Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 05.12.2012 13:54   #181  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Агар мақола эгалари бу мавзуда қатнашмаса, бу мавзунинг умуман кераги йўқ.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 06.12.2012 07:16   #182  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Эндигина куртак отаётган ниҳолларимга тош отмасаларинг-чи. Ахир, бу ҳам ёш қаламкашларни тарбиялашнинг бир усули-ку...

Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 06.12.2012 в 07:21.
Ответить 
2 "–" от:
Реклама и уведомления
Старый 06.12.2012 07:21   #183  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
СОҲИБҚИРОННИНГ СИРЛИ СИЙМОСИ

Ёш истеъдодли қаламкаш Нигина Бекпўлатова қаламини “Огоҳ” газетасида қайраб, соҳа сирларини пухта эгалламоқда. Шу кунгача унинг “Деҳқонобод овози”, “Қашқадарё овози” ва бошқа газеталарда мақолалари ёритилган. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Дард борки, дармон бор” мақоласи чоп этилган.

* * *

Тарихда ўчмас из қолдирган баҳодирлар бисёр. Менга хуш ёққан бир таъриф бор. “Унинг фанда шуғулланган соҳасини санашдан кўра шуғулланмаган соҳасини санаш осонроқдир”. Бу таъриф буюк қомусий алломамиз Абу Райхон Беруний бобомизга нисбатан келтирилган эди. Бундай кўп қирралиликни буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари фаолиятида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Улуғ бобокалонимиз ҳақида гап кетар экан ул зотнинг умрлари жанг-жадаллар остида ўтган, кўп ҳолларда от устида юрган саркарда сифатида тасвирлашга ҳаракат қиладилар. Ҳатто баъзи бир тарих китобларида улуғ бобомизга нисбатан кўпгина ноҳақликлар, адолатсизликлар қилинганини таассуф билан айтиб ўтишимиз лозим. Бу каби ғаразли ҳаракатлар асосан собиқ мустабид тузум даврида амалга оширилган. Улар бизни Амир Темур бобомиздек қудратли, адолатли, Ватанпарвар зотдан, бой ўтмишимиздан мосуво қилмоқчи бўлганлар.
Биз мустақиллик шарофати билан бугун улуғ бобомизнинг юксак шахси, бой тарихлари, таҳсинга сазовор буюк ишлари, бой маънавий ва маданий мерослари сарчашмасидан баҳраманд бўлмоқдамиз.
Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Амир Темур сиймоси” илмий бадиасида бобомиз шахсиятига тўғри келмайдиган мантиқсиз фикрлар, бўҳтонлар бўлгани кенг тарзда баён этилган. Уларни эса тарихий шахсга ҳурматсизлик ва ўз навбатида ул зотга нисбатан “ахборот хуружи” деб баҳолаш мумкин. Жумладан, 1992 йил Москвада чоп этилган “Тамерлан”, Якубовскийнинг “Темур” деб номланган китобларида асоссиз уйдирма ва бўҳтонлар кўп учрайди. Бартолднинг айрим сўзларида Амир Темурни “саводсиз бўлган” қабилидаги фикрларининг қанчалик нотўғри эканлиги “Амир Темур сиймоси” китобида теран илмий таҳлиллар ва яққол далиллар воситасида очиб берилган.

Нигина БЕКПЎЛАТОВА,
ЎзМУ журналистика факультети талабаси.
Ответить 
Старый 06.12.2012 11:07   #184  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение

1. Лавҳа "СОҲИБҚИРОННИНГ СИРЛИ СИЙМОСИ" деб номланган, лекин уни охиригача ўқиб "сир" нима эканлигини тушунмадим. Тўғри, лавҳани жўнгина қилиб, "СОҲИБҚИРОН СИЙМОСИ" деб аташ ҳам мумкин эди, лекин талабамиз бу оддий йўлдан бормай, номга "сирли" сўзини қўшган-у, лекин сирлар очилмай қолиб кетган. Эҳтимол, талабанинг ёдидан кўтарилгандир.

2.
Цитата:
Тарихда ўчмас из қолдирган баҳодирлар бисёр
дейилган-у гап фақат Амир Темур ҳақида кетган. Кириш сўзи ўқувчини лавҳанинг асосий мазмунига тайёрлаши лозим. Муаллиф эса синонимлар қидириш билан машғул бўлган кўринади, негадир "кўп" сўзи жўндай туюлиб, форсча "бисёр" сўзини танлаган.

3.
Цитата:
Уларни эса тарихий шахсга ҳурматсизлик ва ўз навбатида ул зотга нисбатан “ахборот хуружи” деб баҳолаш мумкин. Жумладан, 1992 йил Москвада чоп этилган “Тамерлан”, Якубовскийнинг “Темур” деб номланган китобларида асоссиз уйдирма ва бўҳтонлар кўп учрайди. Бартолднинг айрим сўзларида Амир Темурни “саводсиз бўлган” қабилидаги фикрларининг қанчалик нотўғри эканлиги “Амир Темур сиймоси” китобида теран илмий таҳлиллар ва яққол далиллар воситасида очиб берилган.
Қизиқ, лавҳа муаллифи "1992 йил Москвада чоп этилган “Тамерлан”, Якубовскийнинг “Темур” деб номланган китобларида асоссиз уйдирма ва бўҳтонлар кўп учрайди. Бартолд" ушбу китобларни ўзи ўқиганмикан?

Умуман олганда, лавҳани Пиримқул Қодировнинг “Амир Темур сиймоси” асари асосида ёзилган кичик тақриз сифатида баҳолаш мумкин.

P.S. Яна шуни айтиш керакки, менимча, агар "мустабид тузум" даврида тил, адабиёт, журналистика партиявий бўлиши керак, идеология қарашларига бўйсиниши керак деган талаб асосида журналистика факультетлари асосан матбуот учун идеология "аскар"ларини етиштирган бўлса, бугунги кунда ҳам, ушбу мавзуда жойлаштирилаётган кўпчилик лавҳаларга қараганда, талабаларнинг дарслари идеологиядан холи бўлмаган кўринади. Қайси лавҳани олманг, турли"таҳдид"лар (масалан, интернетда), "ахборот хуружлари", "мустабид тузум", "истиқлол шарофати" учрайди.

Мустақиллигимиз, истиқлол туфайли эришган ютуқларимизни ҳеч ким инкор этмайди, этолмайди ҳам. Шу билан бирга, журналистлар жамиятимиз, инсонларнинг кундалик турмуши ва юмушларини ўрганишлари, халқимизга яқинроқ бўлишлари лозим.
Ответить 
"+" от:
Старый 06.12.2012 13:25   #185  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Шу билан бирга, журналистлар жамиятимиз, инсонларнинг кундалик турмуши ва юмушларини ўрганишлари, халқимизга яқинроқ бўлишлари лозим.
Оффтоп:
подумал про вас, стоит ли ему терять время, читать эту галиматью-штампуху да еще комментировать? сделал вывод - неравнодушный вы.....

қушни келин ширгурунч обчиқди, сабаб деб сўрасам: дода, Ашир ойи ку, деб жавоб берди.
Гугль, яндексдан маълумот қидира бошладим honey ашираш тайёладилар, мен расмга олдим ва бирорта ресурсда жойлаштирмоқчи эдим, хулласи текст ёзишга қийналдим, лекин ўзбек тилида маълумот ёқ деса бўлади.
Ахир бу урф-одат, этника.......
Домлажон, кам ёритилган темалар виж виж, фақат талабаларга устозларни маслахати даркор.
Ответить 
Старый 06.12.2012 13:33   #186  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
қушни келин ширгурунч обчиқди, сабаб деб сўрасам: дода, Ашир ойи ку, деб жавоб берди.
Гугль, яндексдан маълумот қидира бошладим honey ашираш тайёладилар, мен расмга олдим ва бирорта ресурсда жойлаштирмоқчи эдим, хулласи текст ёзишга қийналдим, лекин ўзбек тилида маълумот ёқ деса бўлади.
Ахир бу урф-одат, этника.......
Оффтоп:
Мана буни ноинсофсизлик деса бўлади. Ширгуручни расмга олиб, еб, у ҳақида маълумот ёзмаслик...

Мақолани ёзиб жўнатинг, мен таҳрир қилиб бераман. Расмга олиш бўйича Сизни ўз ишининг санъаткори деса бўлади.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 06.12.2012 14:16   #187  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Эндигина куртак отаётган ниҳолларимга тош отмасаларинг-чи. Ахир, бу ҳам ёш қаламкашларни тарбиялашнинг бир усули-ку...
Тарбиялаш учун мақола автори ҳам, билсин унинг ёзганларига бўлган муносабатни. Домла билгани билан хеч нима ўзгармайди.
Ответить 
Старый 06.12.2012 18:22   #188  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Эндигина куртак отаётган ниҳолларимга тош отмасаларинг-чи.
Айтдим-ку, мавзунинг кераги йўқ деб...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 06.12.2012 19:39   #189  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Эндигина куртак отаётган ниҳолларимга тош отмасаларинг-чи. Ахир, бу ҳам ёш қаламкашларни тарбиялашнинг бир усули-ку...
Оффтоп:
Домла, болалигимни эслатвордингиз, очиғи. Бирозгина шўх эдик, айниқса, ёзги каникулда бу шўхликлар жуда ортарди. Шу вақтда мевалар ғарқ пишган бўлар, қўлимизга тушган таёқми, тошми, дарахтга отиб, меваларни уриб тушириб, "меҳнатимиз самараси"ни "ҳузур" билан тановул қилар эдик.
Баҳор келганда бувамиз биз болаларни ниҳол экишга ёрдамга чақирар, биримиз ниҳолни ушласак, бошқамиз сув қуйиб турардик... Бувам ўтқазилган айрим ниҳоллар эгри ўса бошласа, ёнига таёқ суқиб ип (пресс ип дердик биз) билан боғлаб, ортиқча бандларини гулқайчи билан кесиб ташлардилар.
Бу гапим билан нима демоқчиман. Айтганим шуки, ниҳолга ҳеч ким тош отмайди, аксинча, мевали дарахтга тош отилади. Тўғри, мевасизига ҳам отилади, қачонки шохида олашақшақ шаққиллаб турган бўлса. Буни ҳаммамиз яхши биламиз.
Айнан менинг мақсадим шуки, мана шу ниҳолларга (ёшларга, талабаларга) биз (Сиз, мен, форумдошлар) мадад берайлик, тўғри йўл кўрсатайлик, том маънода боғбонлик қилайлик.
Бунинг нимаси ёмон?!

Последний раз редактировалось barlos; 06.12.2012 в 19:42.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 07.12.2012 10:40   #190  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
МИНОРАЛАР ҚОШИДАГИ ЎЙЛАР...

Собит Раимқуловнинг турли мавзулардаги шеърлари қатор нашрларда чоп этилган. Ҳозирда ўзбек назмининг янги ютуқларини кузатиб, ўз билимларини ошириб бораётир. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Глобаллашувга раддия” сарлавҳали мақоласи ёритилган.

* * *

Жонажон мамлакатимиз ҳар жиҳатдан юксалиб, тараққий этиб, кундан кунга гуллаб-яшнаб, чирой очиб, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллаб бормоқда. Замонавий осмонўпар бинолар, хиёбон-у майдонлар, кўркам боғлар юртимиз кўркига кўрк қўшиб турибди. Янги барпо этилган иморатлар билан биргаликда ўтмишда бунёд этилган тарихий обидалар: мақбаралар, масжидлар, миноралар, тоқ ва тимлар чет эл саёҳатчиларини ҳайратга солиб келмоқда. Мустақиллик йилларида тарихий, меъморий обидаларни қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига катта эътибор берилди. Айниқса, Бухоро, Хива, Самарқанд, Тошкент, Термиз, Шаҳрисабз, Марилон шаҳарларининг юбилейлари муносабати билан бу қадимий ва навқирон шаҳарлардаги мақбаралар, катта жомеъ масжидлари, миноралар қайта тикланди ва таъмирланди. Моҳир, қўли гул усталаримизнинг машаққатли меҳнатлари туфайли меъморий обидаларимиз янада чирой очди ва гўзаллашди.
Бухоро деганда, албатта, кўз олдимизга осмонўпар Минораи Калон келади. У – улуғвор ва мукаммал. Бу иншоот икки марта қурилган: гап шундаки, биринчи марта қурилиш поёнига етай деб қолганида минора қулаб тушган, бунга сабаб, меъмор усталар минора замини юмшоқ маданий қатлам эканлигини ҳисобга олишмаган, оқибатда тупроқ чўккан ва минора қулаган. Шу боисдан меъмор усталар янги минора қуриш учун жуда чуқур мустаҳкам пойдевор қилишади. Миноранинг бўйи баробар устуни кенг ва тор белбоғлар билан бўлиниб, йўнилган ва нақшинкор ғиштлардан ҳосил қилинган. Ундаги турли ғиштин безаклар квадрат, тўғри ва диагонал жойлашган. Моҳир усталарнинг улкан ютуғи бўлган Минораи Калон Бухоро воҳасида ХХ аср бошига қадар қурилган кейинги барча миноралар учун намуна бўлиб келди. Тарихий обидаларимиз давлатимиз томонидан муҳофаза қилинади. Улар ЮНЕСКОнинг маданий қадриятлар рўйхатига ҳам киритилган.

Собит РАИМҚУЛОВ,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси
Ответить 
Ответить

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх