|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
16.07.2012 07:31 | #73 |
|
«Яқинда»га яқин қолди-ми?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
17.07.2012 05:28 | #75 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
ТЎЙДАГИ ТОМОША
Воқеий ҳикоя Қишлоқда бирга ўсган Жасур жўрам тўйга айтиб келмаганида шунча гаплардан бехабар юраверар эканман... – Сенга ўхшаб катта шаҳарда униб-ўссин, деб исмини Турдибой қўйган ўғлим бор-ку, ўшанинг қўлини ҳалоллаяпман,– деди жўрам.– Олтита қиздан кейин кўрган тойчоғимнинг тўйи тўйдек бўлсин, деб сийли меҳмонларга атай “Тошкент ароғи”дан олиб кетишниям ният қилганман! Сўнгги сўзларини айтаётганида у кўзини қисиб қўйди. Шу тобда Жасурга, тўй тўйдек бўлиши ароққа боғлиқмикин, дейишнинг мавриди эмасди. Унақа гаплар ҳозир қулоғига кирармиди? Қувончи ичига сиғмаётгани қисиқ кўзларидан аён кўриниб турган жўрам ўзича илтифот кўрсатди: – Тўй олдидан аввал ўзимиз қиттак-қиттак қиламиз! Ароқ сотадиган дўконларинг қаерда? – Уйда зўридан бор,– дедим илтифот кўрсатиб. – Йў-ўқ,– деди жўрам пахмоқ сочли бошини силкиб.– Тўйга аталганидан ичамиз! Баҳонада ҳамма мақтаган “Тошкент ароғи”нинг таъмини кўрамиз! Дўстимнинг раъйига қарамасам бўлмасди: – Унда, ана маҳалламизнинг дўкони... Дўкондаги янгиликдан ҳайратга тушдик: спиртли ичимликлар терилган пештахтанинг олди қора ойнадан ясалган девор билан тўсиб қўйилибди! Эшикчаси ҳам алоҳида. Харидорларга ароқни (биров кўрмасин, кўзи тушганларнинг кўнгли айнимасин, дегандек) қора матоҳга солиб беряпти. Аланглаб турганимизни кўрган дўкончи амаки биз томон яқинлашди. Салом-алик қилгач, оппоқ сочига ярашган дўпписини тўғрилаб қўяркан, дўкон ичидаги дўкончага изоҳ берди: – Ҳалол маҳсулотларга ҳаром қилинган нарсанинг нуқси урмасин, деб атай шундай қилдик... Бу гап жўрамнинг тилини қичитди. Истеҳзоли тиржайган кўйи ўзича нишонга урди: – Ароқ харом бўлса, ўзингиз нега сотяпсиз? (Давоми бор). Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.07.2012 в 11:17. |
|
Ответить |
20.07.2012 11:19 | #77 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Alomatxon: Nima boshlandi?Qo'chqor aka: Ey, anavi yerda bir qo'shnimiz bor. Janjallashish bo'yicha qishloq chempioni. Ko'ylagining etagi daraxt shoxiga ilinib qolsa, daraxt bilan yotvolib yumdalashadi....(Sharof Boshbekovning "Temir xotin" dramasidan) Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.07.2012 в 14:32. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
20.07.2012 13:41 | #79 | |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
Оффтоп: Камрад, бу провокация, ишонманг.))) Мохи рамазонда бундай хикоя ноурин. Яхшиси Форумдошлар уюштирган ифторга борганингиз туғрисида ёзсангиз, биргалида кулишамиз. kiss, hug |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
22.07.2012 04:02 | #80 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
ТЎЙДАГИ ТОМОША
Воқеий ҳикоя Дўкончи амаки қизишмади. Ипак билан нақшланган дўпписини секин тўғрилаб қўяркан, ётиғи билан тушунтирди: – Ёдингизда бўлса, бир пайтлар уни сотиш таъқиқланганди. Оқибати нима бўлди? Баъзилар ҳар балони ичиб қўя бошлади? Кейин қўлбола ароқ ясайдиганлар кўпайди. Улар ҳозиргача одамларни заҳарлашяпти. Демак, ҳеч бир ишни зўравонлик билан амалга ошириб бўлмайди. Муқаддас китобда ичкиликни одамнинг қўлидан эмас, балки қалбидан олиб ташлаш зарурлиги буюрилган! Жўрам ўзича бўш келмади: – Унга амал қиладиганлар борми ўзи?! Гап ортиқча жиддий тус олишини истамай, мақсадга ўтдим: – Битта “Тошкент ароғи” беринг. Харидор чиқса сотувчи қувониши керак эди наздимда. Дўппили амаки эса менга ғалати қараб, сўнг қўлини дуога очганча нима дейди, денг: – Эй, худойим, маҳалламизда ҳамма ҳурмат қиладиган, телевизорларда яхши гаплар айтадиган шу биродаримизнинг қалбини ўзинг ҳидоят нури ила мунаввар айлаб, хато йўлдан қайтаргайсан! Шу юришига яраша қалбига ҳам зиё бахш этгил, харом қилинган нарсалардан уни ўзинг қайтаргил!.. (Тавба, амаки менга қарата айтяптими?) (Давоми бор). |
|
Ответить |
"–" от:
|
|