Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.04.2013 19:14   #151  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
ЁЛҒИЗ

Оламлар ичинда
бир олам
ёлғиз.

Юлдузлар ичинда
бир юлдуз
ёлғиз;

дарахтзорлар аро
бир дарахт
ёлғиз;

одамлар ичинда
бир ўзинг
ёлғиз;

менинг
кўнглимда эса
бир муҳаббат
ёлғиз.

Усмон Азим
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 26.04.2013 в 19:26.
Ответить 
Старый 01.05.2013 13:42   #152  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ - УСМОН АЗИМ БИЛАН УЧРАШУВ!

Учрашув жорий йилнинг 30 апрель куни соат 15-00 да UZINFOCOM марказининг мажлислар залида бўлиб ўтади.
..Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ,
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида.
Шеър ёзилар… Қийноқ, сенға бўлсин шараф,
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…
Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак.
Фақат бекор билиб ором қучоғини –
Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак,
Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!. (У.А)
Юқорида ана шундай гўзал ва ўтли сатрларни битган “ижод қийноғини ўзига шараф” деб билган ва бугунги кунда шеъриятнинг пичоғини ўз кўксига санчиб ижод қилаётган азим шоир, маҳоратли драматург, забардаст носир севимли Усмон Азим билан навбатдаги ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Бизнинг анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу ижодий учрашувимизда адабиётимизнинг равнақ топишида самарали ҳиссасини қўшиб келаётган, бугунги кунимизнинг илғор вакиллари қадрли ва таниқли инсонларимиз, ҳозирда юзлаб қўлланма, тўплам ва дарсликларнинг муаллифлари, адабиётшунос олимларимиз адабиётшунос олим ҳамда танқидчи, филология фанлари доктори, профессор, Қозоқбой Йўлдошев ҳамда адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, доцент Абдулла Улуғовлар ҳам ташриф буюришди. Улар шоирнинг ҳаёт ва ижоди ҳақидаги янги фикрларини мухлисларга етказиш билан бирга Усмон Азим шеърларини таҳлил қилиб бердилар.

Шунингдек, ижодий кечага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон ҳамда “Аъло кайфият” журнали Бош муҳаррири Назокат Азимлар иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган бу ижодий учрашувда шоир Усмон Азим ва олимларимиз “Жамиятда адабиётнинг тутган ўрни”, “Ҳозирги адабий жараён”, “Ижод ва сўз эркинлиги”, “Ижод қилишда маҳорат ва истеъдоднинг аҳамияти”, “Замонавий шеърият”, “Замонамиз қаҳрамонлари”, “шеъриятдаги мезон”, “Ёшлар прозаси”, “Адабиётнинг вазифаси ва унинг тарбиявий аҳамияти”, “Адабий танқидчилик” ва мухлисларни қизиқтирган шу каби бошқа мавзуларда сўзладилар ҳамда мухлислар тарафидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Шоир Усмон Азим ўз сўзи давомида хотираларидан, болалик даври, ижод завқи, тенгдош шоир дўстлари ҳақидаги қизиқарли таассуротларидан сўзлаб берди. Шундан сўнг барча кутган лаҳзалар етиб келди. Шиддаткор ва кескир мисралар соҳиби севимли шоиримиз “Бахшиёна” туркумидаги шеърларидан ва янги ижод намуналаридан ўқиб бериб шеърга ташна барча дилларни хушнуд этди.

Суръатларда учрашув таассуротларидан айрим лавҳалар билан танишишингиз мумкин:
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 01.05.2013 14:11   #153  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим билан бўлган ижодий учрашув:
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 01.05.2013 18:19   #154  
Real ID Group
Аватар для Marat Bakhtiyarov
Оффлайн
Сообщений: 796
+ 1,243  528/289
– 15  15/6

Uzbekistan
Энди эса UZINFOCOM Марказида ўтган онлайн учрашув:



Давоми бу ерда.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 06.06.2013 13:00   #155  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Мусиқасиз яшаш ғанимат,
Очмоқ нечун умид қабрини?
Камон тортди Турғун Алимат-
Тирилтирди дунё жабрини.

Вақтнинг чексиз-чексиз торига
Чалкашмоқда сознинг ноласи-
Бир юракнинг истиғфорига
Аралашди Оллоҳ воласи.

“...Мен-Адолат... Адолатингман!..”
Танитди куй ўзни худога.
Шу мусиқа шарофатидан
Боролмади умрим видога.

Аммо мудом тириклик хато!
Гоҳ ўлиб ҳам турмоқ шарт... Фақат
Қачон, қачон чалади сато
Мангу қолур Турғун Алимат.

Усмон Азим
Ответить 
Старый 04.09.2015 10:07   #156  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
БАХШИЁНА
Шоир Усмон Азимга


Усмон шоир, ёш бўлсанг ҳам
Қўллаб юбор,
Бахшиёна шеърга мени
Йўллаб юбор.
Бу дунёда нима кўпдир -
Ташбеҳ кўпдир,
Ажабтовур образларни
Мўллаб юбор.

Баъзи биров, сену менга
Қумсан дейди,
Мен гапирай, ўтирабер,
Жимсан дейди.
Устозни-ку назар-писанд
Қилмас улар,
Ўрни келса, отасига
Кимсан, дейди.

Йўлда ногоҳ учраб қолса
Бирор раҳбар,
Содиқ итдай эргашади
Балхга қадар.
Керак бўлса, кузатади
Ҳаммомгача,
Тиз чўкади буйруғини
Берса агар.

Бой зотини кўрганда - ку
Учар ҳуши,
Қолиб кетар қариндошу
Тенгу тўши.
Дунё топган тентак каби
Қувонади,
Сарқитидан кўз узолмас
Кўнгил қуши.


Шоирман, деб чиққанларнинг
Ярми пўкдир,
Хўрозчадай қичқиради,
Қорни тўқдир.
Рамазонда равган айтган
Болалардан,
Ўлай агар, тирноқча ҳам
Фарқи йўқдир.

Бир мактабда ҳаммамиз ҳам
Сабоқ олдик,
Ёлғон-яшиқ мақтовларни
Ишга солдик.
Во ажабо, илжайишиб,
Тиржайишиб,
Ўзимиз ҳам ўшаларга
Ўхшаб қолдик.

Усмон шоир, умрим ўтди,
Энди нетай,
Пайти келди, пушаймоним
Баён этай.
Энг яхшиси, Бойсун тоғдан
Бирор ғор топ,
Чориғимни судраб унга
Кириб кетай.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла ОРИПОВ
Ответить 
"+" от:
Старый 25.11.2015 11:34   #157  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
MULOHAZA

Bu odam yengilgan bo'lsa,
ko'p jang qilgandir;
singan bo'lsa,
ko'targandir dunyoni;
g'amgin bo'lsa,
sevgandir
jonining boricha;
Yoshini yashamay
o'lgan bo'lsa,
umrini tez yashagandir...
Bu odam haqida
yolg'on
to'qiyotgan bo'lsak,
haqiqati ko'pdir
bu odamning.

Usmon Azim
Ответить 
"+" от:
Старый 09.07.2016 08:28   #158  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Усмон Азим
УЧИНЧИ ЎҒИЛ


Эртакларда «бир чолу кампирнинг уч ўғли» бўлади.
Бу шеър учинчи ўғил ҳақида


Учинчи ўғил,
отанг акаларингаи ардоқлайди,
сен пода боқасан.
Акаларинг пар тушакда ухлайдилар,
сен - бўсағага бошингни қўйиб.
Акаларинг маликаларга уйланадилар,
сен қурбақага уйланасан,
учинчи ўғил.
Учинчи ўғил,
акаларинг равон йулдан юрадилар,
сенинг йўлинг -
«Борса келмас».
Акаларинг аввал ғишт уйда,
сўнгра мармар қасрда,
сўнгра олтин саройда яшайдилар -
сенга тақдир чор девор ҳам кўрмайди раво.
Учинчи ўғил,
акаларингда
пул, мансаб оғайнилар, катта қорин,
соғлиқ бўлади -
Сенинг ёлғиз Ватанинг...
Учинчи ўғил,
акаларинг виждонларини, инсофларини,
инсонликларин, умрларини сотадилар -
сенинг ёлғиз Ватанинг бор -
Ватанни сотиб бўлмайди.
Учинчи ўғил,
бу шеърни ёзганимни билиб қолишса,
катта акам,
кичик акам
мени умр буйи қийнайдилар -
еганим оғу бўлади,
аммо
жонни тикиб қўяман имзо:
Бу шеърни ёзган мен - Усмон Азимов -
учинчи ўғил!
Ответить 
Старый 09.07.2016 08:30   #159  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Усмон АЗИМ
ВАТАН ҲАҚИДА ШЕЪР


Опа, эсингизда-ку,
("О, ҳануз оғрийди дил" )
Очлиқдан қорни шишган
Қирқ бешинчи машъум йил.
Етти ёшда эдингиз
Сизга эмасди пинҳон:
Уруш — ўлим, шодлик — хат,
Тириклик-ку, аниқ — нон.
Опа, эсингизда-ку,
Келганда жавзо ойи,
Сарғайиб думбул тортди
Болғалининг буғдойи.
Ювошгина қуш каби
Ҳаётнинг исин сезиб,
Дала кезар эдингиз,
Кафтингизда дон эзиб,
Сиз аниқ билардингиз,
Тирикликнинг исми — нон,
...Босиб кетди далани
От дупури ногаҳон.
Кафтингизга жонсарак
Яширдингиз бошоқни.
Э воҳ, ер шунча қаттиқ,
Осмон шунча узоқми?!
Қанотингиз бўлса ҳам.
Қайга учардингиз, хўш?
От келар, чавандознинг
Бир енги ҳилпирар — бўш...
Танидингиз бу — раис,
Ундан титрайди қишлоқ.
"Раис" деса жим қотар.
"Йиғлаётган" қўғирчоқ,
...Эслайсиз, магазинда,
Бўлган эди "ур-йиқит".
"Йўқ, яна қуясан", деб
Ҳайқирди бирқўл йигит.
У йиғлади гўдакдай...
"Шаҳид қолган дўстларнинг
Қасосини албатта,
Оламан", деб бўзлади.
Боқилган қўйдай семиз,
Магазинчи Шойимнинг
Ёқасига ёпишди: "Топдим, дея хоинни!"
Эртаси хотин-халаж
Йиғилди — умуммажлис.
Йигит ўриндан турди:
— Сайланглар, бўлай раис...
Сайлашса сайлашар-да,
Одам каму, раис мўл!
Майли, яраб қолади...—
Хотинлар кўтарди қўл.
Кейин раис ҳайқирди:
"Агар келгунча зафар,
Ким ўзини аяса,
Мана қамчи!.. Хотинлар!"
Ноннинг лаззатини-ку,
Тўлаб бўлмас қамчисиз...
Бошингизни қўл билан
Бекитиб чўкдингиз тиз...
— Бу юрганинг нимаси,
Оёқяланг, бошяланг.
(Дон тўла кафтингизни
Сиқдингиз қўрқиб маҳкам)
— Қани, қўлингда нима?
(Қўрқув, даҳшат аралаш
Кафтигизни очдингиз —
Энди мумкин савалаш).
Кўзингиз ёшсиз эди,
Жиддий — тайёр хўрликка.
Ким ҳам раҳм қиларди
Сағир қолган шўрликка.
Ҳамма бутун таёқлар
Етим бошда синади...
Раис отидан тушиб
Бошингизни силади.
Ишонмасдан боқдингиз
Кўзларига умидвор.
Ҳайрат ичра қотдингиз...
У йиғларди шашқатор.
Йиғлар эди... Қизимни
Эзмасин деб чўнг қайғу
Тунда сассиз эзилган
Онангизга ўхшаб у.
Сиз ҳам зор йиғлаб бирдан
Осилдингиз бўйнига...
От ўйнатиб у кетди
Буғдойзорнинг қўйнидан.
Жавзо. Бир эрка шамол
Буғдойзорга урар тўш.
От елар. Чавандознинг
Бир енги ҳилпирар — бўш.
Опа, ўшандан буён
Ватан ҳақида суҳбат
Қўзғалса кириб келар
Кўзингизга бир сурат:
Жавзо. Бир эрка шамол
Буғдойзорга урар тўш.
От елар. Чавандознинг
Бир енги ҳилпирар — бўш..
Опа, Ватан — улуғ дард!
Опа, Ватан боғ бўлсин!
Шеърда суратин чизсам,
Тўрт мучаси соғ бўлсин!
Ответить 
Старый 09.07.2016 08:31   #160  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Усмон Азим
Ўзбекистон халқ шоири

РИВОЯТ


Бу йўл ёлғиз эмас – учга бўлинди…
“Борса, келмас” олди менинг кўнглимни.
Гарчи “Борса, келар” айлади имо,
Менга буюрмаган қайтмоқни худо.
“Ё келар, ё келмас” ўйиндир мужмал,
Мен бирдан қисматни этмоқчиман ҳал.
Тақдирга тик қараш бандасин расми:
Ўйла: “Борса, келмас” умрдир, асли…
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2020, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх