|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
23.07.2011 21:38 | #1 | ||
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Assalomu alaykum hurmatli forumdoshlar!
Bu yerda Sharq adabiyotiga doir ibratli hikoyatlar qo'yib boriladi.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 23.07.2011 в 21:42. |
||
|
Ответить |
5 "+" от:
|
23.07.2011 21:41 | #2 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Саъдий Шерозий ҳикоятларидан
Подшоҳ асирлардан бирини ўлимга буюрди. Чорасиз қолган асир тушкунликка тушди. Ақлини йўқотишига сал қолди. «Жонидан умидини узган кўнгилга нима келса гапираверади», дейдилар... Асир ҳам қараб турмай, ўз қавми тилида подшоҳни ҳақоратлаб, номаъқул сўзлар айта бошлади. Подшоҳ жаҳл устида гапираётан бу асирнинг нималар деганини қизиқиб сўради. Оқкўнгил вазирлардан бири: — "Ғазабни енга олганлар, инсонларни кечира оладилар..." демоқда, подшоҳим, - деди. Подшоҳнинг раҳми келиб, унинг бир қошиқ қонидан ўтди. Аммо бундан норози бўлган бошқа бир вазир: -Биз каби кишиларга, подшоҳ ҳузурида рост сўзлашдан бошқаси лозим эмас, — деди. Бу асир подшоҳимизни беҳурмат қилди; номаъқул сўзлар айтди. Подшоҳ иккинчи вазирнинг гапларини эшитиб, юзи тундлашди. Вазирга ўгирилиб: -Менга, унинг ёлғони, деди. — Сенинг чин сўзларингдан кўра кўпроқ ёқиб турган эди. Чунки у ёлғон бир яхшилик учун эди. Ҳолбуки бу ростгўйлик бир ёмонликка қурилган. Зеро, донолар: «Яхшилик учун ишлатилган ёлғон, фитна қўзғаган тўғри сўздан яхшироқ», — дейдилар. Вазир подшоҳнинг бу сўзлари қаршисида бошини эгишдан бошқа бир йўл топа олмади. Ҳикмат Бир сўз билан икки дўстни душманга айлантириш мумкин. Бир сўз билан икки душманни яраштириш мумкин. Шундай экан, ҳар бир сўзни аввал ўйлаб, кейин сўзлаган яхшироқдир. Кавсар таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
23.07.2011 21:55 | #3 | |||
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Цитата:
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 23.07.2011 в 21:57. |
|||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
23.07.2011 21:56 | #4 | |||
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Цитата:
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|||
|
Ответить |
9 "+" от:
|
23.07.2011 21:59 | #5 | |||
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Цитата:
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|||
|
Ответить |
7 "+" от:
|
16.09.2011 18:49 | #6 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Сархушнинг жавоби
Соқчи тун ярмида кўчага чиқди. Девор тагида бир одамнинг ухлаб ётганини кўрди. Уни уйғотар экан: - Ҳой, мастмисан, нима ичдинг, тезроқ гапир? - деб сўрай бошлади. Сархуш: - Идишдагидан ичдим, - деди. Соқчи: - Айт, идишда нима бор? - деб сўради. Сархуш: - Ичган нарсам, - деди. Соқчи: Яширмасдан очиқроқ гапир. Нима ичдинг? Сархуш: - Идишдаги яширин нарсани, - деди. Бу савол-жавоблар бир-бирига уланиб кетиб, соқчи ҳам кўлмакка қулаган эшак аҳволида қолди. У сархушга: - Яқинроқ келиб бир "уҳ" дегин-чи, - деди. Сархуш эса "ҳууу-ҳууу" деди. Соқчи: - Мен сенга "уҳ" дегин дедим, "ҳууу" дегин демадим. Сархуш: - Мен ҳузурлиман, сен эса ғамдан икки букилиб қолибсан. "Уҳ" - дард аҳлининг, мазлумларнинг сўзи. Мен бўлсам ҳузур-ҳаловатдаман, - деб жавоб берди. Соқчи: - Қани тур, сени зиндонга олиб бораман, - деди. Сархуш: - Бор ишингга жўна, эй соқчи! Агар юришга мадорим бўлсайди, бу ерда ётмай, уйимга кетардим, - деб жавоб қайтарди. "Румийдан жавоҳирлар" Турк тилидан Раъно Ҳакимжонова таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
17.09.2011 11:03 | #7 |
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689
244/106
– 89
1/1
|
Шол тулкини кўриб қолди бир киши,
Кўп хайратга солди Худонинг иши: "Тириклиги қандай ўтар бу ахвол, Хўраги не бўлур - оёқ-қўли шол?" Шундай хаёл билан дарвеш турар лол, Бир шер чиқиб қолди тишида шағол. Овин еб, йўлига равон бўлар шеър, Қолган сарқитини тулки тўйиб ер... Эртасига кўрса, яна шу ахвол, Турки сарқит териб, яшар бемалол. Буни кўриб, яна фикр қилди у, Яратганга беҳад шукр қилди у, Деди: "Бундан кейин бурчакка кирсам, Куч бирла ризқ топмас зўравон фил ҳам. Меҳрибонинг Худо ўзи эмасми? Яратгач, ул ўзи ризқинг бермасми?" На бегона келди унинг қошига, На дўст етиб келди ғариб бошига. Ғойибдан ризқ кутиб, ётарди якка, Оқибат ёпишди пўсти суякка. Охир қимирлашга қолмади мажол, Девордан овоз келди:"Қулоқ сол, Ўрнингдан туриб, шер бўл, бедаво, Шол тулки йўлини тутма мутлақо. Шердек топиб еғда, қолганин ирғит, Одамсан, тулкидек емагил сарқит. Шер мағрурлигига одамлик пайваст, Тулкидек судралган саёқ итдан паст. Ўзинг топиб егил дўст бирла баҳам, Ўзгалар сарқитин кўзлама бир дам. Билак кучинг билан ишлабон ҳалол, Химмат торозуси ўлчаганин ол. Мардлик ила топгил ўз роҳатингни, Ёшликда тута бил кексалар қўлин, "Қўлимни тут!" дебон тутмагил йўлин. Кимдин енгил бўлар халқнинг захмати, Ўшангга ёғилар Худо раҳмати. Кимда ҳиммат бўлса, унга ақфл ёр, Ҳимматсизда на ҳуш ва на ақл бор. Яхши ишга келур яхшилик жавоб, Яхшининг бошига ёғилар савоб". Саъдий Шерозий |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
17.09.2011 21:47 | #8 |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
«Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!..»
Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб узоқ ўй сурибди ва вазирини чақириб: — Тайёрлан! Саройдан ташқарига чиқамиз, — дебди. Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб борардилар. Бир қишлоққа етганларида подшоҳ тушида кўрган жойни таниб қолди. Атрофда одам кўп, ҳамма ўз иши билан банд. Шундоққина ерда бир одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди. Шунда подшоҳ одамлардан сўради: — Бу кимнинг жасади, биродарлар? Нега у бундай хорликда ётибди? — Э, сўраманг, меҳмон! Бу уятсиз бир ароқхўрнинг жасади, — деб жавоб берди бир одам. У менинг қирқ йиллик қўшним эди. Тан олиш керак, жуда моҳир тақачи бўлган. Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса ҳам сотиб оларди. Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини... Агар ишонмасангиз, бошқалардан ҳам сўранг, марҳумни бирор марта жамоат билан ҳеч ким кўрмаган... Бир фурсатдан кейин одамлар тарқалиб кетишди. — Юринг, шоҳим, биз ҳам кетайлик, — деди вазир. — Йўқ! — деди подшоҳ. — Мен кўрган тушимнинг ҳикматини ҳали тушуна олганим йўқ. Жасадни олиб кетамиз. Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб кўмишни ўзм уддалайман. Фақат ювиш учун жой топсак, кифоя... Икколвон жасадни кўтариб, нариги қишлоқдаги масжид сари йўл олдилар. Жасадни кафанлар экан, марҳум юзидаги нурни, лабларидаги маъноли табассумни кўриб хаёлларидан: «Бу одам қўшнилари айтганидек ёмон кимсага ўхшамайди-ку» деган ўй ўтди. Барча ишлар битгач, вазир: — Шоҳим, бу одам тўғрисида янглиш фикр эшитмадикмикин? Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керак шекилли, — деди. — Тўғри айтасан, — деди подшоҳ. — Сен шу ерда тур, мен унинг уйига бориб келаман. Подшоҳ сўраб-суриштириб, марҳум яшаган уйни топди. Эшикни очган маъсумагина аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга ҳарчанд уринса-да, кўзидан оққан шашқатор ёшларини тия олмади. — Менинг эрим ўзи бир олам эди, — деди аёл. Эртадан кечгача тиним билмай ишлаб, топган пулига уйга ароқ олиб келарди. Кейин буларни ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди. Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва «Мен сизларнинг вақтингизни сотиб олдим-а?» деб сўрарди. Улардан тасдиқ жавобини олгач, «Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар», дерди. Мен эса уларга имон-эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир қилганича ўргатардим. Эрим қишлоғимиздаги масжидга бормас, ибодат учун қўшни қишлоқдаги масжидга қатнарди. Сабабини сўрасам, «Шундай имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққагингда қаршингда Каъбани кўргин», деган эди… Одамлар эримнинг ишларини нотўғри тушунишарди. Бу ҳақда унга кўп айтганман. Бир куни: — Қўшнилар сиз ҳақингизда ёмон ўйлашяпти, ишқилиб жанозангиз ўртада қолмаса эди, — дедим. Шундан кейин эрим ўзи учун қабр ковлаб қўйди. Мен яна эътироз билдирдим: — Қабр кавлаш билан иш тугамайди, ахир сизни ким ювиб, ким кафанлайди, ким кўмади? — дедим. — Хўш-хўш, у нима деди? — шошиб сўради подшоҳ. — У табассум қилиб, «Ахир Худо бор-ку, хотин. Менинг ўлигим кўчада қолмайди! Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!..» деди... "Ибрат соҳиллари" дан олинди.
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
15.10.2011 23:09 | #9 | |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Цитата:
"Гулистон ва Бўстон" асаридан. Турк тилидан Мунахон Холмуродова таржимаси.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
15.10.2011 23:11 | #10 | |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Цитата:
Мунахон Холмуродова таржимаси.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|