|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
09.11.2009 21:06 | #781 | |
|
Цитата:
P.S. Uzr, bitta so'zni xato yozibman . . .
__________________
TECHNECY - Creative Development Agency |
|
|
Ответить |
11.11.2009 15:05 | #783 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
|
Ҳурматли биродарлар, дўстлар!
Бу ердаги бўлаётган баҳс мунозараларнинг кўтарилиши аслида яхши иш бўлибди. Ман саводсизликни кўпроқ атрофимизда деб ўйлайман. Яъни биз яшаётган уйимизда, кўчамизда, маҳалламизда, қишлоғимизда ва ҳоказода, бундан ташқари атрофимиздаги биз танийдиган барча яқинларимизда, дўстларимизда, ҳамкасбларимизда бўлиши ва учраши мумкин. Аввалам бор, бирор муаммо пайдо бўлганда унинг сабабларини, манбаларини таҳлил қилиб кўриш лозим. Бу таҳлилнинг тўғри қилиниши билан, яъни «касаликка тўғри ташхис қўйилиши» натижасида ўша муаммони бартараф қилиш, енгиш ва тўғри тадбирларни тузиб чиқиш мумкин. Албатта, саводсизликнинг, тўғрироғи саводлиликнинг пасайиб кетаётганлигининг бош сабабларидан бири бу аксариятнинг китоб ўқимаганида ёки жуда кам ўқиганида деб биламан. Бу сабаб муаммонинг бошида туради, менимча. Энди бу сабабнинг ҳам келиб чиқишини ўрганиб кўриш керак. Нима учун замондошларимизнинг китобга бўлган эътибори пасайган? Агар, уларнинг ижтимоий аҳволи бунга ундаяпти, яъни китобдан кўра кўпроқ ўз молиявий савияси учун яшашмоқда десак, унда бироз адашган бўлишимиз мумкин. Чунки уруш пайтлари ва бошқа оғир даврларда ҳам одамлар китоб ўқиш ва ўз маънавий даражасини юқори тутишга, илм олишга қизиққанлар. Ҳа, айнан қизиққанлар. Бу қизиқишнинг бошида, асосида эса илм талаб қилиш фарзи туради, менимча. Кўриб турганингиздек, бу ерда иймон ва ислом масаласи турибди. Яна бир сабаблардан бири ҒУРУР масаласи. Яъни, инсон аввалам шахсан ўзининг, ундан кейин ўз оиласининг, уруғининг, маҳалласининг, миллатининг номини ва унинг савиясини кўтариши кераклигини доим ёдда тутиши лозим. Биз кўпинча тарихдаги машҳур алломаларимизни мақташдан нарига ўтмаймиз. (Баъзилар борки, уларнинг кимлигини ҳам билишмайди). Аммо ғурур бундан иборат эмас-ку?! Ана шу миллатнинг давомчилари эканлигимизни англаб билмаймиз, бизга улар қизиқ эмас, биз фақат (кечирасизлар-у) «бозор, ялтироқ кийиниш, қозон-товоқ» доирасида ўралашиб қолганмиз, холос. Яна бир масала бу – лоқайдлик, эътиборсизлик, дангасалик ва қолаверса маъсулият масаласи. Биз атрофимизда содир бўладиган ҳодисларга бўлган назаримиз бутунлай нотўғри, чамамда. Ҳар бир қилаётган ҳаракатимизда маъсулият ҳиссини унутиб қўямиз, бу ҳодисанинг нотўғри кечаётганлигида бизнинг ҳам ё актив, ёки пассив иштирокимиз борлигидан лоқайдмиз. Биродаримиз тилимизни бузиб гапирадиган ёки ёзадиган бўлса, унга тушунтиришга эринамиз, ёки ўзимизни четга оламиз ва ҳоказо. Шунинг учун ҳатто бу форумда иштирок қилаётган баъзи қўпол хатолар билан ва ўз шеваларида ёзаётган биродарларимизга ҳам қарата айтмоқчиманки, форумдами, уйдами, кўчадами, дарсдами, ишдами сизга хатоингизни тузатишга огоҳлантирилдими, бас, бу хатони тузатинг, илтимос. Бу ерда яна зиёлилик (интелегентность) сифати турибди. Айнан зиёли бўлиш билан ўзингизга ташқаридан ва ички томондан гўзаллик пайдо қиласиз. Йўқ, тўғрироғи тескариси, ички ва ташқи гўзаллик билан зиёлилик сифатини оширасиз. Бундан ташқари яна бир мисол. Бизнинг фарзандимиз чет элнинг ўзи ҳам тушунмайдиган мусиқасини тинглаб ёки бўлмағур фильмларини томоша қилиб ўтирса, биз буни нормал ҳолат деймиз. Аммо ундан ўтган ҳафтада қайси китоб ўқиб чиққанлиги, ўтган алломалардан бирининг ҳаётини ўрганганлиги ва ҳоказолар ҳақида сўраб кўрмаймиз. Қолаверса, ўзимиз ўқиб беришимиз лозим. Булардан келиб чиқиб айтмоқчиманки, ҳар бир ўзгаришни ўзимиздан, оиламиздан, яқинларимиздан бошлайлик. Охир оқибатда биз авлодларимиз олдида миллатимизнинг ва элатимизнинг иложи борича юқори даражали зиёли, илмли, шижоатли, ғайратли бўлишларига маъсулмиз. |
|
Ответить |
12.11.2009 19:02 | #784 |
o'quvchi
starsta
Сообщений: 33
+ 36
46/17
– 0
0/0
|
Menimcha giyoxvandlik emas, savodsizlik asr vabosidir!!!!!!!
Buning uchun har bir kishi bor kuchi bilan harakat qilmog'i darkor. Boshqa yo'l yo'q. Kuch birlikdadir.
__________________
Mening vazifam aytish xolos, xulosa chiqarish o'zingizdan!!!! |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
13.11.2009 01:56 | #785 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Бир пайтлар "Муштум" журналида "ЧСБ - чала саводликни битириш" деган ажойиб рукн буларди. Биз хам шундан андоза олиб, узимизни кийнаётган саводсизлик холларига кулги-юмор йуллари билан бархам беришга бел богласак максадга мувофик буларди.
|
|
Ответить |
15.11.2009 01:36 | #787 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Тилшунос эканлигингиз ва манбаларни урганаётганингиз мени кувонтирди. Гап шундаки, тилшуносликка оид куп фикрларим бор. Келгусида бу борада Сиз билан хамкорлик килишимиз мумкин. |
|
|
Ответить |
|