|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мининфоком Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан (www.mitc.uz) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
01.04.2011 18:28 | #1 | |||
|
"Xabar" gazetasining bugungi 1-aprel sonida ushbu maqola berilibdi. Bu borada fikr-mulohazalashsak:
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
05.04.2011 16:31 | #4 | |
|
Цитата:
Медиа-дарс ўтиб кўрганим учун бу машаққтни кўз олдимга келтириб ушбу савол юзага келганди. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
20.05.2011 16:27 | #8 | ||
XX аср охирларида инсоният янги ахборот жамиятига кириб бориши таълим жараёнида катта, салмоғли ҳисса қўшди. Анъанавий, ўрганиб қолган ўқиш шаклидан прогрессив, таълим технологияларига асосланган таълим шаклига ўтилиши бир қатор мулоҳазаларга замин яратди. Ҳақиқатдан ҳам олдин мактаб ёхуд олий даргоҳда олинган билим бугунги кунда олдиндан эскирган ҳисобланмоқда. “Бир умр” ушбу йўналишда фаолият олиб бораман деб 20-30 йил олдин танлаган касбимиздаги билим кўникмамиз бугунги кунда 4-5 йилга бормай малака талаблари паст натижали бўлмоқда. Ўқув дастурлар ҳар икки, уч йилда қайта ишланмоқда ва бу ҳам ривожланиб келаётган ахборот асрида камлик қилмоқда. Ўқув қўлланмалар чоп этилишидан олдинроқ у ёки бу йўналишдаги ривожланишларни қамраб олмаган деган хулосани олмоқда.
Бугунги кунда таълимнинг классик технологиялари қарийбки дарс жараёнида фойдаланилмаяпти, чунки ушбу технологиялар ахборот коммуникация технологиялари соҳасида эришилган ютуқларни тўлақонли қўллашга имкон бермайди. Классик технологиялардан фойдаланилган дарс ўсиб келаётган ёш авлодга қизиқ эмаслиги ўтказилган тадқиқотларда ўз аксини топди. Ахборот коммуникация технологияларининг (АКТ) кенг тарқалиши, жаҳон ўргимчак тўри (интернет)нинг пайдо бўлиши барча ёшдагиларга таълим беришнинг янги шакл ва услубларини очиши билан бир қаторда қатор педагогик-психологик муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Кўп тадиқиқот ишлари инсон ва компьютер ўртасидаги харакатларнинг психологик-педагогик аспектлари ҳамда юқори кўрсаткичга эришиш мумкин бўлган ахборот коммуникация технологияларини қўллаш усулларининг изланиши жараёнига бағишланмоқда. Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини АКТ қачон оширади? Қачонки, ўқитувчи АКТни қўллашнинг педагогик-психологик асосларини билса, уни кўргазмалилигини кўз олдига келтира олса. Кўргазмалилик сезувчанлик билан бир қаторда юқори самаралар бериши Я.А.Коменский томонидан “Дидактиканинг олтин қодаси” сифатида асослаб берилган. Ўқитувчи ва ўқувчи мулоқоти жараёни маълумот узатиш ва қабул қилишнинг турли хиллари асосида амалга ошади. Ахборотларни қабул қилишнинг 3 тури мавжуд: 1. Инсоннинг кўриш анализаторлари орқали. 2. Инсоннинг эшитиш анализаторлари орқали. 3. Кинестетик қабул қилиш тизими бўлиб сезиш анализаторлари орқали ахборотларни қабул қилади. Психологиядан маълумки кўриш анализаторлари эшитиш анализаторларига қараганда анча юқори қабул қилиш қобилиятига эга. Кўз миллион бит ахборотни 1 сонияда, шу муддатда эса қулоқ эса 10 мингга яқин ахборотни қабул қилиш хусусиятига эга. Психологик тадқиқотлар натижаларига кўра кўз орқали кўриб қабул қилинган ахборот узоқ муддатларда инсон хотирасида муҳрлаб қолинади. Халқ оғзаки ижодида айтилган – “Юз марта эшитгандан кўра бир марта кўрган яхши” шунинг учун узоқ муддат ишлатилиб келинаётгандир? Янги ахборот технологиялари яратилишидан анча йил олдин экспертлар ахборотларни эслаб қолиш ва бир қанча вақт ўтгандан сўнг ушбу билимларни тиклашга қаратилган бир қатор тадқиқотларни олиб боришган. Тадқиқот натижаларига кўра:
Ўқитувчи томонидан маъруза билан бир қаторда турли кўринишларда АКТ орқали намойиш дарс сифат самарадорлигини оширади. Бундай дарсларда АКТ кўриш ва эшитиш анализаторлари яъни сезиш, ҳис этиш анализаторлари орқали мурожаат этиш вазифасини ўтайди. Сезиш, ҳис этиш анализаторлари, органларни орқали қабул қилинадиган сигналлар логик қайта ишлашга, абстракт фикрлашга олиб келади ва бу эса ўз навбатида бошланғич қадамда билимларни ўзлаштириш билан бир қаторда кейинги қадамларни фикрлаб кўришга, чамалаб олишга олиб келади. АКТ ўқувчининг эслаб қолиши, ўзлаштириш жараёнининг логик якунида катта рол ўйнаб, олинган билимларнинг ўқувчи хотирасида муҳрланиб қолишига, ўзлаштирилган ўқув метариалларини тизимлаштиришда ҳам ёрдам беради. Ушбу жараёнда айниқса ўқитувчилар томонидан ахборотнинг эмоционналлик таъсири ҳам ҳисобга олинмоғи лозим. Ўқувчиларнинг фикрларини берилаётган ахборотга жалб қилиниши ва эмоционал таъсир орқали қизиқиш ва ижобий кайфият уйғотиши ўқитувчининг педагогик маҳоратига боғлиқ. Дарс жараёнидаги ахборотларни, материалларни рангли, мусиқа жўрлигида, аниқ ва ўйланган муаллифлик изоҳлари орқали тақдим этилиши барча йўналишдаги ахборотларнинг камида ¾ қисмини ўқувчи қабул қилишига замин яратади. Таълим жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчи ҳаракатида актуал муаммолардан бири бу бутун дарс жараёнида ўқувчини дарсга жалб этишни сақлаб туришдан иборат. Юқори самарали дарсда диққат асосий фактор ҳисобланади. Дарс жараёнида ўқувчи диққатини жалб қилиш асосий факторлардан бир эканлиги К.Д.Ушинский тадқиқотларида аниқ-равшан баён этилган. Ўқувчини жалб қилишда ўқитувчига тасвирий ва техник таъминот орқали АКТ катта ёрдам бериб, берилган ахборотлардан ўқувчи тўғри хулоса чиқариши ва эслаб қолишига замин яратади. Дарс жараёнида видео филмлардаги кадрлар, слайдлар алмашинуви такроран намойиш этилмаслигини ўқувчилар сезган ҳолда ўқувчиларда жараёнга нисбатан диққатлироқ бўлишни тақозо қилади. Фонда товуш шаклида изоҳлар берилиши эса ўқувчиларда эшитиш хотирасининг мустахкамланиши, тезда таҳлил этиш қобилиятларининг ошиши, ҳар бир сўзга эътиборли бўлиш кўникмаларини ва бошқа бир қатор шахс маданиятига боғлиқ ижобий кўрсаткичларнинг ошишига олиб келади. Бугунги кунда предмет ва иллюстратив кўргазмалардан ташқари логик кўргазмалардан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Логик кўргазмаларга дарснинг бўғинларида фанга оид жадвал ва схемалар, символ кўринишидаги тузилмалар, товушларни экран ва овоз кучайтиргичлар орқали намойиш этишни тушуниш мумкин. Ушбулардан фойдаланиш аниқ фанга оид кўргазмалиликдан абстракт кўргазмалиликга ўтишга олиб келади. Бу эса абстракт логик фикрлашнинг ривожига олиб келади. Демак бугунги кундаги мультимедиа қурилмаларидан фойдаланишни билган ўқитувчи ўқувчининг абстракт логик фикрлашини ошириш имкониятига эга. Замонавий шарт-шароитларда таълимнинг асосий вазифаси нафақат белгиланган билимни бериш балким мустақил билим олиш шакл ва кўникмаларни ўргатишдан ҳам иборатдир. Замонавий мактаб таълимида компьютер техникаларидан оптимал фойдаланиш бир қатор педагогик вазиятларга боғлиқ. Булардан энг асосийси жараёнда ўқитувчи, ўқувчи ва компьютернинг ўрнини аниқ белгилашдан иборат. Компьютер ўргатувчи восита сифатида. Информатика дарсларида ўқувчи ёшлар компьютер технологияларини ўрганишади. Ўқитувчининг вазифаси, роли – ўқувчиларда ўқув жараёнида, амалий машғулотларда ҳамда таълимнинг бошқа бўғинларида компьютер техникалари ва ахборот технологиялардан мақсадли фойдаланишга ўргатишдан иборат. Компьютер маълумот олин воситаси сифатида. Ўқув қўлланмалар, ўқув-дидактик материалларнинг етишмовчилиги мавжуд ҳудудларда компьютер бу биринчи навбатда зарурий ахборотларни олиш имконини берувчи восита. Ушбу ҳолатда ўқитувчи интернет технологияларидан кенг фойдаланиши мумкин. (Давоми бор)
|
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
20.05.2011 16:29 | #9 | ||
Компьютер мулоқот қилиш воситаси сифатида. Мактаб таълимида интернет ва зиёнет тармоғларининг пайдо бўлиши ўқувчи ёшларимизда интернет лойиҳаларида иштирок этиш эшикларини очиб берди. Бугунги кунда маълум бир ҳудуддаги мактаб ўқувчиси пойтахтдаги мактабнинг ўқувчилари билан ҳамда дунёнинг хоҳлаган бурчагидаги қайси бир таълим муассасаси ўқувчиларини фикр алмашиши, мулоқот уюштириши ҳамда замонавий мультимедиа воситаларидан фойдаланилган кўриб туриб мулоқот уюштириши мумкин.
Дарс жараёнида АКТдан фойдаланишни қўйидаги кўринишларда кўриш мумкин:
Педагогик вазифалар ва АКТнинг имкониятлари Педагогик вазифалар АКТнинг имкониятлари Мотивацияли Билимни ўзлаштириш ва жавоб излаб топишда ижодий фаолликни ошириш Ахборотли Ахборот тизимлари имкониятларини кўрсата олиш Ўқув жараёнини бошқариш вазифаси Ўқувчи ёшларнинг мослашувчанлик ва ўзлаштириш имкониятлари белгилаб бориш Педагогик вазифалар ва кўникмалар Машқ қилиб бориш Тахрирловчи ва назорат қилувчи Хоҳлаган жавобни танлаш мумкинлиги, очиқ конструкторлик, элементлар бўйича таҳлил асосида жавобни белгилаш. (Ёрдамчи ва изоҳловчи йўриқномалар ҳамда хатоларни тўғриловчи тизимларнинг имконияти бўйича) АКТдан фойдаланишнинг ижобий томонлари билан бир қаторда психологик-педагогик характердаги муаммолари ҳам мавжуд. Ушбу муаммолар устида бир қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. АКТдан фойдаланишнинг психологик-педагогик характердаги муаммоларига қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: замонавий ахборот ва коммуникацион технологиялар асосида ўқитишнинг методикаси мавжуд эмаслиги; замонавий ахборот ва коммуникацион технологиялар асосида самарали ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти таркиби оптимал эмаслиги; ўқув материалларини намойиш этишнинг оптимал варианти мавжуд эмаслиги; шахс томонидан электрон ўқув материалларини қабул қилинишида электрон ўқув материалларининг қай даражада тушуниш асосланмаганлиги; ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ушбу жараёнга тайёр эмаслиги муаммолари; ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида мулоқот кам бўлиши натижаси ўлароқ тарбияга оид муаммоларнинг вужудга келиши. Физиканинг «Олтин қоидаси»да белгилангани каби ҳамма нарсанинг ҳам ижобий ва салбий томонлари мавжуд. Таълим жараёнида АКТдан кенг фойдаланиш ҳам ушбу қоида измидадир. Ўқитишнинг янги шаклларидан кенг фойдаланар эканмиз ахборот коммуникация ва компьютер техника, технологияларини мукаммал ўрганишимиз ҳамда улардан ўқув жараёнида кенг, мақсадли фойдаланишимиз лозим. Зероки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 23 мартдаги 61-сонли буйруғи ҳам барча педагог кадрларимиз олдига ахборот коммуникация ва компьютер техника ҳамда технологияларини мукаммал ўрганишни, улардан ўқув жараёнида кенг фойдаланиш талабларини қўймоқда. Ушбу жараёнда педагогларимизнинг уюшқоқлик билан иштирок этишларини сўраб келажагимиз ёшлар қўлида экан, уларни билимли, доно, бахтли ва албатта баркамол авлод сифатида тарбиялаш, уларга замон талаблари асосида чуқур билим бериш, миллий менталитетимизга мос ва хос ҳолда тарбия бериш ҳар биримизнинг асосий бурч ва фарзимиз эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Манучеҳр Мирзаев - Сурхондарё ВПКҚТМОИ
|
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
|