ҳақсиз, бироқ «ҳ» ҳарфини ҳазм қила олмайдиган кўринасиз
Цитата:
Сообщение от Muhandis_M Посмотреть сообщение
Копирайтинг тўғрисида мутлақо хақсиз. Бир сайтда эълон қилинган мақолани айнан нусхасини бошқа сайтда хам учратиш одатий хол. Сизнинг постингиздан масаланинг бошқа томони - сайтда эълон қилинаётган мақолаларнинг жиддий имло хатолари билан тарқалаётгани хам ачинарли хол. манга энг маъқул бўлган жумла "сетикет" бўлди
Бошқа тарафдан олиб қарасангиз, шундоқ хам, соф ўзбек тилидаги мукаммал сайтлар жудаям кам, манимча, бармоқларимиз етадиган сонда. (айниқса илм- фан соҳасида) борларини хам аксарият интернет фойдаланувчилари билишмайди. шунинг учун фойдали ахборотни максимал кўламда тарқатиш учун бундай холат фойдали кўринади. Бунда Албатта, муаллифлик хуқуқлари хеч бўлмаганда хавола-линклар тарзида эътироф этилиши зарур.
Хол – родинка, родимое пятно.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 06.04.2013 09:45   #5  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Сиз ҳам мутлақо ҳақсиз,
[/QUOTE]

хақсиз 2 марта нотўғри ишлатиляпти. "мутлақо хақ сиз" бўлиши керак, "хақсиз" эса ҳақ ва ҳуқуқларидан ажралишни билдиради.
Ответить 
"+" от:
Старый 07.04.2013 05:37   #6  
Аватар для Muhandis_M
Оффлайн
Инженер
Сообщений: 38
+ 18  15/10
– 0  2/2

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Сиз ҳам мутлақо ҳақсиз, бироқ «ҳ» ҳарфини ҳазм қила олмайдиган кўринасиз
тузатишлар учун ташаккур!
бу маним эски касалим, кирилл графикасида шаклан х ва ҳ нинг фарқи деярли йўқлиги, бу ҳолатга кўз юмиб, эътиборсиз қарашимга сабаб бўлган. морфологик жихатдан ҳам хеч қачон фарқига борган эмасман...
аммо хозир бир лойиҳа устида ишлаяпман. лойиҳа лотин графикасида бўлганлиги сабабли, бундай хатоликлар устида ишлашган мажбур бўляпман ва яқин орада улардан қутиламан деган фикрим бор...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 08.04.2013 14:47   #7  
Аватар для gofurov
Оффлайн
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689  244/106
– 89  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Dilya Hasanova Посмотреть сообщение
А.Сафаров қуйидаги маълумотларни тақдим этди:
Ушбу мақолада “Ёш тадқиқотчи бундан уч йил олдин Исроилдан данаксиз анор навининг қаламчаларини олиб келиб иқлимлаштирди”, – деган фикр хато ахборот ҳисобланади. Чунки А.Сафаров мазкур анор навининг қаламчаларини Исроилдан олиб келмаган. Балки, данаксиз анор (мазкур нав энди ўрганилаётганлиги боис унинг илмий номи, тушунчаси ҳали тўлиқ шаклланмаган) навининг биоэкологик ва физиологик хусусиятларини ўрганиш ва уни Ўзбекистон ҳудудида кенг етиштириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Шунингдек, мақолада “Данаксиз анор нави кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди К.Сафаров. – Лекин бу нав ҳозирча интродукция қилинди, яъни иқлимлаштирилди” дейилган жумла нотўғри баён этилган.
Изоҳ: Чунки интродукция ва иқлимлаштириш бир-бирига боғлиқ тушунчалар бўлса-да, улар ўртасида ўзаро фарқ мавжуд. Интродукция – инсон ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда мавжуд бўлмаган ўсимликни ўзга ҳудуддан олиб келиб ўстиришдир. Иқлимлаштириш эса ўсимликни ҳудуднинг турли шароитларига ирсий мослаштиришдир. Иқлимлаштириш жараёни 5-10 йил давомида содир бўлади.
Ўтган йили ён қўшнимиз томонидан махалладаги қўни-қўшниларга янги таъмал деб данаксиз анор мевасидан берган эди. Бу йил шу анор қаламчаларидан яхши ният қилиб экиб қўйдик.
Эхтимол муаллиф, данаксиз анор аллақачон Ўзбекистон шароитига иқлимлаштириб бўлинган деб ўйлагандир.
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх